GENERALISSIMUS
91.5K subscribers
4.79K photos
1.56K videos
643 files
4.14K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
Сенат Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ғиждувон туманида жиноят ва коррупция масаласини муҳокама қилди.

Сўнгги вақтларда Бухоро вилоятида жиноятлар сони камайгани яхши янгилик. Масалан, жорий йил бошида олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар 19,5% га камайган. Лекин баъзи жойларда бу рақамлар ҳали ҳам баланд.

Йиғилишда таъкидланишича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги “ёзилмаган қонунлар” ҳали ҳам йўқолмаган. Малакали кадрлар етишмайди, ахборот тизимлари яхши ишламаяпти.

Мажлис охирига келиб, баъзи раҳбарларнинг курсиси қимирлаб қолди. Мактаб, боғча, шифохона, экология, маданият, пенсия, ободонлаштириш, кадастр, банк соҳаларидаги раҳбарларга, айрим ҳоким ўринбосарларига қаттиқ “сигнал” берилди.

Энди уларга «чиқиш йўли» кўрсатилмоқда — ё ишлайсан, ё курсини бўшатасан.

@generalissimo_marshal
🇺🇿Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди❗️

Хизмат
фаолиятида юқори натижаларга эришган, намунали хизмат фаолияти учун аҳоли ҳамда сафдошлари томонидан алоҳида эътироф этилган бир гуруҳ ходимлар Ички ишлар вазирининг буйруғи билан муносиб мукофотландилар.

Жумладан, Беруний тумани ИИБ профилактика катта инспектори подполковник Ўктам Искандаров ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори сафдор Бахтиёр Ниетов “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан, Бўзатов тумани ИИБ бошлиғи полковник Умида Курбанбаева ва биринчи минтақавий ҳудуд тезкор вакили полковник Бекмурза Булатов I-даражали “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан, шунингдек Амударё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи катта терговчиси майор Маъмуржон Шамурадов ва Қонликўл тумани ИИБ Ташкилий бўлинмаси мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи кичик инспектори сержант Сагынбай Турдымурадов Ички ишлар вазирининг эсдалик қўл соати билан тақдирландилар.

Текшируви натижаларига кўра, хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган бир қатор раҳбарларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.

Тадбир жараёнида, шунингдек, инспекторлик текшируви натижаларига кўра, марказий аппарат ҳамда ҳудудий бўлинмаларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

▶️ Батафсил

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💼Йўл чизиқларини босганлик учун радар орқали жарима қўлланилмайди

Президентимиз топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💼"Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддасига кўра, судьядан кўрилган ёки иш юритишидаги ишлар моҳияти бўйича бирон-бир тушунтиришлар беришни талаб қилиш тақиқланади.

Қонунда талаб қатъий белгилаб қўйилган экан, Олий суд раисининг ўринбосари О.Исмаилов судьялардан изоҳ талаб қилиши қанчалик қонуний бўлади?

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.

Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади.

@generalissimo_marshal
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

Қарор имзоланган кундан бошлаб қатор енгилликлар жорий қилинади.

Хусусан, соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

Автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни "А" ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳозирда тақиқланган. Соат 23:00 дан бошлаб деярли барча автобус йўналишлари ўз ишини тугатишини ҳисобга олиб ҳамда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бошқа транспорт воситаларининг тунги пайтда, соат 6:00 га қадар ушбу тасмаларда ҳаракатланиши мумкин бўлади ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди.

@generalissimo_marshal
“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади, уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Қарор билан шу белгиларда кўрсатилган амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига рухсат берилди. Масалан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисининг тагида амал қилиш вақти соат "7.00 - 21.00" деб кўрсатилган бўлса, транспорт воситалари ушбу белги ҳудудида соат 21.00 дан 7.00 га қадар бемалол тўхтаб туришлари мумкин бўлади.

Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.

@generalissimo_marshal
Кўчмас мулкларни бозор баҳосини аниқлаб бериб солиқ солиш учун юборадиган ташкилот —Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори этиб Холмуродов Мухиддин Шамсиддин ўғли тайинланди.

Тайинловга қадар ИМВда ишлаган.


@generalissimo_marshal
Қарорга мувофиқ:

- ИИВ томонидан 2025 йил якунига қадар чорраҳа ва йўллардаги барча махсус техника воситалари тўлиқ хатловдан ўтказилади;

- хатлов натижалари бўйича ўзбошимчалик билан ёки белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда ўрнатилган, техник ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган техника воситалари демонтаж қилинади;

- ҳайдовчилар томонидан тезликни ошириш ҳолатлари кўплаб кузатилаётган ҳудудларда автомашиналарнинг айни вақтдаги тезлигини кўрсатиб огоҳлантирувчи электрон таблолар ўрнатилади;

- тадбиркорларнинг махсус техника воситаларидан фойдаланишда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.

@generalissimo_marshal
Соҳадаги муҳим янгиликлардан бири шундаки, Президентимиз топшириғига мувофиқ маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ЙПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

@generalissimo_marshal
Йирик хусусийлаштириш кетаётган бир пайтда ДАВАКТИВнинг ОАВга ёпилиб олиши шубҳали.

Халқ мулки адолатли ва шаффоф тақсимланиши керак. Қариндош-уруғ, таниш-билишга тенг ярмига берворилмаслиги керак.

@generalissimo_marshal