Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
198 videos
5 files
538 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Ассалом алайкум. Тухумдонлар поликистозини даволашда оператив даволаш керакми, консерватив самара бермаяпти
Жавоб аудиофайлда.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Куни кеча Дилшода исмли яна бир пациентимиз ўғил фарзандли 🤱🏻бўлгани ҳақида хабар берди. Оллоҳ умри, ризқи ва бахти билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи ва ҳамиша хурсандчикликлари, саодатлари сабабчиси бўлсин🙏🏼. Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча пациентларимга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман🌺.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#қисқача
Кўпчилик пациентларим (90)990-38−03 рақамли телефонимга тушолмаётганлиги сабабини айтиб қўймоқчиманки, бу номер менга эски ишхонам томонидан тақдим этилган эди. Сим карта куйиб қолганлиги сабабли ва ўз номимда бўлмагани учун уни тиклашни иложи бўлмади. Мен билан боғланиш учун янги ишхонам “Анкалайф” аёллар саломатлиги ва ЭКУ клиникаси телефон рақамларига (95-514-11-22, 95-514-22-11) иш вақтларида қўнғироқ қилиш мумкин. Телефонни кўпинча ҳамширам ёки қабулхона ходими олади. Ўчган номеримдаги телеграм вақтинча ишлаб турибди. Уни бошқа номерга кўчириб ўтказаман. Тўғридан-тўғри боғланмоқчи бўлганлар @ginekologim_n (“личка”мга) телеграм орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Доимий ишлайдиган номеримни канал мундарижаси саҳифаларидан топишингиз мумкин.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Ҳозир қўлимда эмизикли 7 ойлик қизим бор. Туққанимдан бери хайз кўрмадим. Олдинги фарзандларимда ҳам 7-9 ойгача ҳайз кўрмаганман. Ҳайз кўрмасдан ҳам ҳомиладор бўлиб қолиш мумкинми
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Эндометрий (бачадон ичи шиллиқ қавати) қалинлиги меъёрда қанча бўлиши керак
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Менда базал ҳароратим ҳайз циклининг 12 кунига келиб 37 даражага кўтарилди. Ҳайз куним ҳар хил, менга сенда овуляция бўлмаяпти дейишди, шунақа бўлиши мумкинми
Жавоб аудиофайлда.
КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Вақтинча йўқ неъматлардан хафа бўлмай, ҳозирда эга бўлганимиз неъматлар билан мамнун бўлиб шукр қилиш ҳам соғлиққа, ҳам ҳаётимизга жуда катта куч бағишлайди. Ана шу қувватдан доим фойдаланинг. Касалликларнинг сабаби кўпинча безовталик бўлади. Безовталик эса арзимаган нарсаларга ортиқча аҳамият бериб, бор неъматлардан мамнун бўлолмасликдан, вақтинчалик маҳрумиятларни қабул қилолмай ташвишланишдан келиб чиқади. Шунинг учун бор неъматларни ҳар куни, ҳар доим эслаб туришимиз ва бунга шукр билан мамнуният изҳор қилиб туришимиз керак. Шундай севинч танага ҳам тетиклик ва соғломлик олиб келади. Руҳиятнинг тана соғлиғига алоқадорлиги ҳақида энг қадимий табиблардан тортиб энг замонавий шифокорларгача кўп ва ҳўб ёзишган. Тиббиётда доктор тайинлаган дорини бир ичиб бир ичмай юрсангиз фойдаси бўлмаганидек, руҳиятга тааллуқли амалларни ҳам бир қилиб, бир ташлаб қўйиш унча фойда бермайди. Мунтазам ва доимий бажариб одат ҳолига келтириб олиш керак. Шунда фойдаси кўпроқ бўлади. Худди рамазонда рўза тутиб, салбий одатлардан узоқлашишни ўрганганимиз каби, яхши одатларни, айниқса гуноҳ ва маъсиятдан бошқа ҳар ҳолатда шукр қила билиш малакасини ҳам ўзлаштириб олишимиз ҳаётмизни яхши томонга ўзгартиришига шубҳа йўқ.Хастани даволашда тана билан бирга рухни ҳам даволаш муҳимлигини замонавий тиббиёт ҳам тасдиқлайди.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
КОНТРАЦЕПЦИЯ (ҲОМИЛАДОРЛИКДАН САҚЛАНИШ) ВОСИТАЛАРИ

Гарчи бепуштликни даволаш йўналишида ишлаётган бўлсамда мазкур мавзу (контрацепция) ҳақида жуда кўплаб саволлар келганини инобатга олиб батафсил мақола тайёрлаб тақдим этишни лозим топдим.

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#янгилик
❗️ЭЪЛОН! ЭКУ МУОЛАЖАСИ БЎЙИЧА МУРОЖААТ ҚИЛГАН ПАЦИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!
ЭКУ муолажасини Тошкентдаги Анкалайф клиникасида ўтказиш бўйича интенсив равишда ишлар амалга оширилмоқда. (Ҳар сафар кейинги ойга деявериб чарчадик🙈, Худо хохласа яқин 2−3 ой ичида бошлаш режалаштирилган, аммо фақат бизнинг сайъ-ҳаракатимизга ҳам боғлиқ эмас, тўғри тушунасизлар🙏🏼).
ЭКУ муолажаси ўтказишга қонунан (2019 йил 11 март куни имзоланган) рухсат берилган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлги томонидан ЭКУ ва ЁРТ ларни қўллаш тўғрисида регламент (низом) ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш масаласи чўзилиб кетяпти. Шу билан бирга ЭКУ муолажаси учун зарур ускуналарни хориждан келтириш ва божхона тизимдан ўтказиш борасида ҳам қатор талаблар ҳисобига ёрдамчи репродуктив технолгиялар бўйича иш бошлаш ваъда қилганимиз муддатдан кечикиб кетаётганини афсус билан таъкидламоқчиман😔. (Албатта ҳар бир ишнинг бир ҳикмати бордир🤫)
Шуларни ҳисобга олиб тухумдон заҳираси камайиш хавфи бўлган, фарзандли бўлишга ошиқаётган, Бишкекка бориш Тошкентга келишдан қулайроқ бўлган ёки йўл харажати муаммо бўлмаган жуфтликларга то Тошкентдаги ЭКУ клиникаси тўлиқ фаолиятини бошлагунга қадар Бишкекда жойлашган Анкалайф клиникасида (2015 йилдан бери фаолият юритади) ЭКУ муолажа ўтказишни таклиф қилмоқчимиз. Бишкекдаги клиникада ҳам ЭКУ муолажаси Тошкентда бўладигандек туркиялик шифокорлар (Репродуктолог Доктор Жихангир Чакижи ва эмбриолог Башак Каракуюн) томонидан амалга оширилади. Нархлар ҳам Тошкентдаги билан бир хил. Фақат Тошкентдан Бишкекка бориш-келиш йўл харажати қўшилади холос.
Агар шу масалада мурожаат қилмоқчи бўлган оилавий жуфтликлар бўлса клиника телефон рақамига ☎️(95-514-22-11, 95-514-11-22) қўнғироқ қилишлари ёки телеграм орқали шахсий профилимга (@ginekologim_n) ёзишлари мумкин.

Яқин кунларда Тошкентдаги клиникамизда ҳам илк ЭКУ муолажалари бошланиши умиди билан... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#эълон
❗️Муҳтарам канал аъзолари ва пациентларим! Барчангизга Арафа куни ва келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин. Барча гўзал ва эзгу орзуларинг ушалсин, қурбонликларингиз ва дуоларингиз қабул бўлсин🕌.
Байрам муносабати билан “АНКАЛАЙФ” клиникаси 12 август (душанба) куни ишламайди, дам олиш куни. Сабаби шу кун ҳисобидан 25 август (якшанба) куни БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ ўтказиладиган кун ишлаймиз. Байрамларни чиройли ўтказиш тилаги билан... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра инсон саломатлигига таъсир қилувчи омиллар тақсимоти қуйидагича экан. Соғлом турмуш тарзи – 50%, ирсий омил -20%, атроф-муҳит омили – 20%, тиббиёт – 10%. Энди бу омилларни таҳлил қилсак.
Ирсий (генетик) омил – бу сизга ота-онангиз ёки яна юқори аждодингиздан ўтган касаллик, паталогия ёки касалликка чидамлилик, кучли иммунитет ва ҳ.к.лар. Улар салбий ёки ижобий бўлиши мумкин, аммо уни ўзгартириш деярли имконсиз, сизнинг сайъ-ҳаракатингизнинг роли йўқ.
Атроф-муҳит омили – сиз яшаётган ва ишлаётган муҳит. Бу нафас олаётганимиз ҳаво, ичаётганимиз сув, оранизмга таъсир қилувчи ташқи унсурлар (кимёвий моддалар, радиация, босим, стресс ва ҳ.к.). Буни иш ёки яшаш жойингизни ўзгартириш орқали қисман тузатиш мумкин. Аммо ўзгаришлар ўзига хос мослашув жараёнини ва кўп вақтни ва харажатни талаб қилади.
Тиббиёт омили – сизга кўрсатиладиган тиббий хизмат даражаси, яъни тиббий техника ва шифокорлар малакаси. Бу бор йўғи 10 фоизни ташкил қилади. Бу ҳам маълум харажат талаб қилади. Ҳар доим ҳам малакали шифокорни топиш имкони бўлмайди.
Энди асосий салмоғи энг катта омилга келсак – бу соғлом турмуш тарзи экан. У ҳамма учун имкони бўлган, камхарж, қулай ва тежамкор усул. Лекин энг кўп эътибор берилмаган ҳам шу омил. Ҳолбуки соғлом турмуш тарзининг энг асосий бир нечта осон қоидаси бор. Бу ҳақида кейинги сафар...

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИГ ЭНГ АСОСИЙ 5 ТА ҚОИДАСИ БОР:

1. ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ
🥛🍞🥕🥦 (парҳез таомлар, оз ейиш, вақтида овқатланиш, ҳазми қийин овқатлардан, муддати ўтган егуликлардан сақланиш, табиий маҳсулотлардан фойдаланиш, баъзида ихтиёрий очлик сеанслари ўтказиш ёки ойда уч кун рўза тутиш, кечга яқин енгил овқатланиш, овқатни хуш кайфият билан истеъмол қилиш, овқатни яхшилаб чайнаб ейиш, очликни ҳис қилмасдан туриб овқатланмаслик, бир ўтиришда таом устига таом емаслик, овқатланишда минерал ва витаминлар мувозанатини сақлашга эътибор бериш кабилар)

2. ЖИСМОНИЙ ҲАРАКАТ ⛹🏻‍♂️🏊‍♀️🚴🏻‍♀️(мунтазам равишда ярим соат бадантарбия билан шуғулланиш, тоза ҳавода югуриш ёки юриш (камида 8000−10000 қадам), сувда сузиш, нафас олиш машқлари, Кегел машқлари, жисмоний меҳнат билан шуғулланиш кабилар)

3. ЎЗ ВАҚТИДА УХЛАШ 🛌(доим бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйғонишга одатланиш, етарли миқдорда 6−8 соат қоп-қоронғу хонада (мелатонин гормони фаолияти учун жуда муҳим) ухлаш, эрталаб барвақт уйғониш учун кундузи бироз мизғиб олиш, айниқса ёз кунларида, ухлайдиган хона деразаси ёзда очиқ, қишда ойна дарчаси очиқ бўлиши, ўнг ён бошга ёки орқага ётиб ухлаш, қоринни пастга қилиб ухламаслик кабилар)

4. ТОЗАЛИК🛀🏾🚰 (шахсий гигиенага риоя қилиш, бадан поклиги, тиш ювишни одат қилиш, овқатдан олдин ва кейин қўл ювиш ва оғизни чайиш, егуликларга оид тозалик, кийимлар тозалиги, яшаш ва ишлаш муҳитининг тозалиги кабилар)

5. РУХИЙ ХОТИРЖАМЛИК 👩‍❤️‍👩📚💖🕌− энг асосийларидан бири − (бағрикенг бўлиш, кўнгилни гина-кудурат, ҳасад, адоват, гумонланиш, шумланиш каби салбий иллатлардан тозалаш, доим хуш кайфиятда шукроналик туйғуси билан яшаш, неъматлардан мамнун бўлиш, заҳматлардан ибрат ва ҳикмат излаш, табассумли бўлиш, ноўрин ғазабланишдан сақланиш, ҳар нохуш ҳолатни яхшиликка ёйиш, айб ва хатоларни тан олишни яхши кўриш, яхши инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлиш, эзгу амаллар билан машғул бўлиш, бировга ёрдам бериш, мусибатдаги, ногирон, бемор инсонларга ёрдам бериш ҳам рухий кўтаринкилик бағишлайди)

Кўриб турганингиздек соғлом турмуш тарзи ана шу жуда оддий қоидалардан иборат. Аммо нимагадир кўпчилигимиз амал қилишга иродамиз сустлик қиладими, ё турли ташвишларми билмадим. Вақтимиз йўқ, пулимиз йўқ (яъни ишлаш керак) каби баҳоналаримиз тайёр. Ҳолбуки ўша аяган вақтимизни, пулимизни эртага соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик оқибатида келиб чиқадиган касалликларни даволашга бир неча баробар кўпроқ қилиб сарфлашга тўғри келиши ҳам бор гап.
Ҳар қандай амал бошида қийин туюлиши мумкин. Бироқ такарорлайвергач у одат ҳолига келиб осон бўлиб қолади. Худди кичиклигимзда юришни ёки велосипед учишни ўрганганимиз мисоли. Шунинг учун ушбу қоидаларга амал қилишни ОДАТ тарзига келтириб олгунча давом эттириш керак. Шунда ҳаммаси осон ва қулай бўлади.

Саломат бўлинг...
🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#савол

“АНКАЛАЙФ” ЭКУ ва Аёллар Саломатлиги Марказида ЭКУ муолажаси учун тайёргарлик ишлари янги босқичга чиқди↗️, яъни зарур асбоб-ускуналар🔬🛌💉 клиникага ниҳоят етиб келди. Келгуси ой уларни созлаш ишлари олиб борилади. Агар ҳаммаси равон давом этса 2 ой ичида ЭКУ муолажаси ўтказиш мумкин бўлади. Шунга кўра ЭКУ муолажасига доир айрим кўп сўраладиган саволларга жавобларни бериб бораман.

Ишдан ажралмаган ҳолда ҳам ЭКУ усулида даволашни қўллаш мумкинми


Ҳа, мумкин. Бунинг учун таътил олиш шарт ҳам эмас. Албатта шифокорнинг қарши кўрсатмаса бўлмаса. Клиникага шифокор-репродуктолог қабулига бир неча бор келиб кетишингиз керак бўлади. Тухум ҳужайрани чиқариб олиш ва эмбрионни кўчириш пайтида сиз камида 2-3 соат клиникада бўлишингизга тўғри келади. Фақат ЭКУ амалиёти сиз яшаётган жойдан бошқа мамлакатда амалга оширилганда ишдан таътил олишга тўғри келади.

ЭКУ усули даволаши асносида жинсий ҳаётни фаол давом эттириш мумкинми

Мумкин, фақат даволашнинг охирги босқичида, фолликулаларни чиқариб олишдан 5-6 кун олдин жинсий муносабатлардан сақланиш керак. Жисмоний зўриқиш натижасида ўз-ўзидан овуляция содир бўлмаслиги учун бунга эътибор бериш керак бўлади.

Индукция суперовуляцияси нима

Индукция суперовуляцияси – бу битта ҳайз циклида бир нечта етилган тухум ҳужайра олиш учун тухумдонларни гормонал стимуляция қилишдир. Шифокорнинг гормонал препаратларни қабул қилиш борасидаги тавсияларини тўғри бажариш - ЭКУ усулидаги даволаш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун шифокор тайинлаган нарсаларга масъулият билан ёндошиб, қабул қилинаётган препаратларнинг миқдорига, тайёрланиш ва қабул қилишнинг тўғрилигига, дори ва инъекцияларни ўз вақтида олишга қатъий амал қилиш лозим.

Агар сиз гормонал препаратни ўз вақтида ичишни унутиб қўйсангиз, нима қилиши кеарк

Агар сиз препаратни қабул қилишни унутиб қўйсангиз ( одатда қабул қиладиган вақтдагидан 1 соатдан ортиқроқ муддатга) дарҳол даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг ва унинг кўрсатмаларига амал қилинг. Иложи борича ўз вақтида қабул қилинг, акс ҳолда препаратларни қабул қилиш графигининг бузилиши даволаш натижасининг самарадорлигини анча пасайтириши мумкин.
Индукция овуляцияси қандай ўтказилади?
Индукция овуляцияси учун турли хил гормонал препаратлар ва уларни тайинлаш схемалари мавжуд. Улардан қайси бирини танлаш ёш, тана вазни, ўтказилган касалликлар каби кўпгина омилларга боғлиқ бўлиб, ҳар бир ҳолат учун индивидуал ёндошувни талаб қилади. Стимуляциянинг “узун” схемасида гонадотропин-релизинг гормонининг агонистлари (а-ГнРГ) инсон менопаузаль гонадотропини (ИМГ) билан қўшиб ишлатилади. А-ГнРГ олдинги менструал циклнинг 20-21 кунидан бошлаб берилади, ИМГ гормони эса ҳайзнинг 2 кунидан бошлаб берилади. “Қисқа” схема ҳам мавжуд бўлиб, бунда ГнРГ гормонининг антогонистлари (ант-ГнРГ) ишлатилиб, у ҳайзнинг 2-кунидан берилган ИМГ дан кейин фолликула ўлчами 14 мм га етгандан кейин берилади.

Стимуляция давомида нима мақсадда УТТ-мониторинги ўтказилади

Шифокор ультратовуш текшируви (УТТ) орқали фоллкуланинг ривожланишини назорат қилиб боради ва унинг натижасига кўра қабул қилинаётган препаратларнинг дозасини тартибга солади. Фолликулалар ўлчами маълум миқдорга етгандан кейин уларнинг тўлиқ етилишини таъминовчи хорионик гонадотропин (ХГ) қабул қилинади.

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар
Ўтган ҳафта Дилдора Д. исмли пациентимиз қиз фарзандли 🤱🏻бўлгани ҳақида хабар берди. Оллоҳ умри, ризқи ва бахти билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи 👨‍👩‍👧ва ҳамиша хурсандчикликлари, саодатлари сабабчиси бўлсин🙏🏼. Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча аёлларга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман.
Энг эзгу тилаклар билан... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Куни кеча яна бир Мурувват исмли пациентимиз ўғил🤱🏻 фарзандли бўлгани ҳақида хабар берди. Оллоҳ умри, ризқи ва бахти билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи👪 ва ҳамиша хурсандчикликлари, саодатлари сабабчиси бўлсин🙏🏼. Бошқа барча ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган аёллларга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман.
Энг эзгу тилаклар билан... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#эълон
📣📣📣ДИҚҚАТ!!! ЭЪЛОН!!!

17-18 СЕНТЯБРЬ кунлари
“АНКАЛАЙФ” Аёллар саломатлиги ва ЭКУ маркази
ТУРКИЯЛИК ЭКУ мутахассиси
ЖИХАНГИР ЧАКИЖИ
иштирокида
БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ ВА ЭКУ бўйича
БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ ўтказади.

Консультация вақти: соат 8 00 дан 19 00 гача

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Бешёғоч кўчаси, 42А, Мўлжал: Медиапарк Қоратош, “Баланд” масжиди рўпараси.

Ўринлар чекланган. Шунинг учун телефон қилиб олдиндан ёздириб қўйиш керак.
Мурожаат учун телефонлар:
95-514-22-11
95-514-11-22 (телеграмм бор Ф.И.Ш. ва тел номерингизни қолдиришингиз мумкин, вақтини белгилаш учун қабулхона ходимлари сиз билан боғланади)


КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар

Юқоридаги эълонда 17-18 сентябр Тошкентда БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ ўтказадиган шифокор Доктор Жихангир Чакижининг Бишкекдаги клиникасида хушхабар!
14 йил фарзандсизликдан азият чекиб Европа мамлакатларида 8 та ЭКУ муолажаси ўтказиб фарзандли бўлолмаган Марям Гале Бишкекдаги Анкалайф клиникасида ўтказилган ЭКУ муолажаси натижасида эгизак (ўғил ва қиз) фарзанд онаси бўлишдек бахтга муяссар бўлди.

Сабр, шукр ва интилиш албатта ўз натижасини беради... Умидсиз бўлманг...

https://www.instagram.com/p/B2ODEpaJ_7T/

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар

Илгари Қозоғистонда ЭКУ муолажаси ўтказиб натижа бўлмаган Юлдуз исмли пациентимизни ўзимизда ЭКУ муолажасига тайёрлай бошлаган эдик. Лекин тақдирни қарангки, бу пациентимиз ҳам тайёргарлик жараёни давомида ўзи табиий йўл билан ҳомиладор 🤰🏻бўлгани аниқланди. Бу иккинчи шундай ҳолат. Аввал ҳам Гулираъно исмли пациентимиз билан шундай бўлганини ёзган эдим.
Интилганга толеъ ёр. Хирс билан эмас, холисона ва умид билан изланса Оллоҳ биз кутган эмас, аксинча биз кутмаган томондан ҳам орзумизни осонгина бериб қўйиши мумкин. Муҳими ниятни яхши қилиб, доим ижобий фикрда бўлишдир😊👍🏼. Албатта ҳамма яхшиликлар Оллоҳдан. Яна Уни ўзидан илтижо қилиб қоламизки, Юлдузга ҳам боласини эсон-омон ўз вақтида дунёга келитириб соғ-саломат бағрига босиш насиб қилсин🙏🏼. Бошқа барча фарзанд кўриш орзусидагиларга ҳам ниятларига етишларини тилаб қоламан🙏🏼.
Самимият билан ... 🌺

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ