GENERALISSIMUS
89.6K subscribers
4.49K photos
1.47K videos
608 files
3.95K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг тавсиясига асосан Фарғона вилоятидаги бир қатор давлат идоралари ва ташкилотлар масъуллари жазоланди‼️

Унга кўра, Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Агробанк вилоят филиали коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари, Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашма бошлиғи, Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Учкўприк туман кадастр агентлиги бошлиғи, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ Қўриқлаш бўлими бошлиғи, Қува тумани ИИБ профилактика катта инспекторига нисбатан ҳайфсан интизомий жазосини қўллаш таклиф қилинди.

* * *

“Фарғонасувқурилиш-инвест” давлат муассасаси раҳбари, Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси комплаенс-назорат хизмати раҳбари, “Агробанк” Бағдод филиали бошқарувчиси ўринбосарини лавозимдан бир поғона пасайтириш таклиф қилинди.

* * *

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази Фарғона филиали директорини, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази Фарғона филиали бош ҳисобчисини, Фарғона шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғини, Қўқон шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғини, Марғилон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғини, АТ ”Халқ банки” Қўқон банк хизматлари раҳбарини лавозимидан озод қилиш таклиф қилинди.

@generalissimo_marshal
🤩Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баробар ошди —яшамайлик эканда

Бугундан бошлаб, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобилларни олиб киришда 45 млн сўм утилизация йиғими ундирилмоқда. Бу пуллар қаерга ишлатилиши бўйича март ойи охиригача ишлаб чиқилиши керак бўлган тартибдан ҳозирча дарак йўқ.

Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун йиғим миқдори 210 БҲМ ёки 78,75 млн сўмни ташкил этади — бу тахминан 6058 доллар дегани.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7504760.pdf
876.1 KB
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди!

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи, 01.05.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2431-3

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Солиқ қўмитасининг расмий сайтида кўрсатилган ишонч телефони умуман ишламаяпти—солиқ тўловчилар дардини ким эшитади?

Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталига юборилган мурожаатларига қонунда белгиланган муддатларда ҳам жавоб берилмаяпти, берилган жавоб хати эса "отписка".

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ромада ойнинг энг яхши ўйинчиси учун ўтказилаётган овоз бериш жараёни бугун тугайди, энг қизиғи бундан хабар топган халқимиз Шомуродовни бир соатда 31 фоиздан 72 га чиқариб қўйди.

Open budget деса овоз беришни қойиллатадиган, лекин "ҳокимларни сайлашга ҳали тайёр бўлмаган" одамлармиз....

@generalissimo_marshal