Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
635 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
Ўзбекистон “Адолат” партиясининг навбатдан ташқари Пленуми ўтказилди

Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб Махмудова Робахон Анваровнани кўрсатиш масаласини партиянинг навбатдаги Қурултойи муҳокамасига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

📍https://uza.uz/posts/482276

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши XIV мажлиси бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши аъзолари Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия Съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

📍https://uza.uz/posts/482431

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
#Insonga_e'tibor
#Mehnat_yarmarkasi

Ish bilan band boʻlmagan, shu jumladan aliment toʻlovchi fuqarolar, "Ayollar", "Yoshlar" daftariga kiritilgan, xorijiy davlatlardan qaytgan mehnat migrantlari hamda xorijda ishlash istagida boʻlgan, harbiy xizmatdan qaytgan fuqarolarni bandligini ta'minlash maqsadida Furqat tumanida "Boʻsh ish oʻrinlari" mehnat yarmarkasi tashkil etildi.

⚡️Tadbir tuman prokuraturasi, Kambagʻallikka qisqartirish va Bandlikka koʻmaklashish boʻlimi tashabbusi bilan tashkil etildi.

Mehnat yarmarkasida tuman hududida joylashgan 26 ta korxona tashkilotlar oʻzlaridagi mavjud boʻlgan jami 92 ta boʻsh ish oʻrinlari bilan qatnashishdi.

Oʻtkazilgan mehnat yarmarkasida 3 nafar fuqarolar ishga joylashtirish uchun yoʻllanmalar berildi

8 nafar fuqarolar kasbga oʻqitish uchun yoʻllanma berildi.

Mehnat yarmarkasi davomida 5 nafar fuqarolarga mehnat qonunchiligi yuzasidan kerakli maslahatlar berildi.

Rasmiy sahifalar⬇️
IFacebook I Instagram ISayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Insonga_e'tibor
#Onalarga_ehtirom

Farg'ona viloyat hokimining tashabbusi bilan oʻtkazilayotgan "Onalarga ehtirom" festivalida Yozyovon tuman Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boʻlimi ham o'z tashabbuslarini koʻrsatishdi.

Farzandlar uchun borligʻini fido qilgan onalardek ulugʻ zotlarga boʻlgan yuksak ehtiromni namoyon etish, oʻsib kelayotgan yosh avlodning ongi shuurida ota-onaga hurmat, farzandlik burchlarini ado etish, ularni qadrlash kabi fazilatlarni shakllantirish kabi gʻoyalarni mujassam etgan ushbu festival doirasida onalarga ehtirom ko'rsatildi.

Rasmiy sahifalar⬇️
IFacebook I Instagram ISayt
#Биласизми

❗️Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиздан кредит берилади

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда қуйидагилар учун ажратилади:

🔸оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

🔸чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга;

🔸боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

🔸оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача;

🔸“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача.

🏢 Мазкур кредитлар “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” орқали ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
IFacebook I Instagram ISayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Insonga_e'tibor
#Ayollar_daftari "Аёллар дафтари"да турувчи 140 нафар иш билан банд бўлмаган хотин-қизларга тикув машиналари ва пишириқ печлари топширилди

Маълумки, оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган, доимий иш билан банд бўлмаган фуқароларга Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамғармалар маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ажратилмоқда.

Фарғона шаҳрида ташкилланган тадбирда шаҳарда яшовчи 140 нафар хотин-қизларга ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра тикув машиналари топширилди.

Rasmiy sahifalar⬇️
IFacebook I Instagram ISayt
Фарғонада “Ўзбекистон қаҳрамонлари” китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан нашр этилган ушбу китоб-альбомнинг Фарғона давлат университетида ўтказилган тақдимотида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар қатнашдилар.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов қаҳрамонларнинг ҳаёти замонамиз ёшлари учун ҳақиқий ибрат мактаби эканини қайд этди.

Ушбу китоб-альбом миллатимиз қаҳрамонларига эҳтиром сифатида яратилганлиги, унда Ватанимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб, “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвони ҳамда “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирланган 103 нафар юртдошимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилиши билан аҳамиятлидир. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Қаҳрамони Улуғбек Умаров ўз миннатдорчилигини билдириб, фидойилик билан меҳнат қилган ҳар бир киши қаҳрамон бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Китобда ҳаётнинг турли синовларига қарамай сабот билан меҳнат қилиб, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилган давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, ишчи-хизматчилар, устозлар, деҳқон ва чорвадорлар, санъат ва маданият ходимлари, барча жабҳаларда олиб борилаётган юксак бунёдкорлик ишларида доимо камарбаста бўлган замондошларимизнинг умр йўллари акс этган.

Фарғоналик қаҳрамонлар ҳақида видеоролик намойиш этилди, талабалар томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар барчага манзур бўлди. Тадбир сўнгида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони Улуғбек Умаровга эсдалик совғалари топширилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 51 килограммгача вазн тоифаси финалида ғалабани қўлга киритган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматовга олтин медаль ва чемпионлик камарини топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев вручил золотую медаль и чемпионский пояс нашему соотечественнику Хасанбою Дусматову, победившему в финале чемпионата мира по боксу в весовой категории до 51 килограмма.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter