Fargʻona IIB | Rasmiy kanal
13.1K subscribers
13.7K photos
3.62K videos
18 files
10.1K links
Fargʻona viloyati IIB rasmiy kanali| Официальный канал УВД Ферганской области

Ссылки:
Сайт:fviib.uz
Facebook: facebook.com/fviib.uz/
Instagram:instagram.com/fviib.uz/
TikTok:https://vm.tiktok.com/ZSGFTYMc/
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтиариқ туманида содир этилган тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноят муҳокама қилинди

©️ “Farg'ona MTRK” телеканали "Farg'ona 24" дастури

Каналга уланиш 👉 @fviib_uz
Фурқат туманида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадондан 4400 АҚШ долларини ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Фурқат тумани. 19 январь куни Ш.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни яшаш уйида ҳеч ким бўлмаган вақтда номаълум шахс яшаш хонадонидаги...Давомини ўқиш

Каналга уланиш 👉 @fviib_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада маст ҳайдовчи аёл умрига зомин бўлди

©️ “Sevimli” телеканали “Zamon” информацион дастури

Каналга уланиш 👉 @fviib_uz
Бағдод туманида ўғирлик жиноятини содир этган қочоқ қўлга олинди

22 январь куни вилоят ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб...Давомини ўқиш

Каналга уланиш 👉 @fviib_uz
ТИНЧ ВА ОСОЙИШТА ҲУДУДДА ФАЙЗ -БАРАКА АРИМАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бугунги таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқимизнинг тинчлиги, мамлакатимиз манфаатларини ўйлаб яшаш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканлиги, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров Қўқон шаҳридаги 52-сонли “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда ўтган йил давомида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда иштирок этди.

Унда 4-сектор ҳудудидаги маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Йиғилишда шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Фарҳод Ҳасанов мазкур масала юзасидан ахборот берди. Унда таъкидланишича, “Янгиобод” маҳалласида 2500 та оила, 7 та кўча мавжуд. Маҳаллада ўтган 2020 йилда 74 та жиноят содир этилган бўлиб, бу 2019 йилга нисбатан 51 тага ортган. Бу ачинарли ҳол албатта. Бу маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари, профилактика инспекторларининг ўз ишига масъулият билан ёндашмаганлигидан далолатдир.

Йиғилишда вилоят раҳбари сўз олиб, шаҳардаги барча сектор раҳбарларига ўз ҳудуди бўйича қандай ишлар амалга оширилаётганлиги бўйича хабардор эмаслиги, маҳалла раислари, инспекторлар маҳаллаларда тизимли иш ташкил этмаганлигини қаттиқ танқид остига олди. Келгусида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳоким ўринбосари ҳар куни 2 та маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиши, муаммолар бўйича сектор раҳбарларини хабардор қилиши ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш кераклиги ҳақида топшириқлар берди. Ўз навбатида маҳалла оқсоқоли ва профилактика инспектори ишни ўз ҳудудидаги мактаб ҳаёти билан танишишдан бошлаши зарурлигини айтди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари шаҳар Давлат хизматлари марказида шаҳардаги барча МФЙ раислари ва профилактика инспекторлари билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Ҳеч кимга сир эмаски, халқ билан давлат идоралари ўртасидаги кўприкни мустаҳкамлашда хонадонма - хонадон юриш механизми кутилган самарани беради. Шундагина, ҳар бир оилада, маҳаллада, шаҳарда осойишталик ҳукм суради, файз-барака бўлади.

Мулоқот давомида жорий йилда жиноятчиликни олдини олишда маҳалла раиси ва профилактика нозирлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва маҳалла фаоллари бирдам ва ҳамфикр бўлиб фаолият олиб боришлари ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров шунингдек, шаҳарнинг “Навбаҳор” кўчасида жойлашган "Ризқ Барака" савдо комплексида жамоатчилик тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Мазкур савдо комплексида содир этилиши мумкин бўлган майда жиноятчиликларни олдини олиш мақсадида ўрнатилган кузатив камераларининг афзаллиги хусусида ўз фикрларини билдирди. Ушбу назорат камералари ўрнатилиши натижасида Қўқон шаҳрида хавфсиз шаҳар ва хавфсиз бозор концепцияси йўлга кўйилади.

Тадбиркорлар аҳолига намунали ва сифатли савдо хизмати кўрсатиш бўйича берилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, бозор ҳудудида обод ва осойишта муҳит барқарор бўлишига ваьда бердилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида ички ишлар, прокуратура ва бошқа мутасадди органлар иштирокида хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни қонуний жиҳатдан ҳимоялаш борасида семинар тренинг ўтказилди

©️ “Farg'ona MTRK” телеканали "Farg'ona 24" дастури

Каналга уланиш
👉 @fviib_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Каналга уланиш 👉 @fviib_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиёдалар ёнида мошиналар секинлашган вақти эътиборсизлик қилиш оқибати яхшилик билан тугамади.

💬 Сиздан илтимос, ҳайдовчилик маданиятига амал қилиб, бундай вазиятларда тўхтаётганингизда орқадаги ҳайдовчилар билиши учун огоҳлантирувчи чироқларни ёқинг, .

Каналга уланиш 👉 @fviib_uz
Фарғона вилоятида қидирувдаги уч нафар шахслар қўлга олинди

24 январь куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб...Давомини ўқиш

Каналга уланиш 👉 @fviib_uz
Fargʻona IIB | Rasmiy kanal
Photo
Қайси белги "Велосипед йўлкаси билан кесишув"ни билдиради?
——
Какой знак называется "Пересечение с велосипедной дорожкой"?
Anonymous Quiz
33%
-1
40%
-2
10%
-3
15%
-4
2%
-5
Фарғона туманида фуқаро “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида қўлга олинди

Фарғона тумани. 23 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.М. Гулзор кўчасида 1.000.000 сўм...Давомини ўқиш

Каналга уланиш 👉 @fviib_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзимиз билан совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юрсак нима бўлади?

Ҳурматли томошабин, ушбу роликдаги маълумотлар барча учун жуда муҳим!

Каналга уланиш
👉 @fviib_uz