GENERALISSIMUS
88.8K subscribers
4.38K photos
1.44K videos
598 files
3.88K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғузорда имконияти чекланган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди❗️

ЎзЛиДеП Ғузор тумани Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилаётган биринчи гуруҳ ногирони Сафаров Ғиёсбекнинг мурожаатини жойида ўрганибди. Маълум бўлишича, у ёлғиз яшайди ва айни пайтда ишсиз. Аввалроқ Ғиёсбекка шу маҳалладаги кўп қаватли уйдан бир хонадон ажратиб берилган экан.

Актам Хаитов ташаббуси билан унинг қизиқиш ва имкониятларидан келиб чиқиб, маҳаллада пойабзал таъмирлаш устахонасини ташкил қилиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш чоралари белгиланибди.

Бу чора-тадбирлар “Инклюзив жамият сари” лойиҳаси доирасида амалга ошириляпти. Лойиҳа имконияти чекланган шахслар учун ижтимоий тенглик ва иқтисодий фаолликни оширишни мақсад қилган.

Бундан ташқари, ўрганишлар давомида маҳалладаги ишсиз хотин-қизларнинг муаммолари ҳам аниқланиб, улар учун амалий ёрдам кўрсатиш режалаштирилибди.

Амалга оширилаётган бу ишлар имконияти чекланган фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни ҳаётда фаолроқ иштирок эттиришга ёрдам беради деб ишонаман.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш 2027 йил октябрга режалаштирилмоқда.

Бу ҳақида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳасида айтилган.

Маълумот учун, 2020 йил август ойида “Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz сайтига жойлаштирилган эди. У Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган. Бироқ, номаълум сабабларга кўра қабул қилинмаган.

Конституциянинг 38-моддасига кўра, ф
уқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Бироқ, ўша қонун йўқ. Тушунвоссилами?

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Buxoro viloyat sudi JPKga rioya qiladimi yoxud 4 oyda ham shikoyat koʻrilmaydimi?

Yaqinda Urganch shahrining nohaq sudlangan sobiq prokurori
Maqsudbek Ollaberganov oqlandi va 10 yil deganda ishga tiklandi, degan xabarlar tarqalgan edi.

Olloberganov sudning qaroriga nisbatan 2024-yil 10-dekabrda kassatsiya tartibida qisman shikoyat kiritgan ekan. Hali ham shikoyat koʻrilmapti va natijasi noma’lum, shunaqasi ham boʻladimi?

Ertaga SOK raisi Yodgorov Buxoroda fuqarolarni qabul
qilarkan, shu shikoyat bilan bir qiziqib koʻring, balki sudyalar harakatida qonun buzilishlar chiqib qolar?

@generalissimo_marshal
Ijtimoiy tarmoqlarda O‘zbekiston fuqarolarining BAAga kirishi taqiqlangani haqida tarqalayotgan xabarlar asossiz va feykdir.

O‘zbekiston va BAA o‘rtasidagi mavjud vizasiz tartib o‘z kuchida qolmoqda. Rasmiy manbalar bunday choralar joriy etilgani haqida hech qanday ma’lumot bermagan.

Faqat rasmiy va tasdiqlangan manbalarga ishonishingizni so‘rab qolamiz.

Tashqi ishlar vazirligi

@generalissimo_marshal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соат 00:00

Ички ишлар вазирининг фуқаролар қабули 15 соатдан буён тўхтовсиз давом этмоқда.

Азиз Анварович, сизга улкан раҳмат.

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат инспекциясининг иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш бўйича назорат тадбирларини ўтказмай қўйгани ҳақида ТВда масала кўтарилибди.

Уйидан илон чиққан раҳбарлар ходимларини кечгача ушлаб турмаслиги учун нима қилиш керак?

@generalissimo_marshal
246 нафар ИИОдан ноқонуний бўшатилганлар янги вазирга хизматга қайта тикланиш масаласида мурожаат қилди❗️

27 апрель куни Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов томонидан соҳа мутасаддилари иштирокида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.

Тадбир доирасида жами 698 тафуқародан 475 та мурожаат қабул қилинди. Улардан 441 таси ички ишлар органлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, жумладан, 246 та – хизматга қайта тикланиш масаласи, 108 та – суриштирув ва тергов жараёнларида юзага келган муаммолар, 40 та – терговга қадар текширув ҳамда ходимлар фаолияти юзасидан, 16 таходимларнинг ижтимоий ҳимоясига оид, 26 та – ишга ёки ўқишга қабул қилиш, 5 та – амнистия (афв) этиш ва маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолатига оид ҳамда бошқа масалаларни қамраб олди.

Бундан ташқари, 21 та мурожаат орқали маҳаллий даражадаги иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишга доир таклифлар билдирилди. Қабул пайтида 8 нафар фуқаро томонидан миннатдорлик ифодаланган ёзма мурожаатлар ҳам тақдим этилди.

Тақдим этилган мурожаатларнинг 121 таси (25 фоизи) тегишли тартибда ижобий ҳал этилган бўлиб, кўриб чиқилиши вақт талаб қилганлиги сабабли 354 тамурожаат (75 фоизи)ни ўрганиш масаласи қатъий назоратга олинди.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Otalikni belgilash, haqorat va montaj videolarini aniqlash ekspertizalari eng ko'p qaysi viloyatlarda o'tkazilgan?

H.Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazi

@generalissimo_marshal
⚡️ХУСУСИЙ СЕКТОРДА ХОДИМЛАРНИ ИШДАН БЎШАТВОРИШ янада ОСОНЛАШТИРИЛМОҚДА.

БАТАФСИЛ

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари делегацияси Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Россия Федерациясига йўл олди.

Ишчи делегация таркибига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари киритилган.

@generalissimo_marshal
Ҳукумат жарима балларини ҳисоблаш тартибини 2025 йил 20 мартга қадар тасдиқлаши лозим эди. Шу сабабли, қонун бузилиши бор бу ерда.

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунни ўлик ҳолда қолишига сабаб бўлаётган реестр каби жарима баллига оид қарорни ҳам 3 йил кутмасак яхши эди.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти Ургут тумани Ички ишлар бўлими терроризмга қарши кураш бўлимининг бир неча ходимлари яқинда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ўтказилган тадбир давомида қўлга олингани айтилмоқда.

Шунингдек, икки нафар ходим ҳибсга олингани ва яна бир нафари қидирувда эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Айни пайтгача мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан расмий маълумот берилмаган ва жамоатчиликка очиқ баёнот тақдим этилмаган.

Мазкур ҳолатда жамоатчиликни ҳақиқий ва аниқ маълумот билан таъминлаш мақсадида мутасадди ташкилотлардан расмий баёнот бериш талаб этилади.

@generalissimo_marshal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи М.Газиев камера радарлар ҳақида: 5 та ўлим билан боғлиқ авария бўлди, ким жавоб беради? Камераларни муҳокама қилишни тўхтатиш керак”.

@generalissimo_marshal
Ва ниҳоят, миллий ифтихоримиз бўлган «UzAuto Motors» мулозимларимиз ўзгача фахр ва миллий ғурур ила фойдаланишга ўтган «Малибу-2» аслида Хитойдан олиб келинишини тан олибди.

Хабарда маълум қилинишича, «Малибу-2» автомобиллари партияси Хитойдан Қозоғистон ҳудуди орқали белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда Ўзбекистонга юборилмоқда экан.

@generalissimo_marshal