Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
634 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Insonga_e'tibor

LIVE🔴

Ayni damda Kambag'allikni qisqartirish va bandlik vaziri B.Musaev rahbarligida "Kambag'allikni qisqartirish va bandlik vazirligi markaziy apparati tarkibiy bo'linmalari, hududiy va tasarrufiy tashkilotlarda ijro intizomi holati, tizimda korrupsion jinoyatlarining sodir etilish holati, ularni bartaraf etish bo'yicha ko'rilayotgan chora-tadbirlar hamda kelgusidagi ustuvor vazifalar, davlat mehnat nazorati inspeksiyasi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari" mavzusida videokonferensiya bo'lib o'tmoqda.

Rasmiy sahifalar⬇️
IFacebook I Instagram ISayt
“Маҳалладаги бешлик ҳамкорлиги”нинг “Фарғона тажрибаси” Республикада оммалаштирилади

Бугун вилоятимизда “Соғлом оила – соғлом жамият” тамойили асосида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бандлик ва ижтимоий-профилактикани амалга оширишда “Маҳалладаги бешлик ҳамкорлиги” тизимини янгича ёндашув асосида йўлга қўйишда Фарғона вилояти тажрибасини Республикада оммалаштириш бўйича семинар ўз ишини бошлади.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383140

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
“Фарғона тажрибаси”ни Республикада оммалаштириш бўйича ўтказилаётган семинар иштирокчилари Олтиариқ тумани мисолида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар

“Маҳалладаги бешлик ҳамкорлиги”нинг “Фарғона тажрибаси”ни Республикада оммалаштириш бўйича бугун вилоятимизда бошланган семинар иштирокчилари Олтиариқ тумани Полосон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.

Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова, Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимларининг, шунингдек, қўшни Наманган ва Андижон вилоятлари шаҳар ва туманлари ҳокимларининг оила ва хотин-қизлар масалаларидан масъул ўринбосарлари, соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва семинарда иштирок этаётган бошқа мутасаддилар “Соғлом оила – соғлом жамият” тамойили асосида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар билан Полосон маҳалла фуқаролар йиғини мисолида танишдилар.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383142

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter