Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
634 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
Фурқат туманида 40 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машиналари берилди

Фурқат туманида "Темир дафтар"га киритилган 2 нафар, "Аёллар дафтари"га киритилган 38 нафар хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида субсидиялар ажратилиб, замонавий тикув машиналари топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари, дахлдор мутасаддилар ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Учрашувда ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда эҳтиёжманд, бандлиги таъминланмаган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнлари ҳақида сўз борди.

Ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларда кооперация усулида янги иш ўринлари яратиш орқали хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мобил_репортаж

⚡️“Маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими

Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодлар билимини ошириш ва касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Insonga_e'tibor

Farg`ona tumanida ish bilan band bo`lmagan ishsiz fuqarolarni bandligini ta’minlash maqsadida bo`sh ish o`rinlari mehnat yarmarkasi tashkil etildi.
Mazkur mehnat yarmarkasida tumandagi 65 ta korxona, tashkilot va muassasalar o`zlaridagi mavjud bo`lgan 600 taga yaqin bo`sh (vakant) ish o`rinlari bilan qatnashdilar.

10 nafar fuqarolarga tumandagi korxona tashkilotlardagi mavjud bo`sh ish o`rinlariga yo`llanmalar berildi

24 nafar fuqarolar turli korxona va tashkilotlarga ishga joylashtirildi.

22 nafar fuqarolar Vazirlar Mahkamasining 799-sonli qarori bilan tashkil etilgan haq to`lanadigan jamoat ishiga jalb etildi.

“Temir daftar”,“Ayollar daftari” dagi 70 nafar fuqarolarga subsidiya asosida asosida o'zini o'zi band qildirish uchun tikuv mashinasi, inkubator, payvandlash uskunalari berildi.

Shuningdek, tadbir davomida 2 nafar muhtoj shaxsga elektr yuritmali nogironlar aravachasi va 2 ta eshitish moslamasi bilan ta’minlandi.
#Insonga_eʼtibor

FARGʻONA VILOYATI KAMBAGʻALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIK BOSHQARMA BOSHLIG'I A.ABDULLAYEV FARG'ONA TUMANI XOKIM YORDAMCHILAR BILAN UCHRASHUV BO'LIB O'TDI.

Uchrashuv davomida Prezidentimizning “Energiya tejovchi texnologiyalarni joriy qilish va kichik quvvatli qayta tiklanuvchi energiya manbalarini rivojlantirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi  farmoni ijrosini ta’minlash, yangi ish oʻrinlari, ishsizlikdan holi hududga aylantirish boʻyicha masʼullarga tegishli topshiriq va koʻrsatmalar berildi.

Rasmiy sahifalar⬇️
Telegram IFacebook I Instagram ISayt
⚡️СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ОНЛАЙН АРИЗА ЙЎЛЛАНГ: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан йўлга қўйилган "Агросубсидия" ягона ахборот тизими ишлаб турибди.

Фермерларимиз субсидияларни олиш учун электрон равишда ариза беришлари мумкин.

Ариза бериш учун ҳавола:
agrosubsidiya.uz
Маҳалла "бешлиги"га яна бир ходим қўшилмоқда

⚡️"Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.06.2023 йилдаги ПФ-82-сон) Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади.

⭕️Қуйидагилар Агентлик тузилмасига ўтказилади:

👉2023 йил 15 июндан бошлаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидан:

▪️Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
▪️Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари;
▪️Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
▪️Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази;
▪️кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун “Мурувват” ва “Саховат” интернат-уйлари;
▪️Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;
▪️кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

👉2024 йил 1 январдан бошлаб:

▫️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан болалар уйлари;

▫️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан меҳрибонлик уйлари;

▫️маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари;

👉2024 йил 1 августдан бошлаб:

🔸Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;

🔸Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари;

👉2025 йил 1 январдан бошлаб:

🔹Ички ишлар вазирлиги тизимидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари;

🔹Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидан Ижтимоий суғурта жамғармаси.

🔹Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Паралимпиячиларнинг матонат мактабини 2023 йил 15 июндан Агентлик тузилмасига ўтказиш ҳамда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг фаолиятини ҳамкорликда мувофиқлаштириш белгиланмоқда.

Ушбу Агентликнинг ходимлари маҳалла даражасида фаолият олиб бориши белгиланиб, маҳалладаги "бешлик"ка "олтилик" сифатида
#Ёзёвон_тумани

🔹Икки тадбиркор томонидан "Саватча маркет" бренди асосида фаолият юритувчи супермаркет очилиб, 12 та иш ўрни яратилди

Каналга уланиш:👇
https://t.me/RegionF
#Қува_ҳоким_ёрдамчиси
#Тадбиркорлик_муҳити

Қува туман Қашқари МФЙ ҳудуди Қашқар кўчасида  жойлашган беш ташаббус лойиҳаси доирасида ташкил этилган "DOKTOR MM" хусусий клиникаси фаолияти билан яқиндан танишилди.

♻️ Ҳудудга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ҳамроҳлигида Республикадан бириктирилган вакиллар ҳамда Қува туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масьуллари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа истиқболлари муҳокама қилинди.

📊 Маьлумот ўрнида, ҳозирда корхонада жами 30 нафар малакали шифокорлар ва ишчи ходимлар ишлаб келмоқда, шунингдек, тадбиркор томонидан "QUBBO STARS" Нодавлат талим муассасасини қуриб битказиб, фойдаланишга топшириш жараёнида.