GENERALISSIMUS
92K subscribers
4.85K photos
1.58K videos
654 files
4.18K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
📢Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида дискриминацияга йўл қўйилмоқдами?

Агентлик директори Жуманазаров 9-май муносабати билан рўйхатдаги шахсларга байрам пули тўлашга рухсат бермаган.

Энг қизиғи, сабабини ҳам кўрсатмаган, суриштирсак, интизомий жазолари ҳам йўқ.

Шунда, ходим ажратиш бўлмоқдами?

Меҳнат кодекси 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир.

Агентликда нималар бўлмоқда?

Меҳнат инспекциясига тайёр иш.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢Судда пул билан ишни ҳал қилиш шунчалик осонми ёхуд Тошкент вилоятида 2 нафар ИИО ходими қўлга олингани айтилмоқда!

Биринчиси. 16.05.2025 йилда соат 21:30да Тошкент вилояти Тошкент тумани ЖҚБ ходими Х.Х. судда иши кўрилаётган бошқа ИИБ ходимини қамоқдан чиқариб суддаги ишини танишлари орқали енгиллик қилиб бериш эвазига 20.000 АҚШ доллари олган вақтида тезкор ходимлар томонидан Яккасарой тумани ҳудудида ушланган.

Иккинчиси. 17.05.2025 йил соат 14:30да Тошкент вилояти ҲПБ Профилактика инспектори Х.Х. фуқарони суддаги ишини ҳал қилиб бериш эвазига 24.000 АҚШ доллари олган вақтида Юнусобод тумани ҳудудида тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Шу ўринда савол туғилади: бизни судларда ишни ҳал қилиш шунақа ҳам осонми ёки фуқароларимизда ҳали ҳам одил судловга нисбатан ишонч ва ҳуқуқий маданият етарли даражада шаклланмаганми?

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4 инсон ҳалок бўлди…

Тойлоқда содир бўлган автоҳалокатда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди.

Ҳолат юзасидан йўл эгасига нисбатан Жиноят кодексининг 269 моддаси 3 қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорнинг мулкини бузишнинг эндиги навбати Денов тумани ҳокими Илҳом Аброровга!

Бу ҳокимнинг мантиғига қойил қолмай иложи йўқ. Қонуний равишда қурилган, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи барча ҳужжатлари бўлган хусусий мулкини бузишга рози бўлмаган тадбиркор сиёсатга қарши эмиш.

Тадбиркор кимнинг сиёсатига қаршилик қилаётганини балким бизга айтарсиз ҳоким бува?

Қонун бўйича мулк бузилишидан олдин унинг эгаси билан келишиш, кўрадиган зарарини олдиндан қоплаш шарт эмасмиди?

@generalissimo_marshal
“Судья”ликка давогарлик қилган 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

ДХХ Call-марказига мурожаат қилган Тошкент вилоятида яшовчи фуқародан, вилоят ички ишлар ходимининг ўз хизмат ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда коррупцион жиноятларни содир этиб келаётгани хусусида маълумотлар олинди.

Мурожаатга кўра, ИИБ ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210, 131, 135, 206, 207, 165-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговда бўлган собиқ ички ишлар ходимига суд идораларидаги танишлари орқали енгилроқ жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига унинг яқин қариндошларидан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган. Жорий йилнинг 16 май куни ДХХ ва ИИВ тезкор бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган фаол тадбир давомида, ИИБ ходими 1995 йилда туғилган фуқаро “А.Б.”дан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Яна бир ҳолатда, жорий йилнинг 17 май куни ДХХ томонидан Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ҳамда ИИВ тезкор бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ички ишлар ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 103 ва 112-моддалари билан айбланиб, 8 йил 5 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумга жазо муддатини Тошкент шаҳар суди мансабдор шахслари имконияти орқали тафтиш инстанциясида камайтириб беришни ваъда қилиб, маҳкумни таниши “Н.Н.”дан 24 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида жиноят устида ушланди.

Тадбир жараёнида унинг ёнидан адвокатлик ва ҳакамлик суди судьяси гувоҳномалари ҳамда ИИВнинг лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруғи нусхаси топилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу ходим 2014 йилга қадар ички ишлар идораларида ишлаб, 2022 йилдан эса, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиб келган. Жорий йилнинг апрель ойида унга яна бир бор имконият берилиб, ички ишлар идораларига қайтадан тикланган. Афсуски, ишга тикланганлигига 2 ой бўлмаган бу ходим коррупцион ҳаракатларни такроран содир этган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан тақдим этилган материаллар асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 28, 211-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@generalissimo_marshal
Истанбул аэропортида танасига 6 кг олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди

3 нафар ўзбекистонлик аёлнинг жинсий аъзоларидан жами 6 килограмм 28 грамм оғирликдаги олтин тангалар чиқариб олинган.

👉 Батафсил

@generalissimo_marshal
#Тергов_ҳангомалари_рукнидан

Тергов муддатини терговчининг ўзи узайтириб олганини кўрганмисиз?

Кўриб чиқилган жиноят иши 06.09.2024 йилда қўзғатилган. ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан 04.12.2024 йилда ҳаракатдан тўхтатилган (асос сифатида экспертиза тайнлаганлиги кўрсатилган). Шунда, жиноят процессуал қонунчилигига кўра, тергов муддати тугашига атига 2 кун қолган эди.

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси Ж.Тошқўзиев томонидан 09.02.2025 йилда жиноят ишини қайта тиклаш ҳақидаги қарор қабул қилинди. Юқорида айтиб ўтганимдек атига 2 кун қолган. Терговчи Ж.И.Тошқўзиев томонидан 09.02.2025 йилда “Узрли сабабларга кўра тергов муддатини 39 кун муддатга тиклаш” ҳақида ноқонуний қарор қабул қилган.

Бунга асос сифатида, тергов ҳаракатлари тўхтатилган давр 04.12.2024 йилдан 13.01.2025 йилга қадар “Экспертиза тайинланганлиги ва тергов ҳаракатлари ўтказа олмаганлиги” баён этилган.

ЖПКнинг 370-моддаси 2-қисмига кўра, “Дастлабки тергов тўхтатилганидан кейин ва у қайта тиклангунга қадар тергов ҳаракатлари ўтказилишига йўл қўйилмайди”-деб кўрсатилган.
Яъни шу 04.12.2024-09.02.2025 йилга қадар жиноят иши тўхтатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари амалга оширмаганлиган. Терговчи ўз қарорида тўхтатилган даври 04.12.2024-09.02.2025 йил ҳисобидан муддатни қайта тиклаб, терговни давом эттирган.

Эътибор бериш лозим бўлган жойи шуки, Терговчи ЖПКда кўрсатиб ўтилган 3 ойлик тергов даври ҳисобидан эмас, балки 3 ой ўтиб бўлганидан сўнг, жиноят ишини тўҳтатилган давр 04.12.2024-09.02.2025 йил ҳисобидан, 39 кунни тиклаб олган.

Шу қонунийми? Ахир, тергов муддатини фақат тегишли прокурорлар узайтириб берадику!

Ф.Матисаев

@generalissimo_marshal
Аграр университетдаги ёнғин бўйича 3 амалдор судланяпти❗️

Ўтган йили сентябрда университетнинг икки биноси бутунлай ёниб кетган эди.

Жиноят кодексининг 207-модда 1-қисми (Мансабга совуққонлик билан қараш), 257-модда 2-қисми б-банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш), 259-модда 2-қисми б-банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича судланаётганлар:

Университет бош энергетиги Аҳмад Чориев;

Ўша пайтдаги биринчи проректор Соҳиб Исломов;

Декан Дилшод Мамадиёров.

Қизиқ жиҳати, ўша пайтдаги проректор Соҳиб Исломов шу йил феврал ойида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланган.

Батафсил

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#dunyo_korrupsiyaga_qarshi_kurashda
🇲🇾 Uch nafar bank xodimi pul yuvish va korrupsiyada ayblanmoqda

Malayziya Korrupsiyaga qarshi komissiyasi (MACC) Kuala-Lumpurdagi ikki bank muassasasining uch nafar bank xodimini pul yuvish va RM21 milliondan ortiq kredit arizalari bo'yicha korrupsiyaga aloqadorlikda gumon qilib hibsga oldi.

Maʼlumotlarga ko‘ra, biznes-menejer, bo‘lim boshlig‘i va filial boshlig‘i 2024-yilda uchta kompaniyadan olingan pora pullarini o‘zlashtirish, o‘zgartirish, o‘tkazish va ishlatishda ayblanmoqda.

🇭🇹 Davlat mablag‘laridan deyarli $2 million talon-toroj qilingan

Gaiti Korrupsiyaga qarshi kurash bo‘yicha bosh boshqarmasi (ULCC) uch nafar sobiq hukumat mansabdorini davlat mablag‘larini talon-toroj qilganligini aniqladi.

Xususan, Fuqarolik huquqlarini himoya qilish idorasi sobiq rahbari 2019–2024 yillarda amalga oshmagan safarlar uchun yolg‘on hujjatlar orqali 127 ming dollardan ortiq mablag‘ni o‘zlashtirgan. Bu pullarga uning qizi va kuyovi ham sherik bo'lgan.

Ijtimoiy sug‘urta idorasi sobiq direktori oziq-ovqat xizmatlari bo‘yicha ochiq tender o‘tkazmasdan, o‘z tanloviga ko‘ra ikki kompaniya bilan shartnoma tuzganlikda ayblanmoqda.

Immigratsiya va emigratsiya boshqarmasi sobiq rahbari esa 4 oyga ham yetmagan muddat ichida 556 ta pasportni arizachilarga tegishli soliq to‘lovlarisiz berishga ruxsat bergan.

Ushbu holatlar natijasida davlatga yetkazilgan zarar $987,000 dan oshgan.

🇨🇳 Sobiq rais pora olishda ayblanib, 13 yilga qamoq jazosiga hukm qilindi

Xitoyning davlatga tegishli China National Petroleum Corporation (CNPC) kompaniyasining sobiq raisi Van Yilin pora olishda ayblanib, 13 yilga ozodlikdan mahrum etildi. Unga 3 million yuan (taxminan 416,667 AQSh dollari) miqdorida jarima ham solindi.

Maʼlum bo‘lishicha, V. Yilin lavozimidan foydalanib, yuqori qiymatdagi shartnomalar uchun pora olgan va xususiy kompaniyalar tomonidan moliyalashtirilgan sayohatlarda ham ishtirok etgan.

Shuningdek, u o‘zining amaldorlik pozitsiyasini shaxsiy manfaatlar uchun suiiste'mol qilganlikda ayblanmoqda.

🇳🇴 Dunyodagi eng yirik investisiya jamg'armasi korrupsiya holatlari tufayli Remexni tark etdi

Dunyodagi eng yirik investisiya jamg‘armasi — Norvegiya davlat boylik fondi Pemex’dagi barcha sarmoyalarini korrupsiya xavfi sababli qaytarib oldi.

2004–2023 yillarda kompaniyada poraxo‘rlik va firibgarlik holatlari aniqlangan, jumladan sobiq rahbar Emilio Lozoya ayblanmoqda. Fond Pemexning korrupsiyaga qarshi tizimi amaliyotda samarali ishlamayotganini ta’kidladi.

Bu qaror kompaniya 100 mlrd dollardan ortiq qarz va katta moliyaviy zarar ko‘rayotgan davrda qabul qilindi. Holat global sarmoyadorlar uchun halollik va boshqaruv tamoyillarining muhimligini yana bir bor ko‘rsatmoqda.

🇷🇺Buryatiya transport vaziri korrupsiyada ayblanib qo‘lga olindi

Rossiyaning Buryatiya Respublikasi Transport, energetika va yo‘l xo‘jaligini rivojlantirish vaziri Aleksandr Goge korrupsiyada ayblanib hibsga olindi. Bu haqda viloyat hukumati xabar berdi. Jinoyat ishi tafsilotlari hozircha oshkor qilinmagan.

Aleksandr Goge 2021-yil mart oyida transport, energetika va yo‘l xo‘jaligini rivojlantirish vaziri lavozimiga tayinlangan edi. U bunga qadar Rossiya Avtomobil yo‘llari agentligi (Rosavtodor)ning “Janubiy Baykal” boshqarmasida boshqarma boshlig‘i o‘rinbosari bo‘lib ishlagan.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда 90-йиллардаги талончилик ва бугунги кундаги пуллик йўлларнинг нархи 20 фоизга оширилишини таққослашибди)))

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Huquqbuzarlik sodir qilmang, vaqtida etagingizni yigʻishtirmasangiz, oʻzingizni yigʻishtirib ketishadi!

Prezidentning 2025-yil 3-yanvardagi PQ-1-son qarori ijrosini ta’minlash maqsadida 15-apreldan 15-mayga qadar ichki ishlar organlari tomonidan hamkor tashkilotlar ishtirokida “Xavfsiz va sog‘lom yurt” keng qamrovli tezkor-profilaktik tadbirlari bo‘lib o‘tdi, xususan:

▪️Ko’cha va jamoat joylarida bezorilik jinoyatlari 25,6% kamayishiga erishildi.
▪️Tig’li buyumlarni olib yurgan 17 mingdan ortiq shaxs aniqlanib, ularning 17 360 ta tig’li buyumi olib qo’yildi.
▪️Jinoyat sodir etib, yashirinib yurgan 100 dan ortiq qidiruvdagi shaxs aniqlandi.
▪️10 000 dan ortiq mayda bezorilik sodir etganlar ham aniqlandi.
▪️Respublika bo’yicha oldini olish mumkin bo’lgan jinoyatlar 36% ga kamayishiga erishildi.
▪️Voyaga yetmagan va yoshlar tomonidan sodir etilgan jinoyatlar 20 foizga kamaydi.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025 yil 18 may kuni Rim Papasi Lev XIVning rasman lavozimga kirishish marosimi bo‘lib o‘tdi.

Unda Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Spikeri Nuriddin Ismoilov O‘zbekiston tomonidan rasmiy vakil sifatida qatnashdi.

Tadbirda qatnashish uchun butun dunyo bo‘ylab jami 250 ming kishi Vatikan maydoni va uning atrofiga yig‘ildi.

Marosimning rasmiy qismi yakunlanganidan so‘ng Qonunchilik palatasi Spikeri N.Ismoilov yangi saylangan Rim Papasini tabriklab, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning iliq salomlarini yo‘lladi.

O‘z navbatida, yangi Rim Papasi O‘zbekiston Rahbariyati va xalqiga chuqur minnatdorlik bildirdi.

Marosimda 156 ta xorijiy mamlakat, qirollik uylari va diniy konfessiyalardan delegatsiyalar vakillari qatnashdi.

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💰Oʻzbekiston24da 20 mln so‘m oylik olayotgan o‘qituvchilar haqida eksklyuziv reportaj chiqibdi.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Davlat — qonun bilan emas, tafakkur bilan boshqariladi❗️

O‘zbekistonning konstitutsiyasi yangilandi. Qonunlar soni har yili ortmoqda. Sudlar, prokuratura, nazorat organlari takomillashyapti. Lekin asosiy savol ochiq qolmoqda: jamiyat tafakkuri o‘zgarayaptimi?

Bugun dunyoda kuchli konstitutsiyaga ega bo‘lsa-da, zaif davlatlar talaygina.

— Lotin Amerikasi davlatlarida fuqarolik huquqlari keng kafolatlangan, lekin jamiyatda adolat tuyg‘usi yo‘q.
— Ko‘plab Afrika mamlakatlarida hokimiyatlar almashinadi, lekin qonun ishlamaydi.
— Ayrim sobiq SSSR davlatlarida huquqiy tizim mukammal, lekin sudlar mustaqil emas.

Bu nimani anglatadi?

Bu shuni anglatadiki, qonun o‘zi hech nima qilmaydi. Uni amal qildirishga bo‘lgan ijtimoiy talab bo‘lmasa, u faqat devordagi yozuv bo‘lib qoladi.

Boshqacha aytganda, qonunni davlat emas, tafakkur ishlatadi.
Qonunlarning soni emas, unga bo‘lgan ishonch muhim.
Madaniyat, ong, siyosiy saviya — qonunni tirik qiladigan asosiy kuchlar shular.

Buyuk Britaniyada yozma konstitutsiya yo‘q. Lekin siyosiy jarayonlar barqaror. Nega? Chunki ular qonunsizlikdan qo‘rqmaydi, balki uyatni, javobgarlikni, ijtimoiy norozilikni his qiladi. U yerda qonun madaniyatga aylangan.

Qonun bor. Yangi tahrir qilingan Konstitutsiya bor.
Ammo har bir muammoni hal qilishda haligacha “tanish-bilish”, “telefon” va “aralashuv” asosiy vosita bo‘lib qolayapti.

Shu o‘rinda savol tug‘iladi:

Agar jamiyat qonunga emas, shaxsga ishonsa — biz qonun ustuvorligiga emas, boshqacha” tizimda yashayotgan bo‘lmaymizmi?

Yoki tafakkur ham o‘zgarish arafasidami?

Huquqshunos Javon­sher Rusta­mov

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM