Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
195 videos
5 files
535 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
#Савол
САВОЛ: Бачадон найлари стерилизацияси ўтказилгандан кейин яна бачадон найлари ўтказувчанлигини тиклаш мумкинми✳️

ЖАВОБ: Шифокорлар 30 ёшдан кичик аёлларга стерилизация ўтказишни тавсия этишмайди. Чунки бачадон найлари боғлаб қўйилгандан кейин 5 йил ичида 7-8% аёллар бачадон найларини яна ткилаш учун мурожаат қиладилар. Агар стерилизация янги пластик техника орқали амалга оширилган бўлса кўпчилик аёлларда бачадон ўтказувчанлигини яна тиклаш мумкин ва ҳомиладор бўлишлари мумкин. Агар ҳалқа ва қисқичлар ёрдамида бажарилган бўлса бачадон найлари тикланиши ва ҳомиладор бўлиш ҳолати 75-85% ни ташкил қилади. Аммо ҳомиладор бўлиш масаласи кўпроқ аёлнинг ёшига, тухумдон заҳирасига ҳам боғлиқ. Шунинг учун 35¸ёшдан катта аёлларда бачадон найлари ўтказувчанлиги тиклангандан кейин ҳомиладор бўлиш эҳтимоли нисбатан камроқ бўлади. Шу билан бирга бачадон ташқарисида ҳомиладор бўлиш эҳтимоллиги ҳам 5% га ортади.
Бачадон найларини тиклаш микрожарроҳлик амалиёти билан лапароскопия усулида бажарилади. Бунда муваффақиятлилик даражаси илгари бачадон найлари стерилизацияси қай усулда ва қандай ўтказилганлигига, лапароскопия амалиётини бажарадиган жарроҳнинг маҳорат ва тажрибасига боғлиқ. Шунда ҳам статистикага кўра бачадон найлари қайта тиклангандан кейин ҳомиладор бўлиш эҳтимоли турли оимлларга боғлиқ равшида 40% дан 85% гача бўлади. Агар жарроҳлик амалиёти орқали бачадон найлари тикланиши мувафақиятсиз бўлса ёки маълум муддат ўтиб бачадон найларида чандиқлар пайдо бўлиши ҳисобига яна ёпилиб қолса, ҳомиладор бўлиш учун ЭКУ усули тавсия қилинади.

Каналга уланинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Анча йиллардан бери фарзанд орзусидаги Малика исмли пациентимиз ўтган йили ўтказилган тегишли муолажалар натижасида ҳомиладор бўлган эди. Ўтган ҳафта ниҳоят эгизак фарзандли👨‍👩‍👦‍👦 бўлди. Ўзини рухсати билан суратлариини сизлар билан баҳам кўряпман. Оллоҳ умри, ризқи ва бахти билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи ва ҳамиша хурсандчикликлари, саодатлари сабабчиси бўлсин🙏🏼. Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча пациентларимга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман🙏🏼.

Мундарижа
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Яқинда бизга мурожаат қилган 6 йилдан бери фарзандли бўлолмаётган Бойқобилова Гулираъно исмли пациентимизни текширувдан ўтказиб тегишли кўрсатмалар орқали ЭКУ муолажасига тайёрлай бошлаган эдик. Лекин тақдирни қарангки, тайёргарлик жараёни давомида шу пациентимиз ўзи табиий йўл билан ҳомиладор 🤰🏻бўлгани аниқланди. Мана шунақа, холис ёндошув билан дардига даво излаганда Оллоҳ биз кутган эмас, аксинча биз ўйламаган ва кутмаган томондан ҳам орзумизни бериб қўйиши мумкин. Албатта ҳамма яхшиликлар Оллоҳдан. Яна Уни ўзидан илтижо қилиб қоламизки, Гулираънога боласини эсон-омон ўз вақтида дунёга келитириб соғ-саломат бағрига босиш насиб қилсин🙏🏼. Бошқа барча фарзанд кўриш орзусидагиларга ҳам ниятларига етишларини тилаб қоламан🙏🏼.

Мундарижа
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Беморни касаллик тарихи билан танишиб, текшириб, таҳлилларини ўрганиб чиққач хулоса қилиб ташхисни ва даволаш режасини айтаман. Шунда баъзи беморлар, айниқса бошқа жойларда кўп даволаниб кўрганлари, мени айтганимга кўнмай ўзлари билган, ёки ўзлари эшитишни истаган ташхис ва даволашни тасдиқлаттиришга уринадилар. Гапни айлантириб яна ўзлариникини маъқуллашга кўндириб кўрадилар. Мен эса айлантириб барибир ўзим айтган гапимни такрор айтавераман. Фақат ортиқча вақт кетгани қолади, холос. Тушунмайман, агар даволаниш ниятида келган бўлсалар нега шифокорни фикрини ўзгартиришмоқчи? Ёки бошқа шифокорлар билан қиёслаб кўриб, “қани буниси нима дер экан?” деган маънода мени текширишмоқчими? Нима бўлганда ҳам бир шифокорга мурожаат қилгандан кейин ундан кўнгли тўлмаса, у ҳолда бошқа шифокорга мурожаат қилсин. Бунга ҳар кимнинг ҳаққи бор. Аммо аввал мурожаат қилган шифокор ҳақида янгисига “у ундай деди, у бундай деди” деб овора бўлишмасин. Модом шундай экан, у ҳолда бу янги шифокорга нима учун келди? Беморлар орасида тўғри тушунадиганлар ҳам кўп. Аммо беш қўл баравар бўлмаганидек, баъзида ғалати ҳолатларга ҳам дуч келиб турамиз.
Баъзида бериладиган саволларда ҳам ўзлари мурожаат қилган даволовчи шифокорлари тайинлаган масалани мендан қайта сўрашади. Ахир ўша даволовчи шифокор беморни тўлиқ текширган ва кўрикдан ўтказган. Мен эса беморни кўрмасдан ўша шифокор тайинлаган даво чораси устидан ҳукм чиқариб беришим керак. Бу – мутлақо нотўғри. Албатта шифокорлар ичида малакалилари ҳам, билимлилари ҳам, билим оз ва тажрибасизлари ҳам бор. Аммо беморни кўриб текширмасдан шифокорларни бир-бирини муҳокама қилишга мажбур қилманглар, илтимос.
Хуллас бу масалада, Ибн-Сино ҳазратларининг бир сўзи эсимга келади. Дарҳақиқат жуда ҳикматли жумла: “Биз уч кишимиз. Сиз (бемор), мен (шифокор) ва касаллик. Сиз қайси томонда бўлсангиз ўша томон ғалаба қилади”. Менимча изоҳга ҳожат бўлмаса керак.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#янгилик
Янги ташкил этилаётган “АНКАЛАЙФ” ЭКУ ВА АЁЛЛАР САЛОМАТЛИГИ МАРКАЗИ ўз фаолиятини бошлаш арафасида сизларни клиникада амалга ошириш режалаштирилаётган муолажалар билан таништириб ўтмоқчимиз. Қуйидаги мақоладан батафсил маълумотга эга бўласиз:

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Бу ҳақида сиз клиниканинг инстаграм саҳифасида ҳам танишиб боришингиз мумкин.


КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Менда миома бор деб айтишди нима маслаҳат берасиз
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Менми ҳайзим жуда кўп бузилади. Гормонал кўп дорилар ичганман. Лекин фойдаси бўлмапти. 4-5 ойда бир келади. Ҳомиладорманми ёки цикл бузлганми билолмайман кўпинча
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: 35 ҳафтадик ҳомиладорман. Оғриқ сабабли УЗИ қилдирганмида буйрагимда шамоллаш аниқланди? Хавотирдаман, нима маслаҳат берасиз
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Менда поликистоз бор экан, шуни қандай йўқ йилса бўлади
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Ассалом алайкум. Тухумдонлар поликистозини даволашда оператив даволаш керакми, консерватив самара бермаяпти
Жавоб аудиофайлда.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Куни кеча Дилшода исмли яна бир пациентимиз ўғил фарзандли 🤱🏻бўлгани ҳақида хабар берди. Оллоҳ умри, ризқи ва бахти билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи ва ҳамиша хурсандчикликлари, саодатлари сабабчиси бўлсин🙏🏼. Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча пациентларимга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман🌺.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#қисқача
Кўпчилик пациентларим (90)990-38−03 рақамли телефонимга тушолмаётганлиги сабабини айтиб қўймоқчиманки, бу номер менга эски ишхонам томонидан тақдим этилган эди. Сим карта куйиб қолганлиги сабабли ва ўз номимда бўлмагани учун уни тиклашни иложи бўлмади. Мен билан боғланиш учун янги ишхонам “Анкалайф” аёллар саломатлиги ва ЭКУ клиникаси телефон рақамларига (95-514-11-22, 95-514-22-11) иш вақтларида қўнғироқ қилиш мумкин. Телефонни кўпинча ҳамширам ёки қабулхона ходими олади. Ўчган номеримдаги телеграм вақтинча ишлаб турибди. Уни бошқа номерга кўчириб ўтказаман. Тўғридан-тўғри боғланмоқчи бўлганлар @ginekologim_n (“личка”мга) телеграм орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Доимий ишлайдиган номеримни канал мундарижаси саҳифаларидан топишингиз мумкин.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Ҳозир қўлимда эмизикли 7 ойлик қизим бор. Туққанимдан бери хайз кўрмадим. Олдинги фарзандларимда ҳам 7-9 ойгача ҳайз кўрмаганман. Ҳайз кўрмасдан ҳам ҳомиладор бўлиб қолиш мумкинми
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Эндометрий (бачадон ичи шиллиқ қавати) қалинлиги меъёрда қанча бўлиши керак
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Менда базал ҳароратим ҳайз циклининг 12 кунига келиб 37 даражага кўтарилди. Ҳайз куним ҳар хил, менга сенда овуляция бўлмаяпти дейишди, шунақа бўлиши мумкинми
Жавоб аудиофайлда.
КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ