Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
657 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
Ҳар йили касб-ҳунарга ўқитишга 200 миллиард сўм ажратилаётгани, аммо бу маблағлар тадбиркорлик субъектларининг мутахассисларга эҳтиёжи билан боғланмагани кўрсатиб ўтилди.

Худди шундай, тадбиркор ҳам йилига катта харажат қилиб, ўзи учун минглаб мутахассис тайёрлашга мажбур. Лекин бунда давлат қўллаб-қувватлови керак.

Президент аҳоли бандлигини таъминлаш ва малакали мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида тадбиркорликка янада кенг имкониятлар яратиш ва молиявий рағбатлар тақдим этиш зарурлигини қайд этди.

Шу мақсадда 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади.

Дастурга 2023-2024 йилларда жами 1 миллиард доллар ажратилади.

Бу маблағлар ҳисобидан:

- камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади;

- тадбиркорнинг “амалий мономарказ” ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
#VAKANSIYA #ИШГА_ТАКЛИФ

«POSCO INTERNATIONAL TEXTILE» Тошлок Йигирув корхонасига Қўриқлаш бўлимига :
Номзодларга талаблар:
• Жинси: эркак ва аёл
• Маълумоти: ўрта, ўрта-махсус
• Ҳарбий гувоҳномасига эга бўлиши шарт (Эркаклар ҳарбий хизмат 1 йил бўлиш керак)
• Махсус талаблар: бақувват, тартибли, ҳаракатчан, жамоада ишлай олиш
• Ёши: 25-35 ёшгача.
• Буйи: 175 см дан юкори.
• Оғирлиги: 70 кг атрофида.

Ойлик маоши сухбат мобайнида аникланади.

Суҳбат 18.05.2023 йил куни соат 09:00 да бошланади.

Манзили: Тошлок тумани Туралар кучаси, 6-уй.
( Мулжал: Муй муборак масжиди ) Rasmiy sahifalar⬇️
IFacebook I Instagram ISayt
#VAKANSIYA #MIGRATSIYA 🇸🇱 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хамда 🇷🇺Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчиларидан бири бўлган Липецк шахрида фаолият юритаётган МЧЖ "ЮНИКОМ ДЕЛЬТА" вакиллари томонидан 19 май куни соат 10:30 да сухбат асосида ишлаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун суҳбат - танлов бўлиб ўтади.

МЧЖ "ЮНИКОМ ДЕЛЬТА" ваканциялари:
Иссиқхона ишчиси хамда тозаловчи ва юкловчи ёрдамчи ишчи

✳️Ойлик-маош 46000 рубльдан бошлаб... (ўсиб борувчи шаклда)

✳️ Россияга етиб олиш учун авиа чипта, патент, ётоқхона ҳамда овқатланиш иш берувчи томонидан таъминланади.

✳️ Фуқаролар рус тилини мулоқот даражасида билиши, хорижга чиқиш (загран) паспорти олган, Ўзбекистон Республикасидан чиқишга ва Россия Федерациясига киришга тақиқи бўлмаслиги, соғлом бўлиши лозим.

❗️❗️Талаб этиладиган хужжатлар:
* Хорижга чиқиш пасспорти (шарт)
* Сертификат - рус тилини билиш хақидаги (агар бўлса)

Манзил:

📍Фарғона шаҳри, Б.Марғилоний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси биноси 1-қават.
Мурожаат учун:
📞 (73) 244-40-01 Rasmiy sahifalar⬇️
IFacebook I Instagram ISayt

Facebook
"Ташаббусли бюджет" дастури орқали ижтимоий инфратузилмадаги камчиликлар аҳолининг талаб ва таклифлари асосида манзилли ҳал этилмоқда

▪️Марғилон шаҳри. "Чароғон" МФЙ ҳудудидаги 24-умумий ўрта таълим мактабига сунъий қопламали стадион қуриш ташаббуси ғолиб бўлгандан сўнг мактабда янги сунъий қопламали стадион қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди

▪️Бағдод тумани. "Ташаббусли бюджет" самараси: Ахборот-кутубхона маркази замонавий ва муҳташам бинода иш бошлайди

▪️Ёзёвон тумани. "Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлган Баҳор маҳалласидаги 5 та кўчанинг 3 км масофадаги йўлларида ишлар жадал олиб борилмоқда

▪️Қува тумани. "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида "Катта Деҳқонобод" маҳалласининг ҳам 3 км ички йўллари янги қиёфа касб этмоқда

▪️Сўх тумани. Президент қарори ва "Ташаббусли бюджет" орқали Навобод маҳалласи янада обод бўлмоқда

▪️Фурқат тумани. "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида "Калдушон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўллар равон бӯлмоқда

▪️Ўзбекистон тумани. "Ташаббусли бюджет" самарасида “Бегобод” маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти янги бинода иш бошлади

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Qozog'iston Respublikasining Tadbirkorlikni rivojlantirish DAMU Jamg'armasi vakillarining O'zbekistonga tashrifi munosabati bilan DAMU Boshqaruv raisi o'rinbosari Bahytjan Makajanov va Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi direktori birinchi o'rinbosari M.Shonazarov o'rtasida uchrashuv bo'lib o'tdi.

Uchrashuvda Agentlik va DAMU Jamg'armasi tegishli vakillari ishtirok etishdi hamda ikki tashkilot tomonidan mamlakatlarda moliyaviy ko'mak, aholini tadbirkorlikka o'qitish, kichik va o'rta biznes vakillarini qo'llab-quvvatlash sohalaridagi olib borilayotgan siyosat bo'yicha fikrlar almashildi va kelgusi hamkorlik yo'nalishlari muhokama qilindi.

|Telegram|Instagram|Facebook|You Tube|
"Оналарга эҳтиром" фестивалининг шаҳар-туман босқичлари катта тантаналар билан давом этмоқда

💐Бағдод тумани.
"Оналарга эҳтиром" фестивалининг туман босқичи юқори кайфиятда ташкил этилди

💐Бешариқ тумани. "Оналарга эҳтиром" фестивалининг туман босқичи ғолиблари муносиб тақдирланди

💐Данғара тумани. Самарали меҳнат фаолияти, оилада фарзандлар тарбиясидаги ибрати билан эл назарига тушган онахонлар бир дастурхон атрофида жам бўлишди

💐Қўштепа тумани. Фестиваль ғолибларига эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди

💐Сўх тумани. Оналарга юксак эҳтиром ва ҳурмат кўрсатилди

💐Учкўприк тумани. "Оналарга эҳтиром" фестивали – қутлуғ мақом соҳибаларига юксак эътибор рамзи бўлди

💐Фурқат тумани. Дунёдаги энг улуғ зот – Оналаримизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter