Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
715 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#байрам_шукуҳи
#шукроналик_дастурхони

Мирфозил МФЙ кўчалари бўйлаб баҳор шукуҳи кезиб юрибди.
  Бугун эрта тонгдан яхши ниятлар билан Мирфозилда шукроналик дастурхони ёзилди.
Байрам дастурхонида бевосита
2-сектор раҳбари Рустам Абдумуталиевич Тиллаев иштирок этди. Дастурхон атрофида маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан самимий суҳбат олиб бордилар.
  Халқимизга тинчлик, касбу фаолиятимизга барака сўраб Қуръон тиловат қилинди. Мирфозил кўчалари бўйлаб шукроналик дустурхонлари ва тадбирлари давом этади!
#Жараён

ҲАШАР-ЭЛГА ЯРАШАР!

Эрта тонгдан туманимиз бўйлаб умумхалқ ҳайрия ҳашари бошлаб юборилди. Туман ҳокимлиги томонидан барча махсус техникалар Ёзёвон савдо мажмуаси ҳудудига жамланиб, эгаларига бугунги ҳашарда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича йўриқнома берилди. Шундан сўнг махсус техникалар белгиланган иш жойларига йўл олишди.

Туманни кесиб ўтувчи 373-йўл бўйлаб юрар экансиз, ободонлаштириш бошқармасининг ходимлари супир-сидир қилиб, йиғилган чиқиндиларни олаётганликларини кўришингиз мумкин.

28-болалар мусиқа ва санъати ходимлари ҳам ўз ҳудудларини бегона ўтлардан тозалашмоқда.

Туман электр таъминоти корхонасида ишчи-ходимлари ҳам ҳашарни кўтаринки ўтказишаётганини кўришингиз мумкин. Бегона ўт-ўланлар чопилмоқда, аҳлатлар олиниб, дарахтлар оқланмоқда.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва қўшниси СЭО ва ЖСБ ходимлари ҳамда молия, ғазна бўлимлари ҳам уюшқоқлик билан иш ташкиллашибди. Барча иш билан машғул.

Туманимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда. Жойлардан бу жараёнларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ