#Фарғона_вилояти
#Маҳалла_тизими_ходимлари_куни
⚡️Маҳалла тизими ходимлари тақдирланди
Бугун яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат айёми — Наврўз тантаналари яна бир шодиёнага уланиб кетди.
🔷Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги "Афросиёб" тантаналар уйида байрам тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Х.Х.Бозаров иштирок этиб, ҳаётини маҳаллага боғлаган, аҳолининг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган барча масъулларни касб байрами билан қутлади.
🔷Маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади. Маҳаллада ўзгариш бўлса, бутун жамият ўзгаради. Шу сабабли сўнги йилларда халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ўзига хос ноёб тузилма — маҳаллага эътибор катта. Давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуси билан маҳаллани чинакам халқчил идорага айлантириш йўлида бор куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганлиги таъкидланди.
🔷Шундан сўнг бир гуруҳ фаолларга давлат мукофотлари, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони, сиҳатгоҳга йўлланма ҳамда эсталик совғалари тантанали топширилди.
🔷Тадбир доирасида байрам дастурхони ёзилди ва дилрабо тароналар ижро этилиб, йиғилганларга ўзгача кўтаринкилик ва баҳорий кайфият улашилди.