GEOGRAFIYA JDPU
141 subscribers
810 photos
147 videos
169 files
801 links
Jizzax davlat pedagogika universiteti Geografiya va iqtisodiy bilim asoslari yo‘nalishining maxsus kanaliga xush kelibsiz!!!

👨‍💻 Kanal muallifi: Juraxujayev Davronxo‘ja

― Rasmiy guruhimiz: @geografiya_JDPI_group
Download Telegram
#Kun_tarixi
Bugun 4-fevral @geografiya_JDPI kanali 1 yoshga to‘ldi.

Bundan roppa-rosa 1 yil oldin shunchaki ermak uchun telegram kanal ochgandim.

Kanal ochishdan maqsadim pul topish bo‘lmagan. Aksincha qo‘limdan kelganicha, imkon qadar mazkur fan qiziquvchilariga yangi bilimlar va xabarlarni yetkazish, shuningdek, fakultetimiz yangiliklari va yutuqlaridan xabardor qilish, qolaversa, fanimiz rivojiga ozgina bo‘lsada o‘z hissamni qo‘shish-oliy maqsadim bo‘lgan va shunday bo‘lib qoladi.

Agarda mening yozganlarim kimgadir ozgina bo‘lsa ham foyda keltirayotgan bo‘lsa, shuning o‘zi men uchun kifoya, bu dunyoda bundan ortiq mukofot yo‘q.

Ma’lumot uchun.
Ana shu 1 yillik vaqt mobaynida kanalga 1577 ta post joylabman. Ya’ni bir kunda o‘rtacha 4,3 ta post. Shularning ichida eng ko‘p o‘qilgani “Partiyalar haqidagi so‘rovnoma” bo‘lib, 1690 kishi tomonidan ko‘rilgan.

Kanal foydalanuvchilari deyarli barcha viloyatlardan bizni kuzatib borishmoqda. (Bu borada hozircha Jizzax viloyati yetakchilik qilmoqda) Ularning asosiy qismini institut talabalari va o‘qituvchilari, abitureyntlar, maktab o‘qituvchilari hamda o‘quvchi yoshlar tashkil qiladi.


Yana birgina gap - shu 1 yil davomida meni qo‘llab-quvvatlab kelayotgan, xatolarimni kechirgan, iliq mehrini darig‘ tutmayotgan barcha mushtariylarga shuningdek fan fidoyilariga o‘zimning cheksiz minnatdorligimni bildirmoqchiman. Sizlarning har biringizni juda hurmat qilaman. Unchalik ko‘p bo‘lmasada, ahil jamoa to‘planganidan xursandman.

Bundan keyin ham olloh nasib etsa, sizlar uchun qiziqarli va ilmiy ma’lumotlarni tashlab borishga va sizlarni zeriktirib qo‘ymaslikka harakat qilaman.

Ishonchingiz uchun rahmat, sog‘ va salomat bo‘ling!!!

Bir yoshli kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/geografiya_JDPI

Rasmiy guruhimiz👇👇👇
https://t.me/geografiya_JDPI_group

Murojat uchun 👇👇👇
https://t.me/geografiya_JDPIbot
GEOGRAFIYA JDPU pinned «#Kun_tarixi Bugun 4-fevral @geografiya_JDPI kanali 1 yoshga to‘ldi. Bundan roppa-rosa 1 yil oldin shunchaki ermak uchun telegram kanal ochgandim. Kanal ochishdan maqsadim pul topish bo‘lmagan. Aksincha qo‘limdan kelganicha, imkon qadar mazkur fan qiziquvchilariga…»
#Yaxshi_kayfiyat 😂😂😂

2035 йил...

- Инспектор палончиев. Ҳурматли ҳайдовчи, сиз йўл қоидасини бузиб, автомобилни бошқариб келаяпсиз. Ҳужжатларингиз?!

- Нима қилдим, командир?! Камар таққанманми? Таққанман! Аптечка бор! Суғурта бор! Тиббий кўрик маълумотномаси бор! Автотестдан кеча ўтдим. Техосмотр бор, номерим артилган, балонлар тоза, газга справка бор, газни сўмга олганим ҳақида справка бор, органларимни мажбурий донорлик қилиш бўйича розилигим бор. Етказиладиган зарарга олдиндан гаров қўйганлигим ҳақида мана ҳужжат. GM дан бошқа машина минсам, тил тортмай ўлай деб ичган қасамёдим копияси мана. Чоррахадаги камерага айтилганидек бош эгиб салом бериб ўтаяпман. тўрт соатдан кўп машина хайдамаяпман. Автотаксига мажбурий обунам ҳам қўлимда. Чироқларим ёниқ, аккуммуляторим Жиззахники, мана справкаси, яна нимани буздим.

- Автомобилингиз ўриндиқлари ғилофининг ранги стандартга тўғри келмаслиги учун сизга баённома расмийлаштиришга мажбурман. 😄

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Bu_qiziq
☝️Chapaqaylar haqida 5 ta fakt:

🔵 Yer yuzi aholisining 10 foizi chapaqaylardir.

🔵 Mashhur chapaqaylar: Napoleon, Lionardo da Vinchi, Mikelanjelo, Eynshteyn, Nyuton, Bill Geyts, Oprah Winfrey, Obama va Jimi Hendrik.

🔵 1996-yildan beri 13-avgust "Chapaqaylar kuni" sifatida nishonlanadi.

🔵 Tadqiqotlarga ko'ra, muddatidan oldin tug'iluvchi chaqaloqlar ko'pincha chapaqay bo'lar ekan.

🔵 Kengrularning deyarli barchasi hamma vaqt chapaqay bo'ladi.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Geo_izoh

МОНАРХИЯ (юн. monarchia - якка ҳокимлик)-давлат бошқаруви шакли. Бунда давлат бошлиғи монарх ҳисобланади. Монархнинг 2 тури мавжуд: мутлақ (абсолют) Монарх, бунда монархнинг тўла ҳ окимиятини чеклайдиган бирон-бир давлат органи бўлмайди; конституциявий монархия бунда монарх ҳокимияти конституция асосида амал қиладиган муайян ваколатли орган билан чекланган бўлади, яъни қонунчиликни парламент, ижро хокимиятини ҳукумат олиб боради. Айрим мамлакатларда давлат бошлиғи айни вақтда диний раҳ бар ҳам ҳисобланади.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Кун_тарихи

🗓 5 февраль (1993 йил)

“Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган.

Унга кўра, барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари аъло (кўпи билан 25 фоизи яхши) даражада бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат бўйича ўқиётган охирги икки курсларнинг талабалари учун:

👉 техника йўналишлари учун – Беруний номли;
👉 тиббиёт йўналишлари учун – Ибн Сино номли;
👉 гуманитар йўналишлар учун – Навоий номли;
👉 табиий йўналишлар учун – Улуғбек номли;
👉 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети учун – Имом ал-Бухорий номли;
👉 барча йўналишлар учун – Ислом Каримов номли Давлат стипендиялари таъсис этилган.

👉 @geografiya_JDPI 👈
Расман! Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди

"Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. (59-сон, 31.01.2020 й)

Унга кўра, 2020 йил 1 февралдан бошлаб, талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

👉 @geografiya_JDPI 👈
Стипендиялар қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак

Майли, расмий қарор матни ҳалигача бўлмаса ҳам, лекин ҳар ҳолда икки энлик расмий хабар бор, шу хабарга қараб ҳуқуқий хулоса қилсак бўлади.

Стипендия тўлаш тартиби эндиликда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади. Илгари бу жараён Молия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган йўриқнома асосида тартибга солинарди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан стипендияга оид янги тартиб 1 февралдан амал қилар экан. Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, 1 февралгача эски тартиб кучда бўлади.

Эски тартиб кучда бўлади дегани, талабаларга 1 февралгача табақалаштирилган (1 - 0,75 - 0,5 коэффицент) стипендия тўланиши керак бўлган.

Аммо сентябрь ойидан буён амалда қонуний кучда бўлган Йўриқномага риоя қилинмади, ҳеч бир қонуний асоси бўлмаса ҳам талабаларга стипендиялар бошқача тартибда тўланди. Батафсил мана бу ерда.

Аммо қонун устувор давлатларда бундай бўлмаслиги керак. Қонунни ҳурмат қилган Молия вазирлиги талабаларга асоссиз кам ёки кўп стипендия тўламайди. Қонунни ҳурмат қилган Олий таълим вазирлиги бу жараённи қўллаб-қувватламайди. Қонунни ҳурмат қилган Ҳукумат бунга томошабин бўлиб турмайди ва олдини олади.

Шу сабабли, талабалар билан токи 1 февралгача бўлган 5 ой (сентябрь-октябрь-ноябрь-декабрь-январь) учун қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак. Бундай қайта ҳисоб-китоб 4 ва 5 баҳога ёпганлар учун фойдали, 3 баҳога ёпганлар учун зарар (тахминан 150 минг сўм) бўлиши мумкин. Аммо наилож, қонунчилик талаби шундай, унга ҳамма бўйсуниши керак.

Ўзи қабул қилган муҳим қарорни 5 кундан буён расман эълон қилишни ташкил қила олмаган Ҳукумат ҳеч бўлмаса талабалар ҳаққини жойига қўйиб қўйгани маъқул, менимча. Яна ҳам ўзингиз биласиз, менинг ишим қонунни эслатиш холос.


Манба: @xushnudbek

👉 @geografiya_JDPI 👈
Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари

👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси – 1 811 191 сўм;

👉 Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари – 1 207 461 сўм;

👉 Давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган, барча фанлар бўйича фақат “аъло” ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабалар учун – 513 600 сўм;

👉 Давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун базавий стиендия – 428 600 сўм;

👉 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда стипендия тайинланади.

👉 Алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтмоий ҳимояга муҳтож талабаларга белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда стипендия тайинланади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

👉 @geografiya_JDPI 👈
Талабаларга стипендиядаги тафовут тўлаб берилади

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан тажриба-синов тариқасида 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар олий таълим муассасаларида давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга (давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно) стипендиялар базавий миқдорда (400 минг сўм) тўланган.

Бунда ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳолар бўлган талабаларга стипендиялар базавий стипендия миқдоридан қўшимча 15 фоиз миқдорда тўланган.

Давлат гранти асосида таълим олаётган ва “аъло” (рейтинг кўрсаткичи –86 балл ва ундан юқори) ҳамда “яхши” (рейтинг кўрсаткичи – 71 балл ва ундан юқори) ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган талабаларга 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар ҳақиқатда тўланган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарори асосида тўланиши лозим бўлган миқдорлар орасидаги тафовут тўлаб берилади.

Талабаларга тўланадиган стипендиянинг тафовут суммаси тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга 2020 йил учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчилик_янгиликлари

Фанларни “қониқарли” ўзлаштирган давлат гранти асосида таҳсил оладиган талабаларга стипендия тайинлайнмайди.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 59-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, ўқув семестри якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми “қониқарли” ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди.

2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

👉 @geografiya_JDPI 👈
ОТМларда Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси тузилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 59-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, олий таълим муассасаларид Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилиб, иқтидорли, фаол ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар қўшимча рағбатлантирилиб борилади.

Жумладан,

👉 ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) бўлган, стипендиясиз тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга стипендия базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

👉 Иқтидорли, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга уларга белгиланган стипендияларга нисбатан қўшимча 50 фоизгача миқдорда;

👉 халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолибларига базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш;

👉 олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик моддий ёрдам берилади.

Жамғарма қуйидаги манбалардан шакллантирилади:


👉 стипендия тўлови учун режалаштирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

👉 тўлов-контракт бўйича тегишли молия йили учун режалаштирилган тушумларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

👉 @geografiya_JDPI 👈
ВМҚ-59.pdf
382.5 KB
"Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори

(59-сон, 31.01.2020 й)

👉 @geografiya_JDPI 👈
♻️Ҳиндистон маъмурий жиҳатдан 29 та штат, 6 та бирлашган иттифоқдош ҳудуд ва Деҳли миллий поӣтаҳт округига бўлинади.

Штатлар
1
.Андхра-Прадеш
2.Аруначал-Прадеш
3.Ассам
4.Бихар
5.Гоа
6.Гужарат
7.Жамму ва Кашмир
8.Жаркханд
9.Ғарбиӣ Бенгалия
10.Карнатака
11.Керала
12.Мадхья-Прадеш
13.Манипур
14.Махараштра
15.Мегхалая
16.Мизорам
17.Нагаленд
18.Орисса
19.Панжоб
20.Ражастхон
21.Сикким
22.Тамилнад
23.Теленгана
24.Трипура
25.Уттаракханд
26.Уттар-Прадеш
27.Харьяна
28.Химачал-Прадеш 29.Чхаттисгарх

Ҳудудлар
1
.Андаман ва Никобар ороллари
2.Дадра ва Нагар-Хавели
3.Даман ва Диу
4.Лакшадвип
5.Пудучерри
6.Чандигарх

👉 @geografiya_JDPI 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Gepoteza
Qadimgilar olamni shunday tasavvur qilishgan, ya'ni Yer olamning markazi quyosh esa uning atrofida aylanadi.

👉 @geografiya_JDPI 👈
​Pluton Quyosh tizimidagi eng sovuq sayyora hisoblanadi. Sayyorada havo harorati –200 darajadan ham past bo'ladi. Plutonning ustki qatlamini qalin muz qoplagan. Tarkibi ham yerdagidan boshqacha. Bu muz po'latdan ham qattiqroq va mustahkamroq.

👉
@geografiya_JDPI 👈
#Geo_izoh
Материк ва қитъанинг фарқи нимада?

Материк — Ер сайёрасининг энг йирик яхлит қуруқлик қисми. У, асосан, океан ва денгиз ҳамда қисман сунъий гидрографик тармоқ (канал) билан ажралиб турадиган географик объект. Уларнинг сони 6 та бўлиб, Евросиё, Африка, Шимолий Америка, Жанубий Америка, Антарктида, Австралия. Шимолий ва Жанубий Америка материклари сунъий Панама канали, Осиё ва Африка материклари эса Сувайш канали билан ажралиб туради.

Қитъа — Ер сайёрасининг энг йирик қуруқлик қисми. Материкдан фарқли равишда яхлитлик хусусиятига эга эмас ва қуруқлик билан ҳам чегараланади. Таркибига материк атрофидаги оролларни қамраб олади, қуруқликда эса табиий географик объектлар билан чегараланади. Масалан, Австралия материги қитъа сифатида Тинч океанидаги Папуа Янги Гвинея, Океания, Тасмания, Янги Зеландия каби оролларни қамраб олади, лекин унинг номида фақатгина «Океания» атамаси қўшиб ишлатилади. Евросиё материги Урал тоғининг сув айирғичи ва Урал дарёси билан чегараланади. Шимолий ва Жанубий Америка тарихий геологик нуқтаи назардан ягона қитъа ҳисобланади. Қитъа ҳам 6 та — Европа, Осиё, Африка, Америка, Антарктида, Австралия ва Океаниядан иборат.Минтақа — Ер сайёрасининг қуруқлик юзаси ва сув акваториясининг ўзига хос табиий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий, ҳарбий кўрсаткичларига эга бўлган ҳудуди. Мутахассислар кишилик фаолиятининг турли жиҳатларини турли минтақаларга ажратишади. Масалан, Фарғона водийси табиий географик минтақаси шимоли-шарқда Фарғона, жанубда Туркистон ва Олой тоғ тизмаларининг сув айирғичлари билан чегараланган. Ушбу минтақага Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Фарғона, Наманган, Қирғизистон Республикасининг Жалолобод, Ўш, Боткен вилоятлари, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятлари киради. Фарғона водийси иқтисодий-географик минтақасига эса фақат Ўзбекистон Республикасининг учта вилояти киради, холос.

👉 @geografiya_JDPI 👈
Forwarded from GEOEDU.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Statistika

#Buyurtma
O‘zbekiston Respublikasining tashqi savdo aylanmasi
(2019-yil yanvar–oktabr)

Kanal manzili 👇👇👇
https://t.me/geografiya_test_video_slayd

Murojat uchun👇👇👇
📮https://t.me/GeoMurojatbot
#Bu_fakt...

📡 Yerda 60 kg bo'lgan kishi Plutonda 4 kg bo'lib qoladi.✔️

👉 @geografiya_JDPI 👈
♻️Ушбу харитада Ўзбекистондаги халқаро мақомга эга бўлган аэропортлар кўрсатилган.✔️

👉 @geografiya_JDPI 👈