“Бир маҳалла – бир маҳсулот”
Ўқчиликлар яшикчилик орқасидан рўзғори бутлиги, оиласи фаровонлигини таъминлашмоқда
Қўштепанинг Ўқчиси яшикчилар маҳалласи сифатида танилган. Қишлоқнинг ривожланиш драйвери ҳисобланган ёғочни қайта ишлаш билан аҳоли йилнинг барча фаслларида шуғулланади.
Мазкур ҳудуддаги қай бир хонадонга кирманг, яшик тайёрлаш билан шуғулланаётган ёшу қарига кўзингиз тушади. Энг асосийси, ушбу меҳнат орқасидан рўзғори бутлиги, оиласи фаровонлигини таъминлаётганлар кўп.
Шу маҳалланинг “Янги Фарғона” кўчасида яшовчи Икромжон Ахмаджонов бундан 3 йил аввал “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлди. Юртимизда ҳунармандларга берилган имкониятлардан фойдаланиб, банкдан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олди. Маҳалладошлари сингари яшикчилик фаолиятини ташкил этиб, ўз хонадонида оила аъзолари ва маҳалла ёшларини иш билан таъминлади.
Бундан ташқари Икромжон Ахмаджонов қисқа фурсат ичида касаначилик фаолиятни ҳам йўлга қўйди. Маҳалладаги 20 нафар аёллар ўз уйларида яшик тайёрлаш билан шуғулланишади. Бир кунда битта аёл ўртача 200 тагача яшик тайёрлайди ва кунлик 120-150 минг сўм даромад топишади.
Қисқаси, бугун республикамиз миқёсида оммалаштирилиб, ҳаётга татбиқ этилаётган “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили Ўқчи маҳалласида анча йиллар олдин бошланган.
Telegram | Web-site |facebook | instagram | youtube

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури фарғоналик тадбиркорлар учун ҳам янги имкониятлар эшикларини очмоқда
Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида камбағалликни қисқартириш борасида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурининг ижроси юзасидан Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Батафсил: https://ferghana.uz/site/view/news/11383217
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси Фарғона вилояти тадбиркорлари билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Фарғона вилояти тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил: https://ferghana.uz/site/view/news/11383220