#Фарғона_вилояти
#Маҳалла_тизими_ходимлари_куни
⚡️Маҳалла тизими ходимлари тақдирланди
Бугун яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат айёми — Наврўз тантаналари яна бир шодиёнага уланиб кетди.
🔷Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги "Афросиёб" тантаналар уйида байрам тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Х.Х.Бозаров иштирок этиб, ҳаётини маҳаллага боғлаган, аҳолининг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган барча масъулларни касб байрами билан қутлади.
🔷Маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади. Маҳаллада ўзгариш бўлса, бутун жамият ўзгаради. Шу сабабли сўнги йилларда халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ўзига хос ноёб тузилма — маҳаллага эътибор катта. Давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуси билан маҳаллани чинакам халқчил идорага айлантириш йўлида бор куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганлиги таъкидланди.
🔷Шундан сўнг бир гуруҳ фаолларга давлат мукофотлари, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони, сиҳатгоҳга йўлланма ҳамда эсталик совғалари тантанали топширилди.
🔷Тадбир доирасида байрам дастурхони ёзилди ва дилрабо тароналар ижро этилиб, йиғилганларга ўзгача кўтаринкилик ва баҳорий кайфият улашилди.

#Тошлоқ_тумани
“ЎЗБЕКИСТОН” МФЙДА АҲОЛИГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛИШИ НАТИЖАСИДА КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ СОНИ ОРТИБ БОРМОҚДА
Маҳаллада 2023 йил давомида 195 нафар фуқаро имтиёзли кредитлардан фойдаланиб иссиқхона, паррандачилик, чорвачилик ва турли соҳаларда хизмат кўрсатиш фаолиятларини йўлга қўйганликлари аҳолининг тадбиркорликка бўлган иштиёқи ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
—“Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”да турган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредитлар ажратиб иш билан таъминланишларига кўмаклашиб келмоқдамиз. Уларнинг кўпчилиги бу имкониятдан унумли фойдаланиб яхши даромад манбаига эга бўлибгина қолмай бир нечта ишчи ўрни яратиб келаётганликлари қувонарли натижаларимиздан бири,—дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Зиёдахон Халилова.
Қаҳрамон Набиев Россия федерациясига ишлаш учун борганида бошидан оғир жароҳат олиб қайтган. Маҳалла уни тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда “Ёшлар дафтари”га киритганлиги сабабли имтиёзли кредит олишни тавсия қилинган. Чорвачиликка қизиқиши туфайли Қ. Набиев берилган имтиёзли кредитга 10 бош зотли қўйларни олиб парваришлашни бошлади. Бугунги кунга келиб қўйлар боши 18 тага етди.
—Имкониятим чекланиб қолганида уйда бекор қолишни истамадим. Олинган кредитдан унумли фойдаланган ҳолда қўйларни яхши парваришлаб сонини кўпайтирдим. Яна шундай имтиёзли кредит олиб зотли қўйлар сонини 100 тага етказиш мақсадим бор,—дейди Қ. Набиев.
Маҳалладаги Садоқат Норматова Фарғона давлат университети тарих факультетида таҳсил олади. У билим олиш билан бирга қушларга қизиқади. Шу боис ҳам ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилиб имтиёзли кредит олиб тўтиқуш парваришлаб кўпайтириш истагини билдирган. Унга 26 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган. Ҳозирги кунда С. Норматова турли хилдаги тўтиқушларни парваришлаб уларнинг сонини кўпайтиришга эришди.
Бу каби интилувчан, изланувчан ёшларни қўллаб-қувватлаш албатта ўз самарасини беради. Эришаётган ютуқлари, топаётган даромадларини кўрган бошқа ёшлар ҳам уларга эргашиб ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишлари ҳудудда ишбилармонлар сафи ортишига сабабчи бўлади.

Forwarded from Fargʻona viloyati Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi | Rasmiy kanal
#Фарғона_вилояти
#Олтиариқ_тумани
Олтиариқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ҳамда ҳоким ёрдамчилари Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган тадбиркорлик субьектлари билан жойларда учрашувлар ўтказди.
Ҳусусан, тадбиркорлик раҳбарлари билан суҳбатда миллий ширинликларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни чакана сотиш фаолиятини бошлаган тадбиркор аёл, Алимова Маҳбуба Аблаёровна уй шароитида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали оила аъзоларини 4 нафарини бандлигини таъминлаб қўшимча даромад топиб келаётганлигини таъкидлаб ўтган бўлса, яна бир тадбиркор, Ниёзматова Нодира Анвар қизи ноозиқ-овқат маҳсулотларини сотиш орқали оилавий даромадини ошишига эришганлигини айтиб ўтди.
Амалдаги қонунчилик ҳамда давлатимиз яратиб бераётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш самарасида 7 нафар ишсиз фуқаролар доимий бандлигини таъминлашга эришилди.
🌐 Бош бошқарма Ахборот хизмати

Олтиариқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ҳамда ҳоким ёрдамчилари биргаликда Қахрамон ва Зилҳа маҳалла фуқаролар йиғинидаги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари билан жойларда учрашдилар.
Жумладан тадбиркор Холмирзаев Ахроржон Озиқ овқат ва ноозиқ овқат товарлари билан чакана савдо магазини, тадбиркор Нурматов Икромжон ўзига қарашли бинода Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси ҳамда "COMPASS EDUCATION CENTER" ўқув маркази ташкил этган.
Ушбу тадбиркорлар билан ушрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-306 қарори "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорининг мазмун моҳияти тушунтирилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида 15 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

#Қўштепа_тумани
Солижонобод маҳалласида яна битта хизмат кўрсатиш шахобчаси ўз фаолиятини олиб бормоқда
Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғининг ўсиш нуқтаси драйверидан бири хизмат кўрсатиш соҳасини ташкил этади. Шу сабабдан маҳаллада бу соҳага қизиқиш билдираётган кўплаб ёшларни учратиш мумкин.
Шудай ташаббускор ёшлардан бири Дилмурод Бобоев маҳалла ҳоким ёрдамчиси Шерзодбек Рахмонов ҳамда худуддаги лидер тадбиркорлардан бири “Солижонобод обод маскан” МЧЖ раҳбари Икромжон Тожиназаровлар билан маслаҳатлашиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилганлиги учун унга ҳудуддаги бўш турган бинолар тавсия этилди.
Ёш тадбиркор бугунги кунда автомобиларга техник хизмат кўрсатиш шахобчасини ташкил этди ва унинг мижозлари кундан кун кўпайиб, даромади ҳам ортиб бормоқда.