Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
200 videos
5 files
540 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик
Ўтган йили Бишкекдаги “Ankalife” клиникасида 22 йилдан бери фарзанд кўрмаётган оила ЭКУ муолажаси орқали бир йўла 3 эгизакли бўлган экан. Яқинда шу болалар 1 ёшга тўлиб туғилган кунини клиникада нишонлашибди. Шу ҳақидаги видеолавҳа (https://photos.app.goo.gl/ZBFSyAJ4zgjfRCQ5A) ни қисқартириб, ҳажмини камайтириб сизларга тақдим қиляпман. (лавҳа қирғиз тилида бўлса ҳам тушунса бўлади, менимча)
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#янгилик
Бишкекдаги “Ankalife” 🇹🇷🇰🇬клиникасида якшанба куни ҳам беморлар кўригида қатнашдим. Душанба, сешанба кунлари ЭКУ муолажаларида ва гистероскопия амалиётида иштирок этдим. Доктор Жихангир Чакижи билан беморлар қабулида иштирок этдим. Бугун ЭКУ муолажаси ўтказилган ва ҳомиладор бўлган 🤰🏾яна бир пациентда УТТ💺 текширувида 3 та эмбрион 👶🏻👶🏻👶🏻 ҳам ушлаб кетганига гувоҳ бўлдим. (Учалласини ҳам эсон-омон туғиб олсин!). УТТ суратини (экранда 3 та эмбрион кўриниб турибди) ҳам илова қиляпман. Бугун насиб бўлса Тошкентга қайтаман. Сизларнинг дуоларингиз билан ишларимиз секин-аста олдинга силжияпти. Насиб қилса, Тошкентда ҳам худди шундай клиника ишга тушади, иншааллоҳ. Саломат бўлинг...🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео
Баъзида туғруқ муддатидан олдин рўй бериб чақалоқ барвақтроқ туғилиб қолади. Айрим ҳолатларда янада барвақтроқ 20-22 ҳафталикда ҳам рўй беради. Бундай ҳолатда яшаб кетиш эҳтимоли камроқ. Аммо замонавий тиббиётда шундай муддатда туғилиб яшаб кетганлар бор. Хориждаги бир клиникада қиз чақалоқ ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасида туғилиб қолиб яшаб кетгани ҳақидаги видеороликни сизларга тақдим қиляпман. Келгуси видеода ҳатто 15 ҳафталик ҳомиланинг ҳам туғилиб яшаб кета олгани ҳақидагисини ҳавола қиламан, насиб қилса.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ҲОМИЛА ТУШИШЛАРИ ҲАҚИДА

Ушбу мақолада ҳомила тушишининг турлари, сабаблари, аломатлари, содир бўлиш миқдори, асоратлари, қандай ҳолатлар билан адаштириш мумкинлиги ва ҳомила тушиш хавфи бўлганда нималар қилиш кераклиги ҳақида батафсилроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ажабо
Баъзида биз кутмаган ва биз ўйламаган томондан ҳам Аллоҳ фарзанд ато этиши🤱🏻 мумкин. Муҳими Ундан келган ҳар нарсани хуш қабул қилиб, шукр ва сабр ичида холис илтижо🙏🏼 қила олишимиздир. Унутманг сизга фарзанд ато этишга фақатгина чексиз қудрат эгаси бўлмиш Яратувчи қодир. Шифокор 👩🏻‍⚕️ва унинг муолажалари 💺фақат оддий сабабчи бўлиши мумкин. Сабабчига эмас, фарзанд неъматини ато этган Аллоҳга шукр 🙏🏼ва миннатдор 😊 бўлинг, сабабчига эса дуо қилсангиз 🙏🏼 кифоя. Аммо фарзанд бўлмаётган бўлса, сабабчини 👩🏻‍⚕️айблашингиз мумкин. Бироқ натижани яратувчи Аллоҳ эканини қабул қилиб, Унга эътироз 😩 билдирманг ва холис илтижо қилишда ва сабр билан ҳаракат қилишда 🏃🏻‍♀️давом этинг. Ишонинг, ишончингиз албатта натижа беради, иншааллоҳ. Зеро холис шукр, тавба, дуо ва ишочннинг натижасини Қуръон📗 кафотлаган 👍🏼. Сардор Раҳимхоннинг ушбу видеоролигини 📺сизга илиндим.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалмо алайкум! Барчангизга Рамазон ойи муборак бўлсин. Хонадонингизга файз-баракот, раҳмат ва саодат олиб келсин! Хасталарга шифо, фарзанд орзусидагиларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар насиб қилсин!
Энг кўп эгизаклар туғиладиган вилоят қайси?
#хушхабар
Куни кеча эски пациентларимдан бири иккинчисига ҳомиладор 🤰🏾бўлганини севинчини😊 мен билан баҳам кўрмоқчи бўлиб, эсдалик учун махсус рамкали сурат 📸 ҳам олиб келибди. Албатта мен ҳам хурсанд бўлдим. Аввало фарзандни берувчи ҳамда ҳақиқий шукр ва миннатдорчиликка лойиқ Аллоҳнинг ўзи. Мен фақат бир сабабчиман холос. Пациентим ўзи истагани учун йўллаган тилаклари ва суратларини сизлар билан баҳам кўряпман. Барча фарзанд орзусидаги оилаларга ҳам шундай кунлар насиб қилсин!🙏🏼

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Кеча Холида исмли пациентим ўғил фарзандли🤱🏻 бўлгани ҳақида хушхабар😊 берди. Унга чиройли исм қўйишибди. Ўзини рухсати билан суратларини📸 сизлар билан баҳам кўряпман. Оллоҳ умри, ризқи билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи👀 ва ҳамиша хурсандчикликлари😄, саодатлари сабачиси бўлсин🙏🏼. Албатта бошқа ҳомиладор бўлган🤰🏾 ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган🏃🏻‍♀️ барча пациентларимга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман🙏🏼. Умидингизни ҳеч қачон сўндирманг, Албатта ҳар бир машаққат😓 ортидан бир енгиллик ва хурсандчилик👍🏼 бўлади. Муҳими шукр, қаноат ва холис дуо🙏🏼 билан бирга ҳалол йўллар орқали шифо излашда давом этинг. Ниятингизга 👪 етасиз иншааллоҳ...🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
Ассалом алайкум! Рамазон ойи муносабати билан Қоратошдаги янги клиника биносида Туркиялик шифокор, доцент, гинеколог, репродуктолог, Жихангир Чакижи (Dr.Cihangir Çakici – www.cihangircakici.com) билан бирга БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ ВА ЭКУ бўйича БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ ўтказамиз.
Ўтган сафар айрим сабаблар билан бошқа жойда ўтказишга тўғри келиб қолгани учун узр сўрайман.
Консультация вақти: 21-22 МАЙ (сешанба ва чоршанба) кунлари соат 9 00 дан 17 00 гача
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Бешёғоч кўчаси, 42А, Мўлжал: Медиапарк Қоратош, “Баланд” масжиди рўпараси.
Ўринлар чекланган. Шунинг учун телефон қилиб олдиндан ёздириб қўйиш керак.
Мурожаат учун тел: (95) 514-11-22, (95) 514-22-11 (клиника қабулхонаси)
(90) 990-38-03 (агар бирор сабаб билан қўнғироққа жавоб берилмаса шу номерларга телеграм орқали фамилия исмингиз ва телефон рақамингизни қоллдиринг).
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#янгилик
Янги ташкил этилаётган ЭКУ бўйича ихтисослашган “ANKALIFE” клиникаси фаолияти билан энди сиз Инстаграмда ҳам қуйидаги ҳавола орқали танишиб боришингиз мумкин.

https://www.instagram.com/ankalife_tashkent/

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Аввалги 22 ҳафталикда туғилган чақалоқ яшаб кетгани ҳақидаги видеороликни ҳавола қилганимда 15 ҳафталик ҳомиланинг ҳам туғилиб яшаб кета олишини ҳам каналга қўйаман деб ваъда бергандим. Мана ўша видеоролик. Хорижий ривожланган давлатларда 20-22 ҳафталик муддатда туғилган чақалоқларнинг кўпини сақлаб қолишади. Албатта бунинг учун ўта замонавий тиббий ускуна, дори-дармонлар ва тажрибали шифокорларнинг меҳнати лозим бўлади. Дарҳақиқат бир инсоннинг кафтига сиғадиган даражада кичик чақалоқнинг яшаб кетиши учун унга она қорнидагига яқин шароит қилиб бериш ва мунтазам кузатиб бориш тинимсиз меҳнат, улкан тажриба ва тиббий асбоб-ускуна ҳамда дориларни талаб қилади. Бизда бу даражага етиш учун ҳали кўп ишлашимиз, ўрагнишимиз ва мунтазам тиббиётни ривожлантиришимиз керак.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Аввалги куни (16 май) яна бир пациентим ҳомиладор бўлганига 🤰🏾 севиниб натижасини жўнатибди. Биринчисида ҳомила тушиб қолган🤷🏻‍♀️ эди. Албатта ҳамма яхшиликлар Аллоҳдан! Яна Уни ўзидан илтижо қилиб қоламизки, пациентимга боласини эсон-омон ўз вақтида дунёга келитириб соғ-саломат бағрига босиш насиб қилсин🙏🏼. Бошқа барча фарзанд кўриш орзусидагиларга ҳам ниятларига етишларини тилаб қоламан🙏🏼. Ҳомила тушиш кузатилган аёллар умидсиз бўлишмасин, буниси бўлмаса кейингиси насиб бўлса ушлаб кетади 👍🏼 ва фарзанд неъмати кўзингизни қувонтиради иншаалоҳ🙏🏼.

Мундарижа
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ