GENERALISSIMUS
92K subscribers
4.85K photos
1.58K videos
654 files
4.18K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
"Бошлиқдан бошим балога қолиб кетмасин жон ука тушундинга, кимгадир тағин тутиб бермагин хаммамизни",- деб илтимос қилган Янги Наманган тумани ИИБ профилактика инспекторини 1000 доллар билан тутиб беришди.

Ва у 5 йилга қамалди.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7518793.pdf
1.3 MB
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 12.05.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3242-1

@generalissimo_marshal
77.pdf
31.8 MB
Ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган муҳим_хужжат❗️

“Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони матни (ПФ-77-сон, 05.05.2025 й.)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолияти ҳақида батафсил.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
78.pdf
30.1 MB
Ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган муҳим_хужжат❗️

"Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент фармони (05.05.2025 й. ПФ-78-сон)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (ДСБА) ҳақида батафсил.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Интернетда фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш вақти келди

Интернет ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди — танишимизга пул ўтказсак ҳам, ишимизга доир маълумот қидирамизми, болаларимиз мультфильм кўрса ҳам, ҳаммаси онлайн. Аммо бизни, фарзандларимиз ёки ота-оналаримизни спам, фирибгарлик, ёлғон маълумотлардан ким ҳимоя қилади деган қийин савол бор.

Шунинг учун ҳам “Онлайн платформалар ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” янги қонун лойиҳаси тайёрланди. Бу – Ўзбекистонда интернетдаги тартиб ва адолатни таъминлаш учун қўйилган муҳим қадам.

🔍 Янги қонун нима беради?

✔️ Онлайн платформадаги фойдаланувчи, контент, модератор, инфлюенсер, спам ресурс, фишинг ресурс каби тушунчалар аниқ таърифланади.

✔️ Платформа эгалари ва блогерлар — масъулиятли иштирокчи сифатида қонун олдида жавоб беради.

✔️ Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари, хавфсизлик ва ахборот олиш ҳуқуқи қонун билан ҳимоя қилинади.

✔️ Спам ва фишинг каби фирибгарлик усулларига қонуний қарши чоралар белгиланади.

✔️ “Катта аудиторияси бор блогер” — яъни инфлюенсер учун ҳам алоҳида талаб ва масъулиятлар жорий этилади.

🎯 Бу қонун:

Одамларни интернетда ўзини эркин ва хавфсиз ҳис қилишини таъминлайди

Контент сифатини оширади ва ёлғон ахборотни камайтиради

Болалар, ёшлар ва кексаларни рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилади.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Тўхта Зикирович Қурбонов Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Т.Қурбонов 1965 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. У дастлаб прокуратура органларида иш фаолиятини 1991 йил Сурхондарё вилояти Узун тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида бошлаб, турли лавозимларда давом эттирган. Хусусан, 1999-2007 йиллар давомида Қизириқ, Жарқўрғон ҳамда Термиз шаҳар прокурори ва сўнгра вилоят прокуратураси органларининг турли лавозимларида ишлаган. Мазкур тайинловга қадар, Т.Қурбонов Сурхондарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Худди шунингдек, Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан адлия кичик маслаҳатчиси Азамат Пайзилович Халмуратов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. А.Халмуратов 1980 йил Термиз туманида туғилган. У иш фаолиятини 1997 йилда Сурхондарё вилоят прокуратураси нозири бўлиб бошлаган ва вилоят прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган. Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими суриштирувчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттириб, 2020-2021 йилларда Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи, 2024 йилга қадар Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Мазкур тайинловга қадар, А.Халмуратов Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳ: Бюронинг Хоразм вилоят бошқармаси собиқ бошлиғи Жуманазар Жуманиёзов бошқа ишга ўтганлиги маълум қилинади.

@generalissimo_marshal
ДСБА битирувчиларининг карьеравий ўсиши жараёнлари мониторинг қилинади❗️

Президент фармонига кўра:

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида давлат буюртмаси бўйича таълим олган магистратура битирувчилари Президент Администрацияси томонидан лавозимларга тақсимланади.

ДХРА (АРГОС) томонидан давлат буюртмаси бўйича таълим олган магистратура битирувчиларининг карьеравий ўсиши жараёнлари мониторинг қилиб борилади. Бунда:

магистратурада ўқиш якунлари бўйича якуний ўзлаштириш кўрсаткичи 85 фоиздан юқори бўлган тингловчилар, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимига нисбатан юқори лавозимга тайинланади.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Обрўли таълим муассасаларининг битирувчилари карьеравий ўсиши жараёнлари мониторинг қилинади, деса роса кулгим келади.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарорига кўра, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти қайта тайёрлаш ўқув курслари битирувчилари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари тизимларидаги раҳбар кадрлар захирасига киритилади ҳамда Институт ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан уларнинг лавозими ошиши мониторинги юритилади.

Бироқ,
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти битирувчилари раҳбар кадрлар захирасига киритилганию, лавозими ошиши мониторинг қилинишига ким ишонади?

Битирувчилар бунга не дейди? Нима бўлса ҳам, ДСБА битирувчилари мониторинги ҳам шундай бўлмасинда...

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олтинсой туманида гўзаллик салонини абонент ҳисоб рақами очмасдан электр тармоғига улаб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ўринбосари ушланди!

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинсой тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Энергосавдо” филиалининг Олтинсой тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Б. “Б.” МФЙ ҳудудидаги гўзаллик салони ишчиси Б.Д.дан сарфланадиган электр энергияси учун электрон абонент ҳисоб рақамини очмасдан, тармоққа тўғридан-тўғри улаб бериши ҳамда келгусида ЭТК ходимлари томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида чора кўрилмаслигини ваъда қилиб, эвазига 7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@generalissimo_marshal
O‘zbekiston Xalq demokratik partiyasi fraksiyasi o'zini parlamentdagi muxolifat deb e'lon qildi‼️

Parlamentdagi ko‘pchilik – “Taraqqiyot bloki”ni tuzish to‘g‘risida qaror qabul qildilar. Biz mazkur blokning tuzilishiga e’tiroz bildirmagan holda uning ustuvor vazifalari, shuningdek hukumat dasturi va faoliyatining ayrim yo‘nalishlariga qo‘shila olmaymiz, deydi XDP bayonotida.

Xususan:

– iqtisodiyotda davlat ishtiroki, strategik ahamiyatga ega kompaniyalar ustidan davlat nazoratini saqlab qolishga e’tiborning kamligi, ularni xususiylashtirish qonun darajasida taqiqlanmaganligi;

– raqobatbardosh va bozor mexanizmlari orqali boshqariladigan pensiya tizimiga o‘tish zaruriyatining mavjudligi;

kommunal to‘lovlari (gaz, elektr va boshqalar) masalasida ijtimoiy himoyaga muhtoj aholini qo‘llab-quvvatlashning istiqbolga mo‘ljallangan aniq strategiyasi ishlab chiqilmaganligi;

– ulushdorlik asosida uy-joy qurish bo‘yicha fuqarolar ulushlarini himoya qilish va kafolatlash tizimining hanuzga qadar yaratilmaganligi;

– aholining daromadiga qarab tabaqalashtirilgan soliq tizimi joriy etilmaganligi (ko‘p mablag‘ topgan, ko‘p to‘lashi lozim tamoyilini qo‘llash lozim), shu jumladan qimmatbaho mol-mulk uchun soliqning (hashamat solig‘i) joriy etilmaganligi;

farmatsevtika sohasida davlat nazorati sustligi, mahalliy va xorijiy dori vositalari uchun eng yuqori cheklangan narxlar belgilanmaganligi, shu jumladan dori vositalarining reklamasi taqiqlanmaganligi kabi bir qator masalalar partiyamiz elektorati manfaatlariga zid deb xisoblaymiz.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Парламентда нималар бўлаяпти?

Йиллар давомида ўзаро босиқлик, сиёсий маданиятга асосланиб фаолият юритиб келган Қонунчилик палатасида ниҳоят жиддий ўзгариш бўладигандай. Халқ демократик партияси фракцияси — эндиликда ўзини расман мухолиф фракция деб эълон қилди.

Шу пайтгача парламент фаолияти гўё жуда сокин эди: “Ким овоз беради? Ҳамма. Қабул қилинди. Кейингиси”. 2024 йилги сайловлардан кейин қандайдир ўзгаришлар сезилди. Бугунги парламентда овоз ва фикр пайдо бўлаётгандай. Фикрлар хилма-хиллашаётгандай. Кўряпмиз, фракцияларда тортишувлар бўляпти. Тўғриси, бу баҳсларга ўзимам унча ишонмайроқ тургандим. Лекин вазият жиддийлашаётганга ўхшайди.

Бир тарафдан партиялар бирлашиб, “Тараққиёт блокини” тузяпти. Бугун эса ХДП “Биз мухолиф фракциямиз!” деб жавоб юриши қилди гўё.

Фикримизча, тўғри қадам бўлган, қачондир албатта бўлиши керак эди.

Аммо, масала шундаки, мухолифат бўлиш — бу гап билан эмас, амал билан бўлади. Фракция ўзини намоён қилса: қонунларни сўроққа тутса, ўз электорати номидан минбарда гапирса, танқид қилса — ўшанда мухолифатдир.

Агар эртага яна “ҳамма овоз берди, қабул қилинди” деб янграйдиган бўлса, бу шунчаки қоғоздаги мухолифатчилик бўлиб қолиши мумкин. Бу — масъулиятли позиция, унда сўз ва амал уйғун бўлиши шарт. Кўрамиз, ХДПчилар, кейинги қадамларингиз қандай бўларкан?...

Айтганча, ХДПнинг бу галги мухолифатчилик позицияси жиддий кўринмоқда. Чунки ХДП мухолифат сифатида бошқа фракцияларга қонунчиликда берилган ҳуқуқлардан ташқари қўшимча равишда 6 та кенгроқ ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлмоқда. “Ҳукумат соати”да вазирлар ХДП кўтарган масалаларга жавоб излаб роса терлашса керак.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда 12-16 май кунлари Республика ишчи гуруҳи сайёр қабуллари ўтказилиши кутилмоқда.

Қабулларда ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари қатнашса яхши бўларди, ўринбосарлардан фойда йўқ.

@generalissimo_marshal
Парламентда нималар бўлмоқда😳?

Сиз ҳам бугунги ОМҚП ялпи мажлисига эътибор бердингизми: 45-46 талаб қарши овозлар. Олдинлари камида 99 фоиз ҳа деб жавоб бериб, қонунни ўтказворишарди.

Очиғи, мен тушуна олмаяпман, ростан ҳам улар уйғондими?

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ РАСМИЙ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Ахмадович жорий йилнинг 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинди.

А.Турсуновнинг таъсислигидаги ахборот платформалари орқали ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларда, тегишли экспертиза хулосаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборот мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244 прим 3-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@generalissimo_marshal
Сиртқи ёпилиши қанча ишчи ўрни қисқаришига олиб келади?

Биласиз, жорий йилдан барча йўналишлар бўйича ҳам давлат, ҳам нодавлат олийгоҳларда сиртқи таълим шаклида ўқитиш тўхтатилмоқда.

Мен ўртача ҳисобда бу қанча иш ўрни йўқолишига сабаб бўлади деган саволга жавоб қидириб кўрдим.

Давлат ОТМларида 348548 нафар, хусусий ОТМларда 361461 нафар, хорижий ОТМ филиалларида 4036 нафар талаба сиртқи таълим шаклида таҳсил олмоқда.

Умумий ҳисобда 348548+361461+4036=714 045 нафар талаба сиртқи таълимда таҳсил олмоқда. Агар ВМ 80-қарори талаблари бўйича оладиган бўлсак, бакалаврда ҳар 16 талабага бир нафар педагог ўқитувчи тўғри келиши керак.

Ҳа, энди қарор билан ҳаёт бошқа-бошқа деймиз, майли борсин ана, ҳар 100 талабага бир педагог тўғри келсин дейлик. Шунда 714045/100=7 140,45 нафар фақат педагог ўқитувчиларнинг иш ўрни қисқарар экан.

Бундан ташқари бунча талабага хизмат кўрсатувчи ходимлар, фаррош, қоровулдан тортиб, кутубхоначи, тюторлар, кординаторларгача қўшадиган бўлсак, биргина ўйламаган қабул қилинган қарор билан ўрта ҳисобда 15 000 дан ортиқ ишчи ўрни қисқариб кетар экан.

Ўзи иккита ишчи ўрни яратиш катта жасорат бўлиб турган замонда буниси қандай бўлди?

Тадбиркор ва адвокат Бектош Хатамов

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / “Муборактумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Руслан Ахматов оқланди

Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ҳукми билан Р.Ахматовнинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари, 171-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этиш йўли билан оқланган.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига ўқишга кирган тингловчиларнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади❗️

▫️Президент фармонига кўра:

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура мутахассисликлари ва қайта тайёрлаш дастурига ўқишга қабул қилинган давлат органи ёки ташкилоти (устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банклар ва давлат корхоналари) ходимининг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади.

Магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари давомийлиги ва тўлов-контракт суммаларини белгилашда Академияга мустақиллик берилади.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM