Sizning Ginekolog
1.23K subscribers
108 photos
124 videos
5 files
451 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03
Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
ПРОЛАКТИН ГОРМОНИ ҲАҚИДА

Гипрепролактинемия нима?
Галакторея нима?
Пролактин миқдори баланд бўлиши
- жинсий майлни пасайтирадими?
- ҳомиладор бўлишга тўсқинлик қиладими?
- эркаклар бепшутлигига олиб келадими?
Гиёҳлар билан даволаш мумкинми?

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ФСГ (фолликула етилишини стимуллаштирувчи гормон) – миядаги гипофиз бези олд қисми орқали ишлаб чиқариладиган гормон. Аёллар организмида ФСГ туxумдонда доминант фолликуланинг ривожланиши ва тухум ҳужайранинг етилишида иштирок этади ва аёллар жинсий гормонларининг (эстроген) чиқишини кучайтиради. ФСГнинг энг катта концентрацияси ҳайз циклининг ўртасида, овуляция пайтида ва менопаузада кузатилади. Туxумдон дисфункциясида қондаги ФСГ даражасини билиб олиб, гормонал бузилишнинг сабабини ўрганиш мумкин. Қонда ФСГ консентрацияси камайгани - гипоталамус ва гипофиз функциялари бузилганидан дарак беради. ФСГ концентрацияси кўпайгани эса – туҳумдон паталогиясидан дарак беради. Овуляция бўлмаслиги, бепуштлик, ҳайз цикли бузилиши, бачадон қонашлари, эндометриоз, одатланган ҳомила тушиши, жинсий аъзоларда сурункали юқумли касалликлар, жинсий безлар фаолияти сустлиги, тухумдон поликситози синдроми каби реподуктив тизимдаги нуқсонларни аниқлашда шифокор қондаги ФСГ гормонинг миқдорини аниқлаш учун таҳлил ўтказишни тайинлаши мумкин.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
САВОЛ: Бачадон ичига сунъий инсеминация қилиш нима дегани

ЖАВОБ: Бачадон ичига инсеминация (БИИ) – бу спермани махсус катетр ёрдамида бачадон бўшлиғига туширишдир. Муолажадан аввал сперма махсус кимёвий суюқликда фаоллаштириб олинади. Инсеминация муолажаси бир ҳайз циклида овуляция кунлари 2-3 марта ўтказилиши мумкин. Эндокрин ва иммунологик омилларга боғлиқ бепуштликда ва эркаклардаги айрим бепуштлик кўринишларида БИИ тавсия қилинади. Инсеминация ёрдамчи репродуктив усул ҳисобланиб, агар самара бермаган тақдирда ЭКУ муолажаси ўтказиш тавсия қилинади. Инсеминацияни ЭКУ билан адаштирмаслик керак. ЭКУ муолажасида аёл тухум ҳужайраси ташқарига чиақриб олиниб, сперматозоид билан уруғлантиргандан кейин бачадонга эмбрион (бластоциста) сифатида кўчириб ўтказилади. Инсеминация харажати ЭКУ дан ўртача 20-25 марта арзонроққа тушади. Бу муолажани қилишнинг асосий шарти бачадон найлари ўтказувчанлигининг меъёрда бўлишидир. Агар бачадон найлари ёпиқ бўлса инсеминация қилиш бефойда. Мазкур усулнинг битта цикл учун самарадорлиги 20-25% ни ташкил қилади (1 та инсеминация самарадорлиги ўртача 12 %). Агар инсеминация овуляцияни гормонал стимуляция қилиш билан биргаликда олиб борилаётган бўлса, кўпинча тухумдонларнинг гиперстимуляция синдроми кузатилиши мумкин. Стимуляция циклида бир нечта фолликуланинг овуляцияси бўлганда кўп болали ҳомиладорлик ҳам кузатилиши мумкин. Спермани бачадон бўшлиғига киритганда унинг бачадон найлари орқали қорин бўшлиғига тушганда бироз оғриқ кузатилиши мумкин. Инсеминация муолажасида бачадондан ташқарида ҳомиладорлик эҳтимоли табиий уруғланишдагидан фарқ қилмайди.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ЭКУ ва ЁРТ ҳақида батафсилроқ маълумот
- ЭКУ нима ва у қандай амалга оширилади?
- ИКСИ нима?
- ТЕСА амалиёти қачон қўлланилади?
- ПГД ёки ПГС (ИГТ) – эмбрионнинг генетик текширувини ўтказиш қайси ҳолатларда шарт?
- Музлатиш (криоконсервация) нимага керак?
- Буларнинг
дунё бўйича ўртача нархлари қанақа?

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Мукаммал тузилган аёл репродуктив тракти заиф ва нимжон уруғларга йўл бермас экан

Тадқиқотлар кўрсатишича аёл бачадони йўли заиф, тузилиши нуқсонли ва ҳаракатчанлиги паст бўлган сперматозоидларга йўл бермай фақат энг тезкор ва чидамли сперматозоидгагина тухум ҳужайрани уруғлантиришга имкон берадиган тарзда тузилган экан, деб хабар беради The Guardian журнали. Сперматозоид бачадон бўйни ва найи орқали то тухум ҳужайрага етиб келгунча мураккаб ва машаққатли йўлни босиб ўтади. Бу ерда у кислотали, ишқорли суюқ муҳитларларни ва иммун ҳужумини ошиб ўтиши лозим бўлади. АҚШнинг Корнелл университети олимлари ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бачадондан то бачадон найигача бўлган йўл борган сари торайиб баъзи жойларда саккиз рақамига ва капалак шаклига ўхшаш йўллар бўлиб, эркак уруғларининг буларни айланиб ўтиши ва оқимга қарши сузишига тўғри келар экан. “Энг қизиғи ана шу капалак шаклидаги йўлни ўтишда сперматозоидлар қийинчиликка дуч келар экан ва фақат бақувват ҳамда ҳаракатчанроқ бўлганлар бу йўлдан ўтиб заиф ва нимжонлари эса ҳалок бўлар экан” –дейди тадқиқот ўтказган олим Аббаспурад (Abbaspourrad). Уруғланиш бу худди жиддий ва мураккаб сузиш мусобқасига ўхшайди. “Тадқиқотлар энг тезкор ва шу сабабли энг яхши спеарматозоид бу тор ва кучли қаршиликка эга суюқлик оқимидан ўта олишини кўрсатди, -дейди Шеффилд университети андрологи профессор Аллан Пейси (Allan Pacey) – Бу эса аёл организмидаги репродуктив тракт тухум ҳужайрага энг яхши сперматозоиднинг етиб келишини таъминлаб берувчи мукаммал тарзда яратилганини кўрсатади”. Шундай қилиб миллионлаб сперматозоиддан фақат энг чидамили ва ҳаракатчан бўлган бир нечтасигина тухум ҳужайрага етиб келади ва улардан ҳам фақат биттаси - энг кучлиси тухум ҳужайра ичига ёриб кириб уни уруғлантиради.

Манба: The Guardian

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Муҳтарам канал аъзолари! Бундан буён ушбу рукн остида ўз ҳаётимда дуч келган баъзи ибратли ва ҳикматли ҳодисалар ҳақида ва ижтимоий мавзуларга ўз муносабатларимни ёзиб бораман. Маъқул келса ёққан ёки ёқмагани ҳақида муносабатингизни билдиришингиз мумкин.
#Ажабо
Бир нарсага ҳайрон қоламан. Баъзи беморлар қайси шифокор кўпроқ дори ёзиб берса, кўпроқ таҳлиллар ўтказишни талаб қилса шу малакали шифокор экан деб ўйлашади. Аслида тажрибали шифокор бир-икки таҳлилнинг ўзи билан ҳам аниқ ташхис қўя олади ва имкон қадар оз дори воситаси билан ҳам даволай олиш усулларини билади. Ҳар қандай дорининг ножўя таъсирлари бор. Ҳатто табиий дориларни ҳам меъёрдан ошиқ ишлатиш зарар беради. Зеро ҳар қандай биологик мавжудотда ва жараёнда ўзига хос мезон ва мувозанат бор. Барча ноқулайликлар, муаммолар ана шу мувозанатнинг бузилишидан пайдо бўлади. Баъзида ҳеч қандай дори талаб қилмайдиган, ёки кутиш ва патаолгик жараённи кузатиш талаб қиладиган ҳолатларда ҳам беморлар бирон дори ёзиб беринг дейишади. Баъзида беморни кўрмасдан фақат телефон ёки ижтимоий тармоқ орқали дори тайинлаб беришимни сўрашади. Барча беморларга маслаҳатим, дорига ружуъ қўйманг, дорига ишонверманг, дорини қабул қилишдан олдин йўриқномаси билан танишиб чиқинг ва албатта ҳар қандай дорини истеъмол қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Тиббиётда “плацебо эффекти” деган тушунча бор. Агар бирор дорига ўхшаш конфетни касалга “мана шу кучли таъсир кўрсатадиган дори” деб берилганда ўша “конфет”ни ичгач тузалиб кетиш ҳолати - плацебо эффекти дейилади. Дорилар самарадорлигини кўрсатишда қиёслаш учун қўлланилади. Худди шу эффектнинг тескариси “ноцебо” дегани ҳам бор. Бунда аксинча, кучли дори ичса-ю, тузалишига ишонмаса, шубҳа қилса дорининг таъсири ва фойдаси ҳам бўлмайди. Шунинг учун дорига эмас, энг аввало ҳақиқий шифони бергувчи Аллоҳга ишонинг, зеро доридаги таъсирни (ва таъсирсизликни ҳам) У яратади. Ундан кейин Аллоҳдан қўрқадиган шифокорга ишонинг.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Луғат
Уреаплазмоз – жинсий аъзолар ва сийдик йўлларининг шиллиқ қаватида яшайдиган уреаплазма деб аталувчи шартли-патоген микроорганизм томонидан келтириб чиқариладиган, жинсий йўл орқали юқадиган ва энг кўп учрайдиган инфекця тури ҳисобланади. Эркак кишида касаллик белгилари юзага чиқмаслиги мумкин. Лекин белгилари бўлмаса ҳам инфекция ташувчи бўлиб сперма фаолиятини сусайтиради ва миқдорини камайтириш ҳисобига бепуштликкача олиб келиши мумкин. Аёл кишида инфекциянинг ўткир даврида қовуқда яллиғланиш, жинсий аъзоларда ажралма миқдорининг кўпайиши, бачадон найларида яллиғланиш, ҳомила тушиши каби оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳомиладор бўлишни режалаштиришдан олдин мазкур инфекция қўзғатган касалланиш бўлса, уни даволаган маъқул. Даволашда эр-хотин бирга даволанишлари лозим, чунки жинсий йўл билан яна қайта қўзғалиши мумкин. Сўнгги тадқиқотларга кўра соғлом кишиларда ҳам уреаплазма микроби учраши кузатилган. Бу микроб баъзида ўзини белгилар билан кўрсатмай организмда йиллаб яшаб юриши ва зарар бермаслиги ҳам мумкин. Қачонки микробга тўсқинлик қилувчи меъёрдаги микрофлора ўзгарса, яъни микроорганизмлардаги мувозанат бузилса, уреаплазма миқдори ортиб яллиғланишни келтириб чиқаради.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Ҳомиладорликда қон босими юқори бўлиши хавфлими

Жавоб: Ҳомиладорликда қон босими 140/90 дан баланд бўлса, гипертония деб қабул қилинади ва албатта даволаниш шарт бўлади. Гипертония бўлганда буйраклардаги зарарланиш оқибатида пешобда оқсил (альбумин) йўқолиши кузатилади ва бунинг натижасида танада шиш (баданда сув бирикиши) пайдо бўлади. Бу эса ҳомиладорликда кечки заҳарланиш (токсикоз) деб аталувчи Преэклампсиянинг ривожланишига йўл очади.
Одатда ҳомиладорликда преэклампсия ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидан кейин юзага чиқади ва ҳомилага боғлиқ равишда она ҳаётига хавф солувчи энг муҳим сабаблардан бирини ташкил қилади. Агар ҳомиладорликни назорат қилиб борувчи шифокор бу ҳолат аломатлари борлигини пайқаса ва барвақт аниқласа даволаш мумкин бўлади.
Ҳомиладорликда қон босими ортиши плацентада (йўлдош) барвақт емирилиш ва шунга боғлиқ равишда ҳомила ривожланишининг кечикиши ва эрта туғруққа сабаб бўлиши мумкин. Қон босими юқори бўлган ҳомиладор аёлларда тўлиқ сийдик таҳлили, қон таҳлили, жигар ва буйрак фаолияти текшируви ва қон ивиши таҳлиллари ўтказиш зарур бўлади. Беморга қон босимини туширувчи дорилар воситасида ҳомиладорлик диққатлироқ назорат қилиниши лозим.

Ҳомиладорликда гипертония ва кечки заҳарланишга кимлар мойилроқ бўлади?
- ҳомиладорликдан аввал ҳам қон босими юқори бўлганлар;
- 20 ёшдан кичик ва 40 ёшдан катта ҳомиладор аёллар;
- эгизак ҳомиласи борлар;
- вазни оғир бўлганлар;
- оиласида қон босими баланд кишилар бўлганлар;
- илгариги ҳомиладорликда гипертония бўлганлар;
- сурункали касаллиги бўлганлар (диабет, буйрак касалликлари каби)

Ҳомиладорликда қон босими юксалиши ва преэклампсиянинг олдини олиш учун нима қилиш керак?
- ҳоимладорлик даврида мунтазам шифокор назоратида бўлиш;
- ҳомиладорликда ортиқча вазн олмаслик;
- ҳомиладорликда кўп тузли емаклар истеъмол қилмасллик, кўп газли ичимлик ичмаслик. Чунки булар шиш ва қон босими ортишига сабаб бўлади;
- айниқса ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидан кейин қон босими баландлашса терапевтга кўриниш керак;
- қўл, оёқ ва сонларда ҳамда юзда шиш пайдо бўлса албатта назорат қилувчи даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак;
- бирдан бош оғриғи пайдо бўлса, бу сезилмай ётган қон босими муаммоси бўлиши мумкин, бош оғриганда албатта қон босимини ўлчаттириш керак;
- агар юқорида айтилган қон босими ошишига мойил ҳолатлар сизда мавжуд бўлса, ҳомиладорлик давомида назоратдаги гинеколог билан маслаҳатлашиб аспирин ичишни бошлаш лозим.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Ўзбекистонда ЭКУ га расман қонуний рухсат берилди!

Ниҳоят бугун ЭКУ (сунъий муҳитда уруғлантириш) муолажасини қўллашга рухсат берувчи қонун Олий Сенат томонидан тасдиқланибди. Албатта бу жуда яхши натижа. Қонуннинг дастлабки лойиҳасида уруғлар донорлиги ва суррогат оналикка ҳам рухсат бериш кўзда тутилган эди. Хайриятки бу қисми олиб ташланибди. Албатта кимгадир бу маъқул келмаган бўлиши мумкин. Нима қилиб бўлса ҳам (бегонаники бўладими, ҳалолми, ҳаромми фарқи йўқларга) натижага эришиб бемордан катта пул ундиришни ўйлаганларни ранжитган бўлса ажабмас. Албатта ҳаммани эътиқоди ўзига ҳавола. Ҳар ким ўзи истагандек эътиқод қилиш ва фикрлаш ҳаққига эга. Жумладан мен ҳам.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ҲОМИЛАДОРЛИКДА КАМҚОНЛИК (АНЕМИЯ)

- Ҳомиладор аёлларнинг 50% камқонми?
- Энг кўп учрайдиган анемия қайси?
- Камқонлик ҳомилага зарар берадими?
- Анемияни қандай даволаш мумкин?
- Қон кўпайтирадиган озуқалар нималар?

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Фақат фикр-муносабат, таклиф билдириш учун очилган бот орқали фикрлар билан бирга саволлар ҳам кўп келяпти. Аммо шундоқ ҳам яқинда шифокорга мурожаат учун бот ташкил қилиниши режалаштирилган. Шунга қарамай, келаётган саволларни жавобсиз қолдирмасликка ҳаракат қиляпман. Энди баъзи саволлар қайта-қайта сўралгани учун, бошқаларга ҳам фойдали бўлар деган ниятда, савол берувчининг исмини кўрсатмаган ҳолда, берган овозли жавобларимни ҳам каналга қўйиб бораман.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Илтимос ажралмалар ҳақида маълумот берсангиз. Даволансам ҳам ажралмалар келиши тўхтамаяпти. Шифокорим ажралмалар ҳидсиз ва ранги оқ бўлгани учун табиий ҳол деди. Лекин қизлик пайтим ажралма келмас эди, шулар ҳақида тўлиқроқ маълумот бера оласизми
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Илгари ишлаган клиникамда беморларнинг ҳақ-ҳуқуқларига оид материалларни бир неча нусхада чиқариб беморлар кутиб ўтирадиган столга ташлаб қўйгандим. Лекин буни кўрган администрация ходими нимадандир хавфсираб йиғиштириб олибди. Сўрасам, “Шундоқ ҳам беморлар шикоят қилаверади, улар буни кўриб ҳақ-ҳуқуқларини билиб олишса, кейин бошимизни қотириб ташлашади” деди. Ҳайронман нимага бунча қўрқишади. Ундан кўра Худодан қўрқишса эди. Агар мутахассис ўзига ишонса, тамаъгир бўлмаса ва қонунни бузмаса, ҳеч кимдан тили қисиқ жойи бўлмайди. Тўғри бизда ҳали бемор ва шифокор ўртасидаги маданият балки яхши шаклланмаган, баъзан тушунмовчиликлар билан шундай норозилик ва шикоятлар бўлиб туриши бор гап. Аммо буни беморнинг ҳақ-ҳуқуқларини яшириб ҳал қилиш керакми? Аксинча, беморлар ҳуқуқларини яхши билсин, сўраб-суриштирсин, ўргансин ана шунда беморлик маданияти тўғри шаклланади. Кўп нарса таълимга, ўрганишга ва тушунтириш ишларини тўғри ташкил этишга ва ўзаро ҳурмат ва тушуниш билан муомалада бўлишга боғлиқ, менимча. Шунинг учун ўша бемор ҳақ-ҳуқуқлар ҳақидаги материални сизларга илиндим. Балки фойдаси тегар. Бу ерда энг муҳим нуқталарни танлаб олганман. Қисқа тарзда, осон бўлиши учун. Тўлиқ маълумот истаганларга тегишла ҳаволалар берилган. Ҳажми 1 МБ дан камроқ.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Bemor_huquqlari.pdf
951.1 KB
Мана ўша бемор ҳуқуқлари ҳақидаги материал
#Савол
Савол: Мен кесарча кесиш йўли билан болали бўлганман. 1 йилдан ошди? Аммо ҳозирда ҳомиладорман. Шунинг учун менга қандай маслаҳат берасиз
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Каналнинг русча вариантини ҳам қилсангиз деб таклиф келди айрим беморларимдан. Тўғри кимгадир русча қулай бўлиши мумкин. Аммо интернет тармоғида русча материаллар жуда кўп ва етарлича топилади. Ўзбекча сифатлилари кам. Эҳтиёж ҳам шунга кўра. Шунинг учун бу ортиқча деб ўйладим. Аммо русча маълумот жуда керак бўлса, баъзида манбасини ёки тайёр материални бериб туришим мумкин. Шу маънода мана бу китобнинг (Е.П. Березовская, акушер-гинеколог, “1000 вопросов и ответов по гинекологии”, Москва, 2017) электрон версиясини русча маълумот излаганларга илиндим. Китоб нисбатан янги, 2017 йил чиққан. Мутахассислар учун ҳам, тиббий маълумоти бўлмаганлар ҳам фойдаланиши мумкин. Энг кўп тарқалган саволларга жавоб топиш мумкин. Электрон версиясида мундарижаси бор, фойдаланиш учун қулай. PDF форматда осон юкланади. Ҳажми 3,78 МБ. Фойдали маълумотлар кўп.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
1000_savol_javob.pdf
3.8 MB
Мана ўша китобнинг электрон версияси. Е.П. Березовская, акушер-гинеколог, “1000 вопросов и ответов по гинекологии”, Москва, 2017
#Луғат
ЛГ - Лютеинизирловчи гормон (лютеинизирлаш – тухум ҳужайрадан халос бўлган фолликуланинг “сариқ тана”га айланиши, ўз навбатида “сариқ тана” прогестерон гормони ишлаб чиқариб эндометрийни эмбрион имплантациясига тайёрлайди) миядаги гипофиз олд қисмидан ишлаб чиқарилади. Аёлларда овуляция жараёнида ва туxумдонларда аёл жинсий гормонлар ишлаб чиқишида иштирок етади. ЛГ даражаси менструал циклнинг ўртасигача паст бўлади, кейинроқ унинг концентрацияси бир неча маротабага кўпаяди. ЛГ концентрацияси максимал даражага чиққанидан кейинги бир сутка давомида овуляция бўлади. “Сариқ тана” шаклланишига ва прогестерон гормони ишлаб чиқарилишига туртки беради. ЛГ концентрациясининг кўпайиши овуляция вақтини аниқлаш усулининг асосини ташкил қилади. Овуляция кунини аниқловчи тестлар ҳам пешобдаги ЛГ миқдори даражасини аниқлашга асосланган. ЛГнинг кўпайиши менопаузада ҳам кузатилади.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ