Parlamentdagi ko‘pchilik – “Taraqqiyot bloki”ni tuzish to‘g‘risida qaror qabul qildilar. Biz mazkur blokning tuzilishiga e’tiroz bildirmagan holda uning ustuvor vazifalari, shuningdek hukumat dasturi va faoliyatining ayrim yo‘nalishlariga qo‘shila olmaymiz, deydi XDP bayonotida.
Xususan:
– iqtisodiyotda davlat ishtiroki, strategik ahamiyatga ega kompaniyalar ustidan davlat nazoratini saqlab qolishga e’tiborning kamligi, ularni xususiylashtirish qonun darajasida taqiqlanmaganligi;
– raqobatbardosh va bozor mexanizmlari orqali boshqariladigan pensiya tizimiga o‘tish zaruriyatining mavjudligi;
– kommunal to‘lovlari (gaz, elektr va boshqalar) masalasida ijtimoiy himoyaga muhtoj aholini qo‘llab-quvvatlashning istiqbolga mo‘ljallangan aniq strategiyasi ishlab chiqilmaganligi;
– ulushdorlik asosida uy-joy qurish bo‘yicha fuqarolar ulushlarini himoya qilish va kafolatlash tizimining hanuzga qadar yaratilmaganligi;
– aholining daromadiga qarab tabaqalashtirilgan soliq tizimi joriy etilmaganligi (ko‘p mablag‘ topgan, ko‘p to‘lashi lozim tamoyilini qo‘llash lozim), shu jumladan qimmatbaho mol-mulk uchun soliqning (hashamat solig‘i) joriy etilmaganligi;
– farmatsevtika sohasida davlat nazorati sustligi, mahalliy va xorijiy dori vositalari uchun eng yuqori cheklangan narxlar belgilanmaganligi, shu jumladan dori vositalarining reklamasi taqiqlanmaganligi kabi bir qator masalalar partiyamiz elektorati manfaatlariga zid deb xisoblaymiz.
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Парламентда нималар бўлаяпти?
Йиллар давомида ўзаро босиқлик, сиёсий маданиятга асосланиб фаолият юритиб келган Қонунчилик палатасида ниҳоят жиддий ўзгариш бўладигандай. Халқ демократик партияси фракцияси — эндиликда ўзини расман мухолиф фракция деб эълон қилди.
Шу пайтгача парламент фаолияти гўё жуда сокин эди: “Ким овоз беради? Ҳамма. Қабул қилинди. Кейингиси”. 2024 йилги сайловлардан кейин қандайдир ўзгаришлар сезилди. Бугунги парламентда овоз ва фикр пайдо бўлаётгандай. Фикрлар хилма-хиллашаётгандай. Кўряпмиз, фракцияларда тортишувлар бўляпти. Тўғриси, бу баҳсларга ўзимам унча ишонмайроқ тургандим. Лекин вазият жиддийлашаётганга ўхшайди.
Бир тарафдан партиялар бирлашиб, “Тараққиёт блокини” тузяпти. Бугун эса ХДП “Биз мухолиф фракциямиз!” деб жавоб юриши қилди гўё.
Фикримизча, тўғри қадам бўлган, қачондир албатта бўлиши керак эди.
Аммо, масала шундаки, мухолифат бўлиш — бу гап билан эмас, амал билан бўлади. Фракция ўзини намоён қилса: қонунларни сўроққа тутса, ўз электорати номидан минбарда гапирса, танқид қилса — ўшанда мухолифатдир.
Агар эртага яна “ҳамма овоз берди, қабул қилинди” деб янграйдиган бўлса, бу шунчаки қоғоздаги мухолифатчилик бўлиб қолиши мумкин. Бу — масъулиятли позиция, унда сўз ва амал уйғун бўлиши шарт. Кўрамиз, ХДПчилар, кейинги қадамларингиз қандай бўларкан?...
Айтганча, ХДПнинг бу галги мухолифатчилик позицияси жиддий кўринмоқда. Чунки ХДП мухолифат сифатида бошқа фракцияларга қонунчиликда берилган ҳуқуқлардан ташқари қўшимча равишда 6 та кенгроқ ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлмоқда. “Ҳукумат соати”да вазирлар ХДП кўтарган масалаларга жавоб излаб роса терлашса керак.

Хоразмда 12-16 май кунлари Республика ишчи гуруҳи сайёр қабуллари ўтказилиши кутилмоқда.
Қабулларда ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари қатнашса яхши бўларди, ўринбосарлардан фойда йўқ.
@generalissimo_marshal
Қабулларда ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари қатнашса яхши бўларди, ўринбосарлардан фойда йўқ.
@generalissimo_marshal
Парламентда нималар бўлмоқда😳 ?
Сиз ҳам бугунги ОМҚП ялпи мажлисига эътибор бердингизми: 45-46 талаб қарши овозлар. Олдинлари камида 99 фоиз ҳа деб жавоб бериб, қонунни ўтказворишарди.
Очиғи, мен тушуна олмаяпман, ростан ҳам улар уйғондими?
@generalissimo_marshal
Сиз ҳам бугунги ОМҚП ялпи мажлисига эътибор бердингизми: 45-46 талаб қарши овозлар. Олдинлари камида 99 фоиз ҳа деб жавоб бериб, қонунни ўтказворишарди.
Очиғи, мен тушуна олмаяпман, ростан ҳам улар уйғондими?
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ РАСМИЙ АХБОРОТИ
Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Ахмадович жорий йилнинг 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинди.
А.Турсуновнинг таъсислигидаги ахборот платформалари орқали ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларда, тегишли экспертиза хулосаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборот мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244 прим 3-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сиртқи ёпилиши қанча ишчи ўрни қисқаришига олиб келади?
Биласиз, жорий йилдан барча йўналишлар бўйича ҳам давлат, ҳам нодавлат олийгоҳларда сиртқи таълим шаклида ўқитиш тўхтатилмоқда.
Мен ўртача ҳисобда бу қанча иш ўрни йўқолишига сабаб бўлади деган саволга жавоб қидириб кўрдим.
Давлат ОТМларида 348548 нафар, хусусий ОТМларда 361461 нафар, хорижий ОТМ филиалларида 4036 нафар талаба сиртқи таълим шаклида таҳсил олмоқда.
Умумий ҳисобда 348548+361461+4036=714 045 нафар талаба сиртқи таълимда таҳсил олмоқда. Агар ВМ 80-қарори талаблари бўйича оладиган бўлсак, бакалаврда ҳар 16 талабага бир нафар педагог ўқитувчи тўғри келиши керак.
Ҳа, энди қарор билан ҳаёт бошқа-бошқа деймиз, майли борсин ана, ҳар 100 талабага бир педагог тўғри келсин дейлик. Шунда 714045/100=7 140,45 нафар фақат педагог ўқитувчиларнинг иш ўрни қисқарар экан.
Бундан ташқари бунча талабага хизмат кўрсатувчи ходимлар, фаррош, қоровулдан тортиб, кутубхоначи, тюторлар, кординаторларгача қўшадиган бўлсак, биргина ўйламаган қабул қилинган қарор билан ўрта ҳисобда 15 000 дан ортиқ ишчи ўрни қисқариб кетар экан.
Ўзи иккита ишчи ўрни яратиш катта жасорат бўлиб турган замонда буниси қандай бўлди?
Тадбиркор ва адвокат Бектош Хатамов

Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ҳукми билан Р.Ахматовнинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари, 171-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этиш йўли билан оқланган.
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
▫️Президент фармонига кўра:
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура мутахассисликлари ва қайта тайёрлаш дастурига ўқишга қабул қилинган давлат органи ёки ташкилоти (устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банклар ва давлат корхоналари) ходимининг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади.
Магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари давомийлиги ва тўлов-контракт суммаларини белгилашда Академияга мустақиллик берилади.
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Барча мурожаатлар Республика ишчи гуруҳи назоратида
Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги ўттизга яқин вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳлари ўз фаолиятларини Қорақалпоғистон, Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида давом эттиришди.
Ушбу мақсадда ўтган бир ҳафта давомида жами 240 дан зиёд оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди. Уларда 3 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1,2 мингдан зиёди жойида ижобий ҳал этилди.
Ўрганиш учун вақт ва катта маблағ талаб этадиган мурожаатлар Республика ишчи гуруҳи назоратига олиниб, уларга ечим топиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилди.
Очиқ мулоқотлар давомида фуқаролардан асосан жойларда коммунал ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлик, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш соҳалари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар тегишли соҳа масъуллари томонидан ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.