Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
635 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Жараён

ҲАШАР-ЭЛГА ЯРАШАР!

Эрта тонгдан туманимиз бўйлаб умумхалқ ҳайрия ҳашари бошлаб юборилди. Туман ҳокимлиги томонидан барча махсус техникалар Ёзёвон савдо мажмуаси ҳудудига жамланиб, эгаларига бугунги ҳашарда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича йўриқнома берилди. Шундан сўнг махсус техникалар белгиланган иш жойларига йўл олишди.

Туманни кесиб ўтувчи 373-йўл бўйлаб юрар экансиз, ободонлаштириш бошқармасининг ходимлари супир-сидир қилиб, йиғилган чиқиндиларни олаётганликларини кўришингиз мумкин.

28-болалар мусиқа ва санъати ходимлари ҳам ўз ҳудудларини бегона ўтлардан тозалашмоқда.

Туман электр таъминоти корхонасида ишчи-ходимлари ҳам ҳашарни кўтаринки ўтказишаётганини кўришингиз мумкин. Бегона ўт-ўланлар чопилмоқда, аҳлатлар олиниб, дарахтлар оқланмоқда.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва қўшниси СЭО ва ЖСБ ходимлари ҳамда молия, ғазна бўлимлари ҳам уюшқоқлик билан иш ташкиллашибди. Барча иш билан машғул.

Туманимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда. Жойлардан бу жараёнларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Buvayda
#sport

Yugurish marafoni oʻtkazildi


Navro‘z bayramini tuman markazi hamda qishloqlarda umumxalq sayllari shaklida yuqori saviyada nishonlash, ularda keng xalq ommasining faol ishtirok etishini ta’minlash, yoshlarni bo‘sh vaqtlarini mazmunli o‘tkazishga ko‘maklashi, yoshlarni ommaviy sport turlariga qiziqishlarini orttirish, shuningdek, 2022 – 2026 yillarga mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Insonga e’tibor va sifatli ta’lim yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi ijrosini ta’minlashga qaratilgan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023 yil 1 martdagi “2023 yilgi Navro‘z umumxalq bayramiga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish to‘g‘risida”git PQ-82-sonli hamda viloyat hokimining 2023 yil 7 martdagi 90-11-0-Q/23-sonli qarorlari ijrosini ta’minlash maqsadida, bugun tumanda sportning yugurish sport turi bo‘yicha “Yangi nafas marafon”ini o‘tkazildi

Buvayda xabarlari⤵️⤵️⤵️
https://t.me/+Ncqgt2Ha4ak0ZDMy
НАВРЎЗ САЙЛИ

Юртимизга кўклам нафаси уфуриб турган шу кезларда Мустаҳкам Дўстлик, Сойбўйи, Юқори Сойбўйи, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси Наврўз байрамини нишонладилар.

Эл-юртга ош тарқатилди. Маҳалла оқсоқоллари деҳқончиликларга барака тилаб, дуо фотиҳа қилишди.

Туман хотин-қизлар бўлими раҳбари Саидахон Усмонова барча онахонларимизни байрам билан табриклади.

Туман маданият бўлими ходимлари куй-қўшиқлар билан даврага файз улашди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🔷Данғара туманида Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш бўйича “Обод ва файзли махалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

🔷Умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.