Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
635 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Семинар_Тошлоқ

Тошлоқ туманида ҳоким ёрдамчилари учун семинар ташкил этилди.

Семинарда (KPI) қониқарли фаолият кўрсатган ҳоким ёрдамчиларини аьло даражага кўтариш, иш самарадорлигини ошириш, белгиланган йўналишларда яхши натижаларга эришиш бўйича атрофлича муҳокама қилинди.

📊 Иштирокчилар шу куни кўрсатгичи (KPI) юқори бўлган Ҳамрак МФЙ ҳоким ёрдамчиси Нодирбек Джўрабоев ҳамда Варзак маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Абдуғани Сулаймонов фаолияти билан танишишди. Ҳамрак маҳалласи Паррандачилик, Варзак маҳалласи эса ҳунармандчиликни кигизчилик йўналишига ихтисослашган бўлиб, "Бир маҳалла, бир маҳсулот" тамойили асосида ушбу маҳаллалар мисолида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.

🖇 Ўзаро фикр ва тажриба алмашишган иштирокчилар янги режа ва лойиҳаларни белгилаб олди. Семинарда бошқарма ходимлари ва Электрон-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази вакиллари иштирок этди.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
🔷Ҳоким ёрдамчилари халққа ҳисобот бермоқда.

🔷Данғара тумани Боғиш МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Усмонов Бунёджон Бахромовичнинг 2022-йил давомида олиб борилган ишлар, маҳалла фуқароларининг ижтимоий-иқтисодий даражасини ва турмуш шароитини яхшилаш борасидаги амалий ўзгаришлар, маҳалла инфраструктурасини яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги ҳисоботи ҳамда 2023 йилда режалаштирилган истиқболли вазифалар юзасидан малълумоти тингланди.

🔷Махалла ахолиси билан учрашувда 2023 йилда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини янада ошириш концепцияси тақдимоти ўтказилди.

🔷Ҳисобот йиғилиши давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, жорий йил учун маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан ўз таклифларини бериб ўтишди.
Учкўприк туманида ҳисобот йиғилишлари давом этмоқда.

✍️ Режага асосан тумандаги Машат МФЙ Ҳоким ёрдамчиси Насиров Нурмурот, Катта Қўштепа МФЙ Ҳоким ёрдамчиси Назиров Саиджон ҳамда Тошкентлигузар МФЙ Ҳоким ёрдамчиси Комилов Мансурхўжалар ўзларининг ўтган 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ва 2023 йилга мўлжалланган Концепция тақдимотини халққа тақдим этишди.

🔵 Фаолияти давомида кўрсатилган ёрдамлар, ажратилган имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ҳисобига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган аҳоли вакиллари қатнашиб, ҳоким ёрдамчиларининг амалий фаолиятини кўрсатиб беришди.

✍️ Бўлиб ўтган ҳисобот-йиғилишида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилиниб, жорий 2023 йилдаги режа ва мақсадлар, олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

🖇 Аҳоли вакилларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.