Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
200 videos
5 files
540 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ажабо
Баъзида биз кутмаган ва биз ўйламаган томондан ҳам Аллоҳ фарзанд ато этиши🤱🏻 мумкин. Муҳими Ундан келган ҳар нарсани хуш қабул қилиб, шукр ва сабр ичида холис илтижо🙏🏼 қила олишимиздир. Унутманг сизга фарзанд ато этишга фақатгина чексиз қудрат эгаси бўлмиш Яратувчи қодир. Шифокор 👩🏻‍⚕️ва унинг муолажалари 💺фақат оддий сабабчи бўлиши мумкин. Сабабчига эмас, фарзанд неъматини ато этган Аллоҳга шукр 🙏🏼ва миннатдор 😊 бўлинг, сабабчига эса дуо қилсангиз 🙏🏼 кифоя. Аммо фарзанд бўлмаётган бўлса, сабабчини 👩🏻‍⚕️айблашингиз мумкин. Бироқ натижани яратувчи Аллоҳ эканини қабул қилиб, Унга эътироз 😩 билдирманг ва холис илтижо қилишда ва сабр билан ҳаракат қилишда 🏃🏻‍♀️давом этинг. Ишонинг, ишончингиз албатта натижа беради, иншааллоҳ. Зеро холис шукр, тавба, дуо ва ишочннинг натижасини Қуръон📗 кафотлаган 👍🏼. Сардор Раҳимхоннинг ушбу видеоролигини 📺сизга илиндим.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалмо алайкум! Барчангизга Рамазон ойи муборак бўлсин. Хонадонингизга файз-баракот, раҳмат ва саодат олиб келсин! Хасталарга шифо, фарзанд орзусидагиларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар насиб қилсин!
Энг кўп эгизаклар туғиладиган вилоят қайси?
#хушхабар
Куни кеча эски пациентларимдан бири иккинчисига ҳомиладор 🤰🏾бўлганини севинчини😊 мен билан баҳам кўрмоқчи бўлиб, эсдалик учун махсус рамкали сурат 📸 ҳам олиб келибди. Албатта мен ҳам хурсанд бўлдим. Аввало фарзандни берувчи ҳамда ҳақиқий шукр ва миннатдорчиликка лойиқ Аллоҳнинг ўзи. Мен фақат бир сабабчиман холос. Пациентим ўзи истагани учун йўллаган тилаклари ва суратларини сизлар билан баҳам кўряпман. Барча фарзанд орзусидаги оилаларга ҳам шундай кунлар насиб қилсин!🙏🏼

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Кеча Холида исмли пациентим ўғил фарзандли🤱🏻 бўлгани ҳақида хушхабар😊 берди. Унга чиройли исм қўйишибди. Ўзини рухсати билан суратларини📸 сизлар билан баҳам кўряпман. Оллоҳ умри, ризқи билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи👀 ва ҳамиша хурсандчикликлари😄, саодатлари сабачиси бўлсин🙏🏼. Албатта бошқа ҳомиладор бўлган🤰🏾 ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган🏃🏻‍♀️ барча пациентларимга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман🙏🏼. Умидингизни ҳеч қачон сўндирманг, Албатта ҳар бир машаққат😓 ортидан бир енгиллик ва хурсандчилик👍🏼 бўлади. Муҳими шукр, қаноат ва холис дуо🙏🏼 билан бирга ҳалол йўллар орқали шифо излашда давом этинг. Ниятингизга 👪 етасиз иншааллоҳ...🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
Ассалом алайкум! Рамазон ойи муносабати билан Қоратошдаги янги клиника биносида Туркиялик шифокор, доцент, гинеколог, репродуктолог, Жихангир Чакижи (Dr.Cihangir Çakici – www.cihangircakici.com) билан бирга БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ ВА ЭКУ бўйича БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ ўтказамиз.
Ўтган сафар айрим сабаблар билан бошқа жойда ўтказишга тўғри келиб қолгани учун узр сўрайман.
Консультация вақти: 21-22 МАЙ (сешанба ва чоршанба) кунлари соат 9 00 дан 17 00 гача
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Бешёғоч кўчаси, 42А, Мўлжал: Медиапарк Қоратош, “Баланд” масжиди рўпараси.
Ўринлар чекланган. Шунинг учун телефон қилиб олдиндан ёздириб қўйиш керак.
Мурожаат учун тел: (95) 514-11-22, (95) 514-22-11 (клиника қабулхонаси)
(90) 990-38-03 (агар бирор сабаб билан қўнғироққа жавоб берилмаса шу номерларга телеграм орқали фамилия исмингиз ва телефон рақамингизни қоллдиринг).
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#янгилик
Янги ташкил этилаётган ЭКУ бўйича ихтисослашган “ANKALIFE” клиникаси фаолияти билан энди сиз Инстаграмда ҳам қуйидаги ҳавола орқали танишиб боришингиз мумкин.

https://www.instagram.com/ankalife_tashkent/

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Аввалги 22 ҳафталикда туғилган чақалоқ яшаб кетгани ҳақидаги видеороликни ҳавола қилганимда 15 ҳафталик ҳомиланинг ҳам туғилиб яшаб кета олишини ҳам каналга қўйаман деб ваъда бергандим. Мана ўша видеоролик. Хорижий ривожланган давлатларда 20-22 ҳафталик муддатда туғилган чақалоқларнинг кўпини сақлаб қолишади. Албатта бунинг учун ўта замонавий тиббий ускуна, дори-дармонлар ва тажрибали шифокорларнинг меҳнати лозим бўлади. Дарҳақиқат бир инсоннинг кафтига сиғадиган даражада кичик чақалоқнинг яшаб кетиши учун унга она қорнидагига яқин шароит қилиб бериш ва мунтазам кузатиб бориш тинимсиз меҳнат, улкан тажриба ва тиббий асбоб-ускуна ҳамда дориларни талаб қилади. Бизда бу даражага етиш учун ҳали кўп ишлашимиз, ўрагнишимиз ва мунтазам тиббиётни ривожлантиришимиз керак.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Аввалги куни (16 май) яна бир пациентим ҳомиладор бўлганига 🤰🏾 севиниб натижасини жўнатибди. Биринчисида ҳомила тушиб қолган🤷🏻‍♀️ эди. Албатта ҳамма яхшиликлар Аллоҳдан! Яна Уни ўзидан илтижо қилиб қоламизки, пациентимга боласини эсон-омон ўз вақтида дунёга келитириб соғ-саломат бағрига босиш насиб қилсин🙏🏼. Бошқа барча фарзанд кўриш орзусидагиларга ҳам ниятларига етишларини тилаб қоламан🙏🏼. Ҳомила тушиш кузатилган аёллар умидсиз бўлишмасин, буниси бўлмаса кейингиси насиб бўлса ушлаб кетади 👍🏼 ва фарзанд неъмати кўзингизни қувонтиради иншаалоҳ🙏🏼.

Мундарижа
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Ҳомиладорман, УТТ қилганда чап томонда сувли китса бор дейишди. Кистани зиёни йўқми ҳомиладорликка

Жавоб:
Меъёрда ҳомиладорлки юзага келганда туҳум ҳужайра тухумдондан ажралиб чиққан жойда сариқ тана кистаси ҳосил бўлади. Бу сариқ тана кистаси ҳомилани бачадонда ривожланиши учун прогестерон гормони ишлаб чиқаради. Ҳомилани бачадонда яхши ривожланишида таъсир кўрсатади. Сизни ҳолатингизда бу киста оғриқ бераётган бўлса УТТ орқали кузатувда гинеколог назоратида туришингиз керак.

Мундарижа
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Мени 9 ҳафталик ҳомилам бор УТТга тушгандим гематома деган нарса бор дейишди. Шуни ҳомиламга хавфли жойи йўқми
Жавоб: Гематома ўлчами жуда муҳим. Агар гематома ҳомиладан 2-3 баравар катта бўлса ҳомилада қон айланиши бузилиш мумкин. Назоратда турган гинеколог билан маслаҳатлашиб зарур даво чораларини кўриш керак.

Мундарижа
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Ҳомиладорликда буйрак шамоллашига нима маслаҳат берасиз
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Китоб
Рамазон ойи☪️ муносабати билан канал аъзоларига кичик бир туҳфани🎁 илинмоқчиман. Кўпгина турмушимизда учраб турадиган муаммоларга ечим бўладиган ҳикматлар ажойиб ва ҳаётий ҳикоялар билан берилган ушбу “Ҳикматлар хазинаси” китоби кўпчиликка таниш бўлса керак. Шу китобнинг 📗электрон версиясини PDF форматда эътиборингизга ҳавола қиламан.

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Мундарижа
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
Hikmatlar_xazinasi.pdf
2.6 MB
Юсуф Товаслий, "Ҳикматлар ҳазинаси" китоби, PDF форматда. 270 бет, 197 та ҳикоя. Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Ҳаёт жуда қизиқ-да! Фарзандсизлик билан мурожаат қилган пациентлар билан узоқ шуғулланишга тўғри келади. Босқичма-босқич турли даво чораларини кўрамиз, ойлаб кутишга тўғри келади, таҳлиллар,🛌 текширувлар, муолажалар ўтказилади. Баъзида ЭКУ💺 муолажасига мурожаат қилинади. Унга тайёрлашни ўзи ҳам осон эмас. Ҳомиладорлик 🤰🏾эса ҳар доим ҳам бўлавермайди. Йиллардан бери фарзанд кутаётган жуфтлик учун бу оғир нарса. Бундай ҳолатларда пациентни кўз ёшларига😢 шерик бўлишга ҳам тўғри келади. Ахир шифокор учун ҳам бу қандайдир руҳий зарба😱 беради. Агар ҳомиладорлик юзага келса уни сақлаб қолиш учун яна анча “терлаш”га🏃🏻‍♀️ тўғри келади. Бу орада пациент балки кунда ёки кунига бир неча бор ҳар бир ўзгаришдан хавотирланиб телефон📞 қилади. Эрта тонгми, тунми фарқи йўқ жавоб бериш керак. Баъзан турмуш ўртоқлари, баъзида қайноналар ҳам қўшилади. Баъзида илк ҳафталарда, баъзида ҳомиладорликнинг ўртасида бола тушиши бўлса, бу ҳам яна бир зарба😱. Ҳам пациентга далда бўлиш ва ўзим нима хато қилдим ёки нима сабаб бўлдийкин деб бошқотиришим🤫 керак. Энди шунақа пациентларни бир нечтасини бирга тасаввур қилинса ҳолат янада ойдинлашади. Йўқ, мен бу касбни ўзим танлаганман, шикоят қилмоқчи эмасман. Инсонларга хизмат қилиб фарзандли бўлишларига кўмаклашиш мен учун улкан бахт🌺. Мен бошқа нарсадан шикоят қилмоқчиман. Ана шу фарзандсизлик муаммоси билан терлаб-пишиб курашиб турган пайтингизда сизга “мен ҳомиладор бўлиб қолибман, қандоқ қилиб ҳомилани тушириш мумкин”, “билмасдан тўй бўлмасдан ҳомиладор бўлиб қолибман, туширишга таблетка ёзиб беринг” ёки “Эрим ҳозир фарзанд истамаяпти, нима қилай, ҳомилани олдирсам зарари йўқми?” каби саволлар билан мурожаат қилишлари шунақанги оғир ботадики, эй воҳ, дейман. Роса алам қилади. Инсонлар бир томонда йиллаб даволаниб, қанча пуллар сарфлаб фарзанд кўришга тиришиб ётса-ю, бир қиз (билмадим қиз деса бўладими) ёки аёл Худо берган ҳомилани заруратсиз фарзанд бўлиб туғилишига имкон бермай “қатл” қилишга ёрдам сўраса?! Жон сингилларим, аввало билингки қиз боланинг энг катта сармояси унинг НОМУСидир. Қиз боланинг номуси худди инсоннинг жони каби қонун билан ҳимоя қилинган. Агар у оддий арзимас нарса бўлганда қонунда ҳам бунчалик аҳамият берилмаган бўларди. Шуни ҳеч қачон унутмангки, энг безори йигит ҳам турмуш ўртоғини номусли, ҳаёли🧖🏻‍♀️ бўлишини истайди. Энди қаёқда қолди сиз кутаётган “оқ от минган шаҳзода”🤴🏻 номуссиз, ҳаёсиз қизга уйлансин! Шундай экан номусингиз сизга омонат, уни асраб авайланг! Никоҳсиз, ота-она розилигсиз уни ҳеч кимга топширманг.
Энди оиласи бўлиб, турли баҳоналар билан аборт қилдирмоқчи бўлган аёлларимизга гапим. Фарзанд ўзини ризқи билан келади. Ризқ бергувчи Аллоҳ дунёдаги беҳисоб маҳлуқотни ризқини бериб турибди. Кичик бир қуртни 🐌, ожиз бир личинкани 🐛озуқасиз қолдирмаган Зот фарзандингиз🤱🏻 ризқини ҳам беради. Ҳатто фарзанд туғилиши ўша оилага барака 🌧олиб келади. Чунки чақалоқ бор уйда фаришталар кўп бўлади. Ҳаётда бунинг кўп ўрнаклари кузатилган. Ҳозир имконим йўқ деган баҳоналар билан ўз фарзандингиз “қотилига” айланишингизга йўл қўйманг. Шифокорларни ҳам шунга шерик қилманг.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ