GENERALISSIMUS
91.3K subscribers
4.62K photos
1.51K videos
626 files
4.04K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
👍 Наманганлик тадбиркорнинг 770 млн сўмлик электр энергияси қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди

Наманган вилоятида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор электр энергияси ҳисобидаги муаммони ҳал қилишда ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Наманган бўлими Уйчи туман бўлинмаси тадбиркорга электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик бўйича далолатнома тузиб, 1,2 млрд сўмлик қарздорлик ҳисоблаган.

Мурожаат ўрганилиши давомида тадбиркорга қарздорликни ҳисоблашда бир қатор хатоликлар аниқланди. Шундан сўнг ваколатли ташкилотлар ва электр таъминоти корхонаси томонидан қарздорликни қайта ҳисоблаш жараёни назоратга олинди. Натижада тадбиркорнинг ҳақиқий қарздорлиги 422,5 млн сўм эканлиги аниқланиб, 770 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилди.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#оқлов

АСОССИЗ АЙБЛОВ СУДДА РАД ЭТИЛДИ, ШАХС ОҚЛАНДИ

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида такси ҳайдовчиси гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи кимсаларга дуч келиб қолгани, ўтказилган “Назорат остида олиш” тезкор тадбирида уларнинг жиноий шеригига айланиб, биринчи босқич судининг ҳукми билан ўн ярим йилга судлангани, фақат вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ажрими билан оқлангани ҳақидаги хабарлар тарқалганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.

👉 Батафсил

@generalissimo_marshal
ДБА ректори АДХАМ ШАРИПОВИЧ БЕКМУРОДОВ пенсияга кузатилди!

АДХАМ ШАРИПОВИЧ Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетларида, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Банк молия академияси ректори сифатида иш олиб борган.

Адхам Бекмуродов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари сифатида ривожланган давлатлар вакиллари билан музокаралар олиб бориб, моҳир дипломат сифатида халқаро майдонда юртимиз манфаатларини ҳимоя қилган.

Тантанали маросимда Академия жамоаси номидан А.Бекмуродовга тўн кийдирилди, самимий миннатдорлик сўзлари айтилди ва Академиядаги фаолиятини муносиб якунлаётган устоз — раҳбарга тинч ва фаровон ҳаёт, соғлик-саломатлик, оилавий барака тилаб, ҳурмат-эҳтиром қўрсатилди.

@generalissimo_marshal
Косон тумани прокуратураси катта терговчиси 1500 доллар пул олганликда айбдор деб топилиб, 3 йил 1 ой муддатга қамалди‼️

Терговда ва судда катта терговчи жиноят ишидан ХХХнинг қисми тугатиб бериш эвазига 1500 АҚШ долларни олиб келишни айтмаганини, тадбир ўтказилган куни ХХХни шу мақсадда 1500 АҚШ доллари олиб келганлигидан хабари бўлмаганини, пулларни хизмат хонасидаги столнинг устида турган блокнот ичига қўйиши ҳақида айтмаганини, шу сабабли бундан унинг умуман хабари бўлмаганини, у ҳеч қандай жиноят содир этмаганини баён қилиб, суддан ўзига нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.

Суд ҳукмида жабрланувчининг кўрсатмасидан бошқа терговчи пул сўраганлигини тасдиқловчи бирор-бир далил борлиги ҳақида ёзилмаган.

ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама- қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Метан заправка"ларни ташкил этиш тартиби ва талаблари қандай? (+видео)

Ўзбекистонда метан газ қуйиш шохобчаларини (АГТКШ) ташкил этиш тартиби қатъий меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. "Давлат экологик экспертизаси маркази" давлат муассасасининг Тошкент вилояти филиали бош эксперти Зуҳриддин Исмоилов шу юзасидан маълумот берди.

📽 https://youtu.be/k5Nsr7nLyJo

Батафсил

@generalissimo_marshal
7511145.pdf
2.3 MB
Прокуратурага яна штат ажратилди‼️

Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори матни, 30.04.2025 йилдаги ПҚ-153-сон.

Қизиқ жойи, қарор матни 6 кундан кейин эълон қилинмоқда ва lex.uz га кечикиб жойланмоқда.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7511360.pdf
10.1 MB
Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори матни, 30.04.2025 йилдаги ПҚ-155-сон.

Қизиқ жойи, қарор матни 6 кундан кейин эълон қилинмоқда ва lex.uz га кечикиб жойланмоқда.

@generalissimo_marshal
Шуҳрат Қурбонов норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кечикиб эълон қилиш ва расмий манба — lex.uz га кейинроқ жойлашга оид жиддий муаммони кўтармоқда.

Мутахассиснинг эътирози ўринли, шу сабабли бундай камчиликларга чек қўйиш керак.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Улкан ваколатларга эга таълим бўйича янги ташкилот — Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилди.

Айтганча, бу ташкилот ҳам ПА ҳузурида бўлади.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7513052.pdf
5.3 MB
Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони матни, 05.05.2025 йилдаги ПФ-76-сон

@generalissimo_marshal
7511815.pdf
2 MB
Энергетика соҳасида янги "қирқ саккизинчи" ташкилот тузилди!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори матни, 02.05.2025 йилдаги 292-сон

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Алиментчи ота қарзини тўлаш учун "антиқа усул" қўллади!

Мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов туман бўлимига тангалар билан келган фуқаро, ушбу алимент пулларни шахсан собиқ турмуш ўртоғи қўлига топшириб, унинг вақти фақат танга санаш билан ўтишини билдирган.

Оилавий келишмовчиликлар туфайли ажрашган ота-оналарнинг баъзилари собиқ турмуш ўртоғига жаҳл қилиб фарзандлари таъминоти учун алимент тўлашга ўрнига турли баҳоналар ўйлаб топадилар. Бу эса, албатта, болаларнинг ҳуқуқларини поймол қилади. Аммо Шароф Рашидов туманида алиментдан қарздор бир отанинг миясига антиқа фикр келди.

Суднинг қарздор Л.М. дан бир нафар фарзандининг таъминоти учун ундирувчи О.Л. фойдасига алимент ундириш белгиланган ижро ҳужжати бюронинг Шароф Рашидов бўлими иш юритувига келиб тушган. Бироқ, у мажбуриятини бажармай, 4 миллион сўм қарздор бўлиб қолди.

Алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунган ота, фарзандининг таъминлаш бир вақтда собиқ турмуш ўртоғининг қийналишини астойдил хоҳлаган. Шу сабабли, у 4 миллион сўм қарзига мос равишда - 10, 50, 100, 500 сўмлик танга пулларни йиғиб, шахсан ундирувчи қўлига қарздорлик эвазига топширмоқчи бўлган.

Бироқ, давлат ижрочилари тангаларни банк ходимлари билан ҳисоб-китоб қилиб, қарздор ва давлат ижрочиси ҳамроҳлигида алимент олувчи онанинг банк пластик картасига банк орқали тушириб беришган.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сиртқи таълим ёпилиши бироз хато бўлибди. Йиллар ўтиб яна тикланади.

Маълумот учун, Таълим тўғрисидаги Қонуннинг 15-моддасида таълим шаклларидан бири сифатида сиртқи ҳамон турибди.

Шу сабабли, ҳали қонунга ўзгариш киритмасдан қабулни ёпиш бироз нотўғри бўлади.

Зеро, қонун фармондан устун.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ барчамизнинг омадимизни берсин!

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўндан ортиқ ташкилотларнинг йирик ҳажмдаги маълумотлари ички ишлар органларининг базаларига узатиб турилади.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️ПАРЛАМЕНТДАГИ МУХОЛИФАТНИНГ КАФОЛАТЛАНГАН ҲУҚУҚЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

🗞 Қонунчилик палатасининг мажлисида сиёсий плюрализмнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва сиёсий партияларнинг жамиятдаги ролини янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қандай ўзгаришлар назарда тутилмоқда?

🗯Эндиликда ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига қонун лойиҳаси нафақат биринчи ўқишда кўриб чиқилгунга қадар, балки иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунга қадар ҳам ўша масалага доир қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш ҳуқуқи берилмоқда.

🗯Шунингдек, лойиҳада ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига ҳар чоракда «ҳукумат соати» ва парламент сўрови доирасида масала киритиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда.

🗯Бундан ташқари, мазкур лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимлари ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси томонидан кафолатли эгалланиши белгиланган.

🗯Ушбу қонун лойиҳаси парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтириш орқали қонун ижодкорлиги ва парламент назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM