Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
634 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда

Аввал хабар берганимиздек вилоят ҳокими томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Бойистон маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида ҳонадонбай ўрганишлар олиб борилмоқда.

Аниқланган камчиликлар вилоят ва тумандан бириктирилган масъул корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳусусан ҳудуддаги 5 нафар ногиронлиги бор фуқаролар томонидан ногиронлик аравачаси ва 1 нафар фуқаро томонидан эшитиш мосламаси билан таъминлаш масаласида қилган мурожаатлари масъуллар томонидан шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, ушбу фуқароларга ногиронлик аравачалари ва эшитиш мосламалари топширилди.

Шунингдек аниқланган муаммолар бугунги кунда ижрога қаратилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
🇷🇺 Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчиларидан бири бўлган Ставрополь ўлкасида агро-соҳада фаолият юритаётган "Стимул М” МЧЖ вакиллари томонидан 7 июн куни соат 9:30 да суҳбат асосида ишлаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун суҳбат-танлов бўлиб ўтади.

талаб этиладиган ёш 18-50

⚒️ ўсимлик парваришловчи
⚒️ ёлланма ишчи

💵 Ойлик 43000 рубл атрофида

✳️ овқатланиш ва ётоқхона иш берувчи томонидан таъминланади.

✳️ Фуқаролар рус тилини мулоқот даражасида билиши, хорижга чиқиш (загран) паспорти олган, Ўзбекистон Республикасидан чиқишга ва Россия Федерациясига киришга тақиқи бўлмаслиги, соғлом бўлиши лозим!

❗️Талаб этиладиган хужжатлар:
* Хорижга чиқиш ва миллий пасспорти (шарт)
* Сертификат - рус тилини билиш хақидаги (агар бўлса)

Манзил:
📍Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун:
📞 (73) 244-40-01
УЗОҚ КУТИЛГАН ВАКАНСИЯ!!!

🇷🇺 Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчиларидан бири бўлган Казань вилоятида фаолият юритаётган "Камаз” АЖ заводи вакиллари томонидан 8 июн куни соат 10:30 да сухбат асосида ишлаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун суҳбат - танлов бўлиб ўтади.

“Камаз" АЖ ваканциялари:

⚒️Темирчи-штампчи
⚒️Заточник (ўткирлаштирувчи)
⚒️Махсус арра, кесувчи аппарат ва станокларда металл кесувчи
⚒️Инструментчи слесарь
⚒️Слесарь ремонт устаси
⚒️Токар
⚒️Шлифовка устаси

талаб этиладиган ёш: 18-50

💵 Ойлик 45000-55000 рубл атрофида

✳️ патент (келишилган ҳолатда), ётоқхона ҳамда овқатланиш иш берувчи томонидан таъминланади.

✳️ Фуқаролар рус тилини мулоқот даражасида билиши, хорижга чиқиш (загран) паспорти олган, Ўзбекистон Республикасидан чиқишга ва Россия Федерациясига киришга тақиқи бўлмаслиги, соғлом бўлиши лозим!

❗️Талаб этиладиган хужжатлар:
* Хорижга чиқиш ва миллий пасспорти (шарт)
* Сертификат - рус тилини билиш хақидаги (агар бўлса)

Манзил:
📍Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун:
📞 (73) 244-40-01
Фурқат туманида 40 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машиналари берилди

Фурқат туманида "Темир дафтар"га киритилган 2 нафар, "Аёллар дафтари"га киритилган 38 нафар хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида субсидиялар ажратилиб, замонавий тикув машиналари топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари, дахлдор мутасаддилар ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Учрашувда ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда эҳтиёжманд, бандлиги таъминланмаган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнлари ҳақида сўз борди.

Ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларда кооперация усулида янги иш ўринлари яратиш орқали хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мобил_репортаж

⚡️“Маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими

Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодлар билимини ошириш ва касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Insonga_e'tibor

Farg`ona tumanida ish bilan band bo`lmagan ishsiz fuqarolarni bandligini ta’minlash maqsadida bo`sh ish o`rinlari mehnat yarmarkasi tashkil etildi.
Mazkur mehnat yarmarkasida tumandagi 65 ta korxona, tashkilot va muassasalar o`zlaridagi mavjud bo`lgan 600 taga yaqin bo`sh (vakant) ish o`rinlari bilan qatnashdilar.

10 nafar fuqarolarga tumandagi korxona tashkilotlardagi mavjud bo`sh ish o`rinlariga yo`llanmalar berildi

24 nafar fuqarolar turli korxona va tashkilotlarga ishga joylashtirildi.

22 nafar fuqarolar Vazirlar Mahkamasining 799-sonli qarori bilan tashkil etilgan haq to`lanadigan jamoat ishiga jalb etildi.

“Temir daftar”,“Ayollar daftari” dagi 70 nafar fuqarolarga subsidiya asosida asosida o'zini o'zi band qildirish uchun tikuv mashinasi, inkubator, payvandlash uskunalari berildi.

Shuningdek, tadbir davomida 2 nafar muhtoj shaxsga elektr yuritmali nogironlar aravachasi va 2 ta eshitish moslamasi bilan ta’minlandi.
#Insonga_eʼtibor

FARGʻONA VILOYATI KAMBAGʻALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIK BOSHQARMA BOSHLIG'I A.ABDULLAYEV FARG'ONA TUMANI XOKIM YORDAMCHILAR BILAN UCHRASHUV BO'LIB O'TDI.

Uchrashuv davomida Prezidentimizning “Energiya tejovchi texnologiyalarni joriy qilish va kichik quvvatli qayta tiklanuvchi energiya manbalarini rivojlantirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi  farmoni ijrosini ta’minlash, yangi ish oʻrinlari, ishsizlikdan holi hududga aylantirish boʻyicha masʼullarga tegishli topshiriq va koʻrsatmalar berildi.

Rasmiy sahifalar⬇️
Telegram IFacebook I Instagram ISayt