Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
204 videos
5 files
544 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
#Савол
Савол: Кичик чаноқ варикози ҳақида маълумот берсангиз
Жавоб аудиофайлда.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Проба Шуварский ҳақида маълумот берсангиз
Жавоб аудиофайлда.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#хушхабар
📣📣📣 Ниҳоят Тошкентдаги “АНКАЛАЙФ” клиникамизда ЭКУ, ИКСИ, ТЕСА,💺🔬 Криоконсервация ва бошқа муолажалар ўтказишга мўлжалланган ЭКУ лабораториясини ўрнатиш ва созлаш ишлари тугади ва ЭКУ муолажасини ўтказиш учун тайёр бўлди.
Бу Ўзбекситондаги чет эллик мутахассислар томонидан ташкил этилган ИЛК ЭКУ лабораторияси бўлди.
Илоҳим, доимо хайрли мақсадларга восита бўлсин ва оилавий жуфтликларнинг орзуларига🤱🏻 етишишида кўмакчи бўлиб қолишини тилаб қоламан🙏🏼.
Ушбу суратларда ЭКУ лабораториясидан кўринишлар ва ўтказилган инсеминация (ЭКУ эмас, спермани фаоллаштириб бачадон ичига кўчириш) муолажасидан лавҳалар акс этган.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#эълон
📣📣📣ДИҚҚАТ!!! ЭЪЛОН!!!

13-14 ва 17-18-19 ОКТЯБРЬ кунлари
“АНКАЛАЙФ” Аёллар саломатлиги ва ЭКУ маркази
ТУРКИЯЛИК ЭКУ мутахассиси
ЖИХАНГИР ЧАКИЖИ
иштирокида
БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ ВА ЭКУ бўйича
БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ
ўтказади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Бешёғоч кўчаси, 42А, Мўлжал: Медиапарк Қоратош, “Баланд” масжиди рўпараси.

Ўринлар чекланган. Шунинг учун телефон қилиб олдиндан ёздириб қўйиш керак.
Мурожаат учун телефонлар:
95-514-22-11
95-514-11-22 (телеграмм бор Ф.И.Ш. ва тел номерингизни қолдиришингиз мумкин, вақтини белгилаш учун қабулхона ходимлари сиз билан боғланади)

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Ўтган сентябр ойида ҳали Тошкентдаги “Анкалайф” клинкасида ЭКУ лабораторияси тайёр бўлмагани учун Бишкекдаги “Анкалайф” клиникасига ЭКУ муолажаси ўтказиш учун жўнатилган 5 та пациентимиздан 3 тасида (Хосият, Зулфия, Шохсанам исмли пациентларимиз) ҳомиладорлик 🤰🏻 юзага келди. Бу албатта аслида жуда яхши натижа. Зеро ЭКУ муолажасида энг ривожланган давлатларда ҳам битта ЭКУ муолажаси учун самарадорлик 30−40 фоиздан кўп эмас. Қолган икки пациентимиздан бирида музлатилган эмбрион заҳираси мавжуд бўлиб, келгуси ой унга ҳам эмбрион кўчириб ўтказилса, ҳомиладорлик насиб қилишини умид қиламиз. Бошқа ҳомиладор бўлолмаган ва барча фарзанд кўриш орзусидагиларга ҳам яқин кунларда ниятларига етишларини тилаб қоламан🙏🏼. Баъзида ЭКУ муолажаси ўтказилиб ҳомиладор бўлолмаган пациентларнинг кейинроқ ЭКУсиз табиий йўл билан ҳам ҳомиладор бўлиб қолган ҳолатлар ҳам кузатилган. Шунинг учун яхши ният, шукр ва сабр билан мақсадингизга шошилмай интилишда давом этинг. Баъзид Яратган орзумизни биз кутмаган томондан бериб қолиши ҳам кўп кузатилган.
Самимият билан ... 🌺


КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Яқинда 17 октябр куни ЭКУ муолажаси натижасида ҳомиладор бўлган Нилуфар М. исмли пациентим қиз фарзандли🤱🏻 бўлгани ҳақида хабар берди. Ушбу пациентимда ЭКУ муолажаси даврида 2 дона фоликула етилган ва уни биттаси уруғланган эди. Ана шу бир дона билан фарзандли бўлиш насиб этди. Шикоят қилмай, шукр қилиб ижобий муносабат ва ижобий фикр ва яхши дуо ва ниятлар ўз натижасини берди. Аллоҳ умри, ризқи ва бахти билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи ва ҳамиша хурсандчикликлари, саодатлари сабабчиси бўлсин. Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча аёлларга ҳам доим ИЖОБИЙ ФИКРЛАШни ва ҳар нарсанинг салбий томони эмас ИЖОБИЙ ТОМОНИГА ДИҚҚАТ-ЭЪТИБОРНИ ҚАРАТИБ👍, ўзгалардан айб изламай, шукр туйғуси билан ҳаракат қилиб интилишларини ва уларга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман🙏🏼.
Энг эзгу тилаклар билан... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#савол
ЭКУ муолажасига алоқадор саволларга жавоблар

Фолликула пункцияси нима дегани


Фолликула пункцияси етилган тухум ҳужайраларни тухумдондан йиғиб олиш учун ўтказилади. Тухумдон пункцияси қин орқали махсус шприц-игна ёрдамида ультратовуш текшируви назорати остида бажарилади. Қин орқали пункция қилиш усулида жароҳатланиш эҳтимоли минимал бўлгани учун амбулатор шароитда наркоз остида амалга оширилади.

Пункция қилишдан олдин эслатма

Наркоз берилаётганда ёки ундан кейин кўнгил айнишидан сақланиш учун пункция қилишдан бир кун олдинги кун оқшомда соат 19 00 дан кейин овқатланишдан, соат 24 00 дан кейин ҳар қандай суюқлик истеъмол қилишдан сақланиш керак. Пункция қилинадиган кун эса амалиёт бошлангунга қадар озиқ-овқат ва ҳар қандай суюқлик истеъмолидан сақланиш лозим. Пункция учун макияжсиз, контакт линзаларсиз, маникюр ва тақинчоқларсиз ҳамда сақичсиз келиш керак.

Пункция қилишдан кейинги эслатма

Пункциядан кейин ўзингизни яхши ҳис қилгач эҳтиёжга қараб еб-ичишингиз мумкин. Пункциядан кейин инфекцион жараёнларнинг олидини олиш мақсадида сизга антибиотик препарат қабул қилиш тавсия этилади. Кучли чарчоқлик ва ҳатто уйқу босиш (бу наркоз қўлланилгани сабабли) кузатилши мумкин. Шунинг учун пункциядан кейин транспорт воситаси ҳайдаш тақиқланади. Баъзида жинсий йўллардан бироз қонли ажралмалар келиши мумкин. Бу муолажа жараёнида қин деворларининг тилиниши (тешилиши) сабабли бўлади.

Тухум ҳужайранинг уруғланиши қандай содир бўлади

Аёлга пункция ўтказилган кун унинг турмуш ўртоғи ҳам бирга клиникага келиб сперма топшириши керак. Спермага махсус муҳитда ишлов берилиб, уруғлантириш қобилияти яхшиланади. Фолликула пункциясидан олинган тухум ҳужайраларни озиқлантирувчи муҳитли махсус чашкачаларда инкубаторга жойлаштирилади. Бу ерда тухум ҳужайралар она организмидаги табиий муҳитга яқин бўлган шароитда тутиб турилади. Фолликулалар пункцияси ўтказилгандан 4-6 соат ўтгандан кейин тухум ҳужайраларга сперматазоидлар қўшилади. Одатда минглаб сперматазоиддан фақат биттаси тухум ҳужайрани уруғлантиради. Орадан 16-18 соат ўтгач эмбриолог микроскоп остида уруғланиш қандай ўтганини текширади.

Қачон ва қандай тарзда эмбрион бачадон бўшлиғига тушади

Уруғланган тухум ҳужайра эмбрионга айланиб, ҳужайралар бўлиниши натижасида ривожлана бошлайди. Эмбрионни бачадон бўшлиғига кўчириш уруғланиш содир бўлган кундан 2-5 кун ўтгач амалга оширилади. Шифокор эмюрионни бачадонга махсус катетр орқали кўчиради. Бачадонга кўчириш муолажаси гинекологик креслода оғриқсиз амалга оширилади. Ҳомиладорлик эҳтимолини ошириш учун бир нечта эмбрион кўчирилади. Шу кундан аёлга эмбрион ривожланишини ва бачадонга ўрнашишини қўллаб-қувватловчи препаратлар қабул қилиш тайинланади.

Ҳомиладорлик қачон ва қандай аниқланади

Эмбрион бачадон бўлиғига кўчирилгандан кейин 2 ҳафта ўтгач ҳомила томонидан ишлаб чиқариладиган хороионик гонадотропин (ХГЧ) мавжудлигини текшириш учун қон таҳлили олинади. Ижобий натижа бўлса, “биокимёвий ҳомиладорлик” деб хулоса берилади. Уч ҳафтадан сўнг ультратовуш текшируви орқали ҳомилани кўриш мумкин бўлади.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар

Куни кеча Қашқадарёлик Муниса М. исмли яна бир пациентим ўғил фарзандли🤱🏻 бўлгани ҳақида хабар берди. Барча яхшиликлар Аллоҳдан. Шукримиз ҳам аввало Ўзига. Ушбу пациент тухумдон стимуляцияси муолажаси орқали даволаниб ҳомиладор бўлганди. Аллоҳ умри, ризқи ва бахти билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи ва ҳамиша хурсандчикликлари, саодатлари сабабчиси бўлсин🙏🏼. Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча пациентларимга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман🙏🏼.
Энг гўзал тилаклар билан ... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Кеча яна бир хушхабар олдик. Айнан шу Анкалайф клиникамизда ўтказилган инсеминация муолажаси (cпермани фаоллаштириб махсус катетр воситасида бачадон ичига кўчириб ўтказиш) натижасида Дилором Ш. исмли пациентимиз ҳомиладор 🤰🏻бўлганлги ҳақида хабардор бўлдик. Пациентимиз 5 йил кутган натижага ниҳоят эришдилар.
Албатта ҳамма яхшиликлар Аллоҳдан. Яна Уни ўзидан илтижо қилиб қоламизки, Дилоромга боласини эсон-омон ўз вақтида дунёга келитириб соғ-саломат бағрига босиш насиб қилсин🙏🏼. Бошқа барча фарзанд кўриш орзусидагиларга ҳам ниятларига етишларини чин кўнгилдан тилаб қоламан🙏🏼. Умид, ишонч ва холислик билан эзгу орзуларингизга интилишда давом этинг. Ижобий фикрлар билан яшанг.
Энг гўзал тилаклар билан ... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ