Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
196 videos
5 files
536 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
Савол: Ҳомиланинг оёқ-қўли яхши ривожланмай кейин нобуд бўлишига нима сабаб бўлади?
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Биринчи фарзандим кесарча кесиш йўли билан туғилган. Кейингисини ҳам кесарова қиламанми ёки табиий йўл билан туғишим мумкинми?
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Луғат
Микоплазмоз – микаплазмоз деган ташхис ҳеч қайси халқаро қўлланмаларда, даволаш протоколларида мавжуд эмас. Ҳеч қаерда уни ҳомиладорларда ташхислаш ва даволаш ҳақида тавсиялар йўқ (Mycoplasma hominis). Аммо организмда микоплазмознинг бир неча турлари яшайди. Улардан эътибор берилиши керак бўлгани қуйидагилар:
Mycoplasma hominis (микоплазма хоминис) ;
Mycoplasma genitalium (микоплазма гениталиум).
Mycoplasma hominis – аёл кишининг меъёрдаги микрофлораси таркибига киради ва шартли-патоген бактерия ҳисобланади. У бактериал вагиноз (оқ-кулранг ва балиқ ёки ачиган гўшт ҳидли ажралма келиши, қорин остида оғриқ ва ҳ.к.) белгилари намоён бўлишида иштирок этиши мумкин, аммо ўзи уни келтириб чиқармайди. Агар сизнинг таҳлилингизда шундай (Mycoplasma hominis ёки Ureaplasma parvum, Ureaplasma urealyticum) бактерия топилса ва сизни ҳеч нарса безовта қилмаётган бўлса, ҳеч қандай даволашга эҳтиёж йўқ.
Mycoplasma genitalium – бу тури жинсий йўл билан юқадиган инфекция саналади. Агар бу тури мавжудлиги аниқланса, унда албатта даволаниш керак. Ташхис қўйиш учун қин/бачадон бўйнидан суртма топшириб ПЦР усулида текшириш керак. Бундай инфекция борлиги аниқланса эр-хотин биргаликда даволанишлари керак бўлади. Мазкур микоплазма ҳомиладлрликда ва бошқа пайт ҳам жиддий асоратлар келтириб чиқариши мумкин. Айнан шу микробнинг ҳомила тушишига ва барвақт туғруқларга сабаб бўлиши исботланган.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Беморларни даволашда психология ҳам катта аҳамият касб этади. Ибн-Сино бобомиз ҳам хастани даволашда жасад билан бирга рухиятни ҳам даволашни таъкидлаган. Айниқса фарзандсизлик муаммоларида бу муҳим. Зеро чет элдаги деярли барча ЭКУ билан шуғулланувчи клиникаларда психолог мутахассис ишлайди. Психология бўйича китоблар кўп. Ўзбек тилида ҳам қатор китоблар чиқаяпти. Аксарияти русча китоблардан (у русча ҳам асли инглизчадан, яъни таржиманинг таржимаси) таржима қилинган. Аммо кўп таржималар жуда саёз, умуман қониқмайман. Ҳатто мутахассис тақризидан ҳам ўтмаган. Машҳур бестселлер китоблар ҳам шундай сифатсиз таржима қилинганки, ўқигингиз келмайди. Лекин яқинда бир китоб ўқиб қолдим. Муаллиф ўзи ёзган бўлса-да хориж китобилардан фйодалангани кўриниб турибди. Муҳими ўқилиши равон, тушунрали ва менталитетимизга мос шаклда қизиқарли қилиб ёзилган. Шу йўналишдаги мен ўқиган ўзбекча китоблар ичида энг тузуги дейишим мумкин. Бу - Ш. Раззоқовнинг “Кўнгилнинг пинҳона кўчалари”китоби. Бир ўқиб кўринг, кўп фойдалар оласиз. Ўз устида ишлайдиганлар учун жуда яхши қўлланма. Ушбу китобнинг электрон версияси кўп жойда пуллик бўлса-да, мен сизларга уни БЕПУЛ тақдим этаман. Ҳажми 0.7MB, 95 бет.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Kongilning_pinhona_kochalari.pdf
708 KB
Ш. Раззоқов, “Кўнгилнинг пинҳона кўчалари”китоби
#Савол
Савол: УТТ текширувида менга бачадоним шохли деб айтишди. Иккита ҳомилам тушиб қолди. Шохли бачадонда ҳомила турмайдими
Жавоб:
Бачадон икки шохли бўлиши туғма жинсий аъзолардаги нуқсон ҳисобланади. Бунда Бачадон ўлчамлари жуда муҳим. Ҳомиладорлик бўлмайди деб айтиш нотўғри бўлади. Лекин ҳомила тушиш хавфи бўлиши мумкин. Шу сабабли назоратда турган гинеколог билан маслаҳатлашиб бачадон мушаклари тонусини туширувчи дори воситалари тавсия қилинади. 12 ҳафтадан кейин агар бачадон бўйни етишмовчилиги бор ёки йўқлигини аниқлаш керак. Бу ҳолатда бачадон бўйни очилиб кетмаслиги учун ҳалқа ёки бойламлар қўйиб туғилиш муддатигача бойламлар олинмайди. Қисқа қилиб айтганда тажрибали акушер-гинеколог назоратида туриб яхши натижага эришиш мумкин бўлади.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Ҳар дарднинг давоси бор, ўлимдан бошқа.
У ҳолда фарзандсизликнинг ҳам иложини топиш мумкин, албатта. Муҳими умидингизни, ижобий муносабатингизни ва яхши ниятингизни тушкунлик ва бадбинликка ўзгартирманг. Бу масалада бирор кимсани айбламанг: турмуш ўртоғингизни, ота-онангизни, яқинларингизни, шифокорингизни, тиббиётни. Чунки уларнинг ҳеч бири сизга атайлаб ёмонликни раво кўрмайди. Тақдирдан асло нолиманг, Яратгандан зинҳор шикоятчи бўлманг. Қаердан биласиз, сизга келгусида улкан кутилмаган ҳадя берилиши учун бугун сизга шу машаққатларни ошиб ўтишингиз исталаётгандир. Бизга аввалида нохуш бўлиб кўрилган кўпгина ҳодисалар борки, орадан маълум вақт ўтгач улар натижасида шундай ажойиб кутилмаган ёқимли натижалар келиб чиқиб, “яхшиям ўшанда шундай бўлган экан-а” деган пайтларимиз кам эмас. Масалан, бир киши зарур иш учун шошиб кетаётганида бирор транспорт воситасига улгуролмаганига афсус чеккан, вақтида етиб борлмай иши битмай қолганидан роса куюнган, аммо кейин ўша улгуролмаган транспорт ҳалокатга учраганини эшитгач, “яхшиям улгурмаган эканман” деб хурсанд бўлгани каби. Бундай ҳодислар сизнинг ҳаётингизда ҳам кўп кузатилган, агар ўтмишингизни бир кўздан кечирсангиз шундай воқеаларни кўплаб топа оласиз. Масалан, бир қиз автоҳалокатга учраб касалхонага тушиб қолади. Ногаҳон бу ҳодиса ўша ерда унга қараган шифокор билан танишиш ва кейинчалик у билан турмуш қуришига сабаб бўлади. Улар бахтли оила қурадилар. Демак, тақдир у қизни ўша касалхонага етаклаб келган аслида. Айтингич бу қиз уни уриб кетган ҳайдовчидан шикоят қилиши керакми ёки ташаккур айтишими? Аслида бу тақдирни бизга раво кўрган Яратувчимиздан миннатдор бўлишимиз керак. Шунинг учун ҳар ҳолатда ҳам шукр қилишни, нолимасликни одат қилишимиз, астойдил дуо қилиб, амалий сайъ-ҳаракатимизни тўхтатмаслигимиз керак. Шунда натижа биз ўйлмаган ва кутмаган томондан зиёдаси билан келади. Муҳими ишончингиз ва умидингизни йўқотманг ва натижа қандай бўлишидан қатъи назар рози бўлинг ва олға қадам ташлашда давом этинг. Бугун фарзандингиз йўқлиги ҳам сиз билмаган қайсидир ҳикматларга биноан эканлигини идрок этиб, хайрли ва солиҳ фарзанд талаб қилишни давом эттираверинг. Бугунги тиббий ютуқлардан, ёрдамчи репродуктив технологиялардан ҳам ҳалол доирада фойдаланиб ҳаракат қилинг. Бу ҳам сиз учун очилган бир йўл. Ундан ўтиб кўринг, балки фарзанд кўриш бахти сизни шу йўлда кутиб тургандир. Ички овозингизга қулоқ тутинг, қалбингиз ва ақлингизни ишга солиб ҳаракат қилинг. Зинҳор атрофдаги инсонлардан нолиб, бировларни айбламанг. Ижобий фикр, ижобий муносабат, эзгу ният ва ҳовлиқмай сайъ-ҳаракат қилиш агар мунтазам бўлса албатта яхши натижага олиб келишига шубҳа йўқ. Сизга сиз ўйлагандек чиройли, хушҳулқ ва солиҳ фарзанд насиб қилишини тилаб қоламан.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Ҳомиладорлик вақтида Rubella (қизамиқ) инфекцияси билан соғлом туққанлар борми? Биринчи болам нобуд бўлган. Ўшанда шу инфекциядан деб айтишган. Шу ҳақида маълумот беринг
Жавоб аудиофайлда
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Айрим беморларга баъзида бир масалани тушунтиришга роса қийналаман. Аммо тушунган беморлар ҳам бор. Тунов куни даволаниб ҳомиладор бўлган ана шундай беморларимдан бири ўғил фарзандли бўлибди. Аммо бугун айтмоқчи бўлган гапим бошқа. Менда даволанган яна бир беморим ҳомиладор бўлган эди. Фарзандли ҳам бўлди. Аммо тақдир экан, чақалоқ бир ҳафта яшади. Нимадир шамоллаш бўлдими, касалланиб вафот этиб қолибди. Албатта она учун, бу оғир. Лекин шундоқ бўлса ҳам шу беморим олдимга келиб миннатдорчилик билдирди ва тақдирни розилик билан қабул қилгани, ҳаммаси Аллоҳдан эканини тушунганини ва сабр кўрсатганини айтди. Унинг сабрига қойил қолдим. Бошида шундай ташвиш бўлиб ҳам мени олдимга келишга вақт топибди. Мана шу кўрсатган гўзал муносабати ва уни бошига келган ғамларда ҳақли ёки ҳақсиз равишда бошқаларни айбламагани учун шу беморимга келгусида Аллоҳ гўзал мукофот беришига ҳеч шубҳам йўқ.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
“ТОКСИКОЗ” ҲАҚИДА ЯХШИ ХАБАР

Ҳомиладор аёллар кўпинча илк уч ойлик палладаги асосан кўнгил айниш, қусиш, лоҳаслик🤦🏻‍♀️ тарзида намоён бўладиган заҳарланиш (токсикоз) дан безовта бўладилар. Аммо бу ўткинча ва шу билан бирга уларга яхши хабар бор.
Австралиялик ва Америкалик шифокорлар ўтказган кўплаб тадқиқотлар натижаларига кўра, ҳомиладорликнинг илк уч ойлик палласида ҳомиладор аёлларнинг 70-80 % ида кузатиладиган кўнгил айниш ва қусиш ҳомиланинг тушиб қолиш хавфини кескин камайтирар экан😊. Кўнгил айниш ва қусишнинг ҳомилани қандай сақлаб қолиши ҳақида ҳали аниқ маълумот йўқ🤔. Айрим олимлар фикрига кўра, кўнгил айниш ва қусиш ҳомиладор аёлни ҳомилада нуқсон пайдо бўлишига ёки унинг тушишига сабаб бўлиши мумкин бўлган баъзи озиқавий моддалардан сақланишга мажбур қилади🤰. Шу билан бирга энергия истеъмолини камайтириш орқали анаболик гормонлар, инсулин ва инсулинни оширувчи омилларнинг даражасини туширади. Бу эса ҳомила ва плацента учун зарур озуқавий моддаларнинг етрали миқдорда ишлаб чиқарилишига олиб келади.
Умуман олганда ҳомиладорликдаги кўнгил айниш ва қусишнинг патогенези (пайдо бўлиши ва ривожланиши) ҳали тўлиқ ўрганилмаган🤔. Шунинг учун ҳам уни бартараф қилиш асосан симптоматик (белгиларини бартараф қилиш орқали) бўлиб, даражасига кўра турли парҳезлардан тортиб то вена орқали озуқавий суюқлик юбориш орқали даволаш чоралари қўллашгача бўлиши мумкин. Токсикоздаги безоватликни камайтириш учун назоратдаги гинеколог билан маслаҳатлашган ҳолда қуйидагиларни тавсия этиш мумкин:
- кўпроқ дам олиш (чарчоқ ҳам кўнгил айнишини орттириши мумкин) ;
- кўнгилни айнитадиган озиқ-овқатлар ва ҳидлардан узоқ бўлиш;
- ётоқдан туришдан олдин енгил суви қочган нон ёки печенье ейиш мумкин;
- углеводи кўпроқ, ёғи кам бўлган (нон, гуруч, макарон каби) оддий озуқалардан тез-тез ва оз-оздан ейиш керак;
- агар иссиқ овқат ҳиди безовта қилса, совутилган ҳолда еган маъқул;
- кўпроқ суюқлик ичинг (оддий минерал сувни оз-оздан ва тез-тез ичиш кўнгил айнишини қайтариши мумкин);
- таркибида занжабил (имбирь) бўлган суюқлик ва озиқ-овқатлар ҳам кўнгил айниши ва қусишни камайтиради (аммо аввал даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг, сизнинг ҳолтада занжабил қанчалик мумкин эканлиги борасида);
- билак соҳасини ва атрофини нуқтавий уқалаш ҳам токсикоз белгиларини камайтириши мумкин.
Хуллас нима бўлганда ҳам бу безовталкиик уч ойдан кейин тўхташи керак. Муҳими ҳомилани сақлаб қолиниши учун бу сизнинг фойдангизга бўлади. Шунинг учун сабр ичида шукр қилинг. Айрим ҳолатларда бу муддат узайиб кетса, албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Манба: https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC6191846/
https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC3676933/

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Фолликулани укол ёрдамида ёрдирса, бола бўладими? Бачадон найларини лапароскопия қилиб очтиргандан кейин яна ёпилиб қолмайдими
Жавоб:
Гормонал дори воисталари (укол) ёрдамида овуляция юзага келиши мумкин. Аммо бу билан ҳомиладорлик 100% бўлади деб айтиб бўлмайди. Битта овуляция бўлганда ҳомиладорлик юзага келиш эҳтимоли 10-15% ни ташкил қилади. Яъни овуляция бўлган ва жинсий ҳаёт яшаган ўнта аёлдан ҳар ой 1 таси ҳомиладор бўлиши мумкин дегани. Бачадон найлари лапароскопик жарроҳлик амалиёти ўтказилиб очилгандан кейин қайта ёпилиши мумкин. Шу сабабдан 3 ойдан 6 ойгача тезроқ овуляция жараёнига ёрдам берган ҳолда ҳомиладор бўлиш учун шифокор назоратида бўлиш керак.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Ўзбекистонда ЭКУ га руҳсат бўлганини билган пациентлардан “энди бу муолажа тўлиқ қачондан қилина бошланади ва нархлари қанақа бўлади” деган маънодаги қизиқишлар кўп бўляпти. Аввало бу соҳа биз учун ҳали янги. Репродуктолог, эмбриолог каби мутахассислар керак. Бизда бармоқ билан санарли чет элда ўқиб сертификатга эга бўлганлар бўлса-да, тажриба борасида ҳали кўп малака ошириш керак яхши мутахассис бўлиш учун. Бу соҳалар бўйича малака оширувчи, таълим берувчи муассасалар ташкил қилиш ва тажриба ошириш учун чет элдан малакали мутхассисларни жалб қилиш керак. Ёрдамчи репродуктив технологияларни маҳаллий мутахассисларимизнинг ўзлаштириши ҳам маълум вақт талаб қилади. Шуларни эътиборга олган ҳолда тўлиқ мукаммал ишлайдиган муолажа шаклига келгунча камида 6 ой балки ундан ҳам кўпроқ вақт кетса керак. Тўғри шу пайтгача ҳам расмий бўлмаган шаклда ЭКУ муолажаси ўтказиб келган клинкалар ҳам бўлгандир. Аммо натижа борасида самарадорлик мақтанарли эмас эди. Энди нархларга келсак... Чет элдаги нархлар ҳақида бу ерда ёзгандик. Ўзимизда қанчага тушиши - бу ўша ЭКУ муолажаси ўтказадиган хусусий клиникаларга боғлиқ. Қанча кўп ЭКУ ўтказадиган клиника очилса, шунча рақобат кучаяди ва нархлар тушади. Аммо ЭКУ клиника очиш анча катта маблағ талаб қилади (300 000 $ – 500 000 $) Эшитишмча, илгаридан ЭКУ ўтказиб юрган айрим клиникалар битта ЭКУ муолажасини ўртача 20-23 миллион сўмга қилишар экан. Лекин буни ичига дорилар ҳам кирадими (зеро дорилар ҳам ўртача 600$-1000$ ни ташкил қилади), ИКСИ борми билмайман. Ортган эмбрионни музлатиш (криоконсервация) йўқлиги эса аниқ. Бу Қозоғистондаги ЭКУ муолажасидан ҳам бироз қимматроқ. Албатта бизда сифатли ЭКУ муолажаси ўтказиш учун илк босқичда хорижлик мутахассисларни жалб қилиш лозим бўлади. Бу эса ўзига яраша харажат талаб қилади (чет эллик мутахассисга камида 4000-5000 $ атрофида ойлик тўлаш керак). Шунинг учун ҳам нархлар бирданига пасайишини кутиш ҳам унчалик ишончли дея олмайман. Чет элда ЭКУ қилдиришдан кўра ўзимизда бажаришнинг битта энг муҳим афзаллиги сифатида меҳмонхона ва йўл харажатларининг бўлмаслигини айтиш мумкин. Ҳамда хорижга чиқиш борасида муаммоси бўлганлар учун ҳам яхши имконият.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Бачадондан ташқаридаги ҳомиладорлик нима
Жавоб:
Бачадондан ташқаридаги ҳомиладорлик эмбрионннинг имлпантацияси (бачадон деворига кириб ўрнашиши) бачадоннинг шиллиқ қаватида эмас, масалан бачадон найида ёки қорин бўшлиғида содир бўлади. Бунда биокимёвий ҳомиладорлик бўлганини текширув ижобий деб кўрсатади. Қорин остида оғриқ сезилса ёки қонли ажралмалар келса зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки бачадондан ташқаридаги ҳомиладорлик аёл ҳаётига хавф туғдиради.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Тавсия қиламан
Гинекология соҳаси эндокринология билан бевосита боғлиқ. Зеро аёллар репродуктив тизимининг фаолияти безлар ва гормонлар фаолиятига бевосита алоқадор. Ўзим ҳам кўп беморларни эндокринолог кўригига жўнатиб тураман. Менинг ўсмирликдан дугонам бўлган лицей ва институтда ҳам бирга ўқиган Раушания (@RaushaniyaRashidovna) деган дугонам бор. У ажойиб шифокор, доим ўз устида ишлайдиган, илмий салоҳиятини ривожлантириб турадиган, бир нечта хорижий тилларни ҳам биладиган малакали мутахассис. Ўзининг эндокринология йўналишида телеграмда канали (@endocrinologuz) ҳам бор. Унга қулай бўлгани учун канални асосан рус тилида олиб борса ҳам, инглиз ва турк тилларини мукаммал билса ҳам ўзбек тилида бемалол мулоқот қила олади. Айрича хайрия ишлари билан ҳам шуғулланади. Агар яхши эндокринолог керак бўлса унга мурожаат қилишингиз мумкин. Дугонам бўлгани учун эмас, малакали мутахасисс экани ва ўзини жуда яқиндан таниганим учун айтаяпман. Зеро бошқа шифокор дугоналарим ҳам кўп.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Бепуштликни даволашда гормонал текширувлар нима мақсадда ўтказилади
Жавоб:
Бепуштликнинг сабабларини аниқлашда шифокор қондаги гормонлар миқдорини ўлчайдиган таҳлил ўтказишни тайинлайди. Бу тухумдонни ва реподуктив фаолиятга таъсир кўрсатувчи бошқа эндокрин безлар (гипофиз, қалқонсимон, буйракости безлари) фаоллиятини баҳолаш имконини ва бепуштликнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб аниқ ташхис қўйишда ва даволаш режасини тузишда муҳим аҳамият касб этади. Тартибли ҳайз циклида таҳлил циклнинг 2-5 ва 20-22 кунлари амалга оширилиш зарур.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали_маълумотлар 🏥

Битта сперматозоид 5 мегабайт маълумотни (эркак генетик материалини) ўз ичида тутади.

P.S: Бир маротаба қўшилиш натижасида камида 220 Гигабайт маълумот аёл организмига тўкилади, йиллар давомида бу маълумотларни оз-оздан ўзлаштирилиб борилиши эр-ҳотинни бир-бирига ўхшаб кетишига асос бўлади...

Яна ҳам батафсилроқ маълумот олиш учун қуйидаги манзилга ташриф буйиринг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEAXSMnk5K5cEMTYKA

Шифокор билан боғланиш учун 👇
@DrZarifjonMURODOV

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎