Fargʻona IIB | Rasmiy kanal
12.9K subscribers
14.6K photos
3.79K videos
18 files
10.5K links
Fargʻona viloyati IIB rasmiy kanali| Официальный канал УВД Ферганской области

Ссылки:
Сайт:fviib.uz
Facebook: facebook.com/fviib.uz/
Instagram:instagram.com/fviib.uz/
TikTok:https://vm.tiktok.com/ZSGFTYMc/
Download Telegram
Фурқат тумани ИИБ бошлиғи подполковник, туман ҳокими ва туман прокурори Фурқат тумани ИИБда ташкил этилган тунги йўриқнома жараёнида иштирок этди

Сектор раҳбарлари туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тунги йўриқномада мутасадди раҳбарлар ва ходимларга хизмат давомида эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар хусусида топшириқлар берди.

Жумладан, тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ходимларга етказилиб, криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, хизматни сифатли ташкил этиш, ҳар бир қонун бузилиш ҳолатига муросасиз муносабатда бўлиш, хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилган ҳолда иш олиб боришлари тушунтирилиб, хизматга кузатилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Қидирувдаги шахс ушланди


Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ 1-отряд 6-гуруҳ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида, Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, қидирув эълон қилинган Т.К аниқланиб ушланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
ЖИБ Фарғона тумани суди, прокуратура ва туман ИИБ пробация ходимлари ҳамкорлигида Пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазо ўтаб келаётган назоратдаги шахслар иштирокида сайёр суд ўтказилди. Унда 15 нафар меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, жазони намунали ўтаган назоратдаги шахслар жазодан муддатидан олдин шартли озод қилинди. 2 нафар маҳкум жазо ўташ даврида муносиб хулқ-атворда бўлмаганлиги учун ўтаётган жазо тури озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Тадбир давомида ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахсларга қайта жиноят содир этмасликлари юзасидан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, Тергов бошқармаси огоҳлантиради!

Сиз бирор шахсга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир қилсангиз, уни алдаб моддий қийматликларни қўлга киритсангиз, қонунда қандай жавобгарлик белгиланганлигини биласизми?

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Қўштепа тумани ҳудудида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тунги хизматга жалб этилган ходимларга тумани ИИБ бошлиғи томонидан хизмат олди йўриқнома ўтказилди. Йўриқномада хизматга жалб этилган ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилишлари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишлари, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ошхона, чойхона ва бошқа кўнгилочар жойларда рейдлар ўтказишлари, шунингдек бемақсад юрган фуқаролар шахсига аниқлик киритишлари юзасидан топшириқларини бериб ўтишди.

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Ўзаро келишмовчилик ортидан чиққан жанжал бир кишининг ўлими билан якун топди

Жорий йилнинг 14 февраль куни фуқаро Ш.О.(аёл) Фарғона шаҳар Жўйдам МФЙда жойлашган экин ер майдони четидаги терак дарахтларни кестираётган вақтида, ушбу ер майдонинг собик эгаси фуқаро Э.У. терак дарахтлари унга тегишли эканлиги хусусида жанжаллашиб кетишган.

Жанжал давомида Э.У. Ш.О.нинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган биринчи тез-тиббий ёрдамга қарамасдан Ш.О. шифохонада вафот этган.

Тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, Ш.О.нинг ўлимига бош қисмидан олган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.У.га нисбатан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Данғара туманида ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори томонидан вилоят ИИБ бошлиғининг 2024 йил 20 январь кунидаги 5-сонли фармойишига асосан алоҳида тоифадаги шахслар билан шахсбай тарзда иш олиб борилиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида туманда режа асосида чора-тадбирлар белгилаб жойларда маънавий-маърифий, спорт, кўнгил очар тадбирлар ташкилланиб 3-сектор раҳбари томонидан "Маънавий ота" сифатида иш олиб борилмоқда.

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Farg‘ona tumanida tezkor-profilaktik tadbirlar amalga oshirilmoqda

Farg‘ona tumanida IIB rahbariyati tomonidan o‘tkazilgan yo‘riqnomada profilaktik tadbirlar jarayonida e’tibor qaratish zarur bo‘lgan jihatlar tushuntirildi.

Xususan, mahalla faollari bilan jinoyatlarning oldini olishda hamkorlikni yanada kuchaytirish, fuqarolarni o‘zlariga tegishli mol-mulklarni ko‘chalarda qarovsiz va nazoratsiz qoldirmaslik, plastik karta raqamlari...Batafsil
———
Фарғона туманида тезкор-профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

Фарғона туманида ИИБ раҳбарияти томонидан ўтказилган йўриқномада профилактик тадбирлар жараёнида эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар тушунтирилди.

Хусусан, маҳалла фаоллари билан жиноятларнинг олдини олишда ҳамкорликни янада кучайтириш, фуқароларни ўзларига тегишли мол-мулкларни кўчаларда қаровсиз ва назоратсиз қолдирмаслик, пластик карта рақамлари кодларини...Батафсил

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Риштон тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида сайёр суд йиғилиши бўлиб ўтди

Риштон тумани Маданият марказида Пробация ҳисобида турувчи шахсларга сайёр суд бўлиб ўтди.Унда Пробация бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича Риштон туман судига 11 нафар шахсга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди улардан 1 нафари жазо ўташдан қастдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли жазо тури оғиррок жазога алмаштирилди. Муносиб хулқ атворда ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 10 нафар назорат остидаги шахслар эса муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram