GENERALISSIMUS
91.4K subscribers
4.7K photos
1.53K videos
636 files
4.1K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
❗️Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (296-сон, 06.05.2025 й.) билан “Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

📋Низом транспорт воситасини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидабузарликларни содир этиш ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш, жарима балларини ҳисоблаш, ҳисобланган жарима баллари бўйича мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

🔹Жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади.

📝Низомга кўра, жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликларни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади.

Жарима балларини ҳисоблаш даврида жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди.

✔️Жарима балларини ҳисоблаш тартиби:

▪️жарима баллари тизими "E-jarimaball" модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади;
▪️ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда "E-jarimaball" тизими орқали олишлари мумкин;
▪️ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар саккиз баллга тенг бўлганда "SMS" хабар юбориш йўли билан огоҳлантирилади ;
▪️суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.

📌 Мазкур қарор 2025 йил 1 июндан кучга киради.

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 115 ёшни қаршилаган отахоннинг истаги амалга ошди.

Бунақаси фақат киноларда бўларди.

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева: Болалар контенти учун янги авлод ижодкорларини тайёрлаш муҳим

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратишда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, халқимизнинг руҳи ва қадриятларини чуқур ҳис қиладиган мутахассисларни тарбиялаш - бу соҳа келажаги учун зарурий қадам.

Яқинда “Ренессанс” болалар оромгоҳида бўлиб ўтган ижодий учрашув ва маҳорат дарслари ёшлар билан тажрибали мутахассислар ўртасида фикр алмашиш, ғоя тақдим этиш ва илҳом олиш майдонига айланди.

Мутахассислар бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ёш авлодни эртага масъулиятли, билимдон ва ватанпарвар ижодкор сифатида шакллантиришда муҳим қадамлардан бири деб баҳоламоқда.

@generalissimo_marshal
Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади

Маданий мерос агентлиги томонидан тайёрланган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган Вазирлар Маҳкамасининг биносини Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар киритилиши кутилмоқда.

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида ички ишлар органлари терговчисини 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги пора эвазига оғдириб олмоқчи бўлган шахснинг қилмиши фош этилди.

@generalissimo_marshal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танқидга тоқатсизлик белгиси ёхуд жамоатчиликнинг кўзи қандай мойланмоқда?

Қишлоқ хўжалиги соҳасига ёпишган яна бир дард бор: ОАВда чиққан материалларга нисбатан ҳокимият ва бошқа идоралар томонидан кўр-кўрона муносабатлар эълон қилиб, муаммони ёпишга уриниш. Ана шундай ҳолатлардан бири бўкалик деҳқонлар дарди ва Тошкент вилоят ҳокимлиги уни қандай “ёпгани” мисолида таҳлил қилинди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@generalissimo_marshal
TAYINLOV

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori bilan, Ansabxon Akaidinovich Zakirov O‘zbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktorining birinchi o‘rinbosari lavozimiga tayinlandi.

Shuningdek, ushbu lavozimda ishlagan Abdurauf Abdurashidovich Abdukayumov Oʻzbekiston standartlar instituti direktori lavozimiga tayinlandi.

A.Zakirov tayinlovga qadar Agentlik huzuridagi "O‘zbekiston akkreditatsiya markazi" davlat muassasasi direktori lavozimida ishlagan.

@generalissimo_marshal
7516943.pdf
1.6 MB
Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

@generalissimo_marshal
7516936.pdf
12.8 MB
Спорт турлари бўйича 2025-2028 йиллар учун Ягона спорт таснифи тасдиқланди.

@generalissimo_marshal
Расмий муносабат

Жорий йилнинг 9 май куни ижтимоий тармоқларда блогер Улуғбек Ашур томонидан Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмоновга нисбатан оғир ва асоссиз айбловлар келтирилган пост жойлаштирилди. Унда блогер “Андижонлик фуқаро маълумот беришича” деган сўзлар билан, гўёки вилоят ҳокими вояга етмаган шахсга нисбатан жиноий ҳаракат содир этгани ҳақида айтиб ўтган.

Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу маълумотларни кескин рад этади. “
Фуқаро маълумотига” асосланган, ҳеч қандай далилга эга бўлмаган бундай постлар шахс шаъни, қадр-қиммати ва нуфузига очиқдан-очиқ тажовуздир.

Ижтимоий тармоқлардаги туҳмат ва ҳақоратларга асос бўлаётган манбалар шубҳали ва ноқонуний бўлиб, бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

Айни пайтда, Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ушбу асоссиз
маълумотларни тарқатганлар ва жамоатчилик онгида нотўғри фикр уйғотишга уринган шахслар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди. Қонунга мувофиқ равишда уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади.

Жамоатчиликдан фақат расмий ва ишончли манбаларга таянишни, иғвогарона маълумотларга учмасликни сўраймиз.

Андижон вилояти ҳокимлиги

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Чилонзор тумани Электр тармоқлар корхонаси 2 нафар ходими 10 минг АҚШ доллар пора олган вақтда ушланди - IIBB

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
350 минг = ОМҚ

Самарқандда таксистга 350 минг сўм бермаслик учун арқон ва пичоқ билан қўрқитиб, телефонини олиб қўйган 2 нафар ёш босқинчи 4-5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Зўрлик, куч ишлатиш, камситиш, ўзбошимчалик оғир оқибатларни келтириб чиқаради.

@generalissimo_marshal
Бугун, 11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди.

Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф сўзга чиқдилар.

Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида қатнашчилар эътиборини мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида бизнес муҳитини яхшилаш, хорижий сармоядорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараларига қаратиб, қуйидагиларга алоҳида тўхтатилиб ўтди.

Батафсил

@generalissimo_marshal