GENERALISSIMUS
91.9K subscribers
4.83K photos
1.58K videos
648 files
4.17K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.

Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади.

@generalissimo_marshal
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

Қарор имзоланган кундан бошлаб қатор енгилликлар жорий қилинади.

Хусусан, соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

Автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни "А" ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳозирда тақиқланган. Соат 23:00 дан бошлаб деярли барча автобус йўналишлари ўз ишини тугатишини ҳисобга олиб ҳамда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бошқа транспорт воситаларининг тунги пайтда, соат 6:00 га қадар ушбу тасмаларда ҳаракатланиши мумкин бўлади ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди.

@generalissimo_marshal
“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади, уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Қарор билан шу белгиларда кўрсатилган амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига рухсат берилди. Масалан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисининг тагида амал қилиш вақти соат "7.00 - 21.00" деб кўрсатилган бўлса, транспорт воситалари ушбу белги ҳудудида соат 21.00 дан 7.00 га қадар бемалол тўхтаб туришлари мумкин бўлади.

Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.

@generalissimo_marshal
Кўчмас мулкларни бозор баҳосини аниқлаб бериб солиқ солиш учун юборадиган ташкилот —Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори этиб Холмуродов Мухиддин Шамсиддин ўғли тайинланди.

Тайинловга қадар ИМВда ишлаган.


@generalissimo_marshal
Қарорга мувофиқ:

- ИИВ томонидан 2025 йил якунига қадар чорраҳа ва йўллардаги барча махсус техника воситалари тўлиқ хатловдан ўтказилади;

- хатлов натижалари бўйича ўзбошимчалик билан ёки белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда ўрнатилган, техник ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган техника воситалари демонтаж қилинади;

- ҳайдовчилар томонидан тезликни ошириш ҳолатлари кўплаб кузатилаётган ҳудудларда автомашиналарнинг айни вақтдаги тезлигини кўрсатиб огоҳлантирувчи электрон таблолар ўрнатилади;

- тадбиркорларнинг махсус техника воситаларидан фойдаланишда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.

@generalissimo_marshal
Соҳадаги муҳим янгиликлардан бири шундаки, Президентимиз топшириғига мувофиқ маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ЙПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

@generalissimo_marshal
Йирик хусусийлаштириш кетаётган бир пайтда ДАВАКТИВнинг ОАВга ёпилиб олиши шубҳали.

Халқ мулки адолатли ва шаффоф тақсимланиши керак. Қариндош-уруғ, таниш-билишга тенг ярмига берворилмаслиги керак.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий прокурор тайинлангандан сўнг Бош прокурорнинг ўринбосарлари рўйхати янгиланди— жами 10 нафар ўринбосар фаолият юритмоқда.

Ўринбосарларнинг аксари яқин йилларда тайинланган бўлса, Артикова 6 йилдан буён шу лавозимни эгаллаб келмоқда.

@generalissimo_marshal
⚡️"WОRК AND TRAVEL" ДАСТУРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА: MY.GOV.UZ ОРҚАЛИ ФОИЗСИЗ ССУДА ОЛИШ БОШЛАНДИ!

🗣Бугундан бошлаб "Wоrк and Travel" дастурида қатнашишни орзу қилган талабаларнинг хорижда ишлаш ва саёҳат қилиш харажатларини қоплаш мақсадида my.gov.uz орқали махсус, фоизсиз ссуда ажратиш ишга тушди!

☑️ Ушбу имкониятдан:
▪️Ёши 16 дан 30 гача бўлган;
▪️Ўзбекистон фуқароси ёки Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган;
▪️Олий таълим муассасаси талабаси бўлган (битирувчи курс талабалари бундан мустасно) ёшлар фойдаланиши мумкин.

☑️ Ссуда олиш учун:
▪️Иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси.
▪️"Wоrк and Travel" дастурига оид виза.
▪️Қарзни қайтаришга кафилнинг розилиги ёки суғурта полиси керак бўлади.

💰Ссуда ҳар йили 2000 нафар талабага БҲМнинг 40 баравари миқдорида ажратилади. Ссуда олган талабалар уни хорижий визанинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг 1 ой ичида Ёшлар ишлари агентлигига тўлиқ қайтариши шарт.

@generalissimo_marshal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚖️Тарафлардан бири (прокурор) суд мажлиси бошланмасдан олдин судья билан суд мажлиси залида гаплашиб ўтирибди. Иккинчи тараф эса кутиш залида...

Қани айтингчи, одил судовга умид қилсак бўладими бундай ҳолатда⁉️

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7528313.pdf
1.7 MB
📢Муҳим ҳужжат❗️

Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (318-сон, 15.05.2025 й.) матни

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Qo‘qondagi Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals korxonasida suyuq ammiak moddasini vagondan maxsus idishga o‘tkazilayotgan vaqtda shlangda yorilish hosil bo‘lib, taxminan 10 foiz ammiak zavod hududiga sizib chiqqan.

Barcha fuqarolar va zavod ishchilari voqea joyidan favqulodda boshqa joyga ko‘chirilgan. 10 yaqin inson tez tibbiy yordamga murojaat qilgan. Ayni damda zavodga olib boradigan yo‘llar yopilib, fuqarolar xavfsizligi taʼminlangan.

@generalissimo_marshal
7528191.pdf
928.3 KB
Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритилди.

@generalissimo_marshal
7528236.pdf
1.8 MB
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

@generalissimo_marshal