Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
195 videos
5 files
535 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана ўша матонатли индонезиялик оила ва оёқ-қўлсиз ҳаётдан мамнун бўлиб яшаётган бола ҳақидаги видеоролик Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Бачадон найларим иккаласи ҳам ёпиқ экан. Рентген қилдирганимда жарроҳ шифокор амалиётдан кейин ёпилмаслигига кафолат бермаймиз, яна ёпилиб қолиши мумкин, деди. Бошқа йўли йўқми дори воситалари билан очишинииложи йўқми? Сунъий уруғлантиришсиз ҳомиладор бўла оламанми
Жавоб: Ҳозирги кунда бачадон найлари ўтказувчанлигини тиклайдиган дори воситаси кашф этилмаган. Фақат лапароскопик жарроҳлик амалиёти орқали бачадон найлари ўтказувчанлигини тиклаш мумкин. Шифокор сизга рост айтибди (айрим 100% кафолат бераман деб алдайдиганлар ҳам йўқ эмас). Амалиёт пайтида оча олмаслик ҳолати, ёки амалиётдан кейин яна ёпилиб қолиши мумкин. Лекин бу ҳам бир эҳтимол. Агар яна ёпилиб қолса, у ҳолда ЭКУ муолажаси орқалигина ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилинади.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Турмуш қурганимиз¬га 3 йил бўлди. 5 мар¬отаба ҳомилам тушди. 6 ойлик, 6.5 ойликка етганда тушади кўпинча. Соғли¬гим жойида, текширишг¬анда бачадон икки шохли¬лиги аниқланди. Менга нима маслаҳат бера оласиз
Жавоб: Ҳомиладорлик даврида тажрибали акушер-гинеколог назоратида туриб бачадон мушаклари тонусини туширувчи дори воситалар тавсия қилинади. Керак бўлса ётоқ режими, жисмоний зўриқишлардан узоқ туриш керак. Яна бачадон бўйни етишмвочилиги бор ёки йўқлигини аниқлаш зарур. Агар бу ҳолат қўшилган бўлса, ҳомила 14-16 ҳафталик бўлганда бачадон бўйнига чок қўйиб, туғруқ йўллари ёпиб қўйилади.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
Яқинда мексикалик ҳамкасбим Летисия Бургос ўзининг лапароскопия жарроҳлик амалиёти машғулотларида туширган суратларини жўнатибди.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ЧОВ (ҚОРИН ОСТКИ ҚИСМИ) ОҒРИҒИ САБАБЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

- Чов оғриғи энг кўп қандай омиллар туфайли пайдо бўлади?
- Қорин бўшлиғида ўтказилган жарроҳлик амалиёти човда сурункали оғриқ келтириб чиқарадими?
- Сурункали чов оғриғи нима сабабдан ва қандай келиб чиқади?
- Чов оғриғининг ташхис усуллари қандай?
- Чов оғриқларини даволаш усуллари қандай?

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#янгилик
Яқинда эски иш жойим - Қоратошдаги клиника биносида Туркиялик шифокор, доцент, гинеколог, репродуктолог, Жихангир Чакижи (Dr.Cihangir Çakici – www.cihangircakici.com) раҳбарлигида ЭКУ (сунъий муҳитда уруғлантириш) клиникаси ташкил қилиняпти. Насиб қилса, тез орада мен ҳам ушбу клиникада фаолиятни бошлайман. Доктор Жихангир Чакижи 36 йиллик иш тажрибасига эга, шу кунга қадар 4900 дан зиёд ЭКУ муолажаси ўтказган. Унинг Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) ҳам “Ankalife” номли ЭКУ-клиникаси (www.ankalifebishkek.com) 2015 йилдан бери фаолият юритади.
Якшанба 21 апрел куни унинг таклифи билан ЭКУ клиника фаолияти билан танишиш, иш жараёнини ўрганиш ва малака ошириш учун Бишкекка учиб кетяпман. 24 апрелда қайтаман, иншаалоҳ. Доимий ва бошқа янги пациентларимга айтиб қўймоқчиманки, бу вақтда телефонларга жавоб беролмайман. Бишкекда онлайн бўлсамда, Telegram ёки WhatsApp орқали кундузи саволларга жавоб беролмасам тўғри тушунасизлар. Кечки пайт вақт бўлса жавоб бераман. Фавқулодда зарур ҳолатларда, Telegram ёки WhatsApp орқали қўнғироқ қилиб боғланиш мумкин. Сизлардан дуо сўраб қоламан, ишларимиз хайрли бўлсин...
P.S. Ҳа, дарвоқе, 25-26 апрел кунлари Доктор Жихангир Чакижи ЭКУ клиника ташкилий ишлари билан Тошкентга келади. Ўша кунлари ҳам банд бўламан.

Саломат бўлинглар ... 🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик
Ўтган йили Бишкекдаги “Ankalife” клиникасида 22 йилдан бери фарзанд кўрмаётган оила ЭКУ муолажаси орқали бир йўла 3 эгизакли бўлган экан. Яқинда шу болалар 1 ёшга тўлиб туғилган кунини клиникада нишонлашибди. Шу ҳақидаги видеолавҳа (https://photos.app.goo.gl/ZBFSyAJ4zgjfRCQ5A) ни қисқартириб, ҳажмини камайтириб сизларга тақдим қиляпман. (лавҳа қирғиз тилида бўлса ҳам тушунса бўлади, менимча)
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#янгилик
Бишкекдаги “Ankalife” 🇹🇷🇰🇬клиникасида якшанба куни ҳам беморлар кўригида қатнашдим. Душанба, сешанба кунлари ЭКУ муолажаларида ва гистероскопия амалиётида иштирок этдим. Доктор Жихангир Чакижи билан беморлар қабулида иштирок этдим. Бугун ЭКУ муолажаси ўтказилган ва ҳомиладор бўлган 🤰🏾яна бир пациентда УТТ💺 текширувида 3 та эмбрион 👶🏻👶🏻👶🏻 ҳам ушлаб кетганига гувоҳ бўлдим. (Учалласини ҳам эсон-омон туғиб олсин!). УТТ суратини (экранда 3 та эмбрион кўриниб турибди) ҳам илова қиляпман. Бугун насиб бўлса Тошкентга қайтаман. Сизларнинг дуоларингиз билан ишларимиз секин-аста олдинга силжияпти. Насиб қилса, Тошкентда ҳам худди шундай клиника ишга тушади, иншааллоҳ. Саломат бўлинг...🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео
Баъзида туғруқ муддатидан олдин рўй бериб чақалоқ барвақтроқ туғилиб қолади. Айрим ҳолатларда янада барвақтроқ 20-22 ҳафталикда ҳам рўй беради. Бундай ҳолатда яшаб кетиш эҳтимоли камроқ. Аммо замонавий тиббиётда шундай муддатда туғилиб яшаб кетганлар бор. Хориждаги бир клиникада қиз чақалоқ ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасида туғилиб қолиб яшаб кетгани ҳақидаги видеороликни сизларга тақдим қиляпман. Келгуси видеода ҳатто 15 ҳафталик ҳомиланинг ҳам туғилиб яшаб кета олгани ҳақидагисини ҳавола қиламан, насиб қилса.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ҲОМИЛА ТУШИШЛАРИ ҲАҚИДА

Ушбу мақолада ҳомила тушишининг турлари, сабаблари, аломатлари, содир бўлиш миқдори, асоратлари, қандай ҳолатлар билан адаштириш мумкинлиги ва ҳомила тушиш хавфи бўлганда нималар қилиш кераклиги ҳақида батафсилроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ажабо
Баъзида биз кутмаган ва биз ўйламаган томондан ҳам Аллоҳ фарзанд ато этиши🤱🏻 мумкин. Муҳими Ундан келган ҳар нарсани хуш қабул қилиб, шукр ва сабр ичида холис илтижо🙏🏼 қила олишимиздир. Унутманг сизга фарзанд ато этишга фақатгина чексиз қудрат эгаси бўлмиш Яратувчи қодир. Шифокор 👩🏻‍⚕️ва унинг муолажалари 💺фақат оддий сабабчи бўлиши мумкин. Сабабчига эмас, фарзанд неъматини ато этган Аллоҳга шукр 🙏🏼ва миннатдор 😊 бўлинг, сабабчига эса дуо қилсангиз 🙏🏼 кифоя. Аммо фарзанд бўлмаётган бўлса, сабабчини 👩🏻‍⚕️айблашингиз мумкин. Бироқ натижани яратувчи Аллоҳ эканини қабул қилиб, Унга эътироз 😩 билдирманг ва холис илтижо қилишда ва сабр билан ҳаракат қилишда 🏃🏻‍♀️давом этинг. Ишонинг, ишончингиз албатта натижа беради, иншааллоҳ. Зеро холис шукр, тавба, дуо ва ишочннинг натижасини Қуръон📗 кафотлаган 👍🏼. Сардор Раҳимхоннинг ушбу видеоролигини 📺сизга илиндим.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалмо алайкум! Барчангизга Рамазон ойи муборак бўлсин. Хонадонингизга файз-баракот, раҳмат ва саодат олиб келсин! Хасталарга шифо, фарзанд орзусидагиларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар насиб қилсин!
Энг кўп эгизаклар туғиладиган вилоят қайси?