GENERALISSIMUS
92K subscribers
4.85K photos
1.58K videos
654 files
4.18K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
ИИВ РАСМИЙ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Ахмадович жорий йилнинг 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинди.

А.Турсуновнинг таъсислигидаги ахборот платформалари орқали ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларда, тегишли экспертиза хулосаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборот мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244 прим 3-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@generalissimo_marshal
Сиртқи ёпилиши қанча ишчи ўрни қисқаришига олиб келади?

Биласиз, жорий йилдан барча йўналишлар бўйича ҳам давлат, ҳам нодавлат олийгоҳларда сиртқи таълим шаклида ўқитиш тўхтатилмоқда.

Мен ўртача ҳисобда бу қанча иш ўрни йўқолишига сабаб бўлади деган саволга жавоб қидириб кўрдим.

Давлат ОТМларида 348548 нафар, хусусий ОТМларда 361461 нафар, хорижий ОТМ филиалларида 4036 нафар талаба сиртқи таълим шаклида таҳсил олмоқда.

Умумий ҳисобда 348548+361461+4036=714 045 нафар талаба сиртқи таълимда таҳсил олмоқда. Агар ВМ 80-қарори талаблари бўйича оладиган бўлсак, бакалаврда ҳар 16 талабага бир нафар педагог ўқитувчи тўғри келиши керак.

Ҳа, энди қарор билан ҳаёт бошқа-бошқа деймиз, майли борсин ана, ҳар 100 талабага бир педагог тўғри келсин дейлик. Шунда 714045/100=7 140,45 нафар фақат педагог ўқитувчиларнинг иш ўрни қисқарар экан.

Бундан ташқари бунча талабага хизмат кўрсатувчи ходимлар, фаррош, қоровулдан тортиб, кутубхоначи, тюторлар, кординаторларгача қўшадиган бўлсак, биргина ўйламаган қабул қилинган қарор билан ўрта ҳисобда 15 000 дан ортиқ ишчи ўрни қисқариб кетар экан.

Ўзи иккита ишчи ўрни яратиш катта жасорат бўлиб турган замонда буниси қандай бўлди?

Тадбиркор ва адвокат Бектош Хатамов

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / “Муборактумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Руслан Ахматов оқланди

Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ҳукми билан Р.Ахматовнинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари, 171-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этиш йўли билан оқланган.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига ўқишга кирган тингловчиларнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади❗️

▫️Президент фармонига кўра:

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура мутахассисликлари ва қайта тайёрлаш дастурига ўқишга қабул қилинган давлат органи ёки ташкилоти (устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банклар ва давлат корхоналари) ходимининг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади.

Магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари давомийлиги ва тўлов-контракт суммаларини белгилашда Академияга мустақиллик берилади.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Барча мурожаатлар Республика ишчи гуруҳи назоратида

Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги ўттизга яқин вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳлари ўз фаолиятларини Қорақалпоғистон, Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида давом эттиришди.

Ушбу мақсадда ўтган бир ҳафта давомида жами 240 дан зиёд оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди. Уларда 3 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1,2 мингдан зиёди жойида ижобий ҳал этилди.

Ўрганиш учун вақт ва катта маблағ талаб этадиган мурожаатлар Республика ишчи гуруҳи назоратига олиниб, уларга ечим топиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилди.

Очиқ мулоқотлар давомида фуқаролардан асосан жойларда коммунал ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлик, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш соҳалари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар тегишли соҳа масъуллари томонидан ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана нимага советпараст кучлар Алишер Қодировни ёмон кўради⁉️

Тошкентда 9 май куни “Ўлмас полк” тадбири пайтида Ўзбекистон байроғи билан чиқиш қилган ёшлар айрим гуруҳларнинг ҳужумига учради.

Ёшлар “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” қўшиғини куйлаётган пайтда, айримлар буни тадбирни бузиш деб баҳолаб, чиқишни USAID ва “Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров билан боғлашди.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Chet eldan deportatsiya qilingan o‘zbekistonliklarga 2 yil “zagranpasport” berilmaydi❗️

Deportatsiya qilingan fuqaro Migratsiya jamg‘armasi hisobidan qaytarilganda, xarajatlar fuqarodan undirib olinadi. Migratsiya jamg‘armasi hisobidan taqdim etilgan subsidiya va kompensatsiya summalar qaytarib undiriladi.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир ҳам реклама фаолиятидан олган даромаддан солиқ тўланади@Zafarbek_Solijonov❗️
 
Бугун АОКА томонидан «Онлайн платформа вавеб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқлариниҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасижамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Қонун лойиҳасининг мазмун ва моҳиятини ёритишда айрим блогерлар томонидан чалғитувчи маълумотлар тарқатилмоқда. Хусусан, «эндиликда 10 мингдан ортиқ обуначига эгаблогерлар реклама орқали даромад топганда солиқтўлайди» деган мавзуда постлар жойлаштирилиб, лойиҳа юзисидан жамоатчиликда нотўғри тушунча шакллантирилмоқда.

Ҳуқуқшунос Зафарбек Солижонов таъкидлашича, Конституцияга мувофиқ солиқ тўлаш барчанинг мажбурияти ҳисобланади. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Амалиётда ҳозирги кунда ҳам ўзининг блогида тижорий реклама жойлаштирилиб даромад олаётган шахслар (жумладан, блогерлар) солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқларни тўлаб келишмоқда. Яъни, қонун лойиҳаси билан ушбу масала янгилик сифатида киритилмаяпти. Солиққа тортилмайдиган даромад турлари эса Солиқ кодексида белгиланган бўлиб, у ерда реклама тарқатишдан тушган даромад олдин ҳам назарда тутилмаган.

Шу билан бирга, Солиқ кодекси 369-моддаси биринчи қисми 9-бандида жами даромадга киритилмайдиган даромадлар сирасига ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари киритилган.

Бироқ, ушбу модданинг биринчи қисми 9-бандида назарда тутилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларига ушбу даромадлар солиқ даврида 100 млн сўмдан ошган кундан эътиборан ушбу ЯТТ учун белгиланган тартибда солиқ солинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарори билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турларирўйхатида ҳозирда жумладан блогерлар шуғулланадиган қуйидаги фаолият турлари келитирилган:

– Матнни яратиш ва ишлов бериш;
– Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш;
– Ижтимоий тармоқлардаги фаолият.

Ушбу 3 турдаги фаолият бўйича ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахс сифатида 2024 йилда 30 минг нафар киши рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан йил давомида обороти 100 млн сўмдан ошганларининг даромиди 57,6 млрд сўмдан ошган ва шунча даромаддан белгиланган солиқни тўлаган.

Ушбу маълумотни янгилик сифатида етказиш, жамоатчиликни қонун лойиҳасининг бошқа эътиборга молик жиҳатларидан чалғитиши мумкин.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025-yil 1-iyundan boshlab O‘zbekiston fuqarolari Xitoyga vizasiz safar qilish imkoniyatiga ega.

O‘zaro Bitimga muvofiq, Tomonlar davlatlari fuqarolari ikki davlat hududlariga kirish, undan chiqish yoki tranzit qilish uchun har bir alohida bo‘lish muddati 30 kundan oshmaydigan muddatda va har qanday 180 kunlik davr ichida jami 90 kundan ortiq bo‘lmagan muddatda viza talablaridan ozod qilinadi.

Ko‘rsatilgan Bitim XXRning Gongkong va Makao maxsus maʼmuriy hududlariga tashrif buyurishga nisbatan amal qilmaydi.

Batafsil

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM