Sizning Ginekolog
1.29K subscribers
115 photos
197 videos
5 files
537 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
#Луғат
Уреаплазмоз – жинсий аъзолар ва сийдик йўлларининг шиллиқ қаватида яшайдиган уреаплазма деб аталувчи шартли-патоген микроорганизм томонидан келтириб чиқариладиган, жинсий йўл орқали юқадиган ва энг кўп учрайдиган инфекця тури ҳисобланади. Эркак кишида касаллик белгилари юзага чиқмаслиги мумкин. Лекин белгилари бўлмаса ҳам инфекция ташувчи бўлиб сперма фаолиятини сусайтиради ва миқдорини камайтириш ҳисобига бепуштликкача олиб келиши мумкин. Аёл кишида инфекциянинг ўткир даврида қовуқда яллиғланиш, жинсий аъзоларда ажралма миқдорининг кўпайиши, бачадон найларида яллиғланиш, ҳомила тушиши каби оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳомиладор бўлишни режалаштиришдан олдин мазкур инфекция қўзғатган касалланиш бўлса, уни даволаган маъқул. Даволашда эр-хотин бирга даволанишлари лозим, чунки жинсий йўл билан яна қайта қўзғалиши мумкин. Сўнгги тадқиқотларга кўра соғлом кишиларда ҳам уреаплазма микроби учраши кузатилган. Бу микроб баъзида ўзини белгилар билан кўрсатмай организмда йиллаб яшаб юриши ва зарар бермаслиги ҳам мумкин. Қачонки микробга тўсқинлик қилувчи меъёрдаги микрофлора ўзгарса, яъни микроорганизмлардаги мувозанат бузилса, уреаплазма миқдори ортиб яллиғланишни келтириб чиқаради.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Ҳомиладорликда қон босими юқори бўлиши хавфлими

Жавоб: Ҳомиладорликда қон босими 140/90 дан баланд бўлса, гипертония деб қабул қилинади ва албатта даволаниш шарт бўлади. Гипертония бўлганда буйраклардаги зарарланиш оқибатида пешобда оқсил (альбумин) йўқолиши кузатилади ва бунинг натижасида танада шиш (баданда сув бирикиши) пайдо бўлади. Бу эса ҳомиладорликда кечки заҳарланиш (токсикоз) деб аталувчи Преэклампсиянинг ривожланишига йўл очади.
Одатда ҳомиладорликда преэклампсия ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидан кейин юзага чиқади ва ҳомилага боғлиқ равишда она ҳаётига хавф солувчи энг муҳим сабаблардан бирини ташкил қилади. Агар ҳомиладорликни назорат қилиб борувчи шифокор бу ҳолат аломатлари борлигини пайқаса ва барвақт аниқласа даволаш мумкин бўлади.
Ҳомиладорликда қон босими ортиши плацентада (йўлдош) барвақт емирилиш ва шунга боғлиқ равишда ҳомила ривожланишининг кечикиши ва эрта туғруққа сабаб бўлиши мумкин. Қон босими юқори бўлган ҳомиладор аёлларда тўлиқ сийдик таҳлили, қон таҳлили, жигар ва буйрак фаолияти текшируви ва қон ивиши таҳлиллари ўтказиш зарур бўлади. Беморга қон босимини туширувчи дорилар воситасида ҳомиладорлик диққатлироқ назорат қилиниши лозим.

Ҳомиладорликда гипертония ва кечки заҳарланишга кимлар мойилроқ бўлади?
- ҳомиладорликдан аввал ҳам қон босими юқори бўлганлар;
- 20 ёшдан кичик ва 40 ёшдан катта ҳомиладор аёллар;
- эгизак ҳомиласи борлар;
- вазни оғир бўлганлар;
- оиласида қон босими баланд кишилар бўлганлар;
- илгариги ҳомиладорликда гипертония бўлганлар;
- сурункали касаллиги бўлганлар (диабет, буйрак касалликлари каби)

Ҳомиладорликда қон босими юксалиши ва преэклампсиянинг олдини олиш учун нима қилиш керак?
- ҳоимладорлик даврида мунтазам шифокор назоратида бўлиш;
- ҳомиладорликда ортиқча вазн олмаслик;
- ҳомиладорликда кўп тузли емаклар истеъмол қилмасллик, кўп газли ичимлик ичмаслик. Чунки булар шиш ва қон босими ортишига сабаб бўлади;
- айниқса ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидан кейин қон босими баландлашса терапевтга кўриниш керак;
- қўл, оёқ ва сонларда ҳамда юзда шиш пайдо бўлса албатта назорат қилувчи даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак;
- бирдан бош оғриғи пайдо бўлса, бу сезилмай ётган қон босими муаммоси бўлиши мумкин, бош оғриганда албатта қон босимини ўлчаттириш керак;
- агар юқорида айтилган қон босими ошишига мойил ҳолатлар сизда мавжуд бўлса, ҳомиладорлик давомида назоратдаги гинеколог билан маслаҳатлашиб аспирин ичишни бошлаш лозим.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Ўзбекистонда ЭКУ га расман қонуний рухсат берилди!

Ниҳоят бугун ЭКУ (сунъий муҳитда уруғлантириш) муолажасини қўллашга рухсат берувчи қонун Олий Сенат томонидан тасдиқланибди. Албатта бу жуда яхши натижа. Қонуннинг дастлабки лойиҳасида уруғлар донорлиги ва суррогат оналикка ҳам рухсат бериш кўзда тутилган эди. Хайриятки бу қисми олиб ташланибди. Албатта кимгадир бу маъқул келмаган бўлиши мумкин. Нима қилиб бўлса ҳам (бегонаники бўладими, ҳалолми, ҳаромми фарқи йўқларга) натижага эришиб бемордан катта пул ундиришни ўйлаганларни ранжитган бўлса ажабмас. Албатта ҳаммани эътиқоди ўзига ҳавола. Ҳар ким ўзи истагандек эътиқод қилиш ва фикрлаш ҳаққига эга. Жумладан мен ҳам.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ҲОМИЛАДОРЛИКДА КАМҚОНЛИК (АНЕМИЯ)

- Ҳомиладор аёлларнинг 50% камқонми?
- Энг кўп учрайдиган анемия қайси?
- Камқонлик ҳомилага зарар берадими?
- Анемияни қандай даволаш мумкин?
- Қон кўпайтирадиган озуқалар нималар?

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Фақат фикр-муносабат, таклиф билдириш учун очилган бот орқали фикрлар билан бирга саволлар ҳам кўп келяпти. Аммо шундоқ ҳам яқинда шифокорга мурожаат учун бот ташкил қилиниши режалаштирилган. Шунга қарамай, келаётган саволларни жавобсиз қолдирмасликка ҳаракат қиляпман. Энди баъзи саволлар қайта-қайта сўралгани учун, бошқаларга ҳам фойдали бўлар деган ниятда, савол берувчининг исмини кўрсатмаган ҳолда, берган овозли жавобларимни ҳам каналга қўйиб бораман.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Илтимос ажралмалар ҳақида маълумот берсангиз. Даволансам ҳам ажралмалар келиши тўхтамаяпти. Шифокорим ажралмалар ҳидсиз ва ранги оқ бўлгани учун табиий ҳол деди. Лекин қизлик пайтим ажралма келмас эди, шулар ҳақида тўлиқроқ маълумот бера оласизми
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Илгари ишлаган клиникамда беморларнинг ҳақ-ҳуқуқларига оид материалларни бир неча нусхада чиқариб беморлар кутиб ўтирадиган столга ташлаб қўйгандим. Лекин буни кўрган администрация ходими нимадандир хавфсираб йиғиштириб олибди. Сўрасам, “Шундоқ ҳам беморлар шикоят қилаверади, улар буни кўриб ҳақ-ҳуқуқларини билиб олишса, кейин бошимизни қотириб ташлашади” деди. Ҳайронман нимага бунча қўрқишади. Ундан кўра Худодан қўрқишса эди. Агар мутахассис ўзига ишонса, тамаъгир бўлмаса ва қонунни бузмаса, ҳеч кимдан тили қисиқ жойи бўлмайди. Тўғри бизда ҳали бемор ва шифокор ўртасидаги маданият балки яхши шаклланмаган, баъзан тушунмовчиликлар билан шундай норозилик ва шикоятлар бўлиб туриши бор гап. Аммо буни беморнинг ҳақ-ҳуқуқларини яшириб ҳал қилиш керакми? Аксинча, беморлар ҳуқуқларини яхши билсин, сўраб-суриштирсин, ўргансин ана шунда беморлик маданияти тўғри шаклланади. Кўп нарса таълимга, ўрганишга ва тушунтириш ишларини тўғри ташкил этишга ва ўзаро ҳурмат ва тушуниш билан муомалада бўлишга боғлиқ, менимча. Шунинг учун ўша бемор ҳақ-ҳуқуқлар ҳақидаги материални сизларга илиндим. Балки фойдаси тегар. Бу ерда энг муҳим нуқталарни танлаб олганман. Қисқа тарзда, осон бўлиши учун. Тўлиқ маълумот истаганларга тегишла ҳаволалар берилган. Ҳажми 1 МБ дан камроқ.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Bemor_huquqlari.pdf
951.1 KB
Мана ўша бемор ҳуқуқлари ҳақидаги материал
#Савол
Савол: Мен кесарча кесиш йўли билан болали бўлганман. 1 йилдан ошди? Аммо ҳозирда ҳомиладорман. Шунинг учун менга қандай маслаҳат берасиз
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Каналнинг русча вариантини ҳам қилсангиз деб таклиф келди айрим беморларимдан. Тўғри кимгадир русча қулай бўлиши мумкин. Аммо интернет тармоғида русча материаллар жуда кўп ва етарлича топилади. Ўзбекча сифатлилари кам. Эҳтиёж ҳам шунга кўра. Шунинг учун бу ортиқча деб ўйладим. Аммо русча маълумот жуда керак бўлса, баъзида манбасини ёки тайёр материални бериб туришим мумкин. Шу маънода мана бу китобнинг (Е.П. Березовская, акушер-гинеколог, “1000 вопросов и ответов по гинекологии”, Москва, 2017) электрон версиясини русча маълумот излаганларга илиндим. Китоб нисбатан янги, 2017 йил чиққан. Мутахассислар учун ҳам, тиббий маълумоти бўлмаганлар ҳам фойдаланиши мумкин. Энг кўп тарқалган саволларга жавоб топиш мумкин. Электрон версиясида мундарижаси бор, фойдаланиш учун қулай. PDF форматда осон юкланади. Ҳажми 3,78 МБ. Фойдали маълумотлар кўп.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
1000_savol_javob.pdf
3.8 MB
Мана ўша китобнинг электрон версияси. Е.П. Березовская, акушер-гинеколог, “1000 вопросов и ответов по гинекологии”, Москва, 2017
#Луғат
ЛГ - Лютеинизирловчи гормон (лютеинизирлаш – тухум ҳужайрадан халос бўлган фолликуланинг “сариқ тана”га айланиши, ўз навбатида “сариқ тана” прогестерон гормони ишлаб чиқариб эндометрийни эмбрион имплантациясига тайёрлайди) миядаги гипофиз олд қисмидан ишлаб чиқарилади. Аёлларда овуляция жараёнида ва туxумдонларда аёл жинсий гормонлар ишлаб чиқишида иштирок етади. ЛГ даражаси менструал циклнинг ўртасигача паст бўлади, кейинроқ унинг концентрацияси бир неча маротабага кўпаяди. ЛГ концентрацияси максимал даражага чиққанидан кейинги бир сутка давомида овуляция бўлади. “Сариқ тана” шаклланишига ва прогестерон гормони ишлаб чиқарилишига туртки беради. ЛГ концентрациясининг кўпайиши овуляция вақтини аниқлаш усулининг асосини ташкил қилади. Овуляция кунини аниқловчи тестлар ҳам пешобдаги ЛГ миқдори даражасини аниқлашга асосланган. ЛГнинг кўпайиши менопаузада ҳам кузатилади.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: 1 ёшдан ошган ўғлим бор. Уни эмизаман. Яқинда ҳомиладор бўлганимни билиб қолдим. Лекин ўғлим ҳали ҳам эмади. Агар ҳомиламга зарар бўлмаётган бўлса қачонгача эмизсам бўлади. Ёки эмизишни давом эттиришимнинг ҳомилага ножўя таъсири борми?
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Бизда нима учундир ташхис қўйишда заруратсиз ортиқча ва қиммат ташхис усуллари қўллаш урфга айланган. Кўпинча шифокор талаб қилмаса ҳам беморларнинг ўзи МРТ, МСКТ қилдиришади. Аслида кўпинча ўша ташхисни МРТ сиз ҳам аниқлаш мумкин. Касбдошим Летисия Бургос билан бирга ишлаганимда у бизда ҳар қадамда МРТ қиладиган ташхис марказлари борлигига ва одамлар бу учун ҳатто навбатда туришига ҳайрон бўлганини айтганди. Ҳолбуки унинг юрти Мексикада битта ўртача катталикдаги шаҳарда нари борса 2 та ёки 3 та жойда МРТ қиладиган клиника бор экан. Шифокорлар унча-мунча муаммога МРТ тавсия қилавермас экан. Биз эса боламиз озгина йиқилиб лат еса ҳам дарров МРТ қилдиришга шошамиз. Худди шу билан масала ҳал бўладигандек. Албатта ўзларига қандайдир улуш чиқариш учун МРТ ўтказишни тайинлайдиган шифокорлар ҳам йўқ эмас. Агар сизда шундай вазият пайдо бўлса, шошилманг. Арзимас муаммоларга ҳам МРТ қилдиравериш пулни бекорга совуришдир. Албатта зарурат бўлса МРТ қилдириш керак. Аммо аввал малакали ва инсофли шифокорлардан маслаҳат олганингиз маъқул. Тажрибали шифокор баъзида ҳатто рентген ва МРТ сиз ҳам ташхис қўя олади. Раҳматли қайнотам (Козим Қобилов) ана шундай шифокор эдилар. Синган суякни рентгенсиз ҳам аниқлай билардилар. 60 йилдан зиёд травмотология ва ортопедия соҳасида меҳнат қилганлар. Ҳеч қачон беморга заруратсиз ортиқча харажат талаб қиладиган таҳлилларни тайинламасдилар. Ҳеч таъма қилмасдилар. Ҳатто баъзида бемор ночор аҳволда бўлса ўзлари ёнларидан пул бериб юборардилар. Мен сизларга имкон қадар ана шундай шифокорларга мурожаат қилишни тавсия қиламан. Бу борада сизга ёрдам беришга ва шундай шифокорлар билан таништириб туришга ҳаракат қиламан.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: Ҳомиланинг оёқ-қўли яхши ривожланмай кейин нобуд бўлишига нима сабаб бўлади?
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Биринчи фарзандим кесарча кесиш йўли билан туғилган. Кейингисини ҳам кесарова қиламанми ёки табиий йўл билан туғишим мумкинми?
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Луғат
Микоплазмоз – микаплазмоз деган ташхис ҳеч қайси халқаро қўлланмаларда, даволаш протоколларида мавжуд эмас. Ҳеч қаерда уни ҳомиладорларда ташхислаш ва даволаш ҳақида тавсиялар йўқ (Mycoplasma hominis). Аммо организмда микоплазмознинг бир неча турлари яшайди. Улардан эътибор берилиши керак бўлгани қуйидагилар:
Mycoplasma hominis (микоплазма хоминис) ;
Mycoplasma genitalium (микоплазма гениталиум).
Mycoplasma hominis – аёл кишининг меъёрдаги микрофлораси таркибига киради ва шартли-патоген бактерия ҳисобланади. У бактериал вагиноз (оқ-кулранг ва балиқ ёки ачиган гўшт ҳидли ажралма келиши, қорин остида оғриқ ва ҳ.к.) белгилари намоён бўлишида иштирок этиши мумкин, аммо ўзи уни келтириб чиқармайди. Агар сизнинг таҳлилингизда шундай (Mycoplasma hominis ёки Ureaplasma parvum, Ureaplasma urealyticum) бактерия топилса ва сизни ҳеч нарса безовта қилмаётган бўлса, ҳеч қандай даволашга эҳтиёж йўқ.
Mycoplasma genitalium – бу тури жинсий йўл билан юқадиган инфекция саналади. Агар бу тури мавжудлиги аниқланса, унда албатта даволаниш керак. Ташхис қўйиш учун қин/бачадон бўйнидан суртма топшириб ПЦР усулида текшириш керак. Бундай инфекция борлиги аниқланса эр-хотин биргаликда даволанишлари керак бўлади. Мазкур микоплазма ҳомиладлрликда ва бошқа пайт ҳам жиддий асоратлар келтириб чиқариши мумкин. Айнан шу микробнинг ҳомила тушишига ва барвақт туғруқларга сабаб бўлиши исботланган.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Беморларни даволашда психология ҳам катта аҳамият касб этади. Ибн-Сино бобомиз ҳам хастани даволашда жасад билан бирга рухиятни ҳам даволашни таъкидлаган. Айниқса фарзандсизлик муаммоларида бу муҳим. Зеро чет элдаги деярли барча ЭКУ билан шуғулланувчи клиникаларда психолог мутахассис ишлайди. Психология бўйича китоблар кўп. Ўзбек тилида ҳам қатор китоблар чиқаяпти. Аксарияти русча китоблардан (у русча ҳам асли инглизчадан, яъни таржиманинг таржимаси) таржима қилинган. Аммо кўп таржималар жуда саёз, умуман қониқмайман. Ҳатто мутахассис тақризидан ҳам ўтмаган. Машҳур бестселлер китоблар ҳам шундай сифатсиз таржима қилинганки, ўқигингиз келмайди. Лекин яқинда бир китоб ўқиб қолдим. Муаллиф ўзи ёзган бўлса-да хориж китобилардан фйодалангани кўриниб турибди. Муҳими ўқилиши равон, тушунрали ва менталитетимизга мос шаклда қизиқарли қилиб ёзилган. Шу йўналишдаги мен ўқиган ўзбекча китоблар ичида энг тузуги дейишим мумкин. Бу - Ш. Раззоқовнинг “Кўнгилнинг пинҳона кўчалари”китоби. Бир ўқиб кўринг, кўп фойдалар оласиз. Ўз устида ишлайдиганлар учун жуда яхши қўлланма. Ушбу китобнинг электрон версияси кўп жойда пуллик бўлса-да, мен сизларга уни БЕПУЛ тақдим этаман. Ҳажми 0.7MB, 95 бет.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Kongilning_pinhona_kochalari.pdf
708 KB
Ш. Раззоқов, “Кўнгилнинг пинҳона кўчалари”китоби