Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
640 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РИВОЖЛАНМОҚДА

Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолисини тадбиркорликка жалб этиш ҳамда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмаклашиш борасида қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, доимий ва қўшимча даромад манбаига эга қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ҳудудларда «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида аниқ манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошлоқ туманида ҳам ушбу тамойил асосида ҳар бир ҳудудда ўзига хос ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Кейинги йилларда «Дўстлик» МФЙда ҳунармандчилик, гулчилик ҳамда бошқа тадбиркорлик турлари тобора ривожланиб бормоқда. Айни пайтда мазкур маҳаллада 685 та хонадонда жами 2850 нафар фуқаро истиқомат қилади. Булардан 40 нафарга яқини тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда. Биргина, 2022 йил давомида 38 нафар фуқарога оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилган. Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси Яшнарбек Содиқовнинг айтишича, ўз маблағлари ҳисобидан тадбиркорликни бошлаб, маҳалладаги кўплаб ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаётган тадбиркорлар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Шундай тадбиркорлардан яна бири Марҳабатхон Қодировадир. Бу тадбиркор аёл ўз хонадонида гулли-чокли уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқариш билан қарийб 35 йилдан буён шуғулланиб келади. Ҳозирда у нон ёпишда ишлатиладиган 10 турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради.
– Касбим – шифокор, – дейди биз билан суҳбатда уста-ҳунарманд Марҳабатхон Қодирова. – Болалигимдан бу ҳунарга қизиқишим, меҳрим бошқача бўлган. Шу сабабли ҳам ҳозирда севимли ҳунаримни астойдил давом этирмоқдаман.

Бир сўз билан айтганда, тошлоқлик тадбиркорлар ишлаб чиқариш ҳажми ва кўламини янада кенгайтириб, ўз маҳсулотларини кўпроқ экспортга жўнатиш мақсади билан яшамоқдалар.
Бувайдалик меҳнаткаш оила ердан унумли фойдаланиб, даромадини оширмоқда

Президент қарорига асосан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган майдони захирага қайтарилди. Бу ерлар полиз-сабзавотчилик, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга аукцион орқали ижарага берилди.

Бу имкониятдан Бувайда туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳам унумли фойдаланмоқда.

Жов қишлоғилик Турсунали Қўзиев ўтган йили электрон-аукцион танловида қатнашиб, 45 сотих ер эгаси бўлди.

- Ер олганимиздан сўнг турмуш ўртоғим, ўғилларим ва келинларим иш билан банд бўлишди. Ўтган йили бу ерга эртанги маккажўхори, такрорий экинга эса сабзи ва ловия экиб, мўл ҳосил олдик. Турмуш тарзимиз илгаригига қараганда анча юксалди. Айниқса, ўғилларимнинг четга ишга бормай қўйгани бизни жуда қувонтирди - дейди Турсунали Қўзиев.

Меҳнаткаш ва тадбиркор бу оила жорий йил экин турини алмашлаб экишни режа қилишди. 30 сотих ерга қулупнай, 15 сотихига эса картошка ва помидор экдилар.

Айни пайтда қийғос гулга кирган қулупнай кўчатлари деҳқон қалб қўридан меҳр олиб баравж ривожланмоқда.

- Қишлоқ ёшлари ва аёлларига шундай имконият яратиб берган Президентимиздан миннатдорман. Ўғил-қизларим ишли бўлди. Хатто қўни-қўшни, маҳалладаги аёллар ҳам ҳашарга чиқишиб, бизга ёрдамлашяпти. Барча агротехник тадбирларни ўз вақтида бажаряпмиз. Бу йил худо хоҳласа қулупнойдан мўл ҳосил оламиз. Даромадимиздан Ҳасанбойга уй қуришни, набираларга хатна тўй қилишни режа қилиб турибмиз - дейди оила бекаси Дилором Қўзиева мамнуният билан.

Берилган ушбу имкониятдан фойдаланиб ҳам оила даромадини ошириб, ҳам халқимиз дастурхонини тўкин бўлишида ўз ҳиссаларини қўшаётган бундай ибратли оилалар сони ортаверсин.

Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ИБРАТ

ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ

• Хитой ҳукумати йўлни катта харсанг билан тўсиб қўйди ва четроққа яширин камера жойлаштирди.
• Мақсад одамларнинг бу ҳолатга қандай муносабатда бўлишларини кузатиш эди.
• Бир хитойлик савдогар йўлда харсанга дуч келар экан:
- Буни ким қўйди экан?! Масъуллар қаёққа қарамоқда?! Бу разиллик борасида ҳукуматга шикоят қиламан!-, деди ва харсангни айланиб ўтиб кетди.
• Ундан сўнг уч ўртоқ харсанга рўбарў келди ва уни расмга олишди, селфи тушишди, кулишди, тошни бу ерга қўйганни аҳмоқ, жоҳил дея калака қилишди ва айланиб ўтиб, йўлларида давом этишди!
• Яна бир киши келди, у бинокор эди.
• У ҳам вазиятни кўриб, шикоят ва норозилик билдирди, сўнг харсангни айланиб ўтиб кетди!
• Шу зайилда йўлдан ўтаётганлар шикоят, танқид, калака қила-қила, харсангни айланиб ўтишда давом этишди.
• Икки кун ўтгач бир деҳқон йўлдан ўтиб қолди.
• У ҳам тошни йўл устида турганиги кўрди ва ҳеч кимга шикоят қилмай, тошни йўлдан олиб ташлашга урина бошлади.
• Бошқа йўловчилар ҳам унга эргашишди, бир амаллаб тошни йўлдан бартараф қилишди!
• Харсанг йўлдан олиб ташлангач, унинг остидан ўн килограмм тилла ва мактуб чиқди!
• Мактубда шундай ёзув бор эди:
- Ҳокимдан ушбу тошни йўлдан олиб ташлаган инсонга мактуб! Сиз муаммони кўриб, шикоят қилиш ўрнига уни ҳал қилиш йўлидан юрдингиз ва ушбу мукофотга лойиқ топилдингиз! Биз сиз каби ижобий инсонлар билан кучли жамият қурамиз!
• Ҳа дўстлар!
• Кўп муаммоларнинг ечими оддий ва содда бўлади, аммо айримлар ўша муаммони ечиш йўлидан эмас, балки ундан шикоят қилиш йўлидан юради!
• Натижада жамиятда муаммо ечими ўрнига шикоят ҳайқириқлари кўпаяди холос!
• Агар жамиятни тоза бўлишини хоҳласанг аввало ўз атрофингни тозала, шунда зотан бутун жамият тоза бўлади!

©️ Маҳбубий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички кўчаларимиз равон бўлмоқда

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси таъминланмоқда.

Қувасой шаҳар Сой бўйи МФЙ Сохил кўчасида 350 м, Мустақиллик кўчасида 150 м, Бобур кўчасида 600 метр асфальтлаш ҳамда Мустақиллик кўчасида 1 км пиёдалар йўлаги қуриш режалаштирилган бунинг учун 1 млярд 150,0 млн сўм пул маблағлари ажратилган.

Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
❗️200 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги 200 дан ортиқ бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

▪️ Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Солиқ органларидаги вакант лавозимлар рўйхати
.

❗️Вакант лавозимларга ўтказилаётган танловларда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

▪️ Танловга ариза юбориш тартиби

▪️ id.egov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби
#Биласизми

🔰 Пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:

▫️ тут уруғи тайёрлаш;
▫️ тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
▫️ тут ипак қурти парваришлаш;
▫️ тирик ва қуриқ пиллани саралаш;
▫️ тирик пиллани қуритиш;
▫️ пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
▫️ пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
▫️ уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
▫️ тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
▫️ тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
"E-auksion" савдо платформасида ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҳудудидан деҳқончилик учун янги ерлар савдога чиқарилмоқда!

10 мингдан ортиқ ерларни электрон танловда иштирок этиб 30 йилга ижарага олинг!

▪️
Фарғона шаҳридан 60 та (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 139 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 312 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 557 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 279 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 846 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 1237 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1702 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 117 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 587 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 747 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 462 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 1937 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 103 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 696 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 360 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 460 тa (кўриш)

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 5000дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!

▪️
Фарғона шаҳридан 323 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 78 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 1 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 328 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 121 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 117 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 183 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 135 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1662 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 607 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 39 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 136 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 174 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 528 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 264 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 236 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 73 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 12 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 63 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Tadbirkorlar va ishbilarmonlar DIQQATIGA!!!
E-auksion.uz savdo platformasida Farg'ona viloyati bo'yicha 2200dan ortiq ko'chma savdo joylarini 3 yilga ijaraga oling

▪️
Farg'ona shahridan 222 ta (ko'rish)
▪️ Marg'ilon shahridan 179 ta (ko'rish)
▪️ Qo'qon shahridan 338 ta (ko'rish)
▪️ Quvasoy shahridan 513 ta (ko'rish)
▪️ Beshariq tumanidan 42 ta (ko'rish)
▪️ Bag'dod tumanidan 96 ta (ko'rish)
▪️ Buvayda tumanidan 26 ta (ko'rish)
▪️ Dang'ara tumanidan 227 ta (ko'rish)
▪️ Yozyovon tumanidan 5 ta (ko'rish)
▪️ Oltiariq tumanidan 39 ta (ko'rish)
▪️ Qo'shtepa tumanidan 6 ta (ko'rish)
▪️ Quva tumanidan 53 ta (ko'rish)
▪️ Uchko'prik tumanidan 54 ta (ko'rish)
▪️ Rishton tumanidan 27 ta (ko'rish)
▪️ Farg'ona tumanidan 110 ta (ko'rish)
▪️ Toshloq tumanidan 29 ta (ko'rish)
▪️ Furqat tumanidan 97 ta (ko'rish)
▪️ So'x tumanidan 101 ta (ko'rish)
▪️ O'zbekiston tumanidan 109 ta (ko'rish)

👇Xabardor boʼlish uchun👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Е-auksion.uz” Электрон савдо платформасида Фарғона вилоятида савдога чиқарилган ер участкалари, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар билан танишинг.
Е-auksion.uz орқали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг!

🔷Давлат активлари 63 та - (кўриш)
🔷Давлат мулкини ижарага бериш 653 та -(кўриш)
🔷Деҳқон xўжалиги ерлар ижараси 10601 та -(кўриш)
🔷Кўчмас мулк 137 та -(кўриш)
🔷Автомототранспорт 63 та -(кўриш)
🔷Ер участкалари 5920 та -(кўриш)
🔷Ташқи реклама объектлари 5 та -(кўриш)
🔷Ер кари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 28 та -(кўриш)
🔷Махсус техникалар 10 та -(кўриш)
🔷"Ўзпахтасаноат" АЖ мол-мулклари 3 та -(кўриш)
🔷Бошқа мулклар 30 та -(кўриш)
🔷Кўчма савдо жойлари 2276 та -(кўриш)
🔷"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мол-мулклари 358 та -(кўриш)

Видео кўлланма

Саволларга жавоб олиш

Телеграмдаги расмий канали

☎️: 71 202 21 11
☎️: 99 207 26 13

👇Xабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ҳурматли фойдаланувчилар❗️

Маълумотларни қайта ишлаш марказида техник ишлар олиб олиб борилмоқда.⚙️

Шу сабабли бугун соат 00.00 дан 04.00 гача Online Mahalla ахборот тизимидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/onlinemahalla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
32 тоифадаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига божларнинг бекор қилиниши халқимизга нима беради?

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари оширилмоқда

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Erkin Mukhitdinov
Ассалому алайкум, ҳурматли ҳудудий бош бошқарма бошлиқлари ва тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари! Жойларда, маҳаллаларда тарғибот ишларини амалга ошириш учун янги материаллар тайёрланди. Бу материаллар халқимизнинг мурожаатларига жавобан Конституциямизга ўзгартиришлар киритиш бўйича Референдумга овозга қуйилган янги меъёрларни оддий, содда тилда тушунтириб беради. Барча туман ва шаҳар камбағалликни қисқартириш бўлимларига, маҳалла расиларига, ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаолларига етказиш лозим. Топшириқ юзасидан муносабат бирдиришингизни сўрайман.