Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
718 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
Мурувват уйида Наврўзи олам шукуҳи

“Наврўз” энг аввало меҳр-оқибат ва ҳайру саҳоват байрами бўлиб, бу кунларда беморлар ва кўмакка муҳтож кишиларга беминнат ёрдам бериш каби эзгу юмушлар ҳам кенг миқёсда бажарилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлганлар учун аёллар интернат уйида ташкилланган байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.

Шодиёналарда иштирок этган туман сектор раҳбарлари меҳр масканида яшовчилар ҳолидан хабар олиб, уларни айём билан қутлашди, барчага сиҳат-саломатлик, кўнгил хотиржамлиги тиланди.

Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, барчани янгиланиш ва яшариш айёми билан табриклади. Муассасада даволанаётган аёллар доимо давлатимиз ардоғида эканлигини яна бир бор таъкидлаб, Президентимиз ташаббуси билан юртимиздаги “Саҳоват” ва “Мурувват” уйларига кўрсатилаётган эътибор намунасини айни даргоҳда яратилган шароитларда ҳам яққол кўриш мумкинлигини қайд этиб ўтди.

Бугунги тадбирда эзгулик йўлидаги ўзларининг муносиб ҳиссаси билан вилоят божхона бошқармаси ҳамда “Ишонч” дўконлар тармоғи Яйпан филиали мутасаддилари ҳам қатнашиб, даволанувчиларнинг байрамона кайфияти ва шодликларига шерик бўлишди.

Шу куни муассасада яшовчи хотин-қизларнинг қалбларига баҳорий илиқлик билан биргаликда, туман ҳокимлиги ҳамда ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари ҳам улашилди.

Байрам тадбири куй-қўшиқ ҳамда рақслар билан давом этди.

@uzbaxborotxizmati
#байрам_шукуҳи
#шукроналик_дастурхони

Мирфозил МФЙ кўчалари бўйлаб баҳор шукуҳи кезиб юрибди.
  Бугун эрта тонгдан яхши ниятлар билан Мирфозилда шукроналик дастурхони ёзилди.
Байрам дастурхонида бевосита
2-сектор раҳбари Рустам Абдумуталиевич Тиллаев иштирок этди. Дастурхон атрофида маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан самимий суҳбат олиб бордилар.
  Халқимизга тинчлик, касбу фаолиятимизга барака сўраб Қуръон тиловат қилинди. Мирфозил кўчалари бўйлаб шукроналик дустурхонлари ва тадбирлари давом этади!