Sizning Ginekolog
1.23K subscribers
108 photos
134 videos
5 files
462 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03
Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
Савол: Бачадон найлари ёпиқлиги қандай текширилади

Жавоб:
Найлар ёпиқлигини фақат махсус усукуналар орқали бажариладиган текширув ёрдамида аниқлаш мумкин (гистеросальпингоскопия, диагностик лапароскопия). Аммо бу текширувни тайинлаш учун шифокор−мутахассис (репродуктолог) бепуштликнинг сабаби найлар ёпиқлиги бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса бериши керак. Шунинг учун репродуктолог пациентни текшириш мобайнида найлар ёпилиб қолишининг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилади. Ташқи томондан найлар ёпиқлигининг ҳеч қандай аломати бўлмайди. Шунинг учун шифокор пациентга қуйидаги саволларни беради:
− Илгари ҳомиладор бўлганми?
− Гинекологик ёки қорин бўлшиғи билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти ўтказганми?
− Жинсий йўл орқали ўтадиган касалликлардан даволанганми?
− Кичик чаноқ соҳаси касалликларига чалинганми?
Бундан ташқари эндокрин омил сабабли бўлган бепуштликка учраган ҳамда узоқ муддат даволаниш, ҳамда турмуш ўртоғининг насл қолдириш салоҳияти меъёрда бўлгани ҳолда натижа бўлмаган пациентларда хам найлар ёпиқлиги эҳтимоли кўпроқ бўлади.
Найлар ёпиқлиги билан кичик чаноқ соҳасидаги чандиқланишни бир−бири билан адаштириш эҳтимоли бўлгани учун гиенкологик текширув ўтказиш лозим бўлади. Шифокор қин гумбазларининг қисқарганини ва бачадоннинг меъёрдаги жойлашуви ўзгаргани ёки ҳаракатчанлиги камайганини аниқлаб баҳо беради.
Бачадон найлари ёпиқлиги гистеросальпингоскопия орқали аниқланади. Диагностик лапороскпия ҳам бу борада аниқроқ маълумот беради, аммо наркоз остида қилинадиган мураккаб усул ҳисобланади.
Гистеросальпингоскопия рентген ёки ультротовуш орқали амалга оширилади.
Рентген орқали бажарилганда бачадонга таркибида 50% дан 76% гача йод бўлган (рентген нурларини қайтариши учун) гидроконтраст суюқлик (масалан, кардиотраст, верографин ва шунга ўхшаш) юборилади. Шундан сўнг бачадон бўшлиғи махсус рентген аппарати ёрдамида бир неча марта суратга туширилади. Муолажа ўртача 30−40 дақиқа вақт олади.
Ультратовуш орқали бажариладиган ташхис усули жуда ҳам осон, нисбатан оғриқсиз замонавий усул бўлиб гидроконтраст сонография (HyCoSy) ҳам дейилади. Мазкур усул ёрдамида бачадон найчаларининг ўтказувчанлигини билиш ва бачадон ва эндометриумдаги анормал камчиликларни текшириб кўриш мумкин. Бу усул анъанавий рентген нурлари ёрдамида бажариладиган гистеросальпингоскопия усулига муқобил ўлароқ хавфсиз ва ишончли усул ҳисобланади. Муолажа вақти ҳам аввалги усулга нисабатан икки марта қисқа. Нурланишлардан ҳоли ва йодланган контраст материаллар ишлатилмасдан амалга оширилади ҳамда мониторда реал вақт жараёнида кузатиш имконини беради. Бу усулни қўллаганда спазм сабабли бачадон найининг бир девори иккинчисига ёпишиб қолиши мумкин. Шунда мониторда худди чандиқдек кўринади. Аммо бу усулнинг даволаш таъсири ҳам бор. Текширув мобайнида суюқлик бачадон найи ичидаги кичик чандиқларга босим ўтказиб уларни парчалайди ва натижада бачадон найи ўтказувчанлигини яхшилайди. Оқибатда ҳомиладорлик эҳтимоли ҳам ортади.
Лапароскопия ёрдамида ташхис қўйиш жарроҳлик амалиёти бўлиб, унда умумий оғриқсизлантириш (наркоз) остида қоринда тешиклар очилиб ҳаво юборилади. Киндик остидан очилган тешик орқали лапароскоп, бошқа тешиклар орқали махсус асбоблар киритилади. Бунда ҳам гистеросальпингоскопиядаги каби бачадонга контраст суюқлик юборилади ва суюқлик бачадон найлари орқали қорин бўшлиғига тушиши текширилади. Агар чандиқлар борлиги аниқланса, жарроҳ уларни олиб ташлайди.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: Қалқонсимон безнинг ҳайз циклини равон кечишида қандай ўрни бор

Жавоб: Қалқонсимон без ишлаб чиқарган гормонлар аёл организмининг репродуктив аъзолари равон ва мувозанатли ишлаши учун жавобгар ҳисобланади. Ҳайз цикли бузилишининг ўзи мазкур без ўз вазифасини мукаммал адо этолмаётганининг илк аломати саналади. Ҳайз цикли – бу қалқонсимон безнинг ҳолатини кўрсатувчи индикатордир. Шунинг учун унинг ҳар қандай бузилиш шаклида нафақат гинекологга мурожаат қилиш, балки тўлиқ эндокринолог текширувидан ҳам ўтиш зарур.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: Қайси тухумдонда овуляция бўлишини олдиндан аниқлаш мумкинми

Жавоб: Илгари тухум ҳужайранинг етилиши ҳар иккала тухумдонда навбатма-навбат содир бўлади деб келинарди. Лекин маълум бўлишича, тухумдонларда овуляция содир бўлиши тартиб билан навбатма-навбат тарзида эмас экан. Мисол учун, бир тухумдонда бир нечта циклда кетма-кет овуляция содир бўлиши мумкин. Қайси тухумдонда доминант фолликула етилишини цикл бошида аниқлаш имконсиз. Бироқ циклнинг 5-7 кунидан кейин қайси тухумдонда тухум ҳужайра етилаетганини УТТ орқали кузатиш мумкин.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Прогестерон – тухумдондаги “сариқ тана” (ёрилиб тухум ҳужайрани чиқариб юборган фолликуланинг кейинги босқичи) томонидан ишлаб чиқариладиган гормондир. У ҳомила йўлдоши ва буйракости бези томонидан ҳам ишлаб чиқарилади. Гормон номи “про-гестация”, яъни “ҳомиладорликка алоқадор” маъносини англатади. Унинг фаолияти бачадонни, эндометрийни ва кўкрак безларини ҳомиладорлик, туғруқ ва эмизишга тайёрлашда муҳим рол ўйнайди. Прогестерон бачадон қисқариш фаоллигини тўхтатиб ҳомиладорликни сақлаб қолишни таъминлайди. Агар ҳомиладорлик рўй бермаса, прогестерон миқдори камаяди ва бу ҳайз келишини таъминлайди. Ҳомиланинг бачадон деворига ёпишишида, прогестерон иммун реакцияни пасайтириб, эмбрионнинг организм томонидан қабул қилинишига имкон туғдиради. Мазкур гормон яна ҳомиладорлик вақтида сут келишининг олдини олиб туради. Туғруқдан кейин прогестерон миқдорининг тушиши сут ишлаб чиқариш жараёни бошланганининг аломати саналади.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: Тухум ҳужайра қанча муддат яшай олади

Жавоб: Етилган тухум ҳужайра овуляция бўлган пайтдан бошлаб 24-36 соат оралиғида уруғланиш қобилиятини сақлаб тура олади. Баъзи олимлар тухум ҳужайра “умри”нинг илк 12 соати уруғланиш учун энг маъқул пайт дейдилар. Агар 1-1,5 кун ичида уруғланмаса, тухум ҳужайра ҳалок бўлади ва сўрилиб кетади.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Тухумдон гиперстимуляцияси синдроми – (ТГС) тухумдонларнинг овуляциясини стимуляция қилувчи гормонал препаратларга ҳаддан зиёд таъсирчанлиги натижасида юзага келади. Кўпинча ТГС енгил тарзда ўтиб кетади ва тухумдонлар катталашиши, бош айланиш, нафас қисиши, қорин дам бўлиши, қорин ости қисмида оғирлик ва оғриқ ҳисси пайдо бўлиши шаклида намоён бўлади. Кўнгил айниш ва қусиш ҳам кузатилиши мумкин. ТСГ нинг биринчи аломатлари пайдо бўлганда, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Шунда ўз вақтида бошланган даволаш орқали оғир асоратларнинг олди олинади.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
САВОЛ: Ҳомиладорликда тиш даволатиш мумкинми

ЖАВОБ: Ҳомиладорлик одатда учта асосий паллага ажаратилади:
Илк уч ойлик палла. Бу вақт ҳомила учун жуда нозик давр саналади. Заруратсиз тишни даволатиш, олдириш ҳомила тушишига сабаб бўлиши мумкин. Фақат оғриқ кучли бўлганда, ёки даволанмаган тақдирда зарарланиш янада ортадиган ҳолатларда, тишни олдириш, нервини олиш, даволаш фавқулодда зарур бўлганда ҳеч тортинмасдан тиш шифокорига мурожаат қилиш лозим. Тиш шифокори ҳомилага зарар бермайдиган дори воситалари билан даволайди.
Иккинчи уч ойлик палла. Бу давр ҳомиладорлик охиригача кечиктириш мумкин бўлмаган тиш суғуртириш, пломба қўйиш, нерв каналларини даволаш ва шу каби кўплаб даволаш муолажалар ўтказиш учун энг маъқул палла ҳисобланади.
Учинчи уч ойлик палла. Бу даврда ҳомила она қорнида анча катталашган бўлиб туғиш муддати яқинлашган бўлади. Бу даврда ҳам илк уч ойлик паллада бўлгани каби ўта зарур бўлган ҳолатлардан ташқари тиш муолажалари ўтказмаган маъқул.

Каналга уланинг:👇
@ginekologim
Савол: Тухумдон заҳираси камайиши фарзандли бўлишга таъсир қиладими
Жавоб: Албатта. Тухумдон заҳираси камайиши табиий йўл билан ҳомиладор бўлиш эҳтимоллигини пасайтиради. Тухумдон заҳираси аёл киши ёшига боғлиқ равишда 36-38 ёшдан кейин камайиб боради. Тухумдон заҳираси камайиши – тухумдонда антрал фолликула сонини камайиши ҳисобига тухумдон фаолиятининг тўхташи деган маънони билдиради. Муддатидан илгари тухумдон заҳираси пасайиши ирсий касалликлар ҳисобига, қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши ҳисобига, ўткир вирус касалликлар, қизамиқ, паротит (тепки) ҳисобига, тухумдонда ўтказилган жарроҳлик амалиётлари (эндометриоз киста) ҳисобга бўлиши мумкин.
Тухумдон заҳирасини текшириш усуллари:
Ҳайз циклининг 2-3куни УТТ ўзказиб антрал фолликулалар сони саналади (меъёрда 8 тадан кўп бўлиши керак) ва қонда ФСГ, ЛГ, Эстрадиол гормонлари текширилади (меъёрда ФСГ миқдори 10 IU/I дан кам , ЛГ миқдори ҳам 10 нмоль/л дан кам бўлиши керак).
Яна бир усул: Аёл кишида тухумдон заҳирасининг қай даражадалигини билиш учун Антимюллер гормони (АМГ) текширилади. Меъёрда туғруқ (фертил) ёшидаги аёлда АМГ 1 дан юқори бўлиши керак.
Агар АМГ 1 дан паст чиқса тухумдон заҳираси пасайганидан далолат бериб, ҳомиладорлик табиий йўл орқали бўлиш эҳтимоли камлигини кўрсатади. Лекин АМГ миқдори жуда ўзгарувчан бўлиб, фақатгина шу кўрсаткичга қараб тухумдон заҳирасини баҳолаш нотўғри ҳисобланади.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
“ПАП-МАЗОК” – Пап-тест ёки цитологик таҳлил ҳам дейилади. Номланиши мазкур таҳлилни кашф этган грек олими Папаниколау номи билан боғлиқ. Қинда ва бачадон бўйнида саратон (хавфли ўсма) ва сартатонолди ҳужайралар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган таҳлил. Бачадон бўйни саратонини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Халқаро стандартлар бўйича илк пап-таҳлил жинсий ҳаёт бошлангандан 3 йил ўтагндан кейин ёки 21 ёшдан кейин ўтказилади. Кейинчалик бир йилда бир марта ўтказиб туриш тавсия қилинади. Агар 3 йил давомида кетма-кет ўтказилганда бачадон бўйни ҳужайраларида ўзгариш бўлмаса, то 65 ёшгача 2-3 йилда бир марта ўтказилиши мумкин. “Пап-мазок” тўғри натижа бериши учун таҳлил топширишдан 48 соат олдин жинсий муносабатда бўлмаслик, тампон, вагинал крем, шамча (суппозиторий), дори, вагинал душ ёки пуркаш (спринцование) кабиларни қўлламаслик лозим. Ҳайз муддати тугагандан кейинги 3-10 кунлар таҳлил учун маъқул ҳисобланади. Таҳлил жавоби манфий (яъни ҳужайраларда ўзгариш йўқ, барчаси меъёрда дегани- 1 даражали) ва мусбат (турли шакл ва ўлчамдаги нуқсонли ҳужайралар бор дегани, 2- дан то - 5 даражагача, нуқсонли ҳужайралар миқдорига боғлиқ равишда) бўлиши мумкин.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ПРОЛАКТИН ГОРМОНИ ҲАҚИДА

Гипрепролактинемия нима?
Галакторея нима?
Пролактин миқдори баланд бўлиши
- жинсий майлни пасайтирадими?
- ҳомиладор бўлишга тўсқинлик қиладими?
- эркаклар бепшутлигига олиб келадими?
Гиёҳлар билан даволаш мумкинми?

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ФСГ (фолликула етилишини стимуллаштирувчи гормон) – миядаги гипофиз бези олд қисми орқали ишлаб чиқариладиган гормон. Аёллар организмида ФСГ туxумдонда доминант фолликуланинг ривожланиши ва тухум ҳужайранинг етилишида иштирок этади ва аёллар жинсий гормонларининг (эстроген) чиқишини кучайтиради. ФСГнинг энг катта концентрацияси ҳайз циклининг ўртасида, овуляция пайтида ва менопаузада кузатилади. Туxумдон дисфункциясида қондаги ФСГ даражасини билиб олиб, гормонал бузилишнинг сабабини ўрганиш мумкин. Қонда ФСГ консентрацияси камайгани - гипоталамус ва гипофиз функциялари бузилганидан дарак беради. ФСГ концентрацияси кўпайгани эса – туҳумдон паталогиясидан дарак беради. Овуляция бўлмаслиги, бепуштлик, ҳайз цикли бузилиши, бачадон қонашлари, эндометриоз, одатланган ҳомила тушиши, жинсий аъзоларда сурункали юқумли касалликлар, жинсий безлар фаолияти сустлиги, тухумдон поликситози синдроми каби реподуктив тизимдаги нуқсонларни аниқлашда шифокор қондаги ФСГ гормонинг миқдорини аниқлаш учун таҳлил ўтказишни тайинлаши мумкин.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
САВОЛ: Бачадон ичига сунъий инсеминация қилиш нима дегани

ЖАВОБ: Бачадон ичига инсеминация (БИИ) – бу спермани махсус катетр ёрдамида бачадон бўшлиғига туширишдир. Муолажадан аввал сперма махсус кимёвий суюқликда фаоллаштириб олинади. Инсеминация муолажаси бир ҳайз циклида овуляция кунлари 2-3 марта ўтказилиши мумкин. Эндокрин ва иммунологик омилларга боғлиқ бепуштликда ва эркаклардаги айрим бепуштлик кўринишларида БИИ тавсия қилинади. Инсеминация ёрдамчи репродуктив усул ҳисобланиб, агар самара бермаган тақдирда ЭКУ муолажаси ўтказиш тавсия қилинади. Инсеминацияни ЭКУ билан адаштирмаслик керак. ЭКУ муолажасида аёл тухум ҳужайраси ташқарига чиақриб олиниб, сперматозоид билан уруғлантиргандан кейин бачадонга эмбрион (бластоциста) сифатида кўчириб ўтказилади. Инсеминация харажати ЭКУ дан ўртача 20-25 марта арзонроққа тушади. Бу муолажани қилишнинг асосий шарти бачадон найлари ўтказувчанлигининг меъёрда бўлишидир. Агар бачадон найлари ёпиқ бўлса инсеминация қилиш бефойда. Мазкур усулнинг битта цикл учун самарадорлиги 20-25% ни ташкил қилади (1 та инсеминация самарадорлиги ўртача 12 %). Агар инсеминация овуляцияни гормонал стимуляция қилиш билан биргаликда олиб борилаётган бўлса, кўпинча тухумдонларнинг гиперстимуляция синдроми кузатилиши мумкин. Стимуляция циклида бир нечта фолликуланинг овуляцияси бўлганда кўп болали ҳомиладорлик ҳам кузатилиши мумкин. Спермани бачадон бўшлиғига киритганда унинг бачадон найлари орқали қорин бўшлиғига тушганда бироз оғриқ кузатилиши мумкин. Инсеминация муолажасида бачадондан ташқарида ҳомиладорлик эҳтимоли табиий уруғланишдагидан фарқ қилмайди.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ЭКУ ва ЁРТ ҳақида батафсилроқ маълумот
- ЭКУ нима ва у қандай амалга оширилади?
- ИКСИ нима?
- ТЕСА амалиёти қачон қўлланилади?
- ПГД ёки ПГС (ИГТ) – эмбрионнинг генетик текширувини ўтказиш қайси ҳолатларда шарт?
- Музлатиш (криоконсервация) нимага керак?
- Буларнинг
дунё бўйича ўртача нархлари қанақа?

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Мукаммал тузилган аёл репродуктив тракти заиф ва нимжон уруғларга йўл бермас экан

Тадқиқотлар кўрсатишича аёл бачадони йўли заиф, тузилиши нуқсонли ва ҳаракатчанлиги паст бўлган сперматозоидларга йўл бермай фақат энг тезкор ва чидамли сперматозоидгагина тухум ҳужайрани уруғлантиришга имкон берадиган тарзда тузилган экан, деб хабар беради The Guardian журнали. Сперматозоид бачадон бўйни ва найи орқали то тухум ҳужайрага етиб келгунча мураккаб ва машаққатли йўлни босиб ўтади. Бу ерда у кислотали, ишқорли суюқ муҳитларларни ва иммун ҳужумини ошиб ўтиши лозим бўлади. АҚШнинг Корнелл университети олимлари ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бачадондан то бачадон найигача бўлган йўл борган сари торайиб баъзи жойларда саккиз рақамига ва капалак шаклига ўхшаш йўллар бўлиб, эркак уруғларининг буларни айланиб ўтиши ва оқимга қарши сузишига тўғри келар экан. “Энг қизиғи ана шу капалак шаклидаги йўлни ўтишда сперматозоидлар қийинчиликка дуч келар экан ва фақат бақувват ҳамда ҳаракатчанроқ бўлганлар бу йўлдан ўтиб заиф ва нимжонлари эса ҳалок бўлар экан” –дейди тадқиқот ўтказган олим Аббаспурад (Abbaspourrad). Уруғланиш бу худди жиддий ва мураккаб сузиш мусобқасига ўхшайди. “Тадқиқотлар энг тезкор ва шу сабабли энг яхши спеарматозоид бу тор ва кучли қаршиликка эга суюқлик оқимидан ўта олишини кўрсатди, -дейди Шеффилд университети андрологи профессор Аллан Пейси (Allan Pacey) – Бу эса аёл организмидаги репродуктив тракт тухум ҳужайрага энг яхши сперматозоиднинг етиб келишини таъминлаб берувчи мукаммал тарзда яратилганини кўрсатади”. Шундай қилиб миллионлаб сперматозоиддан фақат энг чидамили ва ҳаракатчан бўлган бир нечтасигина тухум ҳужайрага етиб келади ва улардан ҳам фақат биттаси - энг кучлиси тухум ҳужайра ичига ёриб кириб уни уруғлантиради.

Манба: The Guardian

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Муҳтарам канал аъзолари! Бундан буён ушбу рукн остида ўз ҳаётимда дуч келган баъзи ибратли ва ҳикматли ҳодисалар ҳақида ва ижтимоий мавзуларга ўз муносабатларимни ёзиб бораман. Маъқул келса ёққан ёки ёқмагани ҳақида муносабатингизни билдиришингиз мумкин.
#Ажабо
Бир нарсага ҳайрон қоламан. Баъзи беморлар қайси шифокор кўпроқ дори ёзиб берса, кўпроқ таҳлиллар ўтказишни талаб қилса шу малакали шифокор экан деб ўйлашади. Аслида тажрибали шифокор бир-икки таҳлилнинг ўзи билан ҳам аниқ ташхис қўя олади ва имкон қадар оз дори воситаси билан ҳам даволай олиш усулларини билади. Ҳар қандай дорининг ножўя таъсирлари бор. Ҳатто табиий дориларни ҳам меъёрдан ошиқ ишлатиш зарар беради. Зеро ҳар қандай биологик мавжудотда ва жараёнда ўзига хос мезон ва мувозанат бор. Барча ноқулайликлар, муаммолар ана шу мувозанатнинг бузилишидан пайдо бўлади. Баъзида ҳеч қандай дори талаб қилмайдиган, ёки кутиш ва патаолгик жараённи кузатиш талаб қиладиган ҳолатларда ҳам беморлар бирон дори ёзиб беринг дейишади. Баъзида беморни кўрмасдан фақат телефон ёки ижтимоий тармоқ орқали дори тайинлаб беришимни сўрашади. Барча беморларга маслаҳатим, дорига ружуъ қўйманг, дорига ишонверманг, дорини қабул қилишдан олдин йўриқномаси билан танишиб чиқинг ва албатта ҳар қандай дорини истеъмол қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Тиббиётда “плацебо эффекти” деган тушунча бор. Агар бирор дорига ўхшаш конфетни касалга “мана шу кучли таъсир кўрсатадиган дори” деб берилганда ўша “конфет”ни ичгач тузалиб кетиш ҳолати - плацебо эффекти дейилади. Дорилар самарадорлигини кўрсатишда қиёслаш учун қўлланилади. Худди шу эффектнинг тескариси “ноцебо” дегани ҳам бор. Бунда аксинча, кучли дори ичса-ю, тузалишига ишонмаса, шубҳа қилса дорининг таъсири ва фойдаси ҳам бўлмайди. Шунинг учун дорига эмас, энг аввало ҳақиқий шифони бергувчи Аллоҳга ишонинг, зеро доридаги таъсирни (ва таъсирсизликни ҳам) У яратади. Ундан кейин Аллоҳдан қўрқадиган шифокорга ишонинг.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Луғат
Уреаплазмоз – жинсий аъзолар ва сийдик йўлларининг шиллиқ қаватида яшайдиган уреаплазма деб аталувчи шартли-патоген микроорганизм томонидан келтириб чиқариладиган, жинсий йўл орқали юқадиган ва энг кўп учрайдиган инфекця тури ҳисобланади. Эркак кишида касаллик белгилари юзага чиқмаслиги мумкин. Лекин белгилари бўлмаса ҳам инфекция ташувчи бўлиб сперма фаолиятини сусайтиради ва миқдорини камайтириш ҳисобига бепуштликкача олиб келиши мумкин. Аёл кишида инфекциянинг ўткир даврида қовуқда яллиғланиш, жинсий аъзоларда ажралма миқдорининг кўпайиши, бачадон найларида яллиғланиш, ҳомила тушиши каби оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳомиладор бўлишни режалаштиришдан олдин мазкур инфекция қўзғатган касалланиш бўлса, уни даволаган маъқул. Даволашда эр-хотин бирга даволанишлари лозим, чунки жинсий йўл билан яна қайта қўзғалиши мумкин. Сўнгги тадқиқотларга кўра соғлом кишиларда ҳам уреаплазма микроби учраши кузатилган. Бу микроб баъзида ўзини белгилар билан кўрсатмай организмда йиллаб яшаб юриши ва зарар бермаслиги ҳам мумкин. Қачонки микробга тўсқинлик қилувчи меъёрдаги микрофлора ўзгарса, яъни микроорганизмлардаги мувозанат бузилса, уреаплазма миқдори ортиб яллиғланишни келтириб чиқаради.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Ҳомиладорликда қон босими юқори бўлиши хавфлими

Жавоб: Ҳомиладорликда қон босими 140/90 дан баланд бўлса, гипертония деб қабул қилинади ва албатта даволаниш шарт бўлади. Гипертония бўлганда буйраклардаги зарарланиш оқибатида пешобда оқсил (альбумин) йўқолиши кузатилади ва бунинг натижасида танада шиш (баданда сув бирикиши) пайдо бўлади. Бу эса ҳомиладорликда кечки заҳарланиш (токсикоз) деб аталувчи Преэклампсиянинг ривожланишига йўл очади.
Одатда ҳомиладорликда преэклампсия ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидан кейин юзага чиқади ва ҳомилага боғлиқ равишда она ҳаётига хавф солувчи энг муҳим сабаблардан бирини ташкил қилади. Агар ҳомиладорликни назорат қилиб борувчи шифокор бу ҳолат аломатлари борлигини пайқаса ва барвақт аниқласа даволаш мумкин бўлади.
Ҳомиладорликда қон босими ортиши плацентада (йўлдош) барвақт емирилиш ва шунга боғлиқ равишда ҳомила ривожланишининг кечикиши ва эрта туғруққа сабаб бўлиши мумкин. Қон босими юқори бўлган ҳомиладор аёлларда тўлиқ сийдик таҳлили, қон таҳлили, жигар ва буйрак фаолияти текшируви ва қон ивиши таҳлиллари ўтказиш зарур бўлади. Беморга қон босимини туширувчи дорилар воситасида ҳомиладорлик диққатлироқ назорат қилиниши лозим.

Ҳомиладорликда гипертония ва кечки заҳарланишга кимлар мойилроқ бўлади?
- ҳомиладорликдан аввал ҳам қон босими юқори бўлганлар;
- 20 ёшдан кичик ва 40 ёшдан катта ҳомиладор аёллар;
- эгизак ҳомиласи борлар;
- вазни оғир бўлганлар;
- оиласида қон босими баланд кишилар бўлганлар;
- илгариги ҳомиладорликда гипертония бўлганлар;
- сурункали касаллиги бўлганлар (диабет, буйрак касалликлари каби)

Ҳомиладорликда қон босими юксалиши ва преэклампсиянинг олдини олиш учун нима қилиш керак?
- ҳоимладорлик даврида мунтазам шифокор назоратида бўлиш;
- ҳомиладорликда ортиқча вазн олмаслик;
- ҳомиладорликда кўп тузли емаклар истеъмол қилмасллик, кўп газли ичимлик ичмаслик. Чунки булар шиш ва қон босими ортишига сабаб бўлади;
- айниқса ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидан кейин қон босими баландлашса терапевтга кўриниш керак;
- қўл, оёқ ва сонларда ҳамда юзда шиш пайдо бўлса албатта назорат қилувчи даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак;
- бирдан бош оғриғи пайдо бўлса, бу сезилмай ётган қон босими муаммоси бўлиши мумкин, бош оғриганда албатта қон босимини ўлчаттириш керак;
- агар юқорида айтилган қон босими ошишига мойил ҳолатлар сизда мавжуд бўлса, ҳомиладорлик давомида назоратдаги гинеколог билан маслаҳатлашиб аспирин ичишни бошлаш лозим.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Ўзбекистонда ЭКУ га расман қонуний рухсат берилди!

Ниҳоят бугун ЭКУ (сунъий муҳитда уруғлантириш) муолажасини қўллашга рухсат берувчи қонун Олий Сенат томонидан тасдиқланибди. Албатта бу жуда яхши натижа. Қонуннинг дастлабки лойиҳасида уруғлар донорлиги ва суррогат оналикка ҳам рухсат бериш кўзда тутилган эди. Хайриятки бу қисми олиб ташланибди. Албатта кимгадир бу маъқул келмаган бўлиши мумкин. Нима қилиб бўлса ҳам (бегонаники бўладими, ҳалолми, ҳаромми фарқи йўқларга) натижага эришиб бемордан катта пул ундиришни ўйлаганларни ранжитган бўлса ажабмас. Албатта ҳаммани эътиқоди ўзига ҳавола. Ҳар ким ўзи истагандек эътиқод қилиш ва фикрлаш ҳаққига эга. Жумладан мен ҳам.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ