Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
661 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
Вилоят ҳокими Тошлоқ туманида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тошлоқ туманидаги ўрганишлари давомида тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, кичик саноат зоналарида қурилиш жараёнлари якуний босқичга кирган корхоналарни кўздан кечирди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382963

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
ҚУЁШ ПАНЕЛ ЎРНАТИШ УЧУН ДАВЛАТДАН КОМПЕНСАЦИЯ ОЛИШ МУМКИН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-220-сонли қарори қабул қилинган.

☑️Фармонга кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:

▪️жисмоний шахсларга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади;

▪️қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми мазкур Фармоннинг 1- ва 2-иловаларига мувофиқ миқдорларда Жамғарма ҳисобидан компенсация қилинади (Қуйидаги расм);

▪️истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғридан-тўғри маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи корхоналар, маҳаллий чакана савдо объектларидан, шу жумладан электрон тижорат воситалари орқали сотиб олинганда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади ёки якуний чакана нархдан компенсация миқдори чегириб ташланади.

Қуёш панели ўрнатувчи фуқароларга банклардан ажратиладиган кредитлар тўғрисида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

Уларга бериладиган солиқ имтиёзлари ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 5000дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!

▪️
Фарғона шаҳридан 323 та (кўриш)
▪️Марғилон шаҳридан 78 тa (кўриш)
▪️Қувасой шаҳридан 331 тa (кўриш)
▪️Қўқон шаҳридан 14 тa (кўриш)
▪️Бағдод туманидан 117 тa (кўриш)
▪️Бешариқ туманидан 606 тa (кўриш)
▪️Бувайда туманидан 121 тa (кўриш)
▪️Данғара туманидан 183 тa (кўриш)
▪️Ёзёвон туманидан 135 тa (кўриш)
▪️Олтиариқ туманидан 1664 тa (кўриш)
▪️Қўштепа туманидан 40 тa (кўриш)
▪️Қува туманидан 136 тa (кўриш)
▪️Учкўприк туманидан 155 тa (кўриш)
▪️Риштон туманидан 527 тa (кўриш)
▪️Сўх туманидан 12 тa (кўриш)
▪️Тошлоқ туманидан 236 тa (кўриш)
▪️Фарғона туманидан 265 тa (кўриш)
▪️Фурқат туманидан 80 тa (кўриш)
▪️Ўзбекистон туманидан 63 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона рақамларда: 2017-2022 йилларда Макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасида кескин ўсиш кузатилди

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

♻️ Фарғона вилояти Риштон тумани Учариқ маҳалласи хоким ёрдамчиси Отабек Рахматуллаев халққа ҳисобот берди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
Ҳоким ёрдамчилари – халқ орасида

Лангар маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Зуҳриддин Турдиевни маҳаллада, иш устида учратдик. Суҳбат асносида биргалашиб, кўчама-кўча, хонадонма-хонадон кездик.

Зуҳриддиннинг таъкидлашича, Лангар МФЙда 3700 нафар фуқаро истиқомат қилади. Хатлов жараёнида 621 та хонадоннинг ижтимоий аҳволи, томорқасидан фойдаланиш даражаси, тадбиркорликка иштиёқи бўйича ҳам ўрганишлар олиб борилди. Аҳоли асосан иссиқхона, чорвачилик, деҳқончилик ва боғдорчилик билан машғул. Айниқса, лангарликлар иссиқхонада етиштирган маҳсулотлари билан танилган. Маҳалла аҳли меҳнаткаш, ҳар фаслни енг шимариб қарши оладиган халқ.

Батафсил: ➡️https://qoshtepa.uz/site/view/news/4174
Telegram | Web-site |facebook | instagram | youtube