Sizning Ginekolog
1.25K subscribers
115 photos
173 videos
5 files
512 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03
Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
Каналда гинекология, репродуктология, эмбриологияга оид терминлар изоҳини имкон қадар содда, оммабоп ва суратли шаклда бериб борамиз.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Фолликула – тухумдоннинг таркибий қисми бўлиб, тухум ҳужайрани ўз ичида сақловчи эпителий ва боғловчи тўқималардан иборат қобиқли шиллиқ тузилма. Ҳайз цикли бошида ўлчами 0,5 мм ни ташкил қилса, етилиш даврида (овуляция вақтида) 16–20 мм гача боради.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Овуляция – фолликула ёрилиши натижасида тухум ҳужайранинг тухумдондан бачадон (фаллоп) найига ўтиш жараёни. Овуляция пайтида тухум ҳужайра етилиш босқичида бўлади. Фолликуладан чиққан тухум ҳужайра бачадон найида уруғланишга тайёр бўлади.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: Бепуштликнинг сабаблари нималар

Жавоб: Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг таснифига кўра эркакларда 16 хил, аёлларда 22 хил бепуштлик сабаблари учрайди. Бепуштлик сабабларининг 30% эркаклар улушига, 30% аёллар улушига ва 40% ҳар иккала жуфтликнинг муштарак улушига тўғри келади. Эркакларда бепуштликка кўпроқ сперманинг уруғлантириш қобилятининг пасайиши, жинсий ва эякулятор фаолиятнинг бузилиши сабаб бўлади. Аёлларда агар гормон ишлаб чиқаришнинг мувозанати бузилиши сабаб бўлса, эндокрин омилли, агар бачадон найлариниг ўтказувчанлиги ёки ёпилгани туфайли бўлса бачадон найи сабабли бепуштлик дейилади. 3% оилавий жуфтликларда гарчи репродуктив тизим меъёрда бўлганда ҳам бепуштликнинг кузатилишига иммунологик номувофиқлик сабаб бўлади. Бунда аёл организми спермани фаолсизлаштирадиган антитанача ишлаб чиқаришга созланиб қолади. Соғлом ва ҳар томонлама бир-бирига мувофиқ келувчи оилавий жуфтликларда ҳам баъзида тушунарсиз (балки психологик омиллар) сабаблар билан бепуштлик кузатилиши учраб туради.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: ЭКУ амалиёти натижасида туғилган фарзанд келгусида бепушт бўладими
Жавоб: Йўқ. Бу уйдирма. 1978 йил ЭКУ амалиёти натижасида туғилган биринчи бола Луиза Браун (Louise Brown) катта бўлгач турмушга чиқиб, ҳеч қандай ЭКУ амалиётисиз ва докторлар ёрдамисиз табиий йўл билан иккита ўғил фарзанд кўрган. Луизанинг синглиси Натали Браун ҳам 1982 йили ЭКУ амалиёти натижасида туғилган ва 1999 йил фарзандли бўлиб, ўзи ЭКУ амалиёти билан туғилгани ҳолда табиий йўл билан фарзанд туққан илк она бўлган.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Ооцит – ( грек. oon – тухум, kytos - ҳужайра) аёл жинсий ҳужайраси ёки тухум ҳужайранинг илмий тилдаги аталиши. Ўлчами 100 микронгача боради ва кам ҳаракатчан (спермага нисабатан) бўлади. Тухумдон ичида ўсиш даври – биринчи босқич ва етилиш даврида (фолликуладан ташқарига чиққанда) иккинчи босқич даври ҳисобланади.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: Овуляция индукцияси нима

Жавоб: Овуляция индукцияси ёки тухумдон стимуляцияси – бу табиий йўл билан ҳомиладор бўлиш учун битта ҳайз циклида бир ёки бир нечта етилган тухум ҳужайра олиш учун тухумдонларни гормонал стимуляция қилишдир. Ушбу муолажа фолликула ўсишини ва эндометрий (бачадон ички шиллқ қавати)нинг ривожланишини ультратовуш текшируви орқали назорат қилиб бориш билан амалга оширилади. Унда гормонал препаратлар қўлланилади. Асосан тухум ҳужайра етилиши бузилиши, ҳайз муддатининг узоқ давом этиши ва тухум ҳужайра етилишининг кечикиши, лютеин фазаси етишмовчилигида, тухумдон поликистозида, эндокрин омил сабабли юзага келган бепуштлик турларида мазкур усулдан фойдаланилади. Усулнинг самарадорлиги битта цикл учун 10–20%, бир нечта (3-6) цикл даволаниш учун эса 40–60% ни ташкил қилади (агар бепуштликка бошқа ёндош сабаблар бўлмаса). Овуляция индукцияси бачадон ичига инсеминация қилиш ва ЭКУ амалиётининг ҳам бир таркиби ҳисобланади
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Эндометрий – бачадон ички шиллиқ қатлами (мукоз қатлам) бўлиб, гормонал сезгир тўқималар тарзида бачадон бўшлиғи бўйлаб ёйилган ва кўплаб қон томирлар билан таъминланган бўлади. Эндометрийнинг вазифаси уруғланган тухум ҳужайранинг бачадон ички қаватига кириб ўрнашиши (имплантация) учун энг маъқул шароит ҳосил қилишдир. Ҳомиладорлик вақтида эндометрийда без ва қон томирлар миқдори ошади. Бу қатламнинг ўсиши натижасида у эмбрионга кислород ва озуқавий моддалар етказилишни таъминловчи плацента (йўлдош) таркибига бирикади. Агар ҳомиладорлик юз бермаса, эндометрийнинг кўп қисми ажралиб ҳайз кунлари вақтида бачадондан ташқарига чиқиб кетади.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Бластоциста – тухум ҳужайра уруғланган пайтдан 26-30 соатдан кейин бўлинишни бошлайди. Бунда 2 та бластомер (уруғланган тухум ҳужайранинг бўлиниш давридаги ҳужайра) ҳосил бўлади. 36-42 соатдан кейин улар яна бўлиниб 4 та бўлади. 66-72 соатдан кейин 8 та бўлади. 4-5 кун морула босқичига ўтади ва ҳужайралар сони 20 тага яқинлашиб қолади. Бунда ҳомила кўриниши шарчалар жамланмасига ўхшайди. Табиий ҳомиладорликда у мана шу куни бачадон бўшлиғига тушади ва деворига ўрнаша бошлайди (имплантация). 5-6 куни ҳужайралар сони 30 тага етади ва бу босқичда бластоциста дейилади. Бу ҳолатда энди эмбрион битта қобиқли шар шаклида бўлади. Кўпинча айнан мана шу босқичда ЭКУ амалиётида эмбрион бачадон бўшлиғига кўчириб ўтказилади ёки кейинчалик кўчириш учун музлатиб қўйилади.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: ЭКУ муолажаси натижасида тухумдон заҳираси камаядими

Жавоб
: Кўпинча пациентларда “ЭКУ муолажасидан кейин тухумдон заҳираси камайиб кетади” деган хавотир пайдо бўлади. Аслида ҳам шундайми?
Тухум ҳужайра заҳираси ҳақида кўп ёзилган. Аммо шуниси аниқки, бу заҳира миқдори ҳали она қорнидалигидаёқ белгилаб қўйилган бўлади. Бу миқдор тугагандан кейин бошқа тухум ҳужайра етилмайди.
20 ҳафталик қиз ҳомиланинг тухумдонида 7 миллион атрофида оогений (тухум ҳужайрага айланувчи "хамиртуруш" ҳужайра) бўлади. Туғилиш асносида улар 1,5 – 2 миллион дона атрофида қолади. Илк ҳайз кунигача эса 350 – 400 мингга яқини етиб келади. Улардан тақрибан 400 тачаси овуляциягача етиб бора олади. Бошида бунча кўп миқдор бўлишининг сабаби, сараланиб энг кучли ва генетик жиҳатдан мукаммал ҳамда соғломини танлаб олиш учун. Етилиш бошланишидан то овуляциягача тухум ҳужайра узун масофани босиб ўтади. Бу овуляция бошланишидан 120 кун олдин бошланади. Шунинг учун ҳомиладорлик режалаштирилганда, овуляциядан 3-4 ой аввалроқ соғлом турмуш тарзини олиб бориш тавсия этилади. Бу босқичда битта эмас бир неча ўнлаб оогенийлар етила бошлайди. Улар қай шаклда танланиши ҳозиргача фанга номаълум🤔. Мазкур босқичда гормонлар деярли таъсир ўтказмайди. Гормонлар (ФСГ, ЛГ) фақат навбатдаги ҳайз цикли бошланганда иш бошлайдилар. Бу босқичга 5, 10 ёки 15 та тухум ҳужайра етиб келади ва уларни (тўғрироғи улар ичида жойлашган фолликулаларни) ультротовуш текширувида кўриш мумкин бўлади👀. Табиий циклда гормонлар таъсири остида энг бақувват тухум ҳужайра 💪танланиб овуляциягача етиб боради. Қолганлари ҳалок бўлади. Агар ЭКУ муолажаси олиб борилаётган бўлса, стимуляция вақтида берилган гормонал дорилар💊 ўша ҳалок бўладиган тухум ҳужайраларни яшаб кетишига ва тўлиқ етилишига имкон туғдиради. Аммо улар овуляция қилинишгача олиб борилмасдан пункция қилиш орқали ЭКУ муолажасида ишлатиш учун чиқариб олинади.
Демак ЭКУ муолажасида ўсиш босқичини ўтаб бўлган ва шундоқ ҳам (яъни ЭКУ муолажаси ўтказилмаса ҳам) барибир заҳирадан чиқиб кетадиган тухум ҳужайралар йиғиб олинади. Умумий тухумдон заҳираси бу ҳолатда ўзгаришсиз қолади.

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: ЭКУ амалиёти натижасида кўпинча қиз фарзанд туғиладими
Жавоб: Йўқ, аксинча ўғил бола туғилиш эҳтимоли кўпроқ. Аммо бу ЭКУ нинг қайси усуллари қўлланилишига боғлиқ. Бу саволга бир неча хорижий тиибиёт муассасалари ЭКУ амалиёти натижасида туғилган минглаб болаларни тадқиқ қилиб бироз фарқ билан турлича жавоб берганлар. Кўплари ЭКУ амалиёти натижасида туғилган ўғил болалар улуши 61%-64% ни ташкил қилганини айтадилар. Фақат ИКСИ амалиёти қўшилганда бу миқдорда бироз пасайиш кузатилиши тасдиқланган. Яна бошқа тадқиқотчилар қуйидагича статистика берадилар: Битта эмбрион кўчириб ўтказилган ҳолатларда ўғил бола туғилиш эҳтимоли 51,6% - 56,1%, агар ЭКУ ИКСИ амалиёти билан бирга амалга оширилса - 48,7% ни ташкил қилган.

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Эстрадиол – аёл жинсий гормони, у туxумдонларда, йўлдошда ва буйрак усти кортексида ишлаб чиқарилади. Аёл жинсий тизимини тўғри шаклланишида ва вазифаларида иштирок этади. Шу билан бирга иккиламчи аёл жинсий белгилари ривожланишига ва ҳайз циклнинг тўғри, маромда бўлишига жавобгар саналади. Эстрадиол даражасининг кўпайиши ҳайз циклнинг ўртасида, овуляция пайтида бўлади (айни шу пайтда ФСГ ва ЛГ кўпаяди). Қонда эстрадиол таркиби нормада бўлиши – овуляция, уруғланиш ва ҳомиладорликка олиб келади.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: ЭНДОМЕТРИОЗ НИМА

Жавоб:
Эндометриоз бу аёл репродуктив тизимидаги касаллик ҳисобланади. Бачадон аёл кишининг ҳар ойлик ҳайз циклида муҳим роль ўйнайди. Эндометрий – яъни бачадоннинг ички шиллиқ қавати, уруғланган тухум ҳужайрани ўзига сингдириб олиш (имплантация қилиш) учун ўсиб қалинлашиб боради. Тухумдондан ажралиб чиққан тухум ҳужайра эндометрийгача етиб келганда агар уруғланииш ҳосил бўлмаса эндометрий меъёрдаги менструал циклда бўлганидек кўчиб тушади. Бу маълум бўлган ҳайз кунларидир. Эндометриоз бўлган қиз ва аёлларда ҳайз даврида айрим эндометрия тўқималари танадан чиқиб кетмай бачадон атрофидаги фаллоп найи, тухумдон ёки ингичка ва йўғон ичаклар каби аъзоларга ёпишиб қолиб зарар етказади ва ҳайз цикли бузилишига олиб келади. Сўнгра кўчиш оқибатида турли симптомлар келтириб чиқаради. Бу симптомлар кучли спазм (тортишиш) ва тос қисмда сурункали оғриқлар, ичакларда муаммо, оғриқли жинсий алоқа ва ҳатто бепуштлик шаклида ҳам намоён бўлади. Эндометриозни барвақт аниқлаш ва даволаш яхшироқ натижалар беради. Агар ўзингизда эндометриоз борлигидан гумон қилсангиз, гинеколог шифокорга мурожаат қилганингиз маъқул.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: Бачадон найлари ёпиқлиги қандай текширилади

Жавоб:
Найлар ёпиқлигини фақат махсус усукуналар орқали бажариладиган текширув ёрдамида аниқлаш мумкин (гистеросальпингоскопия, диагностик лапароскопия). Аммо бу текширувни тайинлаш учун шифокор−мутахассис (репродуктолог) бепуштликнинг сабаби найлар ёпиқлиги бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса бериши керак. Шунинг учун репродуктолог пациентни текшириш мобайнида найлар ёпилиб қолишининг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилади. Ташқи томондан найлар ёпиқлигининг ҳеч қандай аломати бўлмайди. Шунинг учун шифокор пациентга қуйидаги саволларни беради:
− Илгари ҳомиладор бўлганми?
− Гинекологик ёки қорин бўлшиғи билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти ўтказганми?
− Жинсий йўл орқали ўтадиган касалликлардан даволанганми?
− Кичик чаноқ соҳаси касалликларига чалинганми?
Бундан ташқари эндокрин омил сабабли бўлган бепуштликка учраган ҳамда узоқ муддат даволаниш, ҳамда турмуш ўртоғининг насл қолдириш салоҳияти меъёрда бўлгани ҳолда натижа бўлмаган пациентларда хам найлар ёпиқлиги эҳтимоли кўпроқ бўлади.
Найлар ёпиқлиги билан кичик чаноқ соҳасидаги чандиқланишни бир−бири билан адаштириш эҳтимоли бўлгани учун гиенкологик текширув ўтказиш лозим бўлади. Шифокор қин гумбазларининг қисқарганини ва бачадоннинг меъёрдаги жойлашуви ўзгаргани ёки ҳаракатчанлиги камайганини аниқлаб баҳо беради.
Бачадон найлари ёпиқлиги гистеросальпингоскопия орқали аниқланади. Диагностик лапороскпия ҳам бу борада аниқроқ маълумот беради, аммо наркоз остида қилинадиган мураккаб усул ҳисобланади.
Гистеросальпингоскопия рентген ёки ультротовуш орқали амалга оширилади.
Рентген орқали бажарилганда бачадонга таркибида 50% дан 76% гача йод бўлган (рентген нурларини қайтариши учун) гидроконтраст суюқлик (масалан, кардиотраст, верографин ва шунга ўхшаш) юборилади. Шундан сўнг бачадон бўшлиғи махсус рентген аппарати ёрдамида бир неча марта суратга туширилади. Муолажа ўртача 30−40 дақиқа вақт олади.
Ультратовуш орқали бажариладиган ташхис усули жуда ҳам осон, нисбатан оғриқсиз замонавий усул бўлиб гидроконтраст сонография (HyCoSy) ҳам дейилади. Мазкур усул ёрдамида бачадон найчаларининг ўтказувчанлигини билиш ва бачадон ва эндометриумдаги анормал камчиликларни текшириб кўриш мумкин. Бу усул анъанавий рентген нурлари ёрдамида бажариладиган гистеросальпингоскопия усулига муқобил ўлароқ хавфсиз ва ишончли усул ҳисобланади. Муолажа вақти ҳам аввалги усулга нисабатан икки марта қисқа. Нурланишлардан ҳоли ва йодланган контраст материаллар ишлатилмасдан амалга оширилади ҳамда мониторда реал вақт жараёнида кузатиш имконини беради. Бу усулни қўллаганда спазм сабабли бачадон найининг бир девори иккинчисига ёпишиб қолиши мумкин. Шунда мониторда худди чандиқдек кўринади. Аммо бу усулнинг даволаш таъсири ҳам бор. Текширув мобайнида суюқлик бачадон найи ичидаги кичик чандиқларга босим ўтказиб уларни парчалайди ва натижада бачадон найи ўтказувчанлигини яхшилайди. Оқибатда ҳомиладорлик эҳтимоли ҳам ортади.
Лапароскопия ёрдамида ташхис қўйиш жарроҳлик амалиёти бўлиб, унда умумий оғриқсизлантириш (наркоз) остида қоринда тешиклар очилиб ҳаво юборилади. Киндик остидан очилган тешик орқали лапароскоп, бошқа тешиклар орқали махсус асбоблар киритилади. Бунда ҳам гистеросальпингоскопиядаги каби бачадонга контраст суюқлик юборилади ва суюқлик бачадон найлари орқали қорин бўшлиғига тушиши текширилади. Агар чандиқлар борлиги аниқланса, жарроҳ уларни олиб ташлайди.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Савол: Қалқонсимон безнинг ҳайз циклини равон кечишида қандай ўрни бор

Жавоб: Қалқонсимон без ишлаб чиқарган гормонлар аёл организмининг репродуктив аъзолари равон ва мувозанатли ишлаши учун жавобгар ҳисобланади. Ҳайз цикли бузилишининг ўзи мазкур без ўз вазифасини мукаммал адо этолмаётганининг илк аломати саналади. Ҳайз цикли – бу қалқонсимон безнинг ҳолатини кўрсатувчи индикатордир. Шунинг учун унинг ҳар қандай бузилиш шаклида нафақат гинекологга мурожаат қилиш, балки тўлиқ эндокринолог текширувидан ҳам ўтиш зарур.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ