F.V.O`zstandart
135 members
144 photos
6 videos
4 files
54 links
Uzstandart Ferghana
Download Telegram
to view and join the conversation
“Global G.A.P” халқаро стандартини жорий этиш амалиётини ўтказиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Д.Н.Сатторов томонидан “Етакчи Экспертлар хизмати (SES)” халқаро ташкилотидан таклиф этилган вакил Фредрих Нотдурфтнинг 12 март-1 апрел кунлари хизмат сафари дастури тасдиқланган эди.

Дастурга асосан 2019 йил 13-15 март кунлари халқаро вакил Фредрих Нотдурфт Фарғона вилоятидаги “Водил Агро Бизнес” маъсулияти чекланган жамиятида халқаро стандарт талабларини жорий этиш амалиётини ўтади.

Амалиётни ўташда “Фарғона ССМ” ДК рахбар ва ходимлари, Фарғона вилоят ҳокимлигининг тегишли вакиллари, “Ўзстандарт” агентлигининг маъсул ходимлари, Бош прокуратура хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиш устидан назорат қилиш инспекцияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вилоят бошқармаси, Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги махулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналар вакиллари билан биргаликда Фарғона вилоятидаги “Водил Агро Бизнес” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли бўлган боғлар, яъни 1 гектар майдондаги 300 туп ёнғоқзор, 8 гектар майдондаги 800 тип ўрик боғига ва 1 гектар майдондаги 3000 туп малина экин майдонларига жойига бориб ўрганилди.

“Водил Агро Бизнес” маъсулияти чекланган жамияти рахбари А.Хайдаров томонидан берилган барча саволлар ўз ечимимини топди.

Халқаро вакил Фредрих Нотдурфт А.Хайдаров рахбарлигидаги “Водил Агро Бизнес” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли бўлган боғлар “Global G.A.P” ҳалқаро стандарти талабларига жавоб беришини ва ортиқча оворагарчиликсиз осонлик билан стандартни жорий этиш имкониятига эга эканигини таъкидлади.
Ўзбекистонда яна бир институт ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқод институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метиорология тизимларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ҳузурида Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий тадқиқод институти ташкил этилмоқда.


Институтнинг асосий вазифалари:


стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталаринг фаолитини мувофиқлаштириш;


стандартларштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метерология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;


стандартлаштриш бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича шартнома асосида ишлаб чиқиш реализация қилиш;


стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метиролория ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва бошқалар.
Forwarded from Xabar.uz rasmiy kanali
Қозоғистоннинг вақтинча раҳбари ким бўлиши маълум қилинди
https://www.xabar.uz/qvo

📲Каналга қўшилинг:👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6kMk4Fa6cYxBJxbQ
«Ўзстандарт» бош директорининг биринчи ўринбосари тайинланди

👉 https://kun.uz/53470116
Ассалому алайкум, ҳозир соат 18:00 да "Ўзбекистон 24" телеканалида Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази фаолияти ҳамда ҳамкор корхоналарга бўлган амалий ёрдами тафсилотлари эфирга узатилади
Forwarded from Sulaymanov Rustam
Ҳурматли Фарғона вилоятидан рўйхатдан ўтган мева-сабзавот махсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар! Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Уммон султонлиги элчихонаси ташаббуси билан Уммон султонлигида 28-29 апрел кунлари ўтказиладиган халқаро озиқ-овқат ярмаркасига қатнашиш ҳамда ярмаркага араб мамлакатларидан келадиган харидорлар билан экспорт шартномаларига эришиш мақсадида ушбу ярмаркага қатнашиш истагини билдирувчилар бугун кечгача экспорт штабига мурожаат этишингиз сўралади.
Узбекистан разработал проект международного стандарта на сушеную дыню
Данный проект стандарта будет представлен для утверждения в ЕЭК ООН на очередном заседании в Женеве в июне.
Недавно в Душанбе состоялось заседание Центрально-азиатской региональной рабочей группы по продвижению коммерческих стандартов Европейской экономической комиссии ООН на сельхозпродукцию, на котором агентство «Узстандарт», «Узбекозиковкат-холдинг» представили проект международного стандарта на сушеную дыню.
Данный проект стандарта будет представлен для утверждения в ЕЭК ООН на очередном заседании в Женеве в июне.
Отметим, что стандарты ЕЭК ООН содействуют развитию торговли, стимулируют производство высококачественной продукции. Признание со стороны международных организаций охватывают широкий круг сельскохозяйственных товаров, включая свежие, сухие и сушёные фрукты и овощи, семенной картофель, мясо, срезанные цветы, яйца и яичные продукты.
#ИнспекцияЯнгиликлари

Хитойга гилос экспорт қиладиган тадбиркорлар диққатига: гилос экспорт қилиш учун фитосанитария талабларидан хабардормисиз? (Талабнома матни кирилл ёзувида тақдим этилган)

👉🏻 https://karantin.uz/uz/news/-xitoyga-gilos-eksport-qiladigan-tadbirkorlar-diqqatiga-gilos-eksport-qilish-uchun-fitosanitariya-talablaridan-xabardormisiz

"Ўздавкарантин" расмий канали 👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAFVQ8-t6BwfrI8JEbw
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 9 май - Хотира ва қадрлаш куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Бу дегани, кечки соат 6 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–537, 10.05.2019 й.)

Қонунга мувофиқ, давлат-хусусий шериклик бу давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги ҳисобланади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги давлат-хусусий шериклик соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади.

Қонун билан давлат-хусусий шериклик тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси давлат органи (ташкилоти) ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахс томонидан ташаббус қилиниши мумкин.

Давлат шериги тендер ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича аниқланадиган хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.

Тендер мезонлари аниқ бўлиши ва унда камситувчи қоидалар бўлмаслиги керак.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати уч йилдан кам бўлмаслиги ва қирқ тўққиз йилдан ошмаслиги керак.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг тарафлари ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгар бўлади.

Агар кейинги қонун ҳужжатлари давлат-хусусий шериклик объектига инвестиция киритиш шартларини ёмонлаштирса, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида хусусий шерикка нисбатан битимни тузиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади.

Ушбу Қонун бир ойдан сўнг кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Внедрение ISO 9001 обеспечит вашему бизнесу достичь международного уровня.
В этом вам поможет ГП «Ферганский ЦИС» при агенстве «Узстандарт»
Forwarded from Xushnudbek.uz
Келаётган шанба куни барча учун иш куни бўлади

1 июнь - шанба куни, Ўзбекистондаги барча ходимлар учун иш куни бўлади. Ўзи бу кунда ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар шундоқ ҳам ишга чиқар эди. Лекин 5 кунликлар дам олишарди.

Аммо 12.11.2018 йилдаги Президент фармони асосида 1 июндаги дам олиш куни 6 июнга кўчирилган.

Бунинг натижасида ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун:

1 июнь, шанба - иш куни;
6 июнь
, пайшанба - дам олиш куни бўлади.

Яна бир бор таъкидлайман, бу ўзгаришлар фақат ҳафтасига 5 кун ишловчиларга тааллуқли. Шанба расман иш куни бўлган (6 кунликлар) ходимларга ушбу ўзгаришларнинг алоқаси йўқ, улар доимгидек ишлайверишади.

P.S.: ҳали аниқ бўлгани йўғу, лекин мабодо 5 июнь, чоршанба - Рамазон Ҳайитининг биринчи куни сифатида эълон қилинса, унда 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 2 кун кетма-кет дам олади. 6 кунликлар эса фақат Ҳайитнинг биринчи куни дам олишади, улар учун ҳар қанақасига ҳам 2 кун кетма-кет дам олиш куни бўлмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️ РАСМАН: Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади

Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.


👉 @xushnudbek 👈
«Mening Fikrim» веб-порталида 10 000 дан зиёд овоз тўплаган «Aвтотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш» ҳақидаги қарори бугундан эътиборан кучга кирди!