GEOGRAFIYA JDPU
136 subscribers
810 photos
147 videos
169 files
801 links
Jizzax davlat pedagogika universiteti Geografiya va iqtisodiy bilim asoslari yo‘nalishining maxsus kanaliga xush kelibsiz!!!

👨‍💻 Kanal muallifi: Juraxujayev Davronxo‘ja

― Rasmiy guruhimiz: @geografiya_JDPI_group
Download Telegram
#Bilib_oling

Atlantika okeanidagi boʻgʻozlar va ularning eng tor joylari:

🗺 Katta Belt - 11 km,
🗺 Kichik Belt - 0.5 km,
🗺 Bosfor - 0.7 km.gʻ,
🗺 Gibraltar - 14 km,
🗺 Dardanell - 1.3 km,
🗺 Daniya - 287 km,
🗺 Deyvis - 360 km,
🗺 Dreyk - 818 km,
🗺 Kattegat - 60 km,
🗺 Kerch - 4 km,
🗺 La- Mansh - 32 km,
🗺 Pa-de-Kale - 32 km,
🗺 Messina - 3 km,
🗺 Skagerrak - 60 km,
🗺 Florida - 80 km,
🗺 Eresunn - 3.4 km,
🗺 Yukatan - 200 km.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Yaxshi_kayfiyat

ЁШ ЙИГИТНИНГ ЎЙЛАРИ

Балконда сигарет чеккани чиққанимда тамаки қолдиғини пастга ташламайман. Чунки мен мана бундан қўрқаман: Шамол қолдиқни учириб кетиб, бирор деразадан ичкарига улоқтирса, уйга ўт кетса, газ баллони портласа, уйда одам ўлса, тергов бошланса, милиция менинг айбдорлигимни исботласа, мени телевизорда кўрсатишса ва онам уни кўриб, менинг тамаки чекишимни билиб қолсалар, ўлдирадилар

👉 @geografiya_JDPI 👈
💐🍃🌿🌸🍃🌾🌼
🍃🌺🍂
🌿🍂
🌸
🌹
Ассалaму алайкум!
#Хайрли_тонг Азизлар!

Бошлаган янги кунимиз хайрли, барокатли, мазмунга бой, омадли, энг муҳими фойдали ўтсин. Бахт сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Ишларингизга омад, чўнтагингизга ҳалол даромад, танангизга соғлик- саломатлик, бахт ва саодат тилаб қоламиз !

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👉 @geografiya_JDPI 👈

🌿
🌾🍂
🍃🌺🍂
💐🌾🍀🌼🌷🍃🌼
📆 #Kun_tarixi

📝 4-Noyabr 2019-yil Dushanba, yilning 308-(kabisa yilida 309) kuni. Yil yakuniga 57 kun qoldi.

Bu kunda...

🗓 4-noyabr 1493-yil — Xristofor Kolumb ekspeditsiyasi Gvadelupa orolini kashf qildi.

🗓 4-noyabr 1946-yil — Parijda BMT ning ta'lim, fan va madaniyatga ixtisoslashgan tashkiloti YUNESKO tuzildi.

🗓 4-noyabr 1952-yil — Kuril orollarida kuchli zilzila ro'y berdi.

🗓 4-noyabr 2008-yil — AQSh prezidentlik saylovi: demokrat Barak Obama g’alaba qozondi.

👉 @geografiya_JDPI 👈
📅 KUN KISHISI 📅

LUISH FIGU
(1972-yilning 4-noyabrida Portugaliyaning Lissabon shahrida tugʻilgan) - portugaliyalik mashhur futbolchi, yarim himoyachi pozitsiyasida maydonga tushgan. Jahon futboli yulduzlaridan biri. "Sporting", "Barselona", "Real Madrid", "Inter" va boshqa koʻplab klublarda toʻp surgan. "Oltin toʻp" mukofoti sohibi (2000).🇵🇹🤵⚽️🏆

👉
@geografiya_JDPI 👈
#Yaxshi_kayfiyat
Бир афғон йигит хотинининг орқасидан юриб кетаётган экан, уни кўрган бошқа йўловчи шундай дебди:
— Ота-боболаримиз хотиннинг орқасидан эмас, олдидан юришган.
Йигит эса:
— Ота-боболаримиз даврида мина бўлмаган-да, - деган экан.😁😂🤣

👉 @geografiya_JDPI 👈
Monarxiya va Respublika
(Izoh oʻzingizdan)

👇👇Kanalga ulanish👇👇
📮 @geografiya_JDPI
❗️Мавзуни давом эттириб...

МОНАРХИЯ (юн. monarchia - якка ҳокимлик)-давлат бошқаруви шакли. Бунда давлат бошлиғи монарх ҳисобланади. Монархнинг 2 тури мавжуд: мутлақ (абсолют) Монарх, бунда монархнинг тўла ҳ окимиятини чеклайдиган бирон-бир давлат органи бўлмайди; конституциявий монархия бунда монарх ҳокимияти конституция асосида амал қиладиган муайян ваколатли орган билан чекланган бўлади, яъни қонунчиликни парламент, ижро хокимиятини ҳукумат олиб боради. Айрим мамлакатларда давлат бошлиғи айни вақтда диний раҳ бар ҳам ҳисобланади.

# # # # # # # # # # # # #

РЕСПУБЛИКА (лот. respublica, res - иш ва publicus - ижтимоий, умумхалқ) - давлат бошқаруви шакли, унда барча давлат ҳокимияти органлари сайлаб қўйилади ёки умуммиллий ваколатли муассасалар (парламентлар) томонидан шакллантирилади, фуқаролар эса шахсий ва сиёсий ҳуқуқларга эга бўладилар. Ҳозирги вақтда жаҳондаги купчилик давлатлар республика ҳисобланади. Бошқарувнинг республика шакли қуйидаги турларга ажратилади: 1) президентлик республикаси (АҚШ, Мексика ва б.), бунда президент умумхалқ сайловида сайланиб, бир вақтнинг ўзида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи ҳисобланади; 2) парламентар республика (Италия, Венгрия ва б.), бунда парламент тўлиқ
ҳокимиятга эга бўлиб, книг олдида ҳукумат сиёсий жавобгар ҳисобланади. Парламент президентни сайлайди. Бунда президент фақат давлат бошлиғи бўлиб, ижро этувчи ҳокимият бошлиғи ҳисобланмайди; 3)аралаш типдаги республика (ярим президентлик; Франция, Португалия, Финляндия, Европадаги тоталитар тузумдан халос бўлган янги мамлакатларнинг аксарияти), бунда президентлик республикаси б-н парламентар республика хусусиятлари қўшилиб кетади. Яъни президент умумхалқ сайловларида сайланиб, юридик ва реал кенг ваколатларга эга бўлади. Бироқ ҳукумат парламент томонидан ташкил этилади ва у нафакат президент олдида, балки парламент олдида ҳам сиёсий жавобгар бўлади. Бунда президент ҳукуматга умумий раҳбарлик қилади, лекин уни бош вазир бошқаради. Президент маълум ҳолатлар юз берганда парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси - суверен демократик республика бўлиб, мамлакатимизда президентлик республикаси бошқарув шакли амал қилади.

👇👇Kanalga ulanish👇👇
📮 @geografiya_JDPI
📆 #Kun_tarixi

📝 5-Noyabr 2019-yil Seshanba, yilning 309-(kabisa yilida 310) kuni. Yil yakuniga 56 kun qoldi.

Bu kunda...

🎗 5-noyabr - Butujahon sunamidan 🌊 ogoh bo'lish kuni.


🗓 5-noyabr 1580-yilda — Frensis Dreyk Magellandan keyingi ikkinchi sarguzasht ishlarini yakunladi;

🗓 5-noyabr 1809-yilda — Rossiya AQSh bilan diplomatik aloqalarni o'rnatdi;

🗓 5-noyabr 1835-yilda — Daniya geografi Georg Karl Kristian Zaxariya tug'ildi;

🗓 5-noyabr 1914-yil — Buyuk Britaniya Kipr orolini tarkibiga qoʻshib oldi.

🗓 5-noyabr 1932-yilda — Fyodor Fyodorovich Aristov vafot etdi (1888-yilda tug'ilgan). U slavyanlarning sharqshunos, tarixchi, etnograf, geograf, adabiyotshunos va tarjimon olimi edi

🗓 5-noyabr 1994 -yilda — Norvegiyalik Liv Arnesen - Janubiy qutbga yolg'iz o'zi borgan birinchi ayol edi (1994-1995 yillar);

🗓 5-noyabr 2015-yil - Braziliyada yirik ekologik halokat. Riu-Dosi daryosidagi damba halokatga uchrashi oqibatida 19 kishi halok bo'ldi.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Yaxshi_kayfiyat
Бир йигит кўчадан ўтиб бораётган қиздан сўрабди
- Кечирасиз соат неччи бўлди?
- Ўн бир бўлди.
Йигит ҳам:
- Раҳмат!- деб айланиб кетаётса, қиз йигитга:
- Ие-е-е бўлдими? "Исмингиз нима? Чиройли экансиз! Телефон номерингизни беролмайсизми?"- деган гаплар қани?! Индамаса жуда ўзидан кетиб қоляпти бу йигитлар- дермиш.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Kun_hikmati
Нуқтадек манфаат учун вергул каби эгилма!

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Инфографика

Қайси мамлакатларда коррупция юқори?

Халқаро иқтисодий форум маълумотларига кўра (2018) , ҳар йили коррупция билан боғлиқ равишда 2.6 трлн доллар ёки жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 5 % қисми йўқ бўлиб кетар экан.

Коррупция энг кам бўлган давлатлар Дания, Янги Зеландия ва Финландия ҳисобланади. Энг юқори коррупция даражаси эса Сомали, Сурия, Жанубий Суданга тегишли.

Лотин Америкаси, Осиё, Африка давлатлари ҳамда Россия Федерацияси нисбатан юқори ўринларни банд этишган)) 100 баллик баҳолаш тизимига кўра Ўзбекистон 20-29 оралиқда жойлашган.

P/s: Бизда коррупция кучли эмас! Тўғри бироз бордир, лекин Сомалида биздан аааанча кучли 😄

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Mavzuni_davom_ettirib
​Коррупция ҳақида балки сиз
эшитмаган маълумотлар

Қадимги Форсда порахўрликнинг жазоси терининг шилиниши бўлган. Геродотга ишонадиган бўлсак, милоддан аввалги 6-асрда Форс шоҳи Камбис порахўр судья Сизамнанинг терисини шилдириб, судья стулини айнан шу тери билан қоплатади. Лавозимни эса қатл қилинган судьянинг ўғли эгаллайди. Эндиликда янги судья, мабодо қўли эгрилик қилса ўзини келажакда нима кутишини билиб ўтирар эди

Пётр I Россияда "ҳар қандай пора" ни аниқлаш бўйича махсус хизматни яратган биринчи рус монархи бўлиб, аҳолига қўрқмасдан коррупция тўғрисида Сенатга хабар беришни буюрган. 1721 йилда ўша даврнинг таниқли коррупцион амалдори, Сибир губернатори М.П. Гагарин Санкт-Петербургдаги Юстиц коллежи деразалари остига осилган, жасад эса, амалдорларга ўрнак бўлиши учун бир жойдан иккинчи жойга судраб олиб борилган.

Шимолий Корея ҳукумати агар бирор мансабдорни йўқ қилмоқчи бўлса бунинг учун бирор жиддий сабабга муҳтож эмас, уни дарҳол коррупцияда айблаб қўя қолади. Лекин барибир бу ислоҳотларнинг фойдаси йўқ, мамлакат деярли ҳар сафар “кучли бешлик”дан жой олиб келмоқда.

Энг ахмоқона коррупция усулини Зимбабведаги акушерлар ўйлаб топишган. У ерда фарзанд дунёга келтириш муаммоли масала. Фарзандини туғаётган аёл ҳар бир чинқириғи учун акушер хонимларга 5$ дан “чинқириқ ҳақи” тўлашар экан. Шу сабабдан Зимбабведа, жарима тўламаслик мақсадида, янги туғилган чақалоғи билан роддом ойнасидан қочиш ҳолати энг кўп кузатилади.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Kun_tarixi

📝 6-Noyabr 2019-yil Chorshanba, yilning 310-(kabisa yilida 311) kuni. Yil yakuniga 55 kun qoldi.

Bu kunda...

🗓 6-noyabr 1844-yil - Dominikan Respublikasi konstitutsiyasi qabul qilindi.

🗓 6-noyabr 1917-yil - Sharof Rashidov tavallud topgan.

🗓 6-noyabr 1975-yilda Sayanogorsk shahri tashkil etildi;

🗓 6-noyabr 1982-yilda "Sovetskaya Rossiya" gazetasining qutbli ekspeditsiyasi boshlandi, uning ishtirokchilari Arktika bo'ylab sayohatlar tarixida eng uzoq o'tishni amalga oshirdilar - 10000 km;

🗓 6-noyabr 1994-yil — Imomali Rahmonov To­jikiston Respublikasi prezidenti etib saylandi.

🗓 6-noyabr 1999-yil — Oʻzbekistonda «Alpomish» dostonining 1000 yilligi nishonlandi

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Bilib_oling

Dunyo aholisining qit'alar bo‘yicha qancha to‘gri kelishini bilarmidingiz? (Statistika 2018-yil ma'lumoti)

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Биласизми

Ер юзида 🌏 бугун аҳолиси 100.000 кишидан ошиқ бўлган 4 мингдан ошиқроқ шаҳар бор экан.
Мен кўпроқ деб ўйлар эканман. Начора, статистика шунақа экан.

👉 @geografiya_JDPI 👈
📅 KUN KISHISI 📅

SHAROF RASHIDOVICH RASHIDOV
(Yangi hisob boʻyicha 1917-yilning 6-noyabrida Jizzaxda tugʻilgan, 1983-yilning 31-oktabrida Qoraqalpogʻistonning Ellikqaʼla tumanida vafot etgan) - sovet va oʻzbek partiya hamda davlat arbobi. Oʻzbek yozuvchisi. Sotsialistik mehnat qahramoni (1974), Oʻzbekiston SSR Kommunistik partiyasi rahbari boʻlgan. Ikkinchi jahon urushi qatnashchisi (1941-yil noyabr - 1942). Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi boshqaruvi raisi (1949-50). Oʻzbekiston Oliy Soveti Prezidiumi raisi (1950-59). Oʻzbekiston KP MK birinchi kotibi (1959-83).🇺🇿🤵🖌🎖

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Yaxshi_kayfiyat

Бир отахон автобусда битта негрни кўриб қолибди ва сўрабди:
— Болам Мирзачўлданмисан?
— Йўқ отахон, мен негрман, Африкаданман. 
Сал ўтиб чол яна сўрабди: 
— Болам Мирзачўлданмисан?
— Негрман дедим-ку ота Африкаликман. 
— Ҳааа, энди болам гап йўғида гапда... 
15 минутлар юргандан кейин, чол яна сўрабди: 
— Болам Мирзачўлданмисан?, - деса негрни жаҳли чикиб: 
— Ҳа Мирзачўлданман нима эди?, - деса
Ҳалиги отахон: 
— Унда нега негрларга ўхшайсан?, - дермиш. 😁😂🤣

👉 @geografiya_JDPI 👈
Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани қайта ташкил этилади

👉 https://kun.uz/99973171

📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube