GENERALISSIMUS
91.3K subscribers
4.62K photos
1.51K videos
626 files
4.04K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
Улкан ваколатларга эга таълим бўйича янги ташкилот — Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилди.

Айтганча, бу ташкилот ҳам ПА ҳузурида бўлади.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7513052.pdf
5.3 MB
Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони матни, 05.05.2025 йилдаги ПФ-76-сон

@generalissimo_marshal
7511815.pdf
2 MB
Энергетика соҳасида янги "қирқ саккизинчи" ташкилот тузилди!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори матни, 02.05.2025 йилдаги 292-сон

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Алиментчи ота қарзини тўлаш учун "антиқа усул" қўллади!

Мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов туман бўлимига тангалар билан келган фуқаро, ушбу алимент пулларни шахсан собиқ турмуш ўртоғи қўлига топшириб, унинг вақти фақат танга санаш билан ўтишини билдирган.

Оилавий келишмовчиликлар туфайли ажрашган ота-оналарнинг баъзилари собиқ турмуш ўртоғига жаҳл қилиб фарзандлари таъминоти учун алимент тўлашга ўрнига турли баҳоналар ўйлаб топадилар. Бу эса, албатта, болаларнинг ҳуқуқларини поймол қилади. Аммо Шароф Рашидов туманида алиментдан қарздор бир отанинг миясига антиқа фикр келди.

Суднинг қарздор Л.М. дан бир нафар фарзандининг таъминоти учун ундирувчи О.Л. фойдасига алимент ундириш белгиланган ижро ҳужжати бюронинг Шароф Рашидов бўлими иш юритувига келиб тушган. Бироқ, у мажбуриятини бажармай, 4 миллион сўм қарздор бўлиб қолди.

Алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунган ота, фарзандининг таъминлаш бир вақтда собиқ турмуш ўртоғининг қийналишини астойдил хоҳлаган. Шу сабабли, у 4 миллион сўм қарзига мос равишда - 10, 50, 100, 500 сўмлик танга пулларни йиғиб, шахсан ундирувчи қўлига қарздорлик эвазига топширмоқчи бўлган.

Бироқ, давлат ижрочилари тангаларни банк ходимлари билан ҳисоб-китоб қилиб, қарздор ва давлат ижрочиси ҳамроҳлигида алимент олувчи онанинг банк пластик картасига банк орқали тушириб беришган.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сиртқи таълим ёпилиши бироз хато бўлибди. Йиллар ўтиб яна тикланади.

Маълумот учун, Таълим тўғрисидаги Қонуннинг 15-моддасида таълим шаклларидан бири сифатида сиртқи ҳамон турибди.

Шу сабабли, ҳали қонунга ўзгариш киритмасдан қабулни ёпиш бироз нотўғри бўлади.

Зеро, қонун фармондан устун.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ барчамизнинг омадимизни берсин!

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўндан ортиқ ташкилотларнинг йирик ҳажмдаги маълумотлари ички ишлар органларининг базаларига узатиб турилади.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️ПАРЛАМЕНТДАГИ МУХОЛИФАТНИНГ КАФОЛАТЛАНГАН ҲУҚУҚЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

🗞 Қонунчилик палатасининг мажлисида сиёсий плюрализмнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва сиёсий партияларнинг жамиятдаги ролини янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қандай ўзгаришлар назарда тутилмоқда?

🗯Эндиликда ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига қонун лойиҳаси нафақат биринчи ўқишда кўриб чиқилгунга қадар, балки иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунга қадар ҳам ўша масалага доир қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш ҳуқуқи берилмоқда.

🗯Шунингдек, лойиҳада ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига ҳар чоракда «ҳукумат соати» ва парламент сўрови доирасида масала киритиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда.

🗯Бундан ташқари, мазкур лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимлари ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси томонидан кафолатли эгалланиши белгиланган.

🗯Ушбу қонун лойиҳаси парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтириш орқали қонун ижодкорлиги ва парламент назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"АВТОУГОН" содир қилган 14 ёш болага 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди❗️

Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судида Жиноят кодексининг 267-моддасида (транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятни содир этган 14 ёшли вояга етмаган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, унга 2 йил синов муддати белгиланди.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан Навоий вилоятида ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот йиғилиши ўтказилди‼️

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган, намунали хизмат фаолияти учун аҳоли ҳамда сафдошлари томонидан алоҳида эътироф этилган ходимлар муносиб мукофотландилар.

Жумладан, Қизилтепа тумани ИИБ Тезкор қидирув хизмати тезкор вакили катта лейтенант Иномжон Нарзуллаев муддатидан олдин «капитан» махсус унвони билан, Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси капитан Бобур Раҳматов муддатидан олдин «майор» махсус унвони билан тақдирландилар.

Шунингдек, вилоят Эксперт-криминалистика бўлимининг уч нафар эксперт криминалистлари ҳамда Зарафшон шаҳар ИИБнинг тўрт нафар раҳбар ходимлари «пул мукофоти» билан рағбатлантирилдилар.

Комплекс инспекторлик текшируви натижаларига кўра, хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган бир гуруҳ раҳбарларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.

▶️ Батафсил

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз қийналяпмиз!

Юлдуз Усмонова интеллектуал мулкка оид қонунчилик яхши ишлаши оқибатида ашулачилар қийналаётганини таъкидлаб, Президент ва Бош вазирга мурожаат қилибди.

@generalissimo_marshal