Sizning Ginekolog
1.26K subscribers
115 photos
176 videos
5 files
515 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03
Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
#савол

“АНКАЛАЙФ” ЭКУ ва Аёллар Саломатлиги Марказида ЭКУ муолажаси учун тайёргарлик ишлари янги босқичга чиқди↗️, яъни зарур асбоб-ускуналар🔬🛌💉 клиникага ниҳоят етиб келди. Келгуси ой уларни созлаш ишлари олиб борилади. Агар ҳаммаси равон давом этса 2 ой ичида ЭКУ муолажаси ўтказиш мумкин бўлади. Шунга кўра ЭКУ муолажасига доир айрим кўп сўраладиган саволларга жавобларни бериб бораман.

Ишдан ажралмаган ҳолда ҳам ЭКУ усулида даволашни қўллаш мумкинми


Ҳа, мумкин. Бунинг учун таътил олиш шарт ҳам эмас. Албатта шифокорнинг қарши кўрсатмаса бўлмаса. Клиникага шифокор-репродуктолог қабулига бир неча бор келиб кетишингиз керак бўлади. Тухум ҳужайрани чиқариб олиш ва эмбрионни кўчириш пайтида сиз камида 2-3 соат клиникада бўлишингизга тўғри келади. Фақат ЭКУ амалиёти сиз яшаётган жойдан бошқа мамлакатда амалга оширилганда ишдан таътил олишга тўғри келади.

ЭКУ усули даволаши асносида жинсий ҳаётни фаол давом эттириш мумкинми

Мумкин, фақат даволашнинг охирги босқичида, фолликулаларни чиқариб олишдан 5-6 кун олдин жинсий муносабатлардан сақланиш керак. Жисмоний зўриқиш натижасида ўз-ўзидан овуляция содир бўлмаслиги учун бунга эътибор бериш керак бўлади.

Индукция суперовуляцияси нима

Индукция суперовуляцияси – бу битта ҳайз циклида бир нечта етилган тухум ҳужайра олиш учун тухумдонларни гормонал стимуляция қилишдир. Шифокорнинг гормонал препаратларни қабул қилиш борасидаги тавсияларини тўғри бажариш - ЭКУ усулидаги даволаш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун шифокор тайинлаган нарсаларга масъулият билан ёндошиб, қабул қилинаётган препаратларнинг миқдорига, тайёрланиш ва қабул қилишнинг тўғрилигига, дори ва инъекцияларни ўз вақтида олишга қатъий амал қилиш лозим.

Агар сиз гормонал препаратни ўз вақтида ичишни унутиб қўйсангиз, нима қилиши кеарк

Агар сиз препаратни қабул қилишни унутиб қўйсангиз ( одатда қабул қиладиган вақтдагидан 1 соатдан ортиқроқ муддатга) дарҳол даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг ва унинг кўрсатмаларига амал қилинг. Иложи борича ўз вақтида қабул қилинг, акс ҳолда препаратларни қабул қилиш графигининг бузилиши даволаш натижасининг самарадорлигини анча пасайтириши мумкин.
Индукция овуляцияси қандай ўтказилади?
Индукция овуляцияси учун турли хил гормонал препаратлар ва уларни тайинлаш схемалари мавжуд. Улардан қайси бирини танлаш ёш, тана вазни, ўтказилган касалликлар каби кўпгина омилларга боғлиқ бўлиб, ҳар бир ҳолат учун индивидуал ёндошувни талаб қилади. Стимуляциянинг “узун” схемасида гонадотропин-релизинг гормонининг агонистлари (а-ГнРГ) инсон менопаузаль гонадотропини (ИМГ) билан қўшиб ишлатилади. А-ГнРГ олдинги менструал циклнинг 20-21 кунидан бошлаб берилади, ИМГ гормони эса ҳайзнинг 2 кунидан бошлаб берилади. “Қисқа” схема ҳам мавжуд бўлиб, бунда ГнРГ гормонининг антогонистлари (ант-ГнРГ) ишлатилиб, у ҳайзнинг 2-кунидан берилган ИМГ дан кейин фолликула ўлчами 14 мм га етгандан кейин берилади.

Стимуляция давомида нима мақсадда УТТ-мониторинги ўтказилади

Шифокор ультратовуш текшируви (УТТ) орқали фоллкуланинг ривожланишини назорат қилиб боради ва унинг натижасига кўра қабул қилинаётган препаратларнинг дозасини тартибга солади. Фолликулалар ўлчами маълум миқдорга етгандан кейин уларнинг тўлиқ етилишини таъминовчи хорионик гонадотропин (ХГ) қабул қилинади.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар
Ўтган ҳафта Дилдора Д. исмли пациентимиз қиз фарзандли 🤱🏻бўлгани ҳақида хабар берди. Оллоҳ умри, ризқи ва бахти билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи 👨‍👩‍👧ва ҳамиша хурсандчикликлари, саодатлари сабабчиси бўлсин🙏🏼. Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча аёлларга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман.
Энг эзгу тилаклар билан... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Куни кеча яна бир Мурувват исмли пациентимиз ўғил🤱🏻 фарзандли бўлгани ҳақида хабар берди. Оллоҳ умри, ризқи ва бахти билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи👪 ва ҳамиша хурсандчикликлари, саодатлари сабабчиси бўлсин🙏🏼. Бошқа барча ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган аёллларга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман.
Энг эзгу тилаклар билан... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#эълон
📣📣📣ДИҚҚАТ!!! ЭЪЛОН!!!

17-18 СЕНТЯБРЬ кунлари
“АНКАЛАЙФ” Аёллар саломатлиги ва ЭКУ маркази
ТУРКИЯЛИК ЭКУ мутахассиси
ЖИХАНГИР ЧАКИЖИ
иштирокида
БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ ВА ЭКУ бўйича
БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ ўтказади.

Консультация вақти: соат 8 00 дан 19 00 гача

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Бешёғоч кўчаси, 42А, Мўлжал: Медиапарк Қоратош, “Баланд” масжиди рўпараси.

Ўринлар чекланган. Шунинг учун телефон қилиб олдиндан ёздириб қўйиш керак.
Мурожаат учун телефонлар:
95-514-22-11
95-514-11-22 (телеграмм бор Ф.И.Ш. ва тел номерингизни қолдиришингиз мумкин, вақтини белгилаш учун қабулхона ходимлари сиз билан боғланади)


КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар

Юқоридаги эълонда 17-18 сентябр Тошкентда БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ ўтказадиган шифокор Доктор Жихангир Чакижининг Бишкекдаги клиникасида хушхабар!
14 йил фарзандсизликдан азият чекиб Европа мамлакатларида 8 та ЭКУ муолажаси ўтказиб фарзандли бўлолмаган Марям Гале Бишкекдаги Анкалайф клиникасида ўтказилган ЭКУ муолажаси натижасида эгизак (ўғил ва қиз) фарзанд онаси бўлишдек бахтга муяссар бўлди.

Сабр, шукр ва интилиш албатта ўз натижасини беради... Умидсиз бўлманг...

https://www.instagram.com/p/B2ODEpaJ_7T/

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар

Илгари Қозоғистонда ЭКУ муолажаси ўтказиб натижа бўлмаган Юлдуз исмли пациентимизни ўзимизда ЭКУ муолажасига тайёрлай бошлаган эдик. Лекин тақдирни қарангки, бу пациентимиз ҳам тайёргарлик жараёни давомида ўзи табиий йўл билан ҳомиладор 🤰🏻бўлгани аниқланди. Бу иккинчи шундай ҳолат. Аввал ҳам Гулираъно исмли пациентимиз билан шундай бўлганини ёзган эдим.
Интилганга толеъ ёр. Хирс билан эмас, холисона ва умид билан изланса Оллоҳ биз кутган эмас, аксинча биз кутмаган томондан ҳам орзумизни осонгина бериб қўйиши мумкин. Муҳими ниятни яхши қилиб, доим ижобий фикрда бўлишдир😊👍🏼. Албатта ҳамма яхшиликлар Оллоҳдан. Яна Уни ўзидан илтижо қилиб қоламизки, Юлдузга ҳам боласини эсон-омон ўз вақтида дунёга келитириб соғ-саломат бағрига босиш насиб қилсин🙏🏼. Бошқа барча фарзанд кўриш орзусидагиларга ҳам ниятларига етишларини тилаб қоламан🙏🏼.
Самимият билан ... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
“АНКАЛАЙФ” ЭКСТРАКОРПОРАЛ УРУҒЛАНТИРИШ (ЭКУ) ВА АЁЛЛАР САЛОМАТЛИГИ МАРКАЗИМИЗДА 17-18 сентябрь кунлари Туркиялик ЭКУ мутахассиси ЖИХАНГИР ЧАКИЖИ
иштирокида бепул консультация ўтказилди. Ушбу консультация мобайнида
жами 75 та пациент тиббий кўрикдан ўтказилиб тегишли маслаҳатлар берилиб даво чоралари тавсия этилди. Айрим пациентларга ташхис қўйилиб тегишли даволаш режалари тузилди.
Ҳозирги кунда клиникамизда ЭКУ лабораториясини созлаш ишлари давом этмоқда

Барча мурожаат қилган пациентларимизга аввало Аллоҳдан шифолар тилаймиз ҳамда солиҳ ва солиҳа фарзандлар отаси ва онаси бўлиш 👨‍👩‍👧‍👦🤱🏻бахтига муяссар бўлишларини тилаб қоламиз.

Биз эса бу борада сизга қўлдан келганча барча замонавий технология 🔬💺ҳамда малака ва тажрибаларимизни 👩🏻‍⚕️ишга солган ҳолда кўмак беришга тайёрмиз.
Муҳими ўзаро ишонч, умид ва эзгу ният билан сайъ-ҳаракат қилиш ва яратгандан дуо қилиб сўрашни тўхтатмаслигмиздир🙏🏼.

САМИМИЯТ БИЛАН 🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#овуляция
ОВУЛЯЦИЯ КУНЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ
Овуляция кунини ҳисоблаш ҳақида кўп савол беришади. Бу ҳақида илгари ҳам ёзгандик. Энди яна ҳам соддароқ кўринишда тақдим этамиз. Ҳайз цикли одатда 21−35 кун орасида бўлади. Аксарият ҳолларда ҳайз цикли (илк ҳайз келган кундан кейинги илк ҳайз келган кунгача бўлган муддат) 28 кунлик бўлади. Шунинг учун бу жадвал ҳам 28 кунлик ҳайз цикли учун тузилган. Агар цикл 28 кундан қанча кунга кўп бўлса, овуляция кунлари ҳам шунча кунга олдинга сурилади, 28 кундан қанча кам бўлса шунча кунга ортга сурилади, ҳайз кунлари қанча (одатда 3−10 кун бўлади) бўлишидан қатъи назар.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Кичик чаноқ варикози ҳақида маълумот берсангиз
Жавоб аудиофайлда.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Проба Шуварский ҳақида маълумот берсангиз
Жавоб аудиофайлда.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#хушхабар
📣📣📣 Ниҳоят Тошкентдаги “АНКАЛАЙФ” клиникамизда ЭКУ, ИКСИ, ТЕСА,💺🔬 Криоконсервация ва бошқа муолажалар ўтказишга мўлжалланган ЭКУ лабораториясини ўрнатиш ва созлаш ишлари тугади ва ЭКУ муолажасини ўтказиш учун тайёр бўлди.
Бу Ўзбекситондаги чет эллик мутахассислар томонидан ташкил этилган ИЛК ЭКУ лабораторияси бўлди.
Илоҳим, доимо хайрли мақсадларга восита бўлсин ва оилавий жуфтликларнинг орзуларига🤱🏻 етишишида кўмакчи бўлиб қолишини тилаб қоламан🙏🏼.
Ушбу суратларда ЭКУ лабораториясидан кўринишлар ва ўтказилган инсеминация (ЭКУ эмас, спермани фаоллаштириб бачадон ичига кўчириш) муолажасидан лавҳалар акс этган.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ