AA kurslari | Google Ads
526 subscribers
31 photos
6 videos
26 links
✔️Азизхон Акбаровнинг Google Ads илмига оид Телеграм канали

📕Китобларимиз KitobShop.uz сайтида
Download Telegram
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 26-дарсга ўтамиз.

Бугунги мавзу: Қандай қилиб Google Ads реклама берувчининг "сувини сиқиб" оляпти ва пулидан айиряпти

Яқинда Америкада катта суд жараёнлари бўлиб ўтди. Унда АҚШ мамлакатининг Адлия вазирлиги "Google Inc" ("Alphabet" бренди остида ишлайди) корхонасининг ишини кўриб чиқди ва "IT гигант"нинг реклама алгоритмларида қўпол хатоликлар борлигини исботлаб берди. (Биринчи расм)

Гап шундаки, Google Ads ўзининг муҳим 3 та алгоритмини атайлаб яшириб қўйган, буни оддий реклама берувчи билмайди ва натижадан пулларидан айрилиб қолмоқда. Буни эса Адлия вазирлиги кўрсатиб берди ва корхонани жаримага тортди. Google'ни бу услубдан воз кечишига қарор чиқарди. Лекин, бугунги мавзу бу ҳақида эмас. Бугун йирик маркетинг корхоналари ҳам шу тузоқ қурбони бўлаётгани ҳақида чиқиш қилиб бермоқчимиз.

Ҳаммангиз "Temu" деган янги Интернет-дўконнинг (Интернет-магазин) рекламаларини кўраётган бўлсангиз керак. Ҳамма жойда ўшалар босиб кетди. Омадини берсин - "соққа" қиляпти. Аммо, шу бренднинг рекламасини юритаётган Digital-маркетинг корхонаси ҳам Google Ads'нинг қопқонига тушган. Табиийки, "Temu"нинг рекламасини кичкина студиялар қилмаётган бўлса керак. Эҳтимол дунё даражасидаги жамоа юритаётгандир. Ҳатто, шу жамоа ҳам илмсизлик қилган! Ҳа, "Temu"нинг рекламасини қилаётганлар ҳам хато қилишяпти. Қандай дейсизми?

Иккинчи расмга қаранг! Шу рекламаларни мен ўз кўзим билан 2 дақиқа ичида 15 марта кўрдим - атайлаб санадим. Чунки бу менинг ишим - ноним. 15 марта чиқди, 120 сония ичида. CapCut дастури орқали телефонимда бир видеони монтаж қилаётгандим. Орада Телеграмдан матн "Копировать" қилиб CapCut'га "Вставить" қилаётгандим. Ўша пайт кўрдим бу қадар кўп битта корхона рекламасини.

Бу жуда қўпол хато! Аниқроғи хато эмас, Google'нинг қопқонига илиниш дегани. Менга максимум 2 марта кўрсатиши ва мобил иловалар ичида бунақа кўп чиқмаслиги керак эди. Бу - пулларни кўкка учириб юбориши дегани! "Performance Max" деган реклама тури созланган ва Google "фейк показ"ларни бошлаганди. Мен билмасдан 3-4 марта босиб юбордим рекламани. Чунки, бениҳоя босвормасликнинг иложи йўқ бунақа кўп кўрсатилганда. Ўйин ўйнаётган ёшлар билмасдан босмайди, деб ўйлайсизми? Аниқ босишади! Керакмас кликлар қилишади. Google "Temu"ни "ухлатяпти". "Temu"чилар хурсанд - савдо зўр бўлаяпти, деб ўйлашади. Ҳа, савдоси юряпти. Шу ҳолатдаям юряпти. Сабаби, маҳсулоти арзон, Ўзбекистонда ҳеч ким бунақа таклиф деярли бера олмайди.

Аслида, "Temu" сарфлаётган пулларнинг камида 30-40% тўғри ишламаяпти. Ҳар ҳолда "Performance Max"даги рекламалар менда шунақа хулоса уйғотди. Катта эҳтимоллик билан шунақа бўлса ҳам керак. Google Ads реклама берувчи "Temu"нинг "сувини сиқиб" оляпти. Хитойликларга фарқи йўқ, савдоси юрса бўлди. Пулни тежаш, деган тушунча уларда иккинчи даражали бўлиши мумкин. Катта реклама бюджетларида 80% гача пуллар шундоққа йўқолиб қолади. Агар "Performance Max" билан билмасдан ҳазиллашиб қўйсангиз.

Дарсдан нима оламиз?

"Temu" кўкка совураётган пулларни иқтисод қилиш учун Google Ads аккаунтда ҳеч нарса қилиб бўлмайди. У атайлаб ёпиб қўйилган, кимдир топиб тўғирлаб қўймаслиги учун. Уни махсус Google Ads Editor деган дастур орқали қидириб топиб, "птичкалар"ни олиб қўйиш керак бўлади. Уни ҳаммаям билмайди. "Temu" рекламасини созлаган мутахассис тажрибасизлик қилган.

Ҳудди шунақа - кунлар, ойлар ўтаверади: Google Ads тажрибасизларнинг пулини шилаверади. Фақат даромадни кўпайтиришга қаратилган ғирром-алгоритм ҳақида ҳеч кимга айтмайди. Билмайдиганлар тузоққа тушаверишади.

Билиб олганлар бўлса савдони "бузворишади" - "учиришади". Ишонаверинг!

Хулоса ўзингиздан ...

P.S.
Бу илмни ўраганаман десангиз

https://itaklif.uz/google-ads-kurslari/
👍5
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 27-дарсга ўтамиз.

Бугунги мавзу: Қандай қилиб мижозни рекламадан сайтга ўтказиш мумкин?

Аввал ҳам айтганман, яна такрорлайман: Веб сайтсиз сиз ҳеч кимсиз! Сайтингиз бўлмаса бизнесда ҳам йўқсиз, гарчи ижтимоий тармоқларда жуда машҳур бўлсангиз ҳам. Салоҳиятли - сал бўлса ҳам фикрлайдиган жиддий мижозлар сайт билан гаплашади. Шунинг учун ишни сайтни тўғирлаб олишдан бошланг. Ҳа, "сайт для галочки" қилгандан кўра қилмаган яхши. Сайт - "сотувчи сайт" ва у тўғри қилинган бўлиши керак. Майли бу бошқа мавзу.

Бугун қандай қилиб мижозни рекламангизни босишга мажбур қиласиз ва сайтга ўтказасиз, шу ҳақида чиқиш қилиб бераман.

Рекламани клик қилиб, яъни босиб, сайтингизга ўтиши учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

1. Аниқ, лўнда ва ўзига "тортувчи" хатти-ҳаракатга ундайдиган чорлов!

Масалан, "сайтга ўтинг ва бизнинг маҳсулотлар рўйхатини ("каталог") юклаб олинг". Ёки "сайтга ўтинг ва ZEEKR машинасини бепул миниб кўриш учун тест-драйвга ёзилинг". Ёки "қуйидаги ҳаволани босиб, формани тўлдиринг ва 10% чегирмага эга бўлинг" ва ҳоказо.

Агар одамларга сайтингизга ўтиши учун тўғридан-тўғри ТАКЛИФНОМА бермасангиз улар ўтишмайди. Таклифнома бу - хатти-ҳаракатга чорлов дегани. Русчасига "призыв к действию" дейилади.

2. Сарлавҳа максимал даражада "конкрет" бўлиши шарт!

Сиз таклиф қилаётган маҳсулот ёки хизмат тури АНИҚ тоифали одамга керак бўлиши лозим.

Масалан, "корхоналар учун бухгалтерия хизмати" десангиз ҳеч ким кирмайди. Унинг ўрнига "Автосалон эгаларига кам солиқ тўлаб, растаможкадан ютадиган бухгалтерия хизмати" десангиз ЯХШИРОҚ сотасиз. Шу жойни ўзида керакмасларни фильтрлайсиз ва элакдан ўтказасиз. Сайтингизга фақат сифатлилар ўтишни бошлайди.

3. Сайтга ўтиш йўлларини очиб, минимум қилиб қўйиш!

Ҳаволалар ("ссылки"), тугмалар ("кнопки"), телефон рақамлари кўринадиган қулай жойда ва енгил босиладиган бўлиши керак. Ранглари ва шрифтлари ҳам кўзга ёқадиган бўлиши шарт! Бу жиҳатларга эътибор бермасангиз одамлар кирмайди.

Дарсдан нима хулоса оламиз? Кўпчилик зўр қилиб рекламага матнлар тайёрлайди, таклифларни чиройли қилиб беради, энг яхши мобилографлар - блоггерларни жалб қилиб видеолар суратга олади. Аммо, юқоридаги жиҳатларга эътибор қаратмайди. Қаратсаям сайти "ҳафа", тўғри қилинмаган. Кирган одам нима учун кирганини билмасдан чиқиб кетади. Google Ads бўлса клик бўлгани учун пулни ечиб бўлади. Ютқазидаган сиз бўлиб қоласиз.

Шунинг учун реклама эълонларида тўғри матн ёзинг ва сайтга кирганларни ушлаб қолинг!

P.S.
Сайтга кирганларни ушлаб қолиш ва якунда мижозга айлантиришни истасангиз

https://itaklif.uz/google-ads-kurslari/
👍6
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 28-дарсга ўтамиз.

Бугунги мавзу: Бир кейс ("портфолио") тарихи - камчилик хато билан ишлаган реклама

2017 йили ўша пайтда Ўзбекистондаги энг йирик ҳусусий тиббиёт муассасаси бўлган "Akfa Medline" корхонасидан менга Google'да реклама қилиб беринг, деб чиқишди. Уларнинг мақсади жуда жиддий - қисқа вақт ичида кўплаб мижозларни ("пациент"ларни) контекст реклама орқали клиникага жалб қилиш керак эди. Ўша пайтда "Akfa Medline" у қадар "онлайн-продвижение"га эътибор қаратмаган экан.

Мен Google Ads (Google AdWords деб аталарди) орқали савдони кўтаришга бел боғладим. Калит сўзларни АНИҚ тоифаларга ажратиб чиқдим. Шу сўзларни керакли хизматлар билан боғлаб бердим. У пайтларда Ҳиндистонда даволаниш жуда "мода" эди. "Akfa Medline" бўлса Тошкентга Ҳиндистондан шифокорларни олиб келганди, операцияларни Ўзбекистонда қилишаётганди.

Масъулият ва вазият жиддий. Мен қўлимдан келганча ва илмим етганча рекламани созладим. Кунлик бюджет 3-5 доллар атрофида эди. Ҳар бир клик учун максимум $0,32 қилиб белгиладим, Яъни 32 цент. Google тахминан $0,25 лардан ишлатди.

Ҳуллас, 2-3 ой ичида "пациент"ларнинг қабулга ёзилиши 3 бараварга кўпайди. Гарчи, "Akfa Medline"да жуда қиммат тарифлар бўлишига қарамасдан мижозлар кела бошлади. Улар билан 6 ой ҳамкорлик қилдим. Шу вақт ичида, бутун Ўзбекистон билан бирга қўшни Чимкентдан, Ошдан, Жалолободдан ва Тожикистоннинг бизга яқин туманларидан одамлар оқиб келганди. Ҳа, қандайдир кунига 5 доллар ва 25 центлик кликлар эвазига клиникага беморлар кела бошлади.

Бугун эса, кунига 50 доллар сарфлаб ҳам бунақа оқим ("поток") олиб бўлмайди. Чунки, Google алгоритми ўзгарди.

Юқоридаги суратга эътибор берсангиз, реклама матни оддийгина. Ҳозир бунақа матн билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Авваллари бўларди. Бугун рақобатчилар пайдо бўлган. Клик нархлари 6-7 баравар ошиб кетди. Ўша пайтда калит сўзларни фақат "точное соответствие" қилиб ёқардик. Ҳозирда бу турдаги калит сўзлардан наф камроқ. Комбинация билан ёқмасангиз қийин бўлади.

Дарсдан хулоса: ўша пайтда менинг ўртача созлаган рекламам ҳам иш берган. Мен хатолар қилгандим, мукаммал бўлмаган созлашларни амалга оширгандим. Лекин, улар умумий сотувга унчалик таъсир қилмаганди. Агар ҳозирда шунақа хато қилганимда жуда кўплаб пуллар кўкка учиб кетарди. Google Ads алгоритмлари ҳар 6 ойда янгиланади. Ярим йил аввал зўр ишлаган реклама бугун ишламаслиги мумкин. Аудиториянинг талаби ва трендларга қараб услубни ўзгартириб туриш талаб этилади. Акс ҳолда савдо ўхшамайди.

Нима учун ўшанда "Akfa Medline"нинг савдоси юрган? Чунки, унинг веб сайти тўғри қилинган эди, шу билан бирга Google'нинг қидирув натижасида рекламаси 1-ўринларда чиққанди. Одамларга керакли нарса уларнинг кўз ўнгида турган. Ҳозир бу жиҳатлар етарли эмас.

Ҳозирги мижозни жалб қилиш учун комплекс ёндошув керак бўлади.
👍2
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 29-дарсга ўтамиз.

Бугунги мавзу: Энг сифатли аудитория - бу "Особые сегменты"

Кўпчилик қандайдир маҳсулот ёки хизмат турини реклама қилаётганида аксарият ҳолларда "ким кўрса кўрадида" қабилида иш тутади. Ҳаммасини кераклича созлайди ва рекламани ишга туширади. Ҳисобдан пул кетишни бошлайди. Дарҳақиқат Google рекламани "Ойдан тушгандек" ҳаммага ўзи билганича кўрсатишни бошлайди. Сиз хурсандсиз, кўпчилик рекламани кўраяпти, натижаси яхши бўлади, деб ўйлайсиз. Аммо, натижа сиз кутгандек бўлмайди. Нима учун?

Google учун муҳими тезроқ пулингизни "шилиб" олиш. Агар унга чеклов қўймасангиз 1000 долларни ҳам 1 кунда тинчитиб беради. Кейин "Нега унақа бўлдийкин-а" деб ўтирасиз. Аслида ҳамма гап реклама учун созланадиган аудиторияда бўлади. Google Ads платформасида махсус "Особые сегменты" деган бўлим бор. Ўша жойдан ЭНГ сифатли 4 та тоифали одамларни йиғиб олишингиз мумкин.

Биринчи тоифа: "Пользователи с любым из этих интересов или покупательских намерений" дейилади. У нима?

Бу шундай одамларки, уларнинг қизиқишлари ва хатти-ҳаракатлари сизнинг бизнесингизга мос келиши мумкин. Масалан: қизиқишларида "автомобили", "сервис и обслуживание иномарок" деган жойлари бўлади. Сиз "автосалон"ни реклама қилаётган бўлсангиз бу тоифа сизга жуда мос тушади. Келинг, уларни "A" тоифа дейлик.

Иккинчи тоифа: "Пользователи, вводившие любой из этих поисковых запросов в Google дейилади. У нима?

Бу шундай одамларки, улар охирги 14 кун ичида сизнинг фаолиятга оид калит сўзларни излаганлар. Масалан, шу 2 ҳафта ичида "мебель в ташкенте" ёки "ремонт кондиционеров в чиланзаре" ва ҳоказо. Уларни "B" тоифа дейлик.

Учинчи тоифа: "Пользователи, которые просматривают сайты определенных типов" дейилади. У нима?

Бу шундай одамларки, охирги 2 ҳафта ичида маълум бир сайтларга киришган. Масалан, "BYD Song Plus" сотадиган авто-корхоналарнинг сайтига кирганлар рўйхати. Тайёр одамлар дегани бу. Уларни "C" тоифа дейлик.

Тўртинчи тоифа: "Пользователи, которые работают с приложениями определенных типов" дейилади. У нима?

Бу шундай одамларки, уларнинг телефонларида маълум бир мобил иловалар ўрнатилган. Масалан, "Uzum Tezkor" ва "Yandex Go". Ёки "TripAdvisor" ва "Booking". Уларни "D" тоифа дейлик. Доставка билан шуғулланадиганлар учун энг зўр тоифа.

Кўриб турганингиздек "A", "B", "C" ва "D" каби тоифаларига ажратиб чиқдик. Нима учун? Агар сиз рекламангизни айнан шу тоифаларидан бирига ёки иккисига - учтасига, ҳаммасига кўрсатсангиз (агар бизнесингиз шуларга тўғри келса) ЭНГ сифатли аудиторияни қўлга киритган бўласиз. Бошидаги "ҳамма кўрса кўраверсин" деб эмас, ақл билан шу тоифаларга кўрсатсангиз мижозларингизни МАКСИМАЛ даражада салоҳиятлиларига ажратган бўласиз. Сотувдаги сир ҳам шунда.

Хўш, уларни қаердан топамиз?


Google Ads аккаунтга кирасиз. "Инструменты" бўлимдан "Общая библиотека"ни босасиз. У ердан "Менеджер аудитории" бўлимига ўтиб, "Особые сегменты"ни танлайсиз. Ичидаги 4 та тоифани белгилаб тўлдириб чиқасиз. Ўша ергача етиб олсангиз тушунасиз ҳаммасини.
👍1
📘"Google Ads: Буюк қудрат ва бойлик макони" китоби КАТТА чегирмада!

Қадрли дўстлар!

Хабарингиз бор, юртимизда биринчи ўзбек тилида ёзилган "Google Ads: Буюк қудрат ва бойлик макони" номли китобимиз Uzum Market'да сотув мавжуд. Уни илм истагида юрган кўплаб юртдошларимиз харид қилишди, қилишмоқда ва мустақил равишда ўзлари контекст рекламаларни созлаб, муваффаққиятларга эришишмоқда.

🔥Китобимиз нархи - 290.000 сўм. Бугун КАТТА чегирмани эълон қиламиз.

Uzum Market платформасининг омборхона ("склад") сиёсатининг ўзгариши муносабати билан мазкур китобимизни 145.000 сўмдан сотиб олишингиз мумкин. Чегирмалар 13 январь соат 18.00 га қадар амалда. Кейин нархлар ўзгаради, янги партия китобларимиз бошқача нархда сотувга чиқади.

Фойдаланиб қолинг! Зеро, ичидаги маълумотларни бошқа жойда 200 доллар сарфлаб ҳам топишингиз қийин.

Сотиб олиш учун ҳавола: 👇
https://uzum.uz/uz/product/google-ads-buyuk-qudrat-va-boylik-1069600?skuId=3227383
2👍1🔥1
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 29-дарсга ўтамиз.

Бугунги мавзу: 2025 йил бозорни "бузворадиган" трендлар

2025 йил кириб бўлди, бу эса бизнес эгалари ва маркетологлар учун янги чақирув бўлади, дегани. Рақобат кучаймоқда, кунлик бюджетлар тез фурсатда сарф бўляпти, ўтган йили ишлаган реклама тактикаси бу йил ишламаяпти. Аммо, Google янги-янги "инструмент"лар ҳам чиқяптики, уларни билиб олсангиз сизга мисли кўрилмаган фойда келтиради. Сизнинг қудратли "қурол"ингизга айланади.

Ҳўш, улар нима ўзи? Биттаси ҳақида айтиб кетамиз.

Улардан бири Google Maps'даги реклама. Бу локал даражадаги, яъни тор доирадига реклама ҳисобланади. Сиз турган жой ёки дўконингиз манзилидан 1 км, 3 км ёки 5 км ва ҳоказо радиусда ким изласа сизни топади, деганидир. 2025 йилда мана шу "local-реклама" ТОПга чиқиши кутилмоқда. Мижоз агар "рядом" ёки "шу атрофда" қабилида нимадир изласа сизни топиб олади. Сизга яқинроқда бўлса бўлди, Google айнан шунга кўрсатади рекламангизни. Бу янги мижоз топиш учун жуда катта устунлик ҳисобланади.

Google Карта платформасида минглаб бизнес эгалари бор. Аммо, картада шунчаки бор бўлиш ҳеч нарсани англатмайди. У камлик қилади. Одамлар ҳамма вариантларни босиб ўтиришмайди. Улар топ'да турганларни босишади, холос. Агар ким тўғри реклама созлаган бўлса, асосий мижозларни "илиб" кетади.

Google Maps ҳақидаги 2 та рақам - фактни келтириб ўтмоқчимиз:

- "рядом" ёки "шу атрофда" деб изланганларнинг қарийб 80% сотув билан ёки 24 соат ичида ўша манзилга бориш билан тугайди.
- "атрофимизда бўлсайди" деганларнинг 72% Google Карта'га мурожаат қилади ва сотиб олишга тайёр бўп туради.

Бу Google'нинг расмий маълумоти.

Оддий қидирув рекламаси ("поисковая реклама") яқин масофада бу қадар яхши ишламайди. Google Maps бу борада қидирув рекламасини ортда қолдирмоқда. Шунинг учун бу ерда жуда катта савдо оқимини қўлга киритиш мумкин.

Агар сизнинг бизнесингиз Google Карта'да бўлса нима қилиш керак?

Албатта реклама қилиш зарур ва юқори ўринларда чиқиб пул тушумини ортириш керак. Акс ҳолда минглаб бошқа корхоналарга ўхшаб "кўринмас одам" бўлиб қолаверасиз.

Агар сиз Google Карта'да йўқ бўлсангизчи?

Бизнес-профиль очишда дарров киришинг. Бу қийин иш эмас. Керак бўлса ёрдам берамиз. Профиль очгач, рекламасини қилинг. Тўғри қилинг - марра сизники!

Дарсдан хулоса: буни тушунган одам бизнесда ҳаммадан олдинда бўлади. Тушунмагани эса, бу мавзуга барибир қайтади, кеч бўлганда. Омадли тадбиркор ва омадсиз тадбиркорнинг фарқи шунда...

Фойдали илм оламан, деганлар учун:

https://itaklif.uz/google-ads-kurslari/
👍3
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 30-дарсга ўтамиз.

Бугунги мавзу: Соҳангиз "Википедия"сига айланинг!

"Бешикдан қабргача илм изла" деган мақолимиз бор. Мен ҳам доим қанақадир билим олишга интиламан, бу сиз иложи йўқ. Қайсидир сўз ёки иборанинг маъносини билиши учун "Википедия" сайтига кириб кетаман, натижада камида 3-4 та янги илм олиб чиқиб келаман. Нима учун? Чунки, "Википедия" шу қадар ақлли қилинганки, керакли мақолалар бир-бири билан узвий боғланиб кетган. У сизни бир мақолани ўқиб туриб, бошқа ҳаволани ҳам босишга мажбур қилади. Ҳар бир саҳифа ўнлаб ҲАВОЛАлар орқали бошқа "релевант" (маъно жиҳатдан ўхшаш) саҳифаларга ўтказворади.

Сиз ҳам ўзингизнинг соҳада "Википедия"га айланинг!

Агар бозорда 1-рақамли "игрок" (яъни "ўйинчи" ёки "бўри") бўламан десангиз бугундан бошлаб фаолиятингизга оид мавзуда ўзингизнинг "Википедия"ни яратишни бошланг. Мақолалар ёзинг, суратлар билан беринг, видеолар қилинг ва ҳаммасини бир-бири билан мантиқан тўғри боғлаб чиқинг. Сиздан бир нарса ўқиган одам, 1 соатдан кейин бошқа мақолангизни ўқиб ўтирган бўлсин. Сайтингизда узоқ қолсин.

Биласизми кейин нима бўлади?

Google ва Яндекс сизни яхши кўриб қолишни бошлайди. Сайтингизни ТОП ўринларга кўтаради. Фаолиятизга оид арзимаган калит сўзлар билан ҳам сизни бошқаларга тавсия қилаверади. Чунки, сайтингизда ИЛМ борлигини билиб бўлади. Google ва Яндексга шунақалар керак. Агар улар сизнинг сайтни ёқтириб қолса - БЕПУЛ траффикка эга бўласиз ва унинг орқасидан "монетизация" кафолатланади, ишонаверинг.

Бугунги дарсдан қандай хулоса оламиз?

Контекс-рекламадаги клик нархлари (Тошкент ҳудудида) осмонга қараб кетяпти. Рақобатчилар ва талаб кўплиги учун. Шу кунларда "кондиционер" мавзусига оид калит сўз бўйича бир мижозимни 1-ўринга (гоҳида 2-ўрин) чиқариб беряпман. Аммо, 1 та клик нархи 1 доллардан кўтарилиб кетяпти. Мижозим буни билади ва унга рози. Агарда, шу мавзуда у ҳам "Википедия"га айланса - тез орада бозорда "ЛИДЕР"га (етакчи) айланади. У шунга қараб кетяпти. Энг муҳими кейинги КЛИКлар бепул бўлади, пул тўланмайди.

Мен ўзим ҳам фаолимга оид камида 5 турли хизмат кўрсатаман ва деярли ҳамма хизматим бўйича ТОП ўриндаман. Русчада ҳам, ўзбекча кирилда ҳам, ўзбекча лотинда ҳам. Ҳар ҳолда шунга доим ҳаракатда бўламан. Мени табиий равишда топиб олган мижозим РЕКЛАМАдан келган мижозимдан анча сифатли бўлади.

Тепадаги расмда кирилда ҳам лотинда ҳам менинг хизматларим ТОП ўринларда. Бунинг тамал тошини 2023 йилда қилиб қўйганман. Мақтанишдан йироқман, факт сифатида кўрсатяпман. Сиз ҳам бошланг, тез орада бозор сизники бўлади. Шу нарсани унутманг!

Уни қандай амалга оширишни билмасангиз йўл-йўриқ кўрсатишимиз мумкин.

#googleads
#seo
#контекстнаяреклама
👍5
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 31-дарсга ўтамиз.

📕Бугунги мавзу: Рекламани "конверсия"га созлаш сирлари

Қидирув рекламасида (яъни, "поисковая реклама") Google ким сиз белгилаган калит сўзларни изласа ўшанга рекламани кўрсатади ва ҳар бир клик учун пул ечади. Мантиқ - аниқ: ким рекламани босса пул кетаверади. 2025 йилда Тошкент ва умуман Ўзбекистон бўйлаб нархлар анча кўтарилди. Чунки, одамлар реклама қилишни ўрганиб олишди ва рақобат кучаймоқда. Шунақа соҳалар борки, уларда ҳар бир клик нархи 1 доллардан қиммат. Ҳатто 5 долларгаям етяпти. Агар 10 та рақобатчингиз (қиммат клик - кўп рақобатчи дегани) сизнинг рекламани атайин босиб қўйса ("скликование"), 50 доллар ҳавога учиб кетди, дегани. Босмаган тақдирда ҳам ҳар бир клик учун 1 доллардан кўпроқ тўлашни ҳамманиям чўнтаги кўтармайди.

📌Нима қилиш керак?

Рекламани "конверсия"га созлаш керак! У нима дегани? У шуки, сайтизга кирган одам - сайтга клик қилиб киргани учун эмас, сайтизда нимадир қилгани учун пул тўланади. Яъни, конверсия учун. Конверсия - бу мақсадли хатти-ҳаракат дегани. Асосийлари қуйидагилар:

- телефон рақамни босиш;
- "форма завяка" юбориш;
- e-mail босиш;
- маълум бир саҳифага кириш;
- рўйхатдан ўтиш ("регистрация");
- файл ёки каталогни юклаб олиш ("скачать" қилиш);
- товарни корзинкага солиш;
- "оформление заказа" тугмасини босиш;
- сотувни амалга ошириш;
- обуна бўлиш ("подписка");
- ва ҳоказо.

Рекламани мана "шу амалларни қилгани учун пул тўлаш" деб, созлаш - "конверсия"га ёқишни англатади. Бу йўл анча арзон ва сифатли бўлади. Мижоз сизга келгунича фильтрланиб улгуради. Пулингиз оқилона тақсимланишни бошлайди.

📌У қандай созланади?

Аввалам бор, сайтга Google Analytics (қисқартмаси "GA4") ўрнатилинади ва созланади. Кейин Google Tag Manager (қисқармаси "GTM") билан боғланади - кўприк қилинади. GTM платформасида конверсиялар битталаб кўрсатиб чиқилади. Мана шу GTM орқали Google Ads'га интеграция қилинади. Яъни, GTM'да яратилган конверсиялар Google Ads'га маълум қилинади. Шундан кейин Google Ads рекламани конверсия учун кўрсатишни бошлайди, "сайтга ўтадиган кликлар" учун эмас. Ҳар бир конверсия учун ўзингиз нарх белгилаб қўясиз. Масалан:

- "телефон босиш" - 0,2 доллар;
- "форма юбориш" - 0,4 доллар;
- "оформление заказа" тугмасини босиш - 1 доллар;
- ва ҳоказо.

Битта ПОСТ орқали ҳамма босқичларни кўрсатиб чиқишнинг иложи йўқ. Лекин мантиқни тушундингиз. Ҳа, бу созлама осон эмас, аммо жуда фойдали. Жиддий бизнес қилаётган одам бу жиҳатларни билиши шарт. Акс ҳолда пуллари "учиб" кетаверади.

📗Дарсдан хулоса

Нархлар буёғига аниқ кўтарилади. Мисол учун, Германияда стоматология мавзуси учун битта клик баҳоси 25 еврога боради. Дубайда ҳам 10-15 доллардан кам эмас. Нью-Йоркда бўлса 300 долларгача етади. Мана шунақа пайтларда "конверсия"га созлаш анча қўл келади.

P.S.
Агар шу илм қизиқ бўлса 👇
https://itaklif.uz/google-ads-kurslari/

#googleads
#seo
#контекстнаяреклама
👍6
📘"Google Ads: Буюк қудрат ва бойлик макони" китоби чегирмада!

Рамазон ойи муносабати билан ўзбек тилида ёзилган "Google Ads: Буюк қудрат ва бойлик макони" номли китобимизни КАТТА чегирмасини эълон қиламиз. У Uzum Market платформасида сотувда мавжуд.

🔥Бошқа кунлари китобимиз нархи - 290.000 сўмни ташкил қилади. Рамазон муносабати билан уни 194.000 сўмдан харид қилишингиз мумкин. Айни пайтда Uzum Market омборида чекланган миқдорда қолган. Бу китоб ичидаги маълумотларни кўчадаги ўқув курсларида 200 доллар сарфлаб ҳам топишингиз қийин.

Китобда ўзингиз мустақил равишда контекст-рекламаларни созлаб, бизнесингизда муваффаққиятларга эришиш йўлларини билиб оласиз.

Сотиб олиш учун ҳавола: 👇
https://uzum.uz/uz/product/google-ads-buyuk-qudrat-va-boylik-1069600?skuId=3227383

Бизнинг бошқа китобларимиз: 👇
https://uzum.uz/uz/aakitoblar

#googleads
#seo
#контекстнаяреклама
👍1🔥1
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 32-дарсга ўтамиз.

📚Бугунги мавзу: Қандай қилиб сайтни ТОП'га олиб чиқиш мумкин?

Ушбу мавзу жуда муҳим. Агар у ҳақида билмасангиз, контекст-рекламага "отнинг калласидек" пул тўлаб юраверасиз. Сал хато қилсангиз ёки конкурентлар босиб ташлашса - бюджет осмонга учиб кетади. Натижасиз қоласиз.

🔥Нима қилиш керак?

Тезроқ фаолиятингизга оид калит сўзларни SEO оптимизация қилиб олинг: қанча тез бўлса шунча яхши. Веб сайтингизни табиий равишда қидирув тизимларининг (Google, Яндекс) топ-10 рўйхатига чиқиб олишини таъминланг. Бироз муддатдан кейин бозор сизники бўлади, ишонаверинг.

Хўш, сайтни SEO орқали топга чиқариш учун қандай ишларни амалга ошириш керак?

✔️Калит сўзларни тўғри танлаб олиш;
✔️Ўша сўзларга оид "семантик ядро" яратиб олиш;
✔️Оригинал матн тайёрлаш керак;
✔️Веб сайтни оптималлаштириш керак;
✔️Юзабилити ва конверсияларни яхшилаш керак;
✔️Ташқи сайтлардан ҳаволалар орқали ўзингизнинг сайтга одам жалб қилиш;
✔️Сайтни Google Search консолга маълум қилиш.

Энг муҳим нарсани унутманг: фақатгина шу ишларни тўғри ва ақл билан қилсангизгина НАТИЖА бўлади.

📌Калит сўзларни қуйидаги 3 та тоифага ажратиб олиш керак:

🥇Биринчи тоифа: тижорий жиҳатдан энг керакли сўзлар. Масалан: "мебель в ташкенте"

🥈Иккинчи тоифа: ўртача мақомдаги калит сўзлар. Масалан: "как найти хороший мебель"

🥉Учинчи тоифа: паст даражадаги калит сўзлар. Масалан: "какие мебели нужны для гостиной"

Биринчи тоифали сўзларда рақобат анча кучли ва бу ерда "конкурентлар" билан "ташашиш" осон эмас. Иккинчи ва учинчи тоифали сўзларда эса рақобат кам ва уларни топ'га олиб чиқиш осонроқ. Мана шу сўзлар келажакда сизнинг "Биринчи тоифали" сўзингизни топ'га олиб чиқади.

⚡️Дарсдан хулоса

Ўзбекистон digital бозори бўм-бўшлиги учун қозоқлар кириб келяпти. Россиядан, Белорусдан, Грузиядан мутахассислар келиб, ўз бизнеслари билан Google ва Яндекс топ ўринларини эгалаашмоқда. Ҳадемай улар яхши жойларни илиб кетишади. Ҳаракатингизни қилиб қолинг.

Шу илм қизиқ бўлса мени iTaklif.uz сайтидан топасиз.

P.S.
🌿Одатда менинг SEO курсларим нархи 2.600.000 сўмни ташкил қилади ва у 3 та дарсдан иборат.
🌙Рамазон ойи муносабати билан шу курсни 50% чегирма билан олишингиз мумкин. Кейин бунақа нархлар бўлмайди.

#googleads

#seo
#контекстнаяреклама
👍4🔥32
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 33-дарсга ўтамиз.

📚 Бугунги мавзу: Ҳамма калит сўзларни "Бош саҳифа"га йўналтириш - хато иш!

Кўпчилик контекст-реклама созлаётганда ҚЎПОЛ бўлган бир хил хатони такрорлайди: улар керакли калит сўзларнинг барчасини "Бош саҳифа"га йўналтиришади. Яъни, "ремонт ноутбуков в ташкенте", "ремонт принтеров в ташкенте", "ремонт оргтехники в ташкенте" каби ҳар хил сўзларни фақат битта саҳифага жалб қилмшади. Бу тўғри эмас!

🔥Нима учун?

Аслида, фойдаланувчи сайтингизга киради, биттада керакли маълумотни излаб топа олмайди. У бор-йўғи 2-3 сония сайтингизда бўлади, излаганини топа олмасдан чиқиб кетади ва бошқа рақобатчингизни сайтига киради. Чунки сиз ҳамма калит сўзларни бир жойга "тиқиб" ташаган бўласиз.

Мижоз дангаса - у қидириб ўтирмайди. Кўзи кўрадиган жойдан топмаса, қайтиб сайтингизга кирмайди. Гарчи, ҳаммасини қулай қилиб ёзиб қўйган бўлсангиз ҳам. Сиздан эса, "Google'жон" рекламангизни босгани учун пулингизни қуртдек санаб олаверади. Кейин ўтирасиз - "Нега "клиент" йўқ", деб.

Барча калит сўзни фақат "Бош саҳифа"га йўналтириш хато!

Тўғри иш: максимум фойда оламан, десангиз калит сўзларни тоифаларга ажратиб чиқинг ва ҳар бирига алоҳида саҳифа қилинг!

Дарсдан хулоса

"ремонт ноутбуков в ташкенте" калит сўзни биринчи URL'га;
"ремонт принтеров в ташкенте" калит сўзни иккинчи URL'га;
"ремонт оргтехники в ташкенте" калит сўзни учинчи URL'га

ва ҳоказо давом этишингиз керак. Шунда кирган одамни ушлаб қлишингиз мумкин.

Google Ads шу қадар "тубсиз жардан" иборатки, оёғингиз тойиб кетса, жуда қаттиқ "қулайсиз".

#googleads

P.S.
Google билан тенгма-тенг гаплашаман, десангиз:

https://itaklif.uz/google-ads-kurslari/
👍32
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 34-дарсга ўтамиз.

📚 Бугунги мавзу: Калит сўзларнинг турлари

Шундай тадбиркорлар борки, улар "Мен Google сайтида "ремонт" сўзи бўйича биринчи ўринда чиқаман", дейишади. Ҳўп, нима бўпти шунга?

Бунақа қидирув сўзлари ("поисковые запросы") умуман фойда келтирмайди.

Чунки, уларда аниқ ниятнинг ("конкретное намерение") ўзи йўқ. "Ремонт" - бу жуда кенг маъноли сўз. Нимани ремонти? Уйними? Машинами? Ёки ноутбук? Балки кондиционердир?

1️⃣Мазкур иборалар "Ноаниқ сўзлар" деб аталади. У билан фақатгина тажрибали мутахассислар "Широкое соответствие"ни ёқибгина тўғри фойдаланишлари мумкин, қолганлар пулни йўқ қиворишади.

Демак, Google Ads платформасида изланадиган қуйидаги 4 та тоифали сўзлар мавжуд:

Ноаниқ сўзлар;
Ахборот берувчи сўзлар;
Манзилга элтувчи сўзлар;
Сотувчи сўзлар;

Агар сиз энди контекст реклама билан шуғулланаётган ёки тажрибасиз бўлсангиз "Ноаниқ сўзлар"дан фойдаланманг.

2️⃣Иккинчи тоифа - бу "Ахборот берувчи сўзлар".

Уларга мисол:

"Как починить стиральную машину"
"Как продать квартиру быстро"
"Как выбрать электрокар для себя"

Бу сўзларни излаётган одамга маълумот - ахборот керак холос, унга товар ёки хизмат ҳозир керак эмас. Уни кейинчалик ўзингизга жалб қилишингиз мумкин. Қайдай қилишни ва шу мижозни тортиб олишни кейинги дарсларда айтиб берарман.

3️⃣Учинчи тоифа - бу "Манзилга элтувчи сўзлар".

Улар қуйидагича бўлади:

"Skechers кроссовки купить"
"Официальный веб сайт BYD"
"Тех поддержка Asakabank"

Агар сизнинг сайтингиз корхонангиз номи билан изланганда топ-10 рўйхатда чиқмаса - бу ҳақиқий муаммо. Сиз "Манзилга элтувчи сўзлар" орқали контекст реклама созлашингиз керак! Акс ҳолда рақобатчиларингиз сизни излаган мижозларингизни илиб кетишади.

4️⃣Тўртинчи тоифа - бу "Сотувчи сўзлар".

Улар:

"Вулканизация рядом" – ҳайдовчилар яқин орадаги хизмат кўрсатадиган усталарни излаяпти.

"Купить ноутбук HP i7" - фойдаланувчи HP'ни билади ва ким сотар экан, деб излаяпти.

"Ремонт квартиру под ключ" - мижоз буюртма беришга тайёр ҳолда турибди.

"Снять дачу на сутки Чарвак на 10 человек" – аниқ сўз билан излаяпти ва таклифни эшитишга тайёр мижоз.

Мана бу тоифали фойдаланувчилар сизга ПУЛ келтиради, агар ҳаммасини тўғри созласангиз.

📌Дарсдан хулоса

Ҳар бир тоифали сўзларнинг ўзига яраша кучи ва салоҳияти бор, шу шарт биланки, агар улардан фойдаланишни билсангиз.

#googleads

P.S.
Буёғи энди илм, уни устоз кўриб эгаллаш тўғри бўлади.
👍31🔥1💯1
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 35-дарсга ўтамиз.

📚 Бугунги мавзу: Конверсиялар асоси бу - тег, триггер ва "переменные"!

Аввалги дарсларда гаплашганмиз: конверсия - бу сайтдаги мақсадли хатти-ҳаракат. Масалан: телефон рақамни босиш, форма юбориш ва ҳоказо. Рекламани конверсияга мўлжаллаб созлаш анча пулни иқтисод қилади ва сифатли мижозларни келишини таъминлайди. Лекин, бу иш осон эмас, чунки Google Tag Manager платформаси билан ишлашга тўғри келади.

Google Tag Manager - қисқа қилиб GTM дейилади. У шу қадар зўр ихтироки, унинг кучини қилиб кўрганлар билади. Бугун гап у ҳақида эмас. Бугун GTM'даги тег, триггер ва "переменные"лар ҳақида гаплашамиз. Ҳар бирини ўзбекчасига тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз. Бизга керак бўлган нарса - бу тег! Биз фақат теглар билан ишлаймиз.

🔥Хўш, тег нима ўзи?

Тег бу сайтизга кирган одамларнинг хатти-ҳаракатини кузатадиган механизм. Яъни, сайтда қандайдир ҳодиса юз берса (телефон босилиши ёки форма бюорилиши) уни ким қилганини билиб оладиган тизим.

Афсуски, тег ўзича ишламайди. Унинг учун триггер керак бўлади. Триггер - бу хатти-ҳаракатга сабабчи бўладиган ҳолат. Ўз навбатида триггер ҳам ўзича пайдо бўлиб қолмайди, унга "переменные" керак. Ўзбекчасига "ўзгарувчи" десак бўлади.

Мисол билан тушунтирамиз. Дейлик, уйингизга эшикни очиб, кирдингиз ва чироқ автоматик тарзда ёнди.

Чироқнинг ёниши бу - тег;
Эшик очилиши - триггер;
Эшикнинг ўзи - "переменные".

Тушундингиз-а?!

Яъни, бизнинг бош мақсадимиз чироқ ёнишига эришиш. Бунинг учун бизга эшик (ўзгарувчи) ва уни очиш (триггер) керак. Шунда тег пайдо бўлади ва биз ким қилганини кузатиб турамиз. Ким қилганини билиб олиш - олтинга тенг маълумот. Пулни қараб сарфлайсиз. Акс ҳолда, $1000 бюджет бирпастда ҳавога учиб кетади.

Демак, GTM орқали созланган тегларингизни Google Ads'га маълум қиласиз - интеграция қиласиз. Шунда Google Ads сизга ишлайди.

Бизнинг ҳолатда қуйидагича бўлади:

ўзгарувчи - "Click URL";
триггер - Телефон босилди (Ҳаволаси - "tel:+998901234567");
тег - Google Ads'га телефон босилганини маълум қил.

📌Дарсдан хулоса

Айрим соҳалар борки, Тошкентдаги битта кликнинг баҳоси 6-8 долларга чиқиб улгурди ва ҳали у нарх яна кўтарилади. Фараз қилинг: 15 та клик бўлса 100 доллар тугади, дегани. 15 та кликни Google 1 соатга қолмасдан таъминлаб беради ва сизни бюджетсиз қолдиради. Бунақа пайтда рекламани конверсияга созлаш тўғри ечим ҳисобланади. Буёғи энди илм. Уни устоз кўриб олиш керак, YouTube'ларда бунақа сирлар айтилмайди, деярли.

Ҳозир сизда бу билимларни арзонроқ олиш учун имкон бор. Яқин 1 йил ичида Тошкентда Google Ads мутахассислари энг кўп пул тўланадиганлар рўйхатида бўлади. Ўша пайтларда "пичоққа илинадиган илм" ўргатадиган устозларнинг нархи ҳам осмонга чиқиб кетади, ишонаверинг. Чунки бизнес трендлар Google Ads'на қараб кетмоқда. Бу худди электромобилларнинг "бортовой компьютер"ини тузатадиган усталар кабидир. 2 йилдан кейин бунақа электрокар усталарига турна-қатор бўлиб навбатда туришади.

Биздаги тадбиркорлар эса, Google Ads'нинг кучини энди англаб етишни бошлашди. Қарор қабул қилиш ўзингиздан ...

#googleads
#реклама
#маркетинг

P.S.
Google Ads устаси бўламан, десангиз мени iTaklif.uz сайтидан топасиз.
👍41🔥1💯1
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 36-дарсга ўтамиз.

📚 Бугунги мавзу: Рекламангизни босадиган 10 хил тоифали мижоз

Ҳар ким ўзи билганча ёки кимнидир жалб қилиб Google Ads платформасида реклама созлайди. Натижа ҳам ўшанга яраша бўлади. Одамлар сизнинг рекламангизни кўришади ва қизиқ бўлса клик қилиб босишади. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, рекламангизни кимлар босади? Улар қайси тоифага мансуб? Бугун шу саволга жавоб бериб кетамиз.

📌Демак, ҳар қандай бизнесда рекламани босадиган 10 хил тоифали одамлар бўлади.

Масалан, сиз қуёш панелларини сотяпсиз. Калит сўз "солнечные панели в ташкенте". Шу сўзни излаган 10 та одам аслида кимлар?

🏭 Биттаси - йирик корхонанинг ТОП-менежери, унга зудлик билан катта ҳажмда қуёш панеллари керак.
🧑‍💼 Яна биттаси - кичик ва ўрта бизнес хўжайини, унга ҳам шу маҳсулот кераклиги учун ҳозироқ шартнома имзолашга тайёр.
⏱️ Иккитаси - салоҳиятли мижоз, уларга қуёш панеллари зарур ва қанча тез бўлса шунча пул тўлашга тайёр ҳолда турибди.
🔍 Тўрттаси - ҳозир эмас, кейинчалик қуёш панелини сотиб олишни режа қилаётган ва нархларни кўздан кечираётган мижозлар.
🚫 Иккитаси - умуман сотиб олмайдиган, шунчаки маълумот излаётган одамлар.

Хурсанд бўлиб кетманг: Google биринчи бўлиб рекламангизни энг пастдаги 2 кишига кўрсатади. Бу ҳолат 95% реклама созлаганларда кузатилади. Ҳа, гарчи мана шу 10 та киши битта калит сўзни излаётган бўлса ҳам. Чунки уларнинг калласида 10 хил фикр бор. Google бу одамларнинг кимлигини жуда яхши билади ва рекламангизни ўша тоифаларга кўрсатади.

💤Кўрсатишни пастдан бошлайди. Нима учун? Чунки сизда "Процент полученных показов" деган кўрсаткич жуда кичкинадир. Масалан, 20%-30% атрофида. Бу - 10 тадан 2 та ёки 3 та одам рекламангизни кўрди, дегани. Уни ошириш керак бўлади. Агар сизда "Процент полученных показов" 80% дан юқори бўлса - салоҳиятли пулдор мижозларни қўлга киритасиз. Акс ҳолда сифатсиз одамлар босаётган бўлади ва натижаси сиз кутгандек бўлмайди. Бу кўрсаткични қандай қилиб кўтариш эса - илм.

📌Дарсдан хулоса

Google сизни ва мижозларингиз ким эканлигини яхши билади. Нимани излаяпти, қайси сайтларга киряпти, Интернетда неча пул сарфлаяпти, нима сотиб оляпти, қайси жойларга ва мамлакатларга тез-тез бориб турибди, хатларингизда қайси калит сўзларни ишлатиб ёзяпсиз ва ҳоказо. Google сиздан ким сотиб олиши мумкинлигини АНИҚ билади ва ўшаларга кўрсатади рекламангизни. Илмсизлик қилсангиз - рекламангизни арзонгаров мижозлар босади ва пулларингиз осмонга учиб кетади. Хулоса ўзингиздан ...

P.S.
Шу илм керак бўлса ёки 1,5 соатли консультация олишни истасангиз қуйидаги ҳавола орқали мурожаат йўлланг: 👇

https://itaklif.uz/google-ads-murojaat/
👍31🤝1
Ассалому алайкум ҳаммага!

Google Ads илмини ўрганишдаги 37-дарсга ўтамиз.

📚 Бугунги мавзу: Қандай қилиб 8 та сотувни 512 тага етказиш мумкин

Тасавур қилинг, сизнинг маҳсулот ёки хизматингизга Ўзбекистонда 1.000.000 та мижоз бор. Яъни, уларга сиз қизиқ бўлишингиз мумкин. Аммо ...

Кимдир сиздан сотиб олиш учун қуйидаги 3 та босқичдан ўтиши керак бўлади:

1. Рекламани кўриши
2. Рекламани босиши - яъни клик
3. Сотиб олиши

Ўртача созланган рекламанинг статистикаси бўйича бир босқичдан кейинги босқичга фақатгина 2% одам ўтади. Яъни, 1 млн одамдан 2% одам рекламангизни кўради. Бу рақам - 20.000 та дегани.

Энди, 20.000 тадан 2% босади, бу рақам - 400 та. Шулардан 2% сотиб олади, демак 400 нинг 2% - 8 та. Бу деярли барча бизнес йўналишларида кузатиладиган ҳолат ва рақам осмондан келиб қолмаган. Аксарият одамлар шунақа созлашади.

Энди ...

Агар ҳар бир босқични бор-йўғи 2% яхшилакчи? Масалан, рекламани тўғри созлаб кўпроқ одамга кўрсатсак демоқчимиз.

1️⃣ Унда рекламангизни 4% одам кўрган бўлади, тўғрими? Бу эса - 40.000 та одам кўрди дегани. Чунки 1.000.000 сонининг 4% - 40.000 ни ташкил қилади.

2️⃣ Рекламангизни кўпроқ одам клик қилиши учун яна CTRни 2% яхшиласак. Унда босганлар 4% бўлади. Бу рақам - 1.600 тага тенг.

3️⃣ Сотиб олишлари учун веб сайтга меҳр берсак (бу алоҳида мавзу) ва уни 2% га яхшиласак - 4% бўлади. Бу рақам - 64 та дегани.

🔥Кўрдингизми? Бор-йўғе 2% яхшиласак 4% га эга бўляпмиз ва 8 та сотув ўрнига 64 та сотувга эга бўлдик.

Агар 8% яхшиласакчи? Бу ишни бемалол уддаласа бўлади.

Шунда:

1. Рекламани кўрадиганлар 8% - 80.000 та
2. Рекламани босадиганлар 8% - 6.400 та
3. Сотиб оладиганлар 8% - 512 та.

✔️Ҳа, бошидаги 8 та сотув ўрнига 512 та сотув чиқяпти! Буни амалласа бўлади. Фақат ақлни ишлатиш керак бўлади.

📌Дарсдан хулоса

Шунчаки, ҳар бир босқични 1-2 фоизга тўғри қилиш ва яхшилаш орқали савдо 64 бараварга кўтариляпти. Тушуняпсизми? Буни тушунганлар бозорда етакчи бўлишади.

Google Ads'нинг сиз тасеввур қила олмайдиган қудрати ва имкониятлари ҳам шу ерда: ҳар бир босқични яхшилаб, нимага эришишимизни олдиндан тахмин қилиш мумкин. Яъни, қайси жиҳатга эътибор қаратиш кераклиги ойдин бўлмоқда.

Рекламани тўғри созлаш + CTR ни оширадиган тўғри эълон тузиш + веб сайт "қотириб" қўйиш лозим! Мана муваффаақият калити қаерда?!

P.S.

Қандай қилиб ҳар бир босқичда фоизларни яхшилашни ва ҳар қандай рақобатчингизни ортда қолдиришни истасангиз, бу билимларни олиш керак. Агар шу илм қизиқ бўлса қуйидаги ҳавола орқади Google Ads курсларига ёзилинг. Вақтингиз ёки маблағингиз кам бўлса консультация олинг, бошқа одамга айланасиз.

https://itaklif.uz/google-ads-murojaat/
👍21👏1
Ассалому алайкум ҳаммага!

Бироз танаффусдан кейин Google Ads илмини ўрганишдаги 38-дарсга ўтамиз.

📚 Бугунги мавзу: Автоматик тавсияларни ўчириб қўйиш

Google Ads платформасида мустақил реклама созлаб юрганингизда кўп ҳолларда тўсатдан ҳаммаси сиз кутмаган тарзда ўзгариб қолади. Кликлар ва "показ"лар сони ортиб кетади. Гўёки ҳаммаси зўр, аммо қўнғироқдан ёки мижоз келишидан асар ҳам йўқ. Таниш ҳолатми? Нима бўлди ўзи?

Аслида бу Google'нинг ғироом ўйинидир, уни билган билади, билмаган пулидан ажраб қолаверади. Google Ads ичида "Автоматическое применение рекомендаций" деган жой бор. У деярли ҳамма аккаунтда турибди. Уни кириб ўчириб қўйиш шарт! Акс ҳолда ...

1️⃣ Акс ҳолда Google'жон сиздан сўрамасдан калит сўзлардаги "Широкое соответствие"ни ёқворади. Бу "хайр, пулларим" дегани.

2️⃣ Ўзбекистон бозорини билса-билмаса ўз ҳолича созламага ўзгартиришлар киритворади. Натижада рекламангизни салоҳиятли мижозлар аудиторияси қолиб, кенг оммага бирдек кўрсатади ва пулингиз кўкка совуради. Сизга сифатсиз "клиентлар"ни олиб келади. Улар икки дунёда ҳам сиздан бир нарса сотиб олмайди, клик қилиб берса бўлди.

3️⃣ Кейин эса "Назначайте ставки эффективнее" деган жойни активлаштиради ва хоҳлаганини қилади. Кунига 70-80 долларлик бюджетни ҳам бирпасдан тугатиб, "бақрайиб" тураверади, "бюджет мало" деб.

✔️Ҳа, айнан шунақа Google'нинг сиёсати. "Истасанг ўзинг билиб ол", қабилида иш тутади. Уларнинг тепасида диндан йироқ инсофсизлар турибди. Улар учун ЭНГ муҳими пул! Шунинг учун бу бозорда улар билан бирга тенгма-тенг "ташашиш" учун илм олиш керак.

🔥Қандай қилиб "Автоматическое применение рекомендаций"ни ўчириш мумкин?

Аккаунтга киринг, чап тараф пасида "Администратор" бўлимни босинг, у ердан "Настройка аккаунта"га ўтасиз. Пастроғига қасангиз "Автоматическое примение" турибди. Ичига киринг ва керакмасларидан "птичкалар"ни олиб ташланг. Бўлмаса Google билганини қилади.

📌Дарсдан хулоса

Сиз маза қилиб фойдаланаётган Google, Яндекс, Фейсбук ёки Инстаграмларни жа унақа содда ёки "айтганимни қиляпти" деб ўйламанг. Сиз шоҳида юрсангиз улар баргида юришади. Уларга "тупой" пулдорлар керак. Чунки, билимсизлар кўпайса улар мақсадига эришади.

Агар Google'ни ўзингизга бўйсиндириб, айтганингизни қилдиришни истасангиз у ҳақида ИЛМ олиш керак. Бошқа йўли йўқ! Бўлмаса, яна бир тажрибасизларга ишингизни топширасиз, улар ҳам қойил қилиши қийин, кейин ўтирасиз "нега ўхшамаяпти экан-а" деб.

P.S.

Келажакда бизнес қилувчилар ва рақобатчилар фақат кўпаяди. Google эса битта! Борар жойимиз фақат шу сайт. Хулоса ўзингиздан.

Бу илмни олиш учун қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қолдиринг.

https://itaklif.uz/google-ads-murojaat/
👍3👏2