#Савол
Савол: Илтимос ажралмалар ҳақида маълумот берсангиз. Даволансам ҳам ажралмалар келиши тўхтамаяпти. Шифокорим ажралмалар ҳидсиз ва ранги оқ бўлгани учун табиий ҳол деди. Лекин қизлик пайтим ажралма келмас эди, шулар ҳақида тўлиқроқ маълумот бера оласизми❓
✅ Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ

#Ажабо
Илгари ишлаган клиникамда беморларнинг ҳақ-ҳуқуқларига оид материалларни бир неча нусхада чиқариб беморлар кутиб ўтирадиган столга ташлаб қўйгандим. Лекин буни кўрган администрация ходими нимадандир хавфсираб йиғиштириб олибди. Сўрасам, “Шундоқ ҳам беморлар шикоят қилаверади, улар буни кўриб ҳақ-ҳуқуқларини билиб олишса, кейин бошимизни қотириб ташлашади” деди. Ҳайронман нимага бунча қўрқишади. Ундан кўра Худодан қўрқишса эди. Агар мутахассис ўзига ишонса, тамаъгир бўлмаса ва қонунни бузмаса, ҳеч кимдан тили қисиқ жойи бўлмайди. Тўғри бизда ҳали бемор ва шифокор ўртасидаги маданият балки яхши шаклланмаган, баъзан тушунмовчиликлар билан шундай норозилик ва шикоятлар бўлиб туриши бор гап. Аммо буни беморнинг ҳақ-ҳуқуқларини яшириб ҳал қилиш керакми? Аксинча, беморлар ҳуқуқларини яхши билсин, сўраб-суриштирсин, ўргансин ана шунда беморлик маданияти тўғри шаклланади. Кўп нарса таълимга, ўрганишга ва тушунтириш ишларини тўғри ташкил этишга ва ўзаро ҳурмат ва тушуниш билан муомалада бўлишга боғлиқ, менимча. Шунинг учун ўша бемор ҳақ-ҳуқуқлар ҳақидаги материални сизларга илиндим. Балки фойдаси тегар. Бу ерда энг муҳим нуқталарни танлаб олганман. Қисқа тарзда, осон бўлиши учун. Тўлиқ маълумот истаганларга тегишла ҳаволалар берилган. Ҳажми 1 МБ дан камроқ.

Bemor_huquqlari.pdf
951.1 KB
Мана ўша бемор ҳуқуқлари ҳақидаги материал
#Савол
Савол: Мен кесарча кесиш йўли билан болали бўлганман. 1 йилдан ошди? Аммо ҳозирда ҳомиладорман. Шунинг учун менга қандай маслаҳат берасиз❓
✅ Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: Мен кесарча кесиш йўли билан болали бўлганман. 1 йилдан ошди? Аммо ҳозирда ҳомиладорман. Шунинг учун менга қандай маслаҳат берасиз❓
✅ Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Каналнинг русча вариантини ҳам қилсангиз деб таклиф келди айрим беморларимдан. Тўғри кимгадир русча қулай бўлиши мумкин. Аммо интернет тармоғида русча материаллар жуда кўп ва етарлича топилади. Ўзбекча сифатлилари кам. Эҳтиёж ҳам шунга кўра. Шунинг учун бу ортиқча деб ўйладим. Аммо русча маълумот жуда керак бўлса, баъзида манбасини ёки тайёр материални бериб туришим мумкин. Шу маънода мана бу китобнинг (Е.П. Березовская, акушер-гинеколог, “1000 вопросов и ответов по гинекологии”, Москва, 2017) электрон версиясини русча маълумот излаганларга илиндим. Китоб нисбатан янги, 2017 йил чиққан. Мутахассислар учун ҳам, тиббий маълумоти бўлмаганлар ҳам фойдаланиши мумкин. Энг кўп тарқалган саволларга жавоб топиш мумкин. Электрон версиясида мундарижаси бор, фойдаланиш учун қулай. PDF форматда осон юкланади. Ҳажми 3,78 МБ. Фойдали маълумотлар кўп.

1000_savol_javob.pdf
3.8 MB
Мана ўша китобнинг электрон версияси. Е.П. Березовская, акушер-гинеколог, “1000 вопросов и ответов по гинекологии”, Москва, 2017
ЎҒИЛ КЎРИШНИ ИСТАГАНЛАРГА
ИЛМИЙ АСОСЛАНГАН ТАВСИЯЛАР 🤱🏻
Мақолани ўқиш
Дўстларингиз билан улашиш учун босинг
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ИЛМИЙ АСОСЛАНГАН ТАВСИЯЛАР 🤱🏻
Мақолани ўқиш
Дўстларингиз билан улашиш учун босинг
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Telegraph
ЎҒИЛ КЎРИШНИ ИСТАГАНЛАРГА ИЛМИЙ АСОСЛАНГАН ТАВСИЯЛАР
Мана шу масала бўйича кўпчилик мурожаат қилади. Албатта ўзига меросхўр қолдириш тарихдан ҳам кўпчиликни ўзига жалб қилган мавзу ҳисобланади. Шунинг учун ушбу масала юзасидан тавсияларимизни аҳамиятига қараб бир неча қисмга ажратдик. Марҳамат танишинг: ЭНГ…
#Луғат
ЛГ - Лютеинизирловчи гормон (лютеинизирлаш – тухум ҳужайрадан халос бўлган фолликуланинг “сариқ тана”га айланиши, ўз навбатида “сариқ тана” прогестерон гормони ишлаб чиқариб эндометрийни эмбрион имплантациясига тайёрлайди) миядаги гипофиз олд қисмидан ишлаб чиқарилади. Аёлларда овуляция жараёнида ва туxумдонларда аёл жинсий гормонлар ишлаб чиқишида иштирок етади. ЛГ даражаси менструал циклнинг ўртасигача паст бўлади, кейинроқ унинг концентрацияси бир неча маротабага кўпаяди. ЛГ концентрацияси максимал даражага чиққанидан кейинги бир сутка давомида овуляция бўлади. “Сариқ тана” шаклланишига ва прогестерон гормони ишлаб чиқарилишига туртки беради. ЛГ концентрациясининг кўпайиши овуляция вақтини аниқлаш усулининг асосини ташкил қилади. Овуляция кунини аниқловчи тестлар ҳам пешобдаги ЛГ миқдори даражасини аниқлашга асосланган. ЛГнинг кўпайиши менопаузада ҳам кузатилади.

Савол: 1 ёшдан ошган ўғлим бор. Уни эмизаман. Яқинда ҳомиладор бўлганимни билиб қолдим. Лекин ўғлим ҳали ҳам эмади. Агар ҳомиламга зарар бўлмаётган бўлса қачонгача эмизсам бўлади. Ёки эмизишни давом эттиришимнинг ҳомилага ножўя таъсири борми?
Жавоб аудиофайлда.

Бизда нима учундир ташхис қўйишда заруратсиз ортиқча ва қиммат ташхис усуллари қўллаш урфга айланган. Кўпинча шифокор талаб қилмаса ҳам беморларнинг ўзи МРТ, МСКТ қилдиришади. Аслида кўпинча ўша ташхисни МРТ сиз ҳам аниқлаш мумкин. Касбдошим Летисия Бургос билан бирга ишлаганимда у бизда ҳар қадамда МРТ қиладиган ташхис марказлари борлигига ва одамлар бу учун ҳатто навбатда туришига ҳайрон бўлганини айтганди. Ҳолбуки унинг юрти Мексикада битта ўртача катталикдаги шаҳарда нари борса 2 та ёки 3 та жойда МРТ қиладиган клиника бор экан. Шифокорлар унча-мунча муаммога МРТ тавсия қилавермас экан. Биз эса боламиз озгина йиқилиб лат еса ҳам дарров МРТ қилдиришга шошамиз. Худди шу билан масала ҳал бўладигандек. Албатта ўзларига қандайдир улуш чиқариш учун МРТ ўтказишни тайинлайдиган шифокорлар ҳам йўқ эмас. Агар сизда шундай вазият пайдо бўлса, шошилманг. Арзимас муаммоларга ҳам МРТ қилдиравериш пулни бекорга совуришдир. Албатта зарурат бўлса МРТ қилдириш керак. Аммо аввал малакали ва инсофли шифокорлардан маслаҳат олганингиз маъқул. Тажрибали шифокор баъзида ҳатто рентген ва МРТ сиз ҳам ташхис қўя олади. Раҳматли қайнотам (Козим Қобилов) ана шундай шифокор эдилар. Синган суякни рентгенсиз ҳам аниқлай билардилар. 60 йилдан зиёд травмотология ва ортопедия соҳасида меҳнат қилганлар. Ҳеч қачон беморга заруратсиз ортиқча харажат талаб қиладиган таҳлилларни тайинламасдилар. Ҳеч таъма қилмасдилар. Ҳатто баъзида бемор ночор аҳволда бўлса ўзлари ёнларидан пул бериб юборардилар. Мен сизларга имкон қадар ана шундай шифокорларга мурожаат қилишни тавсия қиламан. Бу борада сизга ёрдам беришга ва шундай шифокорлар билан таништириб туришга ҳаракат қиламан.

Савол: Ҳомиланинг оёқ-қўли яхши ривожланмай кейин нобуд бўлишига нима сабаб бўлади?
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ТУҒРУҚ ҲАҚИДА БИЛИНГАН ВА БИЛИНМАГАН ФАКТЛАР
- Туғилганда боши нега чўзинчоқ?
- Гўдак жунли бўладими?
- Верникс нима?
- Умуртқадан оғриқсизлантириш нима?
- Бачадон aсл ҳолтатига қандай қайтарилади?
Мақолани ўқиш
Дўстларингиз билан улашиш учун босинг
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
- Туғилганда боши нега чўзинчоқ?
- Гўдак жунли бўладими?
- Верникс нима?
- Умуртқадан оғриқсизлантириш нима?
- Бачадон aсл ҳолтатига қандай қайтарилади?
Мақолани ўқиш
Дўстларингиз билан улашиш учун босинг
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Telegraph
ТУҒРУҚ ҲАҚИДА БИЛИНГАН ВА БИЛИНМАГАН ФАКТЛАР
Кўпчилик аёллар туғруқнинг қандай бўлиши ҳақида кам гапирадилар. Ҳолбуки туғиш асносида баъзида кутилмаган, айниқса илк бор туғиш жараёнига дуч келганларда ҳайратга соладиган нарсалар кузатилади. Шундан айримлари ҳақида сўз юритамиз. 1. Бола туғилгандан…
#Савол
Савол: Биринчи фарзандим кесарча кесиш йўли билан туғилган. Кейингисини ҳам кесарова қиламанми ёки табиий йўл билан туғишим мумкинми?
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: Биринчи фарзандим кесарча кесиш йўли билан туғилган. Кейингисини ҳам кесарова қиламанми ёки табиий йўл билан туғишим мумкинми?
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Луғат
Микоплазмоз – микаплазмоз деган ташхис ҳеч қайси халқаро қўлланмаларда, даволаш протоколларида мавжуд эмас. Ҳеч қаерда уни ҳомиладорларда ташхислаш ва даволаш ҳақида тавсиялар йўқ (Mycoplasma hominis). Аммо организмда микоплазмознинг бир неча турлари яшайди. Улардан эътибор берилиши керак бўлгани қуйидагилар:
Mycoplasma hominis (микоплазма хоминис) ;
Mycoplasma genitalium (микоплазма гениталиум).
Mycoplasma hominis – аёл кишининг меъёрдаги микрофлораси таркибига киради ва шартли-патоген бактерия ҳисобланади. У бактериал вагиноз (оқ-кулранг ва балиқ ёки ачиган гўшт ҳидли ажралма келиши, қорин остида оғриқ ва ҳ.к.) белгилари намоён бўлишида иштирок этиши мумкин, аммо ўзи уни келтириб чиқармайди. Агар сизнинг таҳлилингизда шундай (Mycoplasma hominis ёки Ureaplasma parvum, Ureaplasma urealyticum) бактерия топилса ва сизни ҳеч нарса безовта қилмаётган бўлса, ҳеч қандай даволашга эҳтиёж йўқ.
Mycoplasma genitalium – бу тури жинсий йўл билан юқадиган инфекция саналади. Агар бу тури мавжудлиги аниқланса, унда албатта даволаниш керак. Ташхис қўйиш учун қин/бачадон бўйнидан суртма топшириб ПЦР усулида текшириш керак. Бундай инфекция борлиги аниқланса эр-хотин биргаликда даволанишлари керак бўлади. Мазкур микоплазма ҳомиладлрликда ва бошқа пайт ҳам жиддий асоратлар келтириб чиқариши мумкин. Айнан шу микробнинг ҳомила тушишига ва барвақт туғруқларга сабаб бўлиши исботланган.

Беморларни даволашда психология ҳам катта аҳамият касб этади. Ибн-Сино бобомиз ҳам хастани даволашда жасад билан бирга рухиятни ҳам даволашни таъкидлаган. Айниқса фарзандсизлик муаммоларида бу муҳим. Зеро чет элдаги деярли барча ЭКУ билан шуғулланувчи клиникаларда психолог мутахассис ишлайди. Психология бўйича китоблар кўп. Ўзбек тилида ҳам қатор китоблар чиқаяпти. Аксарияти русча китоблардан (у русча ҳам асли инглизчадан, яъни таржиманинг таржимаси) таржима қилинган. Аммо кўп таржималар жуда саёз, умуман қониқмайман. Ҳатто мутахассис тақризидан ҳам ўтмаган. Машҳур бестселлер китоблар ҳам шундай сифатсиз таржима қилинганки, ўқигингиз келмайди. Лекин яқинда бир китоб ўқиб қолдим. Муаллиф ўзи ёзган бўлса-да хориж китобилардан фйодалангани кўриниб турибди. Муҳими ўқилиши равон, тушунрали ва менталитетимизга мос шаклда қизиқарли қилиб ёзилган. Шу йўналишдаги мен ўқиган ўзбекча китоблар ичида энг тузуги дейишим мумкин. Бу - Ш. Раззоқовнинг “Кўнгилнинг пинҳона кўчалари”китоби. Бир ўқиб кўринг, кўп фойдалар оласиз. Ўз устида ишлайдиганлар учун жуда яхши қўлланма. Ушбу китобнинг электрон версияси кўп жойда пуллик бўлса-да, мен сизларга уни БЕПУЛ тақдим этаман. Ҳажми 0.7MB, 95 бет.

Kongilning_pinhona_kochalari.pdf
708 KB
Ш. Раззоқов, “Кўнгилнинг пинҳона кўчалари”китоби
#Савол
Савол: УТТ текширувида менга бачадоним шохли деб айтишди. Иккита ҳомилам тушиб қолди. Шохли бачадонда ҳомила турмайдими❓
✅ Жавоб: Бачадон икки шохли бўлиши туғма жинсий аъзолардаги нуқсон ҳисобланади. Бунда Бачадон ўлчамлари жуда муҳим. Ҳомиладорлик бўлмайди деб айтиш нотўғри бўлади. Лекин ҳомила тушиш хавфи бўлиши мумкин. Шу сабабли назоратда турган гинеколог билан маслаҳатлашиб бачадон мушаклари тонусини туширувчи дори воситалари тавсия қилинади. 12 ҳафтадан кейин агар бачадон бўйни етишмовчилиги бор ёки йўқлигини аниқлаш керак. Бу ҳолатда бачадон бўйни очилиб кетмаслиги учун ҳалқа ёки бойламлар қўйиб туғилиш муддатигача бойламлар олинмайди. Қисқа қилиб айтганда тажрибали акушер-гинеколог назоратида туриб яхши натижага эришиш мумкин бўлади.

Telegram
Sizning Ginekolog
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali
Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03
Саволлар учун: @ginekologbot

Ҳар дарднинг давоси бор, ўлимдан бошқа.
У ҳолда фарзандсизликнинг ҳам иложини топиш мумкин, албатта. Муҳими умидингизни, ижобий муносабатингизни ва яхши ниятингизни тушкунлик ва бадбинликка ўзгартирманг. Бу масалада бирор кимсани айбламанг: турмуш ўртоғингизни, ота-онангизни, яқинларингизни, шифокорингизни, тиббиётни. Чунки уларнинг ҳеч бири сизга атайлаб ёмонликни раво кўрмайди. Тақдирдан асло нолиманг, Яратгандан зинҳор шикоятчи бўлманг. Қаердан биласиз, сизга келгусида улкан кутилмаган ҳадя берилиши учун бугун сизга шу машаққатларни ошиб ўтишингиз исталаётгандир. Бизга аввалида нохуш бўлиб кўрилган кўпгина ҳодисалар борки, орадан маълум вақт ўтгач улар натижасида шундай ажойиб кутилмаган ёқимли натижалар келиб чиқиб, “яхшиям ўшанда шундай бўлган экан-а” деган пайтларимиз кам эмас. Масалан, бир киши зарур иш учун шошиб кетаётганида бирор транспорт воситасига улгуролмаганига афсус чеккан, вақтида етиб борлмай иши битмай қолганидан роса куюнган, аммо кейин ўша улгуролмаган транспорт ҳалокатга учраганини эшитгач, “яхшиям улгурмаган эканман” деб хурсанд бўлгани каби. Бундай ҳодислар сизнинг ҳаётингизда ҳам кўп кузатилган, агар ўтмишингизни бир кўздан кечирсангиз шундай воқеаларни кўплаб топа оласиз. Масалан, бир қиз автоҳалокатга учраб касалхонага тушиб қолади. Ногаҳон бу ҳодиса ўша ерда унга қараган шифокор билан танишиш ва кейинчалик у билан турмуш қуришига сабаб бўлади. Улар бахтли оила қурадилар. Демак, тақдир у қизни ўша касалхонага етаклаб келган аслида. Айтингич бу қиз уни уриб кетган ҳайдовчидан шикоят қилиши керакми ёки ташаккур айтишими? Аслида бу тақдирни бизга раво кўрган Яратувчимиздан миннатдор бўлишимиз керак. Шунинг учун ҳар ҳолатда ҳам шукр қилишни, нолимасликни одат қилишимиз, астойдил дуо қилиб, амалий сайъ-ҳаракатимизни тўхтатмаслигимиз керак. Шунда натижа биз ўйлмаган ва кутмаган томондан зиёдаси билан келади. Муҳими ишончингиз ва умидингизни йўқотманг ва натижа қандай бўлишидан қатъи назар рози бўлинг ва олға қадам ташлашда давом этинг. Бугун фарзандингиз йўқлиги ҳам сиз билмаган қайсидир ҳикматларга биноан эканлигини идрок этиб, хайрли ва солиҳ фарзанд талаб қилишни давом эттираверинг. Бугунги тиббий ютуқлардан, ёрдамчи репродуктив технологиялардан ҳам ҳалол доирада фойдаланиб ҳаракат қилинг. Бу ҳам сиз учун очилган бир йўл. Ундан ўтиб кўринг, балки фарзанд кўриш бахти сизни шу йўлда кутиб тургандир. Ички овозингизга қулоқ тутинг, қалбингиз ва ақлингизни ишга солиб ҳаракат қилинг. Зинҳор атрофдаги инсонлардан нолиб, бировларни айбламанг. Ижобий фикр, ижобий муносабат, эзгу ният ва ҳовлиқмай сайъ-ҳаракат қилиш агар мунтазам бўлса албатта яхши натижага олиб келишига шубҳа йўқ. Сизга сиз ўйлагандек чиройли, хушҳулқ ва солиҳ фарзанд насиб қилишини тилаб қоламан.

Савол: Ҳомиладорлик вақтида Rubella (қизамиқ) инфекцияси билан соғлом туққанлар борми? Биринчи болам нобуд бўлган. Ўшанда шу инфекциядан деб айтишган. Шу ҳақида маълумот беринг❓
✅ Жавоб аудиофайлда

Айрим беморларга баъзида бир масалани тушунтиришга роса қийналаман. Аммо тушунган беморлар ҳам бор. Тунов куни даволаниб ҳомиладор бўлган ана шундай беморларимдан бири ўғил фарзандли бўлибди. Аммо бугун айтмоқчи бўлган гапим бошқа. Менда даволанган яна бир беморим ҳомиладор бўлган эди. Фарзандли ҳам бўлди. Аммо тақдир экан, чақалоқ бир ҳафта яшади. Нимадир шамоллаш бўлдими, касалланиб вафот этиб қолибди. Албатта она учун, бу оғир. Лекин шундоқ бўлса ҳам шу беморим олдимга келиб миннатдорчилик билдирди ва тақдирни розилик билан қабул қилгани, ҳаммаси Аллоҳдан эканини тушунганини ва сабр кўрсатганини айтди. Унинг сабрига қойил қолдим. Бошида шундай ташвиш бўлиб ҳам мени олдимга келишга вақт топибди. Мана шу кўрсатган гўзал муносабати ва уни бошига келган ғамларда ҳақли ёки ҳақсиз равишда бошқаларни айбламагани учун шу беморимга келгусида Аллоҳ гўзал мукофот беришига ҳеч шубҳам йўқ.