Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
661 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
Олтиариқ тумани Обод маҳалласи кун сайин номига муносиб кўриниш касб этмоқда.
Шодлик, Қўштегирмон, М.Топволдиев, Оқбулоқ, Ёшлик,  Обод кўчаларида яшовчи 2000 нафардан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-408-сонли қарорига асосан маблағ ажратилди. Мавжуд сув қудуғи қайта реконструкция қилинади. Битта сув қудуғи янгитдан барпо этилади. Сув минораси ўрнатилиб 9 километрлик тармоқ тортилади.
Ҳозирги кунга қадар 5.5 километр қувурлар тортилди.
Бажарилаётган ишлар маҳалла фуқаролар йиғини раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ҳамда фаоллар иштирокида жамоатчилик назорати тартибида мунтазам кузатиб борилмоқда.

Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

▫️
Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

Мавзу: Давлат хизматчиларида стрессга бардошлиликни ошириш

Маърузачи:
Қудратуллаева Рухсора Бахтияровна, Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети доценти, Психология фанлари номзоди (PhD)

▫️"Мутолаа вақти" рукни

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 24 февраль куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
❗️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

▫️ Ушбу соатнинг асосий мавзуси — Давлат хизматчиларида стрессга бардошлиликни ошириш.

▪️ Кўриш

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prеzidеntimiz qarorlari ijrosi qay tarzda amalga oshirilmoqda.

Joylarda suvlashtirish jarayonlari nazoratga olindi. Bag'dod tumani filiali rahbari, tumanga biriktirilgan mas'ul xodim va jamiyat axborot xizmati bo'limi xodimlari qurilish ishlarini ko'zdan kеchirdilar.

Jumladan, Bag'dod tumani "Muruvvat" MFY da PQ-408 qaror asosida 7.5 km tarmoq tortish ishlari va 2 ta quduq qazilmoqda. Ish jarayonlari davom etmoqda.

"Farg‘ona suv ta'minoti” MCHJ Axborot xizmati.

https://www.facebook.com/Fargonasuvtaminot/

🌐Kanalimizga obuna bo‘ling
@UzSuvTaminotFargona
Фарғона вилояти Қувасой шаҳри "А.Темур" МФЙ хоким ёрдамчиси Ф.Мамадалиевни тавсиясига асосан, Жомий кўчаси 11 хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро С.Боладжоновага 33.0 млн.сўмга имтиёзли кредит маблағлари асосида, 5 дона тикув дастгохлари билан таъминланиб, шунингдек, бу орқали “MAVI DENIZ TEKSTIL” МЧЖга, 5 нафар ишсиз фуқаро ишга қабул қилиниб, бандлиги таъминланганлигини Шаҳар хокимининг 1-ўринбосари Х.Холдаров ва Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Э.Ташбековлар томонидан мониторинг қилинди.
Бағдод тумани Ойдинбулоқ МФЙ

Субсидия асосида фуқарога АВЕРЛО тикув машинаси бериш орқали ўзини-ўзи банд қилинди.
Фарғона вилояти Қувасой шаҳри "Сой бўйи" МФЙ хоким ёрдамчиси Ф.Акбаровни тавсиясига асосан, Сохил кўчаси 19 хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро И.Иброхимжоновга 25.0 млн.сўмга имтиёзли кредит маблағлари асосида, Миллий пишириқлар пишириш жихозлари билан таъминланганлиги ҳамда 2 нафар ишсиз фуқаро ишга қабул қилиниб, бандлиги таъминланганлигини Шаҳар хокимининг 1-ўринбосари Х.Холдаров ва Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Э.Ташбековлар томонидан мониторинг қилинди.
Сертут маҳалласининг кўп йиллик орзуси ушалмоқда...

Юртни чирой очиши халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи ва умидини оширади. Энг асосийси бугунги кунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.

Олтиариқ тумани "Сертут" маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчаларнинг носозлиги аҳолининг оғриқли ташвишига айланиб, қишда лой ёзда чанг кўчалар одамларнинг эътироз ва мурожаатларини келтириб чиқарар эди.
Махалланинг ҳоким ёрдамчиси , раиси
, кўчабошилар ва фаоллари томонидан бир овоздан худудни асфалтлаштириш муаммоси жорий йилда Мухтарам Президентимизнинг 408-сонли қарорига таклиф қилиб киритилди.

Бугунга келиб ушбу муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Кўз ўнгида маҳалла кундан кунга обод масканга айланаётганига гувоҳ бўлаётган аҳолининг қувончи чексиз.