ГК РУ в г.Новосибирске
261 subscribers
409 photos
53 videos
1 file
206 links
Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасининг расмий канали.

Официальный канал Генерального консульства Республики Узбекистан в г.Новосибирске.

Консуллик масалалар бўйича БОТ
http://t.me/NovosibirskBoshKonsulxonasiBot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига келди. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в столицу Казахстана. В международном аэропорту Астаны главу нашего государства встретили Премьер-министр Республики Казахстан Олжас Бектенов и другие официальные лица.

Prezident.uz|
Ўзбекистонлик паралимпиячилар Паралимпия ўйинларини 13-ўринда якунлади

Ўзбекистон делегацияси 26 та медаль билан медаллар жамғариш бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Спортчилар бугун Ўзбекистонга қайтишади.
____________________

Узбекистан занял 13-е место на Паралимпиаде в Париже, зафиксировав лучший результат в истории страны

Спортсмены завершили соревнования с 10 золотыми, 9 серебряными и 7 бронзовыми медалями. Они вернутся в Ташкент сегодня, 9 сентября.
O‘zbekiston Paralimpiya terma jamoasi bilan faxrlanamiz!

Ular ham tarixga kirib, yangi rekord o‘rnatdilar.

26 ta medal:
🥇 10 ta oltin;
🥈 9 ta kumush;
🥉 7 ta bronza.

🇺🇿 Davlat bayrog‘imizni dunyo miqyosida baland ko‘tarish yo‘lidagi tinimsiz sa’y-harakatlar uchun chuqur minnatdorlik bildiramiz.
___________________

Мы невероятно гордимся Паралимпийской командой Узбекистана!

Они также вошли в историю и установили новый рекорд.

26 медалей:
🥇 10 золотых;
🥈 9 серебряных;
🥉 7 бронзовых.

Выражаем глубочайшую признательность за неустанные усилия по поднятию нашего 🇺🇿 Государственного флага высоко на мировой арене.
Diqqat, diqqat!

Bosh konsulxona tomonidan rasmilashtirilayotgan chet elga chiqish pasporti, texnik nosozliklar tufayli vaqtinchalik to'xtatildi.

uzconsulate.ru
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖼Кўҳна Хива замини яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилади

2024 йилнинг 12-13 сентябрь кунлари Хива шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми бўлиб ўтади.

Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари палаталари раҳбарлари, ёшлар парламентлари, дўстлик гуруҳлари вакиллари ва бошқа делегация аъзолари иштирок этади.

Форум тафсилотларини Олий Мажлис Сенатининг Youtube платформасидаги саҳифаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Моҳир спортчимиз Толиббой Йўлдошев ҳам бирйўла иккита маррани забт этгани, икки карра паралимпия чемпиони Ёрқинбек Одилов найза улоқтириш бўйича Осиё рекордини янгилагани қайд этилди.

Президент Қудратиллохон Маъруфхўжаев, Элбек Султонов, Асадбек Тоштемиров, Шерзод Намозов каби ўғлонларимизни ҳам олтин медаллар билан яна бир бор чин юракдан қутлади.

Пўлат иродали қизимиз Рўза Қўзиева пауэрлифтинг бўйича кумуш медални қўлга киритгани, аслида бу олтинга тенг ғалаба эканини бутун дунё тан олгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Turkiy xalqlar tarixida yangi bosqich: yagona alifbo tasdiqlandi

Mintaqaviy Turkiy akademiya va Turkiya tilshunoslik jamiyati tomonidan 9-11 sentyabr kunlari Boku shahrida tashkil etilgan Umumturkiy alifbo komissiyasining uchinchi sessiyasi muvaffaqiyatli yakunlandi.

Turkiy davlatlar tashkiloti tomonidan tuzilgan mazkur komissiya a’zolarining ishtirokidagi muhim uchrashuvning asosiy maqsadi ushbu sohadagi bilim va tajriba almashish, shuningdek, komissiya tajribasi asosida turkiy tillar uchun umumiy alifbo loyihasini yakunlash edi.

Yig‘ilishda 1991-yilda olimlar tomonidan taklif etilgan 34 harfdan iborat lotin asosidagi umumturkiy alifbo loyihasi atroflicha muhokama qilindi. Komissiya a’zolari keng munozara yuritib, loyihada e’tibor qaratilishi lozim bo‘lgan jihatlarni belgilab oldilar.

Muhokamalar yakuni sifatida 34 harfdan iborat umumturkiy alifbo bo‘yicha umumiy kelishuvga erishildi. Alifbodagi har bir harf turkiy tillarda mavjud bo‘lgan turli fonemalarni ifodalashiga alohida e’tibor qaratildi.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига !

«Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга субсидия ва компенсациялар берилади.

1. Меҳнат мухожирларини касбга ўрганиш учун компенсация берилади.

Яъни «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги компенсациялар берилади:
-хорижий тиллар ва касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 3 бараваригача;
-хорижда ишлаш учун «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда;
-йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача.

2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни суғурталаган ташкилотларга субсидия берилади

Суғурта ташкилотлари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»даги оилалар ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти, шунингдек, бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш мақсадида ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига бир марта 50 минг сўмгача субсидия берилади.

3. Хорижда оғир аҳволда қолган мигрантларга моддий ёрдам берилади

Хорижда ишлаётганида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ҳамда бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағсиз қолган фуқароларга адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматлари учун давлат томонидан ҳақ тўлаб берилади.
Чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган фуқароларга БҲМнинг 2 бараваригача ёрдам берилади.

4. Хориждан қайтганларни ишга олган иш берувчиларга субсидия тўланади

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.
Субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади.

5. Мигрантлар ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши мумкин

Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади ва унга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

6. Хориждан қайтган шахслар тадбиркорликни бошлаши учун ёрдам берилади

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»даги оила аъзоси хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келганда қуйидаги харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 10 бараваригача субсидия тўланади:
тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш;
кредит олишда таъминот сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш.
Мазкур шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ёки кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказган вақтдан бошлаб биринчи уч ой давомида ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида субсидия тўланади.