Sizning Ginekolog
1.3K subscribers
115 photos
194 videos
5 files
534 links
Reproduktolog, ginekolog Nilufar KABILOVAning shaxsiy kanali

Bepushtlikni davolash, EKU, IKSI, Inseminasiya, homiladorlik va h.k.
Qabulga ariza qoldirish: @turkmedekubot
95-678-78-00, 95-157-30-03

Саволлар учун: @ginekologbot
Download Telegram
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#Савол
Савол: Менда ҳозир ранги тиниқ ва сал-пал қонли ажралма келяпти, белимда ҳам сал оғриқ бор. Бу нимадан бўлиши мумкин, нима қилсам бўлади?
Жавоб аудиофайлда.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Муҳтарам канал аъзолари! Ўтган ой мобайнида малака ошириш курсини ўқиб тугатдим. Шунга каналда ҳам, саволларга жавоб беришда ҳам унча фаол бўлолмадим. Ўзбекситонда ЭКУ муолажасига рухсат берувчи қонун қабул қилингани учун махсус малака ошириш курслари ҳам ташкил этилган. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ана шундай курсни тугатдим. “Эркак ва аёллар бепуштлик муаммоларида ёрдамчи репродуктив технологияларни тадбиқ этиш имкониятлари” мавзуий малака ошириш курси. Яқин кунларда Ўзбекистонда ЭКУ муолажаси ўтказадиган бир неча янги марказлар очилиши кутиляпти, тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Мен ҳам ҳозир ана шундай марказлардан бири билан ҳамкорликни режалаштирмоқдаман. Насиб бўлса, иншаоллоҳ яқин кунларда бу ҳақида батафсилроқ маълумот берман. Тушуняпман, кўпчилик савол сўрайди. Фикр билдириш учун қўйилган бот орқали ҳам саволлар келиб турибди. Шифокорга мурожаат ботини ҳам ишга туширмадим. Сабаби ҳозирда бироз ишларим кўпроқ. Улгуролмай қолишим мумкин. Шундоқ ҳам телефоним тинмайди. Агар жуда зарур саволлар бўлса @ginekologimuzbot боти орқали йўллашингиз мумкин. Аммо дарров жавоб берман деб айтолмайман. Навбат билан ва бўш вақтимга қараб жавоб беришга ҳаракат қиламан. Саломат бўлинг...🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#қисқа_фактлар ☑️
#аёл 👸

Ayollar X xromosomalari 433 geni o'z ichiga oladi erkak Y xromosomalari 29 geni o'z ichiga oladi. Shuning uchun ham insonga ko'p harakterlar onadan o'tadi.

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линк устига босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEAXSMnk5K5cEMTYKA

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДНК нима, ирсий маълумот қандай ўтади, ген нима, хромасома нима, жинсни белгиловачи генлар қайси, шулар ҳақида ўзбек тилида овозли ва титрли видеоролик. Ҳажми 6.4МБ.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Эмизиш пайтида ҳайз кўрмаслик нормал ҳолатми
Жавоб: Ҳа, нормал ҳолат. Сабаби қонда пролактин (сут) гормони меъёридан юқори бўлиши ҳисобига тухумдон фаолияти тўхтайди ёки суст бўлади. Шуни ҳисобига ҳайз цикли келмаслиги мумкин.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Мақола
ТАБИИЙ ЙЎЛ БИЛАН ЁКИ ЭКУ АМАЛИЁТИ НАТИЖАСИДАГИ ҲОМИЛАДОРЛИКДА ХГЧ ГОРМОНИ ТАҲЛИЛИ

- Ҳомиладорлтк тести билан ХГЧ таҳлили орасидаги фарқ?
- ХГЧ таҳлили қачон ўтказилади?
- ХГЧ дан кейин УТТ таҳлили керакми ва қачон ўтказилади?
- Ҳомиладорликда ХГЧ миқдори неча бўлиши керак?

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#хушхабар
Яқинда ёрдамчи репродуктив технологиялар💺 орқали ўтказилган муоалжалар натижасида ҳомиладор бўлган Ҳилола исмли пациентим ҳам қиз фарзандли 🤱🏻бўлгани ҳақида хабар берди. Ўзининг рухсати билан суратлариини сизлар билан баҳам кўряпман. Оллоҳ умри, ризқи билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи ва ҳамиша хурсандчикликлари, саодатлари сабачиси бўлсин🙏🏼. Албатта бошқа ҳомиладор бўлган🤰🏾 ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган🙋🏻‍♀️ барча пациентларимга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилайман. Умидингизни ҳеч қачон сўндирманг, Албатта ҳар бир машаққат ортидан бир енгиллик ва хурсандчилик бўлади. Муҳими шукр, қаноат ва холис дуо билан бирга ҳалол йўллар орқали шифо излашда давом этинг. Сиз учун хайрли бўлган натижага рози бўлишни ҳам унутманг. Биз учун нима хайрли эканини олдиндан билиш ёлғиз Яратганнинг Ўзига аён.
Самимият билан...🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#фойдали_маълумотлар 🏥

Erkak tarafidan farzandsizlikning sabablari!

Erkaklardagi bepushtlik — homilador qilaolmaslikka jinsiy aʼzolarning tugʻma nuqsoni (masalan. Kriptorxizm), yalliglanish kasalliklari yoki ularning shikastlanishi (masalan. Orxit, Epididimit), jinsiy maylning sustligi, shuningdek endokrin sistema faoliyatining oʻzgarishi, urugʻ suyuqligi (sperma)da spermatozoidlar (jinsiy hujayralar) boʻlmasligi yoki ularning urugʻlantira olish xususiyatining yoʻqligi sabab boʻladi.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎

Эркаклар бепуштлиги масалалари бўйича махсус канал

Каналга уланиш учун қуйидаги линк устига босинг 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEAXSMnk5K5cEMTYKA
ҲАЙЗ ЦИКЛИ БУЗИЛИШИ ҲАҚИДА

Ҳайзнинг оғриқли келиши ҳақида ёзган эдик. Энди ушбу мақола энг кўп сўраладиган мавзулардан бири бўлмиш - ҳайз цикли бузилиши, турлари, сабалари, қачон ва қайси ёшда бўлиши, олдини олиш чоралари, даволаш, ҳомиладорлик ва бошқалар ҳақида

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Тухумдон кистаси қандай пайдо бўлади
Жавоб:
Тухумдон кисталари кўпинча туғруқ ёшидаги аёлларда кўп кузатилади ва бу кисталарнинг аксарияти хавфсиз саналади. Ҳар бир аёлда ҳаётининг бир палласида тухумдон кистаси пайдо бўлиши мумкин ва улар бирор даво чораси қўлланмаса ҳам ўз-ўзидан сўрилиб кетади. Тухумдон кистасининг ҳосил бўлиш сабаблари тўлиқ аниқланмаган. Бунда гонадотропин гормонлари ва апоптоз (ҳужайранинг ҳалок бўлиши дастурини тартибга солувчи жараён) фаолиятининг бузилиши рол ўйнаши тахмин қилинади. Ундан ташқари туғруқ ёшида узоқ муддат ҳомиладорликнинг юзага келмаслиги, ўтказилган абортлар, эндокрин тизим касалликлари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Мазкур омиллар киста ҳосил бўлиш хавфини орттиради.
Тухумдон балоғат ёшидан бошлаб гормон ишлаб чиқариб ҳайз келишини таъминлайди. Шу билан бирга тухумдон ичида ҳар ой битта тухум ҳужайра пайдо бўлиб етилади ва овуляция натижасида тухум ҳужайрани уруғланиш жойи бўлган бачадон найига чиқаради. Агар ҳомиладорлик юзага келмаса тухум ҳужайра йўқолиб ҳайз кела бошлайди. Тухумдон эса янги тухум ҳужайра етиштиришга киришади. Тухумдонларда тухум ҳужайра фолликула деб номланувчи ичи суюқликдан иборат шиллиқ тузилма ичида жойлашади. Бу фолликула овуляция пайтида 18-20 мм ўлчамларгача катталашади ва гормон миқдори ортиши билан одатда ҳайз цикли ўртасида энг заиф жойидан ёрилади ва тухум ҳужайрани ўзидан чиқариб юборади. Бу тухум ҳужайрадан бўшаган фолликула кейинчалик сариқ танага айланиб, ҳомиладорликни қўллаб-қувватлаш учун прогестерон гормони ишлаб чиқаришда давом этади. Баъзи ҳолатларда фолликула ёрилмай қолади ва ортиқча катталашиб кистага айланиши мумкин. Тухумдон кистаси – ичи суюқлик ёки ярим суюқ бўлган, атрофдаги тўқималардан ажралган қобиқли ҳосила (пуфакча)дир. Бу ҳосилаларнинг аксарияти катталашган тақдирда ҳам ҳайз келиши билан тушиб кетади. Баъзилари эса ҳайз билан тушиб кетмай тана ичида қолиб катталашади ва ҳайз циклининг бузилишига олиб келишидан уни билиш мумкин бўлади. Айримлари эса бирор бир аломатсиз бўлиб, гоҳида муолажа пайтида борлиги қайд этилади.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Ажабо
Кўпинча бизга аллақачон берилган ва доим фойдаланаётган неъматларга шукр қилмаймиз-да, айрим неъматларга ҳозирча эга бўлмаганимиздан, ёки кечикаётганидан нолиймиз. Индонезиялик бир оилда оёқ-қўлсиз бола туғилди. Оёқ-қўлсиз туғилиб кўп муваффақиятларга эришган Ник Войчич ҳақида кўп гапирилган. Аммо бу бола ҳам ундан кам эмас. Нолимай ҳаётда ўз ўрнини топиб шукр қилиб яшаётган бу оила ва бола ҳақидаги видеороликни таржима қилиб сизга илиндим. Ҳаётдан, тақдирдан мамнун ва рози бўлиб, берилган неъматларга янада кўпроқ шукр қилиб яшашимиз учун туртки бўлса ажаб эмас.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана ўша матонатли индонезиялик оила ва оёқ-қўлсиз ҳаётдан мамнун бўлиб яшаётган бола ҳақидаги видеоролик Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Бачадон найларим иккаласи ҳам ёпиқ экан. Рентген қилдирганимда жарроҳ шифокор амалиётдан кейин ёпилмаслигига кафолат бермаймиз, яна ёпилиб қолиши мумкин, деди. Бошқа йўли йўқми дори воситалари билан очишинииложи йўқми? Сунъий уруғлантиришсиз ҳомиладор бўла оламанми
Жавоб: Ҳозирги кунда бачадон найлари ўтказувчанлигини тиклайдиган дори воситаси кашф этилмаган. Фақат лапароскопик жарроҳлик амалиёти орқали бачадон найлари ўтказувчанлигини тиклаш мумкин. Шифокор сизга рост айтибди (айрим 100% кафолат бераман деб алдайдиганлар ҳам йўқ эмас). Амалиёт пайтида оча олмаслик ҳолати, ёки амалиётдан кейин яна ёпилиб қолиши мумкин. Лекин бу ҳам бир эҳтимол. Агар яна ёпилиб қолса, у ҳолда ЭКУ муолажаси орқалигина ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилинади.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#Савол
Савол: Турмуш қурганимиз¬га 3 йил бўлди. 5 мар¬отаба ҳомилам тушди. 6 ойлик, 6.5 ойликка етганда тушади кўпинча. Соғли¬гим жойида, текширишг¬анда бачадон икки шохли¬лиги аниқланди. Менга нима маслаҳат бера оласиз
Жавоб: Ҳомиладорлик даврида тажрибали акушер-гинеколог назоратида туриб бачадон мушаклари тонусини туширувчи дори воситалар тавсия қилинади. Керак бўлса ётоқ режими, жисмоний зўриқишлардан узоқ туриш керак. Яна бачадон бўйни етишмвочилиги бор ёки йўқлигини аниқлаш зарур. Агар бу ҳолат қўшилган бўлса, ҳомила 14-16 ҳафталик бўлганда бачадон бўйнига чок қўйиб, туғруқ йўллари ёпиб қўйилади.

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
Яқинда мексикалик ҳамкасбим Летисия Бургос ўзининг лапароскопия жарроҳлик амалиёти машғулотларида туширган суратларини жўнатибди.
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
ЧОВ (ҚОРИН ОСТКИ ҚИСМИ) ОҒРИҒИ САБАБЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

- Чов оғриғи энг кўп қандай омиллар туфайли пайдо бўлади?
- Қорин бўшлиғида ўтказилган жарроҳлик амалиёти човда сурункали оғриқ келтириб чиқарадими?
- Сурункали чов оғриғи нима сабабдан ва қандай келиб чиқади?
- Чов оғриғининг ташхис усуллари қандай?
- Чов оғриқларини даволаш усуллари қандай?

Мақолани ўқиш

Дўстларингиз билан улашиш учун босинг

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
#янгилик
Яқинда эски иш жойим - Қоратошдаги клиника биносида Туркиялик шифокор, доцент, гинеколог, репродуктолог, Жихангир Чакижи (Dr.Cihangir Çakici – www.cihangircakici.com) раҳбарлигида ЭКУ (сунъий муҳитда уруғлантириш) клиникаси ташкил қилиняпти. Насиб қилса, тез орада мен ҳам ушбу клиникада фаолиятни бошлайман. Доктор Жихангир Чакижи 36 йиллик иш тажрибасига эга, шу кунга қадар 4900 дан зиёд ЭКУ муолажаси ўтказган. Унинг Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) ҳам “Ankalife” номли ЭКУ-клиникаси (www.ankalifebishkek.com) 2015 йилдан бери фаолият юритади.
Якшанба 21 апрел куни унинг таклифи билан ЭКУ клиника фаолияти билан танишиш, иш жараёнини ўрганиш ва малака ошириш учун Бишкекка учиб кетяпман. 24 апрелда қайтаман, иншаалоҳ. Доимий ва бошқа янги пациентларимга айтиб қўймоқчиманки, бу вақтда телефонларга жавоб беролмайман. Бишкекда онлайн бўлсамда, Telegram ёки WhatsApp орқали кундузи саволларга жавоб беролмасам тўғри тушунасизлар. Кечки пайт вақт бўлса жавоб бераман. Фавқулодда зарур ҳолатларда, Telegram ёки WhatsApp орқали қўнғироқ қилиб боғланиш мумкин. Сизлардан дуо сўраб қоламан, ишларимиз хайрли бўлсин...
P.S. Ҳа, дарвоқе, 25-26 апрел кунлари Доктор Жихангир Чакижи ЭКУ клиника ташкилий ишлари билан Тошкентга келади. Ўша кунлари ҳам банд бўламан.

Саломат бўлинглар ... 🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик
Ўтган йили Бишкекдаги “Ankalife” клиникасида 22 йилдан бери фарзанд кўрмаётган оила ЭКУ муолажаси орқали бир йўла 3 эгизакли бўлган экан. Яқинда шу болалар 1 ёшга тўлиб туғилган кунини клиникада нишонлашибди. Шу ҳақидаги видеолавҳа (https://photos.app.goo.gl/ZBFSyAJ4zgjfRCQ5A) ни қисқартириб, ҳажмини камайтириб сизларга тақдим қиляпман. (лавҳа қирғиз тилида бўлса ҳам тушунса бўлади, менимча)
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ
Forwarded from Sizning Ginekolog (xususiy)
#янгилик
Бишкекдаги “Ankalife” 🇹🇷🇰🇬клиникасида якшанба куни ҳам беморлар кўригида қатнашдим. Душанба, сешанба кунлари ЭКУ муолажаларида ва гистероскопия амалиётида иштирок этдим. Доктор Жихангир Чакижи билан беморлар қабулида иштирок этдим. Бугун ЭКУ муолажаси ўтказилган ва ҳомиладор бўлган 🤰🏾яна бир пациентда УТТ💺 текширувида 3 та эмбрион 👶🏻👶🏻👶🏻 ҳам ушлаб кетганига гувоҳ бўлдим. (Учалласини ҳам эсон-омон туғиб олсин!). УТТ суратини (экранда 3 та эмбрион кўриниб турибди) ҳам илова қиляпман. Бугун насиб бўлса Тошкентга қайтаман. Сизларнинг дуоларингиз билан ишларимиз секин-аста олдинга силжияпти. Насиб қилса, Тошкентда ҳам худди шундай клиника ишга тушади, иншааллоҳ. Саломат бўлинг...🌺

Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ