Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
699 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Вазир маслаҳатчиси Қува туманига ташриф буюрди.

Республика ишчи гуруҳи вакили, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев Қува туманига ташриф буюрди.


♻️ Ташриф давомида Қува туманининг "Ўзбек" ҳамда "Қорашох" маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, туман сектор раҳбарлари ҳамда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаевлар иштирокида маҳаллада фаолият кўрсатаётган “маҳалла бешлиги” фаолияти, аҳолининг яшаш шароитлари, маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

🔰 Шунингдек, “Қорашох” МФЙ ҳудудидаги 44-умумтаълим мактабида жойлашган 615-сайлов участкасида олиб борилаётган сайловолди тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди.

Ушбу маҳаллалардаги мавжуд ўз ечимини кутаётган муаммоларни тез фурсатда ҳал этиш бўйича "йўл хариталари" белгиланиб, ижросини таьминлаш бўйича зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.