
Global Tahlil l Rasmiy sahifa
Афғонистон иқтисодиёти халқаро ёрдам сезиларли даражада қисқарганига қарамай, 2024 ва 2025 молиявий йилларида 2,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банкининг чоршанба куни чоп этилган янги ҳисоботида айтилади.
📈 Бироқ, мутахассислар эришилган ўсиш аҳоли ўсиш даражасидан пастлигича қолаётганини таъкидламоқда.
➡️ Келгуси икки йил, 2025 ва 2026-молия йилларида ўсиш суръати 2,2% гача секинлашиши прогноз қилинмоқда. Ўсишни тўхтатувчи асосий омиллар - беқарор иқтисодий муҳит ва ташқи молиялаштиришнинг етишмаслигидир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
Россия Адлия вазирлиги автомобил ойнасига шаҳодат калимасини ўрнатилишини терроризм учун асос сифатида тан олди, деди адвокат Калой Ахилгов.
🚨 Айбланувчи 2024-йил сентябридан буён тергов ҳибсхонасида сақланаётган йигит . У Толибон ҳаракати ва исломнинг устунларидан бири бўлган шаҳодат рамзларини олиб юрганликда айбланмоқда.
1️⃣ Дастлабки экспертиза терроризмни оқлашнинг ҳеч қандай далилини топмади, бу ёзувнинг диний хусусиятига ишора қилди.
2️⃣ Бироқ Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган иккинчи экспертиза шаҳодат калимасини Ал-Қоида билан боғлаб, уни экстремистик деб тан олди.
Адвокатнинг фикрича, Россияда Толибонга нисбатан тақиқ олиб ташланганда сўнг, ушбу эпизод бўйича айблов эълон қилишни имконсиз қилган.
🗣 Айбланувчининг адвокати Калой Ахилгов шундай дейди:
Мижозимизнинг тергов изоляторида бўлишини оқлаш учун уларга ҳеч бўлмаганда қандайдир эпизод керак, акс ҳолда ҳамманинг боши урилади: терговчининг ҳам, прокурорнинг ҳам.
🔜 Ҳимоя томони диний фикр олиш учун Уламолар кенгашига сўров юборган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда минглаб одамларнинг қулоғигача банклардан кредит қарзлари етмаганидек, энди бу рибога уйма-уй юриб тарғиб қилишга ўтишди…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
"Россия ва Украина бемаъни урушда ҳар ҳафта 5000 аскарини йўқотмоқда. Улар ҳозир музокара столига ўтиришлари керак".
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
Исроил ва Озарбайжон манбаларига кўра, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху яқин орада Озарбайжонга расмий ташриф билан боришни режалаштирган. Сафарнинг аниқ санаси ҳали аниқланмаган бўлса-да, бу жуда яқин келажакда кутилмоқда.
“Исраел Ҳаём” газетасининг ёзишича, Нетаняху Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашишни режалаштирган.
Шуниси қизиқки, бу ташриф икки ҳафта аввал Бокуда Исроил ва Туркия олий мартабали делегациялари ўртасида бўлиб ўтган “техник музокаралар”дан сўнг амалга оширилмоқда. Бу музокаралардан мақсад Сурия ҳудудида икки давлат ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий тўқнашувларнинг олдини олиш эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
“ Биз, озарбайжонлик мусулмонлар, қўллари болалар қонига бўялган жаллод – Бенямин Нетаняхунинг мамлакатимизга расмий ташрифини кескин қоралаймиз!
Бу одам шунчаки сиёсатчи эмас – у замонамизнинг энг шафқатсиз уруш жиноятчиларидан бири, замонавий “хўжайли қотили”, инсониятга қарши жиноятлар тимсоли. Унинг номи Фаластин ерларида оммавий қотилликлар, болалар ва аёлларнинг оммавий қотилликлари, шифохоналар, мактаблар, масжидлар портлашлари ва тизимли этник тозалашлар билан боғлиқ. Бундай шахсни Бокуга таклиф қилиш миллий онгимизга, диний қадриятларимизга, виждонимизга мутлақо зиддир!
Озарбайжон халқи тарих давомида зулмга қарши турди. Хўжайли, Қорабоғда бу нимани англатишини ўз тажрибамиздан билиб олдик. 1992 йилда Арманистон қуролли кучлари Хўжалйида 613 кишини, жумладан, 106 аёл, 63 бола ва 70 қарияни ўлдирган. Чақалоқлар найзаларга михланган, аёллар зўрланган, шаҳар ёқиб юборилган ва вайрон қилинган.
Бугун Бенямин Нетаняху худди шундай шафқатсизликнинг янги юзи. У Ғазода ХХИ асрнинг Хўжайлисини амалга оширмоқда. Бир фарқ билан – бу сафар камералар қаршисида, халқаро ҳамжамият кўзига қараб жонли эфирда!
Рақамлар гапиради, инсоният сукут сақламоқда: 2023-2024 йилларда Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари натижасида 40 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, улардан 70 фоизи аёллар ва болалар эди, 10 мингдан ортиғи болалар ҳалок бўлди, 20 мингга яқин болалар яраланди, оёқ-қўллари йўқолди, минглаб аёллар зўравонликка дучор бўлди, минглаб одамлар дори-дармонсиз, сувсиз қолди. Бу шунчаки уруш эмас - бу этник тозалаш, геноциддир!
Хўжайли дардини бошидан ўтказган инсонлар қандай қилиб бу қотилни юртимизга киритамиз? Қанчадан-қанча фаластинлик гўдаклар, онахонлар, кексаларнинг фарёди бошимизга тушганда, қандай қилиб қизил гилам ёйиб, қотилни кутиб олишимиз мумкин? Бу дипломатик хато эмас - бу маънавий ва ахлоқий фалокат. Озарбайжоннинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлашига зарар етказувчи, мусулмонлар бирдамлигини оёқ ости қиладиган, бутун минтақада адолат ва тинчлик ўрнатиш чақириқларига зид бўлган бу қадамни биз қабул қилмаймиз!
Биз шу ердан эълон қиламиз: Нетаняху, сен қотилсан, сен жаллодсан! Агар сизда бир томчи ҳам виждонингиз, озгина одамийлигингиз бўлса, шунча болаларни қонга беланиб ётқизиб қўймаган бўлардингиз!
Оналар ноласида, болаларнинг фарёдида бўғиласиз! Озарбайжон халқи сизни қабул қилмайди ва кечирмайди! Тарих хотира билан ёзилади – биз бу тарихда инсоният томонида туришни истаймиз!”, дейилади баёнотда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
Уч ўсмир Егоревскдаги масжидга ўт қўйганликда гумон қилинмоқда. Тергов фикрича, бунгача улар Россияда тақиқланган миллатчи экстремистик гуруҳ — NS/WP га қўшилган.
Мусулмонларнинг Рамазон ҳайити арафасида, 30-мартга ўтар кечаси Париж коммунаси кўчасидаги масжид ёниб кетди. Ёнғин тезда бинонинг томини ва иккинчи қаватини қамраб олган. Ёнғин ўчирилди, аммо ҳозир масжид жиддий таъмирлашни талаб қилмоқда. Мутахассислар ёнғинга ўт қўйиш сабаб бўлганини аниқлашди.
Тергов натижасида уч нафар гумонланувчи аниқланган: 17 ёшли Богдан Д., 18 ёшли маҳаллий коллеж талабаси Святослав Р. ва 15 ёшли Максим Ц. Тергов маълумотларига кўра, 2025-йил март ойида нацистлар “Миллий-социализм/Оқ куч” (Россияда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот) ҳаракати сафига қўшилган ва деярли дарҳол масжидга ўт қўйишга қарор қилган.
20 апрель куни Россия Федерациясининг Москва вилояти бўйича тергов қўмитаси ўсмирларга нисбатан террорчилик ташкилотида иштирок этиш моддаси бўйича иш очди; улар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Манбага кўра, қўлга олинганлардан бирининг онаси Давлат курьерлик хизматида подполковник унвонига эга инспектор бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
Бу ҳақда Ислом Республикаси Мудофаа вазири Хаважа Асиф маълум қилди.
Покистон Мудофаа вазирлиги Ҳиндистон билан урушга тайёрлигини эълон қилди
"Раҳмат, Моди — сен бизнинг миллатимизни бирлаштирдинг. Урушни хоҳлайсизми? Унда бошланг. Покистон бунга тайёр", дея баёнот берди Покистон Мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Қайд этиш жоизки, Покистон ҳам, Ҳиндистон ҳам ядровий қуролга эга давлат ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ Покистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш” шартномасидан чиқишини эълон қилган Ҳиндистоннинг Покистонга сув оқимини тўхтатишга бўлган ҳар қандай уринишини “уруш ҳаракати” сифатида кўриб чиқишини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Ҳинд дарёси Покистоннинг асосий ичимлик суви манбаи ҳисобланади.
Бунга жавобан, Покистон ҳиндистонликларга виза беришни тўхтатди
Исломобод Ҳиндистон фуқароларига берилган барча визаларни зудлик билан бекор қилган. Шунингдек, қўшнисининг баъзи дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбориб, Ҳиндистон самолёт рейслари учун ҳаво ҳудудини ёпган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
Сурия ҳукумати юқори мартабали вакили АҚШ конгрессмени Кори Миллснинг «Суриянинг Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкинми?» деган саволига президент Аҳмад Аш-Шара' жавобан: «Аввало, АҚШ Сурия ишларига аралашишни тўхтатиши керак», деб айтган.
"АҚШ аввал Сурияга аралашишни тўхтатсин, бомбардимон қилишдан воз кечсин ва бизнинг ерларимиздан босиб олган қўшинларини олиб чиқсин. Фақат шундан кейин биз келишув имзолаш ҳақида гаплашишимиз мумкин. Бу келишувга қўшилган бошқа давлатларнинг ерларини Исроил босиб олмаган.”
Бу баёнот орқали Суриялик етакчи бир нечта муҳим ҳақиқатга ишора қилмоқда:
1. Исроилнинг Голан тепаликлари ва бошқа Сурияга қарашли ҳудудларни ишғол этиши халқаро ҳуқуқ ва адолат тамойилларига зид эканини эслатмоқда.
2. АҚШнинг иккиюзламачилиги — бир томондан тинчлик ҳақида сўз юритади, иккинчи томондан эса Сурия суверенитетини бузишда давом этади.
3. Сурия тинчликни хоҳлайди, лекин бу тинчлик мустақиллик ва ҳурмат асосида бўлиши керак.
Шараа бу ерда шунчаки дипломатик жавоб эмас, балки тарихий ҳақиқатни таъкидламоқда: Адолат тикланмас экан, ҳеч қандай “келишув” ҳақиқий бўлолмайди.
Аш-Шара' таъкидладики, «Иброҳим келишувлари»га қўшилган барча давлатлар (Фаластин бундан мустасно) Исроил томонидан ерларининг босиб олиниши билан юз бермайди. Сурия эса Жавлон тепалиги каби ҳудудларни ҳали ҳам Исроил босқини остида.
Сурия АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг сиёсий босимига қарамасдан, суверенитетини ҳимоя қилишда давом этмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
Mанбаларга кўра, иттифоқчилар бундай таклифларни Путин ва бошқа жаҳон етакчилари, жумладан Си Жинпин учун “хавфли сигнал” деб ҳисобламоқда.
Шу билан бирга, Европа амалдорининг сўзларига кўра, музокарачилар Киевни ҳудудий музокаралар бўйича қулайроқ позицияни эгаллашга кўндиришда муваффақиятга эришганини қайд этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
Forwarded from IMOM BUXORIY VAQFI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Global Tahlil l Rasmiy sahifa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM