GENERALISSIMUS
91.4K subscribers
4.7K photos
1.53K videos
636 files
4.1K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
7516943.pdf
1.6 MB
Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

@generalissimo_marshal
7516936.pdf
12.8 MB
Спорт турлари бўйича 2025-2028 йиллар учун Ягона спорт таснифи тасдиқланди.

@generalissimo_marshal
Расмий муносабат

Жорий йилнинг 9 май куни ижтимоий тармоқларда блогер Улуғбек Ашур томонидан Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмоновга нисбатан оғир ва асоссиз айбловлар келтирилган пост жойлаштирилди. Унда блогер “Андижонлик фуқаро маълумот беришича” деган сўзлар билан, гўёки вилоят ҳокими вояга етмаган шахсга нисбатан жиноий ҳаракат содир этгани ҳақида айтиб ўтган.

Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу маълумотларни кескин рад этади. “
Фуқаро маълумотига” асосланган, ҳеч қандай далилга эга бўлмаган бундай постлар шахс шаъни, қадр-қиммати ва нуфузига очиқдан-очиқ тажовуздир.

Ижтимоий тармоқлардаги туҳмат ва ҳақоратларга асос бўлаётган манбалар шубҳали ва ноқонуний бўлиб, бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

Айни пайтда, Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ушбу асоссиз
маълумотларни тарқатганлар ва жамоатчилик онгида нотўғри фикр уйғотишга уринган шахслар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди. Қонунга мувофиқ равишда уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади.

Жамоатчиликдан фақат расмий ва ишончли манбаларга таянишни, иғвогарона маълумотларга учмасликни сўраймиз.

Андижон вилояти ҳокимлиги

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Чилонзор тумани Электр тармоқлар корхонаси 2 нафар ходими 10 минг АҚШ доллар пора олган вақтда ушланди - IIBB

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
350 минг = ОМҚ

Самарқандда таксистга 350 минг сўм бермаслик учун арқон ва пичоқ билан қўрқитиб, телефонини олиб қўйган 2 нафар ёш босқинчи 4-5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Зўрлик, куч ишлатиш, камситиш, ўзбошимчалик оғир оқибатларни келтириб чиқаради.

@generalissimo_marshal
Бугун, 11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди.

Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф сўзга чиқдилар.

Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида қатнашчилар эътиборини мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида бизнес муҳитини яхшилаш, хорижий сармоядорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараларига қаратиб, қуйидагиларга алоҳида тўхтатилиб ўтди.

Батафсил

@generalissimo_marshal
«Барса» 7 та гол урилган класикода ғалаба қозониб, амалда чемпионлик масаласини ҳал қилди

Каталонияликлар мавсум давомидаги тўртинчи класикода ҳам устун келди.

@generalissimo_marshal
Бугун ва келажак ҳақида ўйлар

Шу ой йўлда кўп бўлдим, Сиз билан ўз ҳулосаларим билан бўлишмоқчиман: учоқларда, аэропортларда, автотрассалардаги фуқароларимизнинг маданият даражаси пасаяпти, одамларимизнинг кўпи одоб қоидаларини унутишган кўринишади, ўзаро ҳурмат йўқ, асаблар таранг, қўполлик одатий ҳолатга айланиб бораётир.

Сўкиниш, ҳақорат ва дағдаға қилиш, ҳатто уриш, жисмоний куч ишлатиш ҳоллари кўпайган. Кира қилаёткан ҳайдовчилар аксарияти катта тезликда аҳоли яшайдигон жойларда ҳам бемалол телефон ўйнаб кетаётканларини гувоҳи бўлдим. Саёҳатим давомида М 39 трассасида тирбандликлар кўпайибди автоҳалокатларни 4 тасини кўрдим 5 соат лик йўлда, тезкор пуллик янги йўллар қуриш вақти аллақачон келди, ҳозиргача собиқ СССРдан қолган, пойтаҳтдан энг чекка ҳудудга боргунча ички тор аҳоли зич йўллардан фойланяпмиз.

Одамлар билан суҳбатлашсангиз таълим, ҳаёт мақсади, яшаш фалсафасидан савол берсангиз жим туришади, жавоб йўқ. Тарихдан саволлар берсангиз стереотип жавоблар… Ҳамма гўёки фақат моддиятга берилиб кеткан, маиший масалалар устувор, Интернетдаги виртуал ҳаёт чин турмуш билан аралашиб кеткан. Биз эркин бўлаяпмиз, ўзгаряпмиз, тижорат ва катта бизнес қиляпмиз, бир сидра бойидик, аммо кўп соҳаларда ҳали янада кўп иш қилишимиз керак, ўз устимизда ишлаш, ривожланиш керак!

Ота-оналар алоҳида масала: манимча улар вазифаси Iphone обериш, мактабга мошинда ташлаб қўйиш, ўзга тилда улар билан гаплашиш ва “доставка” овқат билан боқишдан иборат бўлса керак деб юришибди, тарбия ва таълимни эса мактаб бериши керак шекилли..

Кун тартибида 50 млнлик Ўзбекистоннинг келажаги. Йилига 1 млн одам туғиляпти, хозирги Z авлод кучга кираяпти. Энди улар бизнинг келажагимиз, лекин тарбия ва одобни уларга бугун беришимиз керак! Зотан Дубайдаги ёшларимиз пичоқбозлик ва буқаликлари, Истамбул-Тошкент рейсидаги янги бойваччаларимизнинг шалақилиги бизни кўп ўйлантирмоғи керак!

Шерзодхон Қудратхўжа

@generalissimo_marshal
Qishloq xoʻjaligi vazirligiga koʻra, dunyodagi arzon goʻsht sotiladigan davlatlar qatoridamiz!

Shuningdek vazirlikka koʻra, ayni paytda yurtimizdagi bozorlarning arzonlashtirilgan rastalarida 1 kg mol va qo‘y go‘shti o‘rtacha 65-75 ming, savdo rastalarida 90-95 ming, savdo markazlarida esa 95-100 ming so‘mdan sotilmoqda.
 
Toshkent shahridagi arzonlashtirilgan rastalarda 65-75 ming so‘mlik go‘shtni xaridorlarning 15-18 foizini, 90-95 ming so‘mlik ro‘zg‘orbop go‘sht esa 82-85 foizini, 110-130 ming so‘mlik suyaksiz (lahm) go‘sht esa atigi 1-2 foizini tashkil etadi.

2024-yil oktabr oyidagi narxlar bilan solishtirilganda, bugungi kunda shrot narxi 3 ming so‘mdan 7 ming so‘mga, sheluxa 2 800 so‘mdan 4 ming so‘mga, omuxta yem 2 900 so‘mdan 3 700 so‘mga, bug‘doy 2 200 ming so‘mdan 3 500 ming so‘mga, makkajo‘xori silosi 500 so‘mdan 900-1 000 so‘mga, somon 15 ming so‘mdan 25 ming so‘mga, beda esa 25 ming so‘mdan 45 ming so‘mga oshgan.

Lekin, shrot, sheluxa, omuxta yem, bug‘doy, makkajo‘xori silosi, somon, beda narxi 2 baravar oshishiga vazirlikning aybi ham bor emasmi?

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда суд раиси 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олингани айтилмоқда‼️

Тошкентда Андижон вилоятининг бир ҳудудий суд раиси ХХХ 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олингани, у беш ой аввал 10 йиллик муддатга тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълумотларга кўра, ХХХ аввал бетон завод раҳбари бўлиб, темир-бетон ишлаб чиқарган. Унинг бизнесда иши юришмагач, суд тизимига ишга ўтгани айтилмоқда.

Олий суд ва СОКдан расмий баёнот кутиб қоламиз.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абдурауф Фитрат шундай деган эдилар:

Билим — ҳар қандай жамият тараққиётининг асосидир.”

Бугун Ўзбекистон ИИВ Академияси раҳбари Хатамов Рустам Абдуғаниевич билан учрашдим.

20 йил аввал мен шу даргоҳнинг “Тергов фаолияти” факультетини тугатганман.

Ўша пайтлар мен ва кўплаб тингловчилар учун мураккаб даврлар эди. Шунинг учун мен бир орзу билан яшаганман:

Академияда тартиб-интизом билан бир қаторда, билим ҳам устувор бўлса эди.”

Аммо у пайтларда билим олиш эмас, балки арча экиш, нарядлар ва айниқса Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ойлаб “мазза қилиб”, кунига 100 кило норма пахта териш биринчи ўринда турар эди.

Бугун эса Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган жиддий ислоҳотлар даври.

Бу ўзгаришларни амалга ошириш учун ўз касбини ҳурмат қиладиган раҳбарларни тайинлаш — ушбу ислоҳотларнинг асосий қисмларидан биридир.

Бугун айнан шундай раҳбар билан танишдим.

Чунки Рустам Абдуғаниевич Академия раҳбари бўлиб тайинланганидан сўнг, қуйидаги “ажойиб” усулларни бекор қилдилар:
• пахта терими;
• нарядда туриш;
• хўжалик ишларида фаол этиш;
• 10–15 километрлик югуришларни тингловчиларга жазо сифатида қўллаш;
• раҳбарларнинг кайфияти ёмон бўлганида тунда соат 03:00 да “тревога” эълон қилиб, талабаларни уйғотиб, уларни томоша қилиш;
• кунига 500 киши кириб-чиқадиган хожатхоналарни тозалаш учун старшинага ёқмай қолган битта мен каби курсантни тайинлаш;
• дам олиш кунлари эркинликка чиқиш учун ПОРА олиш.

Чунки Рустам Абдуғаниевич курсантларнинг интеллектуал ўсишини биринчи ўринга қўйган шахс.

Баъзан ўтмишга назар солиб, ўзимни шундай “ажойиб” усуллар устувор бўлган даргоҳда ўқиганим учун афсусланган пайтларим бўлган.

Лекин мен ўтмиш ва келажак билан эмас, балки бугунги кун билан яшайдиган инсонман.

Бугун эса, Академияда билим устувор.

Агар менда Ўзбекистонда қайтадан ўқиш имкони бўлганида, ҳеч иккиланмасдан яна шу Академияни танлаган бўлар эдим.

Фурсатдан фойдаланиб, Рустам Абдуғаниевичга муваффақият, куч-ғайрат ва танлаган билимга асосланган йўналишда бардавомлик тилайман.

Фикрларимни Нельсон Манделанинг сўзлари билан якунламоқчиман:

Энг кучли қурол — бу билим. У орқали сиз бутун дунёни ўзгартира оласиз.”

Отабек Маҳкамов

@generalissimo_marshal
СУД РАИСИ ПОРА ОЛГАНИ бўйича расмий ахборот

Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю. Э.ни Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш хулосаси билан Ю. Э.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Фақат қайд этиладики, ижтимоий тармоқларлардаги аксарият манбаларда тарқатилаётган шу мавзудаги хабарлар бўрттирилган бўлиб, барча ҳолатларга тергов йўли билан аниқлик киритилади.

Судьялар олий кенгаши

@generalissimo_marshal